Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.1993 й. 600-сон "Ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилишни кучайтириш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.1993 й.

N 600



ЁВВОЙИ ҲАЙВОНЛАР ВА ЎСИМЛИКЛАРНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШ ҲАМДА

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Қимматли ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ва ҳайвонлар турларини муҳофаза этишни кучайтириш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 1993 йил 3 сентябрдаги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

ёввойи ҳайвонларни (шу жумладан заҳарлиларини) кўпайтириш ва улардан маҳсулот олиш мақсадида тутқунликда сақлаш тартиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни овлаш (отиш), териш ва республика ташқарисига олиб чиқиб кетиш учун тўловлар миқдори, уларни ундириш ва бюджетга ўтказиш тартиби 2-иловага мувофиқ.


2. Ўзбекистон Республикаси давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси билан келишган ҳолда ёввойи ҳайвонларни овлашга лицензиялар бериш қийматини ва қонунсиз ов қилиш ва балиқ тутиш туфайли етказилган зарарнинг ундириб олинадиган миқдорини ҳисоблаб чиқиш учун қатъий белгиланган тўловлар миқдорини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нархларнинг ошишига мувофиқ индексация қилиш ҳуқуқи берилсин.


3. Доривор ва озиқ-овқат ўсимликларининг ҳамда ўсимлик техник хом ашёсининг ёввойи ҳолда ўсувчи турларини йиғиш (тайёрлаш) юридик ва жисмоний шахслар томонидан фақат Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси хулосалари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган лицензиялар бўйича, давлат ўрмон фонди ерларида ўсадиган худди шундай ўсимликларга белгиланган квотага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг рухсатномалари бўйича амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

Бундай ўсимликларни йиғиш (тайёрлаш)га лицензиялар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан, давлат ўрмон фонди ерларидагига эса Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан белгиланади.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг деҳқончилик саноати комплекси бўлимига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 15 декабрдаги

600-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ёввойи ҳайвонларни (шу жумладан, заҳарлиларини)

кўпайтириш ва улардан маҳсулот олиш мақсадида

тутқунликда сақлаш

ТАРТИБИ

Ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлашга уларни сақлаб қолиш, кейинчалик табиат қўйнига қўйиб юбориб кўпайтириш, сонини қайта тиклаш ва ҳайвонот дунёсини бойитиш учун кўпайтириш ва генетик фондлар яратиш мақсадида, шунингдеқ илмий, маданий-маърифий, тарбиявий ва бошқа мақсадларда улардан маҳсулот олиш учун йўл қўйилади.

Ёввойи ҳайвонларни, шу жумладан заҳарли ва Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш ва улардан маҳсулот олиш мақсадида тутқунликда сақлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш республика инспекцияси ("Давбионазорат") томонидан тасдиқланадиган йўриқномалар, меъёрлар ва қоидалар, мулкчилик шаклидан, хўжалик фаолияти туридан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча корхоналар ва ташкилотлар, шунингдеқ жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

Ёввойи ҳайвонларнинг барча турлари фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги "Давбионазорат" томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича тутқунликда сақланиши мумкин.

Ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш ва улардан маҳсулот олиш мақсадида заҳарли ҳайвонлар (илонлар, бўғимоёқлилар)ни тутқунликда сақлаш ҳуқуқи фақат Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ва "Ўззообирлашма" ташкилотларига берилади.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган ихтисослаштирилган питомниклардагина тутқунликда сақлашга йўл қўйилади. Бундай питомникларда кўпайтирилган ёввойи ҳайвонлардан тижорат мақсадларида фақат иккинчи ва ундан кейинги авлодлардан бўлган бош сонларидан фойдаланишга йўл қўйилади.

Юридик ва жисмоний шахсларга зоологик дўконлардан сотиб олинган ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органларининг рухсатномалари бўйича табиатдан овланган ёввойи ҳайвонларни сақлашга, заҳарли ва Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонлардан ташқари, уларни овлашнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда рухсат берилади.

Юридик ва жисмоний шахслар белгиланган йўриқномалар, меъёрлар ва қоидалар бажарилмаган тақдирда, шунингдек, ҳайвонлар ўлими юқори бўлган ёки улар самарасиз кўпайтирилган ҳолларда ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш ҳуқуқидан маҳрум этиладилар.

Зоологик коллекциялар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги "Давбионазорат"да албатта рўйхатдан ўтказилиши лозим.






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 15 декабрдаги

600-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига

киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни

овлаш (отиш), териш ва республика ташқарисига

олиб чиқиб кетиш учун тўловлар миқдори, уларни

ундириш ва республика бюджетига ўтказиш

ТАРТИБИ

1. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни ва ўсимликларни овлаш (отиш), териш ва республика ташқарисига олиб чиқиб кетиш ҳақ тўланган ҳолда амалга оширилади.


2. Бундай ҳайвонларни овлаганлик (отганлик) учун тўланадиган ҳақ микдори нархларнинг умумий ошишига мувофиқ амалга оширилган индексация ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сон қарори (1-илова) билан белгиланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёввойи ҳайвонларни тутиш учун берилган лицензиялар (рухсатномалар) қиймати билан белгиланади.


3. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни терганлик учун ҳақ тўлаш микдори (лицензия қиймати) ўсимлик турининг мақомига боғлиқ равишда белгиланади ва йўқолиб бораётган ўсимликлар учун - ўсимликларнинг бир донаси учун энг кам иш ҳақи миқдорининг 20 фоизини, ноёб ўсимликлар учун 10 фоизини, камайиб бораётган ўсимликлар учун 2 фоизини ташкил этади.

1 кг уруғлик териш учун лицензияга ҳақ тўлаш ўсимликнинг ушбу турини терганлик учун белгиланган лицензия қийматининг ўн баравари миқдорида белгиланади.


4. Ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетиш учун ҳақ тўлаш қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган бир бош ёввойи ҳайвон (шу жумладан, тулум, ўлжа, тери, шох) учун белгиланган лицензия қийматининг 5 фоизи, бошқа турлари учун ушбу турдаги ҳайвонни тутиш учун белгиланган лицензия қийматининг 1 фоизи миқдорида;

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликнинг бир донаси учун - бу ўсимликни териш учун белгиланган лицензия қийматининг 5 фоизи миқдорида;

1 кг уруғ учун - ушбу турдаги ўсимлик уруғини териш учун белгиланган лицензия қийматининг 10 фоизи миқдорида.


5. Ажнабий фуқаролардан ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни овлаш (отиш), териш ва республика ташқарисига олиб чиқиб кетиш учун ҳақ амалдаги курс бўйича алмаштириладиган валютада ундирилади.


6. Ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни овлаш (отиш), териш ва республика ташқарисига олиб чиқиб кетиш учун ҳақ Ўзбекистон Республикаси Давлат Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан ундирилади.

Ҳақ ундиришдан олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги "Давбионазорат" махсус маблағларининг жорий ҳисоб рақамига ўтказилади, улардан 75 фоизи "Давбионазорат" инспекцияси томонидан республика бюджети даромадига ўтказилади.






















































Время: 0.0254
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск