ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш /

Фойдали қазилмаларни қазиш чоғида ер ости бойликларини муҳофаза қилишнинг Ягона қоидалари (ЎзР ВМ 13.01.1997 й. 20-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 13 январдаги

20-сон қарорига

4-ИЛОВА


Фойдали қазилмаларни қазиш чоғида ер ости

бойликларини муҳофаза қилишнинг

ЯГОНА ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур қоидалар "Ер ости бойликлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли талабларини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган бўлиб, улар фойдали қазилмалардан оқилона, комплекс фойдаланиш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича ягона талабларни белгилайди.


2. Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдали қазилмалар конларини қазиш, фойдали қазилмалар қазиш корхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, тугатиш ва консервация қилишни амалга оширувчи барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.


3. Фойдали қазилма конларини қазишга "Ер ости бойликлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари бажарилган ва қуйидагилар мавжуд бўлган ҳолларда йўл қўйилади:

фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш учун ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия;

белгиланган тартибда тасдиқланган фойдали қазилмалар захиралари ҳисобланган ҳисобот;

қидириб топилган конни саноатда ўзлаштириш учун қабул қилиш-бериш далолатномаси;

янги корхоналар қуриш ёки ишлаб турганларини кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш ҳамда конни қазиш бўйича тасдиқланган лойиҳа ва давлат экология экспертизасидан ўтказилганлик;

кон ажратишни тасдиқловчи далолатнома;

ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат далолатномаси;

давлат комиссиясининг корхонани қабул қилиш ёки унинг бир қисмини ишга тушириш тўғрисидаги далолатномаси;

сувдан махсус фойдаланишга ёки сув истеъмолига рухсатнома, зарур ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси ЗДК нинг ер ости сувлари захираларини тасдиқлашга оид протоколи;

кон ишларини ривожлантириш режаси;

қидириб топилаётган қудуқларнинг керни ва кейинги геологик ўрганишлар ҳамда конни қазиш учун зарур намуналарнинг дубликатлари.


4. Корхона тозалаш ва ўтказиш комплекслари, ер қазишда, кон транспорт машиналари ва механизмларини, кон ишларини олиб боришда ҳамда фойдали қазилмаларни янада тўлиқроқ, комплекс ажратиб олишда хавфсизликни таъминловчи, лойиҳада кўзда тутилган бошқа техника воситаларига, шунингдек тутувчи асбоб-ускуналар ва зарарли моддалар чиқинди ва оқаваларининг атроф муҳитга таъсирини йўқотувчи ёки камайтирувчи тозалаш иншоотларига эга бўлиши лозим.


5. Ер бағри кон ажратишни тасдиқловчи лицензия ва далолатномага асосан фойдали қазилмалар қазиб чиқариш учун фойдаланишга берилади.

Кон ажратмалари фойдали қазилма конларини қазиш учун Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда берилади.

6. Корхоналар қуриш ва фойдали қазилма конларини қазиш учун ер майдонлари ажратиш кон ажратмасининг Ўзбекистон Республикаси ер қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан сўнг амалга оширилади.


7. Фойдали қазилмаларни тажриба-саноат кўламида кавлаб олиш лицензия асосида, кон ажратмаси бермасдан (нефть ва газ конларидан ташқари), фойдали қазилмаларни бойитиш ва қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш, фойдали қазилмалар конларини саноат йўли билан ишга туширишнинг оқилона усуллари ва методларини танлаш, шунингдек техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш мақсадида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш жараёнида амалга оширилади.

Тажриба-саноат кўламида кавлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишилган мустақил лойиҳа бўйича амалга оширилади.

8. Кон ишларини ривожлантириш режалари Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда юқори ташкилотлар томонидан тасдиқланади.

Кон ишларини ривожлантириш режалари лойиҳага мувофиқ бир йилга ишлаб чиқилади.

Кон ишларини ривожлантиришнинг йиллик режасига ҳар бир ер ажратмаси бўйича ҳисобланган нобудгарчилик ва сифатсизланиш нормативлари киради.


--------------------------

Эслатма. Қазилма бирлиги - қазиш бир қазиш тизими ва қазиб чиқариш технологик схемаси (поғона, блок, панель, лава, камера ва шунга ўхшаш) билан амалга ошириладиган коннинг бир хил геологик шароитлардаги минимал майдони, булар доирасида етарлича ишончлиликда захиралар аниқланган ва фойдали қазилмалар ва уларнинг компонентларини чиқариб олишнинг бошланғич ҳисобини олиш мумкин бўлади.


Кон ишларини ривожлантириш режаларида қазиб чиқариш, қазишга жалб этилишида фойдали қазилмаларнинг камайиши ва сифатсизланишини оптималлаштириш чора-тадбирлари, зарур бўлганда илгари консервация қилинган ва балансдан ташқари захиралар, биргаликда жойлашган фойдали қазилмалардан фойдаланиш ва юзаси очилган жинслар, махсус ағдарилган тупроқдаги нокондицион минерал хом ашёнинг йиғилиши, фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, шунингдек истиқболли технологик қарорлар ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба ишларининг натижалари назарда тутилиши лозим.

Кон ишларини ривожлантириш дастурлари ҳамда камайиш ва сифатсизланиш нормативларини тузиш ва келишиш тартиби Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган намунавий услубий кўрсатмалар, шунингдек вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишган ҳолда тасдиқланган тармоқ услубий кўрсатмалари билан белгиланади.

9. Нодир геология тоғ жинслари очилмалари, минералогия маҳсулотлари, палеонтология объектлари ва белгиланган тартибда қўриқхона ёхуд табиат, тарих ва маданият ёдгорликлари деб эълон қилинган ер бағри майдонларининг сақланишини бузувчи ҳар қандай фаолият тақиқланади.

Нодир геология тоғ жинслари очилмалари ва минералогик маҳсулотлар мавжуд бўлган ер бағридан фойдаланишда метеоритлар, палеонтологик, археологик ва бошқа фан ва маданият учун қизиқиш уйғотувчи объектларга дуч келинган тақдирда тегишли майдондаги ишлар зудлик билан тўхтатилади ва юқори ташкилот ва манфаатдор давлат органига бу ҳақда хабар берилади.

Бу майдонда ишларни янгидан бошлашга манфаатдор давлат органлари билан келишилган ҳолда рухсат этилади.


10. Ер бағридан фойдаланувчилар ер бағридан фойдали қазилмаларни ажратиб олиш ва улардан комплекс фойдаланишда улар эришган юқори кўрсаткичлар учун меҳнат жамоалари ва алоҳида ходимларни моддий ва маънавий тақдирлаш чораларини кўришлари, шунингдек минерал хом ашёнинг уни қазиб олиш ва унга дастлабки ишлов беришда нобудгарчиликнинг камайишига кўмаклашувчи меҳнатни ташкил этишнинг илғор тажрибаларини татбиқ этишлари лозим.

Корхоналарнинг ходимлари ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик ва мазкур Қоидаларга риоя этилишига фаол кўмаклашишлари зарур. Фойдали қазилмаларнинг асоссиз нобудгарчилигига олиб келувчи ёки олиб келган қоида бузилишини сезган ходим зудлик билан бу ҳақда техника назоратининг тегишли шахсига ёки корхона маъмуриятига чора кўриш учун хабар бериши лозим.


11. Қазиб чиқариладиган минерал хом ашёдан захираларни тасдиқлаш чоғида ЗДК (ЗМК) қарорида назарда тутилмаган мақсадларда ёки бу қарорни бузиб фойдаланилган тақдирда фойдали қазилмалар қазиб олиш ман этилади.


12. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлашга тайёрлашни амалга оширувчи вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва ер ости бойликларидан фойдаланувчилар конни комплекс ўзлаштириш ва минерал-хом ашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш учун тўлиқ жавоб берадилар.


13. Мазкур Қоидалар талаблари корхоналар хизматлари, бўлинмалари ва алоҳида мансабдор шахсларининг ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солувчи тегишли тармоқ ҳужжатлари (техник фойдаланиш қоидалари, уставлар, хизматлар, йўриқномалар ва шу кабилар)да акс этиши лозим.



II.ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ ҚАЗИБ

ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ,

ҚУРИШ ВА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИШ

БЎЙИЧА АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


1. Фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш корхоналарини лойиҳалаштириш тасдиқланган захиралар ва кўзда тутилаётган қурилиш майдонида техника хавфсизлиги ва ҳудуднинг экологик ҳолатини ҳисобга олиб ер бағрининг ўрганилиши асосида амалга оширилади.


2. Корхона жойлашадиган жой - фойдали қазилмаларни қазиб чиқарувчи корхона қурилиши учун майдон Ўзбекистон Республикаси ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, республиканинг ер, сув тўғрисидаги ва бошқа қонунчиликларига мувофиқ, шунингдек қурилиш бўйича йўриқномалар талабларига мувофиқ танланади.


3. Фойдали қазилмаларни қазиб чиқарувчи корхоналар жойлашадиган жойлар лойиҳалаш ишлари бошлангунга қадар маҳаллий ҳокимият органлари, кончилик муносабатлари соҳасидаги махсус ваколатли бошқарув органлари, бошқа манфаатдор органлар билан келишилади.


4. Лойиҳалаш ташкилоти - бош лойиҳачи, зарур ҳолларда махсус лойиҳалаш ва қидирув ташкилотларини жалб этиб буюртмачининг топшириғига биноан асословчи ҳисоб-китоблар, фойдали қазилмалар қазиб чиқариш корхонасини қуриш учун танланган турли майдонларда жойлаштиришнинг техник-иқтисодий қиёслаш вариантларини амалга оширади ва оқилона вариант бўйича таклиф тайёрлайди. Бу материаллар ва таклифлар ҳажми ҳамда таркиби объектларнинг мукаммаллиги билан белгиланади ва конлардан, қазиб олинадиган фойдали қазилмалардан оқилона комплекс фойдаланиш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича мўлжалланаётган қарорларнинг самарадорлиги тўғрисида хулосалар тайёрлаш учун етарли бўлиши лозим.


5. Асословчи ҳисоб-китоблар, фойдали қазилмалар қазиб чиқарувчи корхоналарни жойлаштириш вариантларини техник-иқтисодий қиёслаш ва оқилона вариант бўйича таклифлар билан материалларни лойиҳалаш ташкилоти - бош лойиҳачи Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига хулоса бериш учун жўнатади, уларнинг вакиллари корхона қурилиши учун майдонча танлашда иштирок этишлари керак.

6. Фойдали қазилмаларни қазиб чиқарувчи корхона қурилиши учун майдон танлаш учун буюртмачи томонидан белгиланган тартибда комиссия тузилади, унда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси вакиллари албатта иштирок этишлари зарур.

Фойдали қазилмаларни қазиб чиқарувчи корхона қурилиши учун майдон танлаш тўғрисидаги далолатнома (ёки комиссиянинг ҳамма аъзолари имзолайдилар) белгиланган тартибда тасдиқланади ва у фойдали қазилмаларни қазиб чиқарувчи корхонанинг жойлашиш ўрни келишилганлиги тўғрисидаги ҳужжат ҳисобланади.


7. Фойдали қазилмаларни қазиб чиқарувчи корхона қурилиши учун майдон танланган тақдирда буюртмачи лойиҳани ишлаб чиқиш бошлангунига қадар белгиланган тартибда фойдали қазилмалар жойлашган жойларда иморат қуришга рухсатномани расмийлаштириши лозим.


8. Корхона лойиҳаси, шу жумладан конни тажриба-саноат йўли билан қазиш лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси қонунлари, лойиҳалаш ва қуриш бўйича амалдаги норматив ҳужжатлар, хавфсизлик ва техник фойдаланишнинг тармоқ нормалари ва қоидалари, шунингдек мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари давлат комиссиясининг захираларни тасдиқлаш бўйича ЗДК қарорлари ва тавсияларини бажаришни таъминловчи чора-тадбирлар назарда тутилиши зарур.


9. Корхона лойиҳаси, шу жумладан конни тажриба-саноат йўли билан қазиш лойиҳаси ҳамда юқори ташкилот томонидан тасдиқланган лойиҳалаштириш бўйича топшириққа асосан ишлаб чиқилади. Ер ости бойликлари ва мазкур Қоидалардан чекинишлар мавжуд бўлган корхоналар лойиҳалари улар тасдиқлангунига қадар ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қисми бўйича Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишилиши лозим.

10. Корхона лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутиши лозим:

корхонанинг ер усти ва ер ости иншоотлари жойлашуви, фойдали қазилмаларни очиш усуллари ва қазиб олиш тизимлари ишлаб чиқариш жараёнларида ер ости бойликларини энг тўла, комплекс ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ қазиб олиш ва асосий ҳамда улар атрофида жойлашган фойдали қазилмалар захираларидан самарали фойдаланишни таъминловчи механизация ва автоматлаштириш воситаларини қўллаш, шунингдек ер бағрида сақлаш ёки балансдан ташқари захираларни, уларни кейинчалик саноат йўли билан ўзлаштириш учун, йиғиш;

қазиб олинган фойдали қазилмаларни минерал хом ашёни бойитиш ва самарали қайта ишлашнинг истиқболли схемаларини қўллаб, улардан саноат аҳамиятига эга бўлган компонентларни оқилона комплекс ажратиб олиш имконини берадиган қилиб тайёрлаш;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш чоғида кон устидаги очиқ ва аралаш жинслардан ҳамда ишлаб чиқариш чиқитларидан оқилона фойдаланиш;

ишлаб чиқаришнинг зарарли чиқитларини зарарсизлантириш ёки кўмиш;

йўл-йўлакай қазиб олинган, вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали қазилмалар, шунингдек фойдали қазилма компонентлари бўлган ишлаб чиқариш чиқитларини алоҳида йиғиш ва сақлаш ҳамда фойдали қазилмалар ва ишлаб чиқариш чиқитларини фойдаланишга жалб этиш муддатлари, хом ашёнинг камайиши ва бузилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар;

корхонани қуриш ва унинг ишлаш жараёнида очилган ер ости бойликларини геологик ўрганиш, қазилма ва қайта ишлашнинг кон-геологик шароитларини прогнозлаш учун зарур бўлган ҳажмда геологик маркшейдер ҳужжатларини тайёрлаш;

қазиб олинадиган минерал хом ашёнинг миқдори ва сифатини ишончли ҳисоблаш бўйича техник воситалар;

корхонанинг геологик ва маркшейдер хизматлари таркиби, уларнинг техникавий жиҳозланиши;

корхона ходимлари ва аҳоли хавфсизлигини, ер ости бойликлари, атмосфера ҳавоси, ер, ўрмонлар, сув ва атроф табиий муҳитига оид бошқа объектлар, бинолар, иншоотлар, қўриқхоналар, табиат, тарих ва маданият ёдгорликларини ер бағридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг зарарли таъсиридан сақлашни таъминловчи чора-тадбирлар;

техника хавфсизлигига оид чоралар;

ер бағридан фойдаланишда бузилган ер майдонлари ва сув омборларини хавфсиз ҳолга, шунингдек улардан амалдаги қонунчиликка мувофиқ халқ хўжалигида фойдаланиш учун мос ҳолга келтириш.

Атроф табиий муҳитини муҳофаза қилиш чоралари корхона лойиҳасида бошқа масалалар билан бир қаторда:

ерларни кон қазишга ажратишни камайтириш;

минерал хом ашёни атроф табиий муҳитига энг кам зарарли ташланма ва узилмалар билан қазиш ва уни дастлабки қайта ишлаш технологияларини танлаш;

атроф табиий муҳитининг ҳолатини назорат қилишни ташкил этиш ҳамда ер бағридан фойдаланиш билан боғлиқ атроф табиий муҳитидаги ўзгаришларни баҳолашни прогнозлаш масалаларини ҳал этишни ҳам назарда тутиши лозим.


11. Икки ва ундан кўп корхоналар жойлаштириладиган йирик фойдали қазилма конларини қазишда конни ўзлаштириш ва қазишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс лойиҳаси ишлаб чиқилиши зарур:

конни ер ости бойликларидан энг тўлиқ ажратиб олиш ва асосий ҳамда улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар, шунингдек улардаги компонентлардан комплекс фойдаланиш имконини таъминловчи шахта (карьер) майдонларига оқилона тақсимлаш, шунингдек корхона ходимлари ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари;

ҳар бир корхонанинг энг оқилона қувватларини асослаш, қатламлар, маъдан жисмлари ва ҳар хил тур (кўриниш) ва шакллардаги фойдали қазилмалар тизимларини уларга қўшимча ишлов бериш ва асоссиз нобуд қилишни истисно этувчи қазишларнинг навбати билан амалга оширилиши;

корхоналарнинг ишлатиш учун зарур бўлган ер устидаги бинолари ва иншоотлари билан асосий ва ёрдамчи саноат майдонлари, шу жумладан фойдали қазилма омборлари, очиқ ва аралаш жинслар ағдармалари, шунингдек турар жой поселкалари ва коммуникациялар, темир ва автомобиль йўллари, электр узатиш ва алоқа линиялари, сув ва иссиқлик таъминоти, тозалаш иншоотлари бўлган канализациялар ва бошқа объектларини энг мақбул жойлаштириш;

алоҳида корхоналарни қуриш ва ишга туширишнинг навбати билан амалга оширилиши;

алоҳида корхоналар ва кон бўйича тўлиқ капитал харажатлар ва техник-иқтисодий кўрсаткичлар.

Конни ўзлаштириш ва қазишнинг комплекс лойиҳаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади ва унга асосан ушбу конда жойлашадиган алоҳида корхоналарнинг лойиҳалари ишлаб чиқилади.

12. Корхона лойиҳасида қабул қилинган конни очиш схемаси, қазиш усуллари ва тизими хавфсизлик шартларига жавоб берувчи ҳамда ер ости бойликларидан фойдали қазилма захираларини тугатиладиган баланс захираларида (тонна, куб. м) максимал иқтисодий самарали ҳажмда мақбул даражада тўла ва сифатли ажратиб олишни таъминловчи, халқ хўжалиги йўналишлари ва атроф табиий муҳитини муҳофаза қилиш талаблари ҳисобга олинган вариантларни танлаб вариантлар бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар орқали асосланган бўлиши лозим. Корхоналар лойиҳаларида қазишнинг усуллари ва тизимларини асослашда шу билан бирга шахта майдонларини ёнбошдан марказга томон қазиб бориш, қазиш участкаларини майдон нуқтаи назаридан тайёрлаш вариантлари кўриб чиқилиши, шунингдек қазилма бирликларининг мақбул параметрлари белгиланган бўлиши лозим.

Лойиҳаларда амалга оширишга қабул қилинган вариантлар ишларнинг хавфсизлигини таъминлаши ҳамда кондаги қолган баланс захираларини камайтиришга, шунингдек руда жисмлари ва уюмларини қайтадан ишлашга олиб келувчи (бунинг оқибатида уларда бўлган фойдали қазилмалар саноат аҳамиятини йўқотиши ёки бутунлай исроф бўлиши мумкин) конларнинг бой участкалари ва маҳсулдор қатламлар, руда жисмлари ва уюмларини танлаб қазишни истисно этиши зарур.


13. Агар ишлаётган корхонада балансдан ташқари захиралар, балансдаги захиралар, асосийси билан бирга жойлашган бошқа фойдали қазилмаларни қазиш лойиҳада кўрсатилмаган ва амалда иш олиб борилаётган бўлса корхона лойиҳага бирга жойлашган фойдали қазилмаларни қазиб олиш тартиби ва шароитлари, зарур ҳолда уларни махсус ағдармаларда йиғиш ва келажакда фойдаланиш учун сақлаш тартибини ҳам назарда тутувчи лойиҳага қўшимчани ишлаб чиқиши ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаши керак.

Лойиҳага қўшимчаларни ишлаб чиқишда хом ашёни қазиш ва қайта ишлашда истиқболли технологиялар қўлланилиб ундан янада тўлароқ комплекс фойдаланиш таъминланиши ва қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим:

балансдан ташқари ҳамда биргаликда жойлашган фойдали қазилмаларнинг ўрганилганлик даражаси, сифати ва жойлашиш ҳолати;

истеъмолчиларнинг мавжудлиги ҳамда ушбу фойдали қазилмаларга эҳтиёжлар прогнози.


14. Қийин кон-геология шароитларида жойлашган конлардаги корхоналар лойиҳаларида мураккаб табиий шароитларнинг ер ости бойликларидан оқилона, комплекс фойдаланишга зарарли таъсирини бартараф этувчи ёки анча камайтирувчи ҳамда кон ишларини хавфсиз олиб боришни, ер ости бойликларини ва атроф табиий муҳитини муҳофаза қилиш ишларида хавфсизликни таъминловчи чора-тадбирларни назарда тутувчи махсус бўлим бўлиши зарур.

Бундай корхоналарни қуриш ва ишлатиш кўмир ва сланец шахталаридаги хавфсизлик қоидаларини, маъданли, номаъданли ҳамда сочма конларни ер ости усули билан қазишда хавфсизликнинг ягона қоидаларини, Фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазишда хавфсизликнинг ягона қоидаларини, иншоотлар ва табиий объектларни кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш бўйича қоидалар (кўрсатмалар)нинг тегишли талабларини, шунингдек назарда тутилган ва мазкур қоидалардаги махсус йўриқномалар талабларини қатъий бажарган ҳолда амалга оширилиши керак.


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари давлат комиссияси томонидан комплекс минерал хом ашёдан кўп мақсадли белгиланганда корхона лойиҳасида конни ўзлаштиришнинг ҳамда қазиб олинадиган хом ашёни қўллашнинг оқилона варианти аниқлаб берилиши лозим.


16. Табиий тошли қурилиш материаллари, гипс, оҳактош, тошли ва калий тузларини ер ости усулида қазиб олувчи корхоналарнинг лойиҳаларида қазилмаларнинг уларни фойдали қазилмаларни қазиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ишлатиш учун узоқ муддат сақлашни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда мақсадли тайёрланиши кўриб чиқилиши зарур.


17. Янги корхоналарни қуришда ва ишлаётганларини реконструкция қилишда, шунингдек уларга горизонтлар ва қазиш участкалари тайёрлашда тасдиқланган лойиҳаларга ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик ҳамда мазкур қоидалар талаблари бузилишига олиб келувчи ёки бирон-бир ўзгартириш ва қўшимчани, уларни лойиҳани ишлаб чиққан лойиҳалаш ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан олдиндан келишмасдан, шунингдек лойиҳани тасдиқлаган ташкилотнинг ўзгартиришлар киритишга ёзма равишдаги рухсатисиз киритиш тақиқланади.

18. Қурилиши (реконструкция қилиниши, кенгайтирилиши) тасдиқланган лойиҳага мувофиқ тугалланган ва фойдаланишга тайёрланган корхоналар буюртмачи томонидан давлат қабул комиссияларига қабул қилиш учун тавсия этилиши керак.

Давлат қабул комиссиялари таркиби, уларни тайинлаш ва иш тартиби қонунчилик билан белгиланади.

Қурилиши тугалланган объектларни давлат қабул комиссиялари томонидан фойдаланишга қабул қилиш далолатномалар билан расмийлаштирилади.


19. Лойиҳа қарорларининг қазиладиган кон ва қазиб олинадиган фойдали қазилмалардан оқилона, комплекс фойдаланишни, ер ости бойликлари ҳамда атроф табиий муҳитини муҳофаза қилишни таъминлаш қисмидаги асосий маълумотлар давлат экология экспертизасидан ўтиши лозим бўлган лойиҳанинг таркибидаги махсус "Ер ости бойликлари ва атроф табиий муҳитини муҳофаза қилиш" бўлимида акс эттирилиши зарур.



III. КОН ИШЛАРИНИ ГЕОЛОГИК ВА

МАРКШЕЙДЕРЛИК ЖИҲАТИДАН ТАЪМИНЛАШ

ВА ЗАХИРАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


1. Фойдали қазилма конлари қазишни, фойдали қазилмалар қазиш корхоналарини лойиҳалаш ва қуришни амалга оширувчи вазирликлар, идоралар, корхоналар ва бошқа ер ости бойликларидан фойдаланувчилар геологик ва маркшейдерлик хизматларига эга бўлишлари керак.

Фойдали қазилмаларни қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун қазувчи корхоналарда геология-маркшейдерлик хизматларини, агар ушбу корхонада мазкур хизмат мавжуд бўлмаса, юқори идора томонидан марказлаштирилган ҳолда амалга оширишга йўл қўйилади.

Ушбу хизматларнинг тузилмаси, вазифалари, мажбуриятлари ва ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Идоравий геологик хизмат тўғрисидаги намунавий низом ҳамда Идоравий маркшейдерлик хизмати тўғрисидаги намунавий низом, шунингдек кўрсатиб ўтилган хизматлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланган тармоқлар низомлари билан белгиланади.

2. Корхоналар зарур ҳолларда қазиладиган конларни минерал хом ашё негизини мустаҳкамлаш ва ўрганилган захираларнинг ишончлилигини ошириш мақсадида дастлабки қидирувни ва эксплуатация қидирувини амалга оширишлари лозим.

Корхоналар:

конларнинг мураккаб участкаларида қазишнинг кон-геология шароитларини ўрганиш мақсадида геология ишларини амалга оширишлари;

фойдали қазилма конларидан янада тўлароқ ва комплекс фойдаланиш, кон ишларини самарали ва хавфсиз амалга ошириш, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар ва табиат объектларини кон қазиш ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида маркшейдерлик ишларини бажаришлари;

белгиланган геология ва маркшейдерлик ҳужжатларини юритишлари;

фойдали қазилмалар захираларининг ҳолати ва ҳаракати, нобуд бўлганлиги ва сифатсизланишини ҳисобга олиши, шунингдек йўл-йўлакай қазиб олинадиган, вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали қазилмалар ва фойдали компонентлари бўлган ишлаб чиқариш чиқитларининг ҳисобга олинишини таъминлашлари зарур.

Кон ишларини ўз вақтида ва сифатли геологик ва маркшейдерлик жиҳатидан таъминламасдан, шунингдек фойдали қазилмаларнинг ҳолати ва захираларнинг ҳаракати, нобуд бўлиши ва сифатсизланиши ҳисобини юритмасдан конларни қазиш ва корхоналарни қуриш (реконструкция қилиш) тақиқланади.


3. Қазилаётган кон доирасидаги геология ишлари тасдиқланган лойиҳа, тармоқ норматив ҳужжатлари ва кўрсатмаларига мувофиқ, шунингдек ЗДК йўриқномалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси низомлари ҳамда кўрсатмалари ва ишларни хавфсиз олиб боришга оид қоидалар талабларига риоя қилинган ҳолда олиб борилади.

Фойдаланиш мақсадидаги қидирувларни режалаштириш ва олиб бориш Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишилган кон ишларининг йиллик режалари бўйича амалга оширилади.

4. Конларни ёки уларнинг айрим участкаларини пухта ўрганиб чиқиш ва эксплуатацион ўрганиш корхона томонидан берилган геологик топшириқ бўйича корхона ёки ихтисослаштирилган ташкилот томонидан амалга оширилади.


5. Конларнинг етарлича пухта ўрганилмаган қисмларини, (ёнбошлар, чуқур горизонтлар, алоҳида участкалар) пухта ўрганиб чиқиш босқичма-босқич, корхоналар лойиҳалари ҳамда кон ишларини ривожлантириш режалари билан боғлиқ ҳолда амалга оширилиши керак.

Эксплуатацион ўрганиш тайёрлов ва тозалаш ишлари ривожидан олдин бажарилиши ҳамда корхона фаолият кўрсатган бутун муддат мобайнида амалга оширилиши зарур.


6. Конларни пухта ўрганиб чиқиш бўйича ишларнинг лойиҳаларида қуйидагилар назарда тутилиши лозим:

мақсадли топшириқ, ишларнинг йўлга қўйилишини ва вазифаларини асослаш;

қабул қилинган геологик, геофизик, гидрогеологик, бурғилаш ва геология муҳандислиги ишлари комплексини ўтказишнинг, шунингдек технологик ва кўзланган топшириқни бажариш учун зарур бўлган изланишлар бошқа турларининг услублари ва технологияси;

ишларнинг амалдаги ҳажмлари ҳисоб-китоби;

фойдали қазилмалар захираларининг кўпайиши бўйича, уларни ўрганишнинг даражаларига қараб захираларни янада юқори тоифаларга ўтказиш бўйича, шунингдек конларнинг ёки уларнинг айрим участкаларининг геологик хусусиятларини аниқлаш бўйича кутилаётган натижалар.

Конлар ёки уларнинг қисмларини қазишнинг қийин кон-геология шароитларида (тоғ массалари ва газларининг тўсатдан отилиши, кон урилишлари, сув ва тошқинларнинг уриб кетиши, кўчки кўринишлари ва шу кабилар) пухта ўрганиб чиқиш лойиҳаларида кон ишларини самарали ва хавфсиз олиб боришни таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш учун махсус тадқиқотлар ўтказиш назарда тутилиши керак.

Пухта ўрганиб чиқиш лойиҳалари конни пухта ўрганиб чиқиш мақсадлари учун капитал, тайёрлов, қирқма кон қазилмалари ва бурғилаш қудуқларидан энг тўлиқ фойдаланишни назарда тутиши зарур.

Топилган кон лахмларидан эксплуатация ишлари учун энг тўлиқ фойдаланилиши лозим.


7. Геологик, гидрогеологик, геофизик, технологик ва бошқа ишларнинг корхонани қуриш ва ишлатиш, пухта ўрганиш ва эксплуатацион ўрганиш жараёнида олинган натижалари кон ишлаб чиқариши, шу жумладан капитал, тайёрлов ва тозалаш ишларини лойиҳалаш, оқилона режалашни геологик асослаш учун ўз вақтида ишлаб чиқилиши ҳамда фойдаланилиши керак.

Корхонани қуриш ва ундан фойдаланиш, пухта ўрганиб чиқиш ҳамда эксплуатацион ўрганиш чоғида олинган батафсил ўрганиш маълумотлари ва амалдаги маълумотлар ўртасида тафовутлар мавжуд бўлган тақдирда қиёслаш материалларини корхона билан батафсил ўрганишни амалга оширган ташкилот биргаликда кўриб чиқиши лозим. Катта тафовутлар бўлса материаллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари давлат комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Корхона ва ихтисослашган ташкилот ўтказилган геологик-қидирув ишлари натижалари юзасидан белгиланган тартибда геологик ҳисоботлар тайёрлашлари лозим.

Кон ишларини, шунингдек улар ишлаб чиқаришини олдиндан геологик асослашларсиз лойиҳалаш ва режалаштиришга йўл қўйилмайди.


8. Барча қидириб топилган кон лахмлари ва бурғилаш қудуқлари геологик жиҳатдан ҳужжатлаштирилади, уларда фойдали қазилма жисмлари топилганда ва бошқа зарур ҳолларда, улар шу жумладан лойиҳага мувофиқ технологик синовдан ўтказилади.

Турли мақсадлардаги капитал, тайёрлов, қирқма ва тозалаш кон лахмлари ва бурғилаш қудуқлари геологик жиҳатдан ҳужжатлаштирилади ва синовдан ўтказилади.

Корхона геологик ишларда назарда тутилган барча фойдали компонентлар ва зарарли аралашмаларни кимёвий, спектрал ва синаб таҳлил қилишнинг бошқа турларини бажаришни, шунингдек фойдали қазилмаларнинг ҳамда саноат аҳамиятига эга бўлган улардаги компонентларнинг технологик ўхшашликларини тадқиқ қилишни ўз вақтида таъминлаши зарур.


9. Дастлабки геологик ҳужжатларни тузишнинг ўз вақтидалиги ва сифатлилигини геологик хизматнинг юқори мансабдор шахси йилнинг ҳар чорагида мажбурий текширувдан ўтказиши шарт.


10. Кон ишлари технологиясини қийинлаштириши ёки уларни тўхтатиши мумкин бўлган кон-геология шароитларидаги барча ўзгаришларни геологик хизмат зудлик билан геология ишлари бўйича йўриқномага мувофиқ корхона раҳбарларига маълум қилиши лозим.


11. Дастлабки геологик ҳужжатлаштириш асосида йиғма геологик ҳужжатлар тузилиши зарур.

Дастлабки ва йиғма геологик ҳужжатларнинг мажбурий комплекти ва мазмуни геология ишлари йўриқномасида белгиланади.

Мураккаб қурилмадаги ёки фойдали компонентлар ва зарарли аралашмалар нотенг тақсимланган конлар учун конни ёки унинг қисмини махсус график ҳужжатлар тузиб ўзига хос тафсилий геометриклаштиришни амалга ошириш мажбурийдир.


12. График геология ҳужжатлари маркшейдер асосида коннинг график ҳужжатлари учун қабул қилинган шартли белгиларга риоя этилган ҳолда тузилиши лозим.

Чизмалар учун уларнинг хизмат қилиши ва сақланиши бўйича белгиланган муддатларни таъминловчи материаллар қўлланилиши зарур.

Геологик ишчи ҳужжатлар амалдаги маълумотлар тўпланишига қараб, аммо ҳар ойда камида бир марта тўлдириб борилади. Йиғма геологик ҳужжатлар йилнинг ҳар чорагида тўлдирилади. Геологик ҳужжатларни тўлдиришда кечикишга йўл қўйилмайди.

Қурилиш материаллари бўйича фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхоналар учун ишчи ҳужжатларни ҳар чоракда, йиғма ҳужжатларни ҳар ярим йилликда бир мартадан тайёрлашга рухсат берилади.


13. Конни пухта ўрганиб чиқиш, эксплуатацион ўрганиш ва қазиш жараёнида бажарилган синовдан ўтказиш ва бошқа геология ишлари маълумотларига геология ҳужжатлари бўйича фойдали қазилмаларнинг алоҳида қазилмалари, участкалари, фойдали қазилмалар жисмлари ва умуман коннинг балансдаги ва балансдан ташқари захираларини ҳисоблаш ёки қайта ҳисоблаш учун контурлари, жойлашув элементлари, сифати ва технологик ўхшашликлари белгиланиши ва аниқлаштирилиши лозим.

Балансдаги захиралар контурлари уларни ҳисоблаш ёки қайта ҳисоблаш учун белгиланган тартибда тасдиқланган тегишли кондициялар асосида аниқланади.


14. Қурилаётган ва фаолият кўрсатаётган корхоналарда қуйидаги маркшейдерлик ишлари бажарилиши лозим:

ўз вақтида геодезия ва маркшейдерлик таянч ҳамда хариталаш тармоқларини яратиш ва улар асосида кон график ҳужжатларини тузиш ва мунтазам тўлдириб бориш учун зарур бўлган маркшейдерлик ўлчовлари ва ҳисоблашларнинг барча комплексини амалга ошириш, кон ишлаб чиқариши учун турли кон-геометрик вазифаларни ҳал этиш;

ер юзасидаги ва ер остидаги турли объектлар қурилиши лойиҳаси параметрларини натурага чиқариш, кон ва ўрганиш лахмларига кон ишларини ривожлантириш лойиҳалари ва режаларига мувофиқ йўналишлар бериш, шунингдек уларга риоя қилиш устидан назорат ўрнатиш;

кон жисмларининг сурилиши, ер юзаси, бинолар, иншоотларнинг деформациялари, карьерлар поғоналари ва бортларининг барқарорлигини асбоблар орқали кузатишни амалга ошириш;

ҳимояловчи ва барьер целиклари ҳамда кон ишларини хавфсиз юритиш чегараларини ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ҳамда уларни кон график ҳужжатларига киритиш;

амалдаги қазилмалар, юқори кон босимидаги зоналарга аралаш қатламлар (уюмлар) ва газодинамик кўринишлар (отилиб чиқишлар, кон урилишлари)идаги целиклардан сув ва газ ўтиб кетиши мумкин бўлган хавфли зоналарни аниқлаш ва уларни ўз вақтида кон график ҳужжатларига киритиш;

хавфли ҳудудлар яқинида ва доирасида кон ишларини олиб бориш хавфсизлигига доир тасдиқланган тадбирларга маркшейдерлик таъминоти хизмати бўйича риоя этилишини назорат қилиш;

фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда ўзбошимчалик билан иморат қуришларга йўл қўймасликни назорат қилиш.


15. Маркшейдерлик ишлари уларни бажариш муддатларига, маркшейдерлик ишларини амалга оширишга оид йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ, шунингдек ер ости бойликлари, хавфсизлик қоидалари ва нормалари, техник фойдаланиш қоидалари ва мазкур Қоидаларга риоя қилган ҳолда бажарилиши лозим.

Махсус усулларни, техник воситалар ва асбоб-ускуналарни қўллашни талаб этувчи маркшейдерлик ишлари ихтисослаштирилган ташкилотлар (бюролар) томонидан бажарилиши зарур.


16. Геологик қидирув, кон ва қурилиш ишларини маркшейдерликни таъминламасдан бажариш тақиқланади.


17. Ҳар бир корхонада геологик ва маркшейдерлик кўрсатмалар дафтарлари бўлиши ва улар мунтазам юритилиши, уларни олган мансабдор шахсларнинг бажаришлари мажбурий бўлиши лозим. Бу кўрсатмалардан фойдаланиш корхона раҳбари ёки бош муҳандиси томонидан мунтазам назорат қилиниши керак.


18. Фойдали қазилмалар захираларининг ҳолати ва ҳаракати, нобуд бўлиши ва сифатсизланишини ҳисоблаш, захираларни уларнинг қазишга тайёрлиги даражаси бўйича ҳисоблаш тармоқ йўриқномалари ва фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаш ва 5-гр. шаклидаги ҳисобот баланслари тузиш бўйича йўриқномалар талабларига мувофиқ амалга оширилади. Йўл-йўлакай қазиладиган, вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали қазилмалар, кон ишлаб чиқаришининг очиқ жинслари ва чиқитларини ҳисоблаш тармоқлар йўриқномаларига мувофиқ амалга оширилади.


19. Захираларнинг ҳолати ва ҳаракатини, фойдали қазилмаларнинг нобуд бўлиши ва сифатсизланишини ҳисобга олиш қуйидаги асосий талабларга риоя этилган ҳолда бажарилиши лозим:

ЗДК (ЗМК) томонидан тасдиқланган фойдали қазилмалар каби ЗДК талабларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги ЗМКнинг фойдали қазилмалар бўйича марказий комиссиялари томонидан қабул қилинган захиралар ҳам ҳисобга олинади;

фойдали қазилмалар захиралари В, С1 ва С2 тоифалари бўйича ва фойдали қазилмаларнинг конлари, участкалари, горизонтлари, алоҳида маъданли жисмлар, шахта майдонлари, қазилма бирликлари, қазиш усуллари ва тизимлари, асосий саноат (технология) турлари ва навлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисобга олинади;

фойдали қазилмалар захиралари, қазиб олиш ва қайта ишлаш чоғида мумкин бўлган сифатсизланиш ва нобудгарчиликлардан қатъи назар, уларнинг ер ости бойликларидаги миқдори бўйича ҳисобланади;

фойдали қазилмаларни уларни қазиб олиш, нобуд бўлиши, уларнинг саноат аҳамиятини йўқотиши ҳамда тасдиқланмаслиги натижасида корхоналар ҳисобидан чиқариш фойдали қазилмалар захираларини корхоналар ҳисобидан чиқариш тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади;

захираларни ҳисобдан чиқариш геология ва маркшейдерлик ҳужжатларида ҳисобга олиш элементлари бўйича акс этиши ҳамда махсус "Ҳисобдан чиқарилган захиралар" дафтарига киритилиши лозим;

асосий ва улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар захиралари ва улардаги компонентларни кўпайиши ва ўрганилиши даражасига кўра янада юқори тоифага ўтказиш уларни амалдаги геология материаллари бўйича ҳисоблаб чиқишга асосан амалга оширилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади.


20. Захираларнинг ҳолати ва ҳаракатини, нобудгарчилиги ва сифатсизланишини ҳисобга олиш захираларнинг дастлабки ҳисоби, йиғма ҳисоби ва йиллик ҳисобот балансини ўз ичига олади.

Дастлабки ҳисобга олиш геологик қидирув, капитал, тайёрлов ва қирқма қазилмаларни тайёрлаш ҳамда тозалаш қазишларини амалга ошириш жараёнида бажарилган геология ва маркшейдерлик ишларининг материаллари асосида қазилмалар бирликлари бўйича амалга оширилади.

Дастлабки ҳисобга олиш маълумотларига асосланиб горизонтлар, участкалар, кон (шахта майдони) ва умуман корхона бўйича захираларнинг ҳолати ва ҳаракати, нобудгарчилиги ва сифатсизланишининг йиғма ҳисоби амалга оширилади.


21. Захираларнинг йиллик ҳисобот баланси корхона томонидан фойдали қазилмалар захиралари, нобудгарчилиги ва сифатсизланишининг ҳар йили биринчи январдаги ҳолатига кўра дастлабки ва йиғма ҳисобларга асосан тузилади.

Корхоналар захираларининг ҳар йилги ҳисобот балансига кейинги геология-қидирув ишлари ва кон қазиш чоғида захираларнинг кўпайганлиги натижасида ўзгарганлигини, саноат аҳамиятини йўқотганлиги сифатида ёки тасдиқланмаганлиги оқибатида ҳисобдан чиқарилишини асословчи материаллар илова қилиниши лозим.


22. Баланс захиралари ҳисобидан чиқариш ёки уларни саноат аҳамиятини конлар бўйича балансдан ташқари гуруҳга ўтказиш Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ва Давлат геология қўмитаси билан келишилган ҳолда:

ЗДК нинг тегишли қарори мавжуд бўлган, захиралари ЗДК томонидан тасдиқланган конлар;

ЗМК қарори бўйича унинг томонидан тасдиқланган захираларга эга бўлган конлар бўйича амалга оширилади.


23. Захираларни уларнинг қазишга тайёрланганлиги даражаси бўйича ҳолати ва ҳаракатини ҳисобга олиш корхоналар томонидан:

очилган, тайёрланган ва қазишга тайёр бўлган захиралар;

қазиш йўллари, кон турлари ва қўлланиладиган қазиш тизимлари бўйича алоҳида;

қазилма бирликлари бўйича амалга оширилади.


24. Фойдали қазилма захираларининг қазишга тайёрланганлиги даражаси бўйича ҳолати ва ҳаракатини ҳисобга олиш маълумотлари, шунингдек қазиб олиш бўйича режали топшириқларга асосланиб корхоналарнинг геологик, маркшейдерлик ва бошқа хизматлари очилган, тайёрланган ҳамда қазишга тайёр бўлган захираларнинг ўрнини тўлдириш, конни янада тўлароқ, комплекс ўзлаштиришни таъминловчи кон ишларининг йўналтирилиши ва ривожлантирилишига оид таклифларни тайёрлашлари лозим.



IV. КОН ИШЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

РЕЖАЛАШТИРИШ ВА ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ


1. Кон ишларини ривожлантириш ҳамда фойдали қазилмалар конларини қазиш жараёнларини режалаштириш ва лойиҳалаштириш ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик, корхона лойиҳаси, амалдаги норматив ҳужжатларга қатъий мувофиқликда амалга оширилиши ва кон ишлаб чиқариши технологиясининг конни қазишнинг тўғрилигини, ер ости бойликлари ва табиий муҳитдан оқилона, комплекс фойдаланиш, уни муҳофаза қилишни таъминловчи барча масалаларни ҳал этишни назарда тутиши лозим.


2. Кон ишларини ривожлантиришнинг истиқбол режалари қуйидагиларни назарда тутиши лозим:

конни пухта ўрганиб чиқиш ва эксплуатацион қидириш;

конни ёки унинг бир қисмини қазишнинг қазиш чоғида ер бағридан фойдали қазилмаларни мақбул даражада ажратиб олишни таъминловчи ва бой участкаларни танлаб қазишни, коннинг саноат аҳамиятини пасайтиришни ва уни қазиш шароитларини қийинлаштиришни истисно этувчи режалилиги;

қўлланилаётганларни такомиллаштириш, қазишнинг янги истиқболли йўллари ва тизимларини, шунингдек ер бағридан фойдали қазилмаларни ажратиб олиш даражасини ошириш, меҳнат хавфсизлигини, биноларни, иншоотлар ва атроф табиий муҳитини кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни яхшилаш мақсадида қазиб олишнинг янги технологияларини жорий этиш;

очилган, тайёрланган ва қазишга тайёр бўлган захираларни корхонага белгиланган топшириқлар (нормативлар)га мувофиқ бутлаш;

балансдан ташқари ва фойдали қазилмаларнинг илгари консервациялаб қўйилган балансдаги захираларини сақлаш ёки уларни ишлатишга қўшиш;

очилган ва аралаш жинслардан фойдаланиш;

техника хавфсизлиги, конни ёки унинг бир қисмини фойдали қазилмалар сифатини ва коннинг саноат аҳамиятини туширувчи ёки уни қазишни қийинлаштирувчи сув тошиб кетиши, сув ўтиши, ёнғинлар ва бошқа омиллардан муҳофаза қилиш чоралари;

бўшлиқларни тўлдириш тартиби ва муддатлари;

бинолар, иншоотлар, атроф табиий муҳитини кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш чоралари;

агар бундай қазиш ер бағридан фойдали қазилмаларни ажратиб олишни кўпайтирадиган ёки сифатсизланишини камайтирадиган бўлса бўш жинсларни қазилган бўшлиқларда қолдириб фойдали қазилмалар захираларини селектив йўл билан қазишни қўллаш;

кон ишлари томонидан бузилган ерларнинг унумдорлигини тиклаш.

Кон ишларини ривожлантиришнинг истиқболли режаларини ишлаб чиқишда корхонанинг бош лойиҳачиси иштирок этиши керак.

Техниканинг ривожланиши, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш технологияларининг такомиллашиши, товар маҳсулотга техник регламентлар ёки стандартларнинг ўзгариб бориши баробарида иқтисодий жиҳатдан оқланган балансдан ташқари захираларни балансга ўтказиш учун шароитлар яратиш чоғида истиқбол режаларида минерал хом ашё бўйича кондициялар ва белгиланган тартибда қайтадан тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилиши зарур.

3. Кон ишларини ривожлантиришнинг йиллик режалари режаланаётган йилда товар маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича корхонага режали топшириқлардан келиб чиққан ҳолда истиқбол режаларини аниқлаштириш ва қуйидагиларни назарда тутиши лозим:

конларни қазишнинг ер бағридан асосий ва улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмаларни энг тўлиқ ажратиб олишни таъминловчи усуллари ва тизимларини қўллаш;

режалаштирилган қазиш тизимининг фойдали қазилмаларни ер бағридан оқилона ажратиб олиш ва ҳар бир қазилма бирлиги бўйича кон ишларининг хавфсизлиги бўйича кон-геология шароитларига мувофиқ бўлиши;

конни тайёрлаш ва қирқма қазилма ҳамда очиш ишлари режалаштирилган ҳажмларининг захираларнинг очилган, тайёрланган ва қазишга тайёр бўлган топшириқлари (нормативлари)га, шунингдек фойдали қазилмаларни қазиб олишга оид топшириқларга мувофиқ бўлиши;

фойдали қазилмаларнинг тасдиқланган кондицияларга мувофиқ қазиб олиниши;

ер бағридан асосий ва улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмаларни ва улардаги компонентларни ажратиб олиш кўрсатгичларини яхшилашга қаратилган тажриба-конструкторлик, илмий-тадқиқот ва бошқа ишларни олиб бориш;

бир йўла қазилаётган қазилма бирликларининг фойдали қазилмаларни талаб этилган миқдор ва сифатда қазиб олишни таъминлайдиган оқилона миқдори;

қазилаётган қазилма бирликларининг оқилона юки;

кон участкаларининг энг яхши, яъни энг бой ёки қулай шароитларда жойлашган қазилмаларида ажратиб олинадиган захираларнинг йўл қўйиладиган ҳажмлари;

ҳар бир қазилма бирлигидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва уларни тугатишнинг календарь жадвалларига риоя этиш.


4. Кон ишларини ривожлантиришнинг йиллик режаларида қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:

кон ва қазилма бирликларининг қисқача геологик тавсифи;

уларнинг қазишга тайёргарликлари даражасига кўра қўлланилаётган қазиш тизимлари ва корхоналарнинг захиралар билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

қазиб олиш бўйича режа топшириқлари, қазилма бирликлари бўйича нобудгарчилик ва сифатсизланишнинг белгиланган нормативларининг кутилган бажарилиши маълумотлари;

режалаштирилаётган йилда қазиб олиш ҳажмлари ва нобудгарчилик ва сифатсизланиш нормативлари тўғрисидаги маълумотлар;

конни қазишга тайёрлашни (ёки карьерлардаги очиш ишларини) бажариш ҳажмлари, йўналишлари ва муддатлари;

кон ишларининг йилнинг ҳар чораги ёки ойлар бўйича тузилган (вертикал ёки горизонтал бўйича проекция) режаси ва коннинг бошқа зарур график ҳужжатлари;

янгидан қазиш бошланган қазилма бирликлари бўйича эксплуатация нобудгарчиликлари ва сифатсизланиш нормативларининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари;

жорий йилда рухсат этилган нормативдан юқори нобудгарчиликлар тўғрисидаги маълумотлар ва уларнинг юзага келиши сабаблари;

фойдали қазилмаларни уларни қазиб олишда режалаштирилган даражада олиш, шунингдек захиралардан оқилона, комплекс фойдаланишни таъминлашга оид тадбирлар;

қазиб олинадиган фойдали қазилмалар сифатини бошқариш тартиби;

вақтинчалик целиклардан уларга зарурат камайганда фойдали қазилма захираларини қазиб олишга оид тадбирлар;

вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали қазилмаларни қазиш ва омборларга жойлаш, шунингдек бирга жойлашган ёки очиқ жинсларда жойлашган фойдали қазилмаларни қазиб олиш тартиби;

очилган жинсларни ва кавланган кон чиқитларини ағдармаларда, чиқинди сақлаш жойларида ва шламтиндиргичларда жойлаштириш схемаси;

коннинг қазиб олинаётган, уни бошқа корхоналар қазиб олиши мумкин бўлмаган қисмига туташ бўлагида жойлашган фойдали қазилма бойликларини қазиш тартиби;

қазиб бўлинган кон қазилмаларини халқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сақлаш ва фойдаланишга оид тадбирлар;

вақтинча фаол бўлмаган захираларнинг мавжудлиги ва уларни қазиб бўлиш ва тугатиш тартиби ҳамда муддатлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек кон ишларининг кўп горизонталлиги ва тарқоқлигини қисқартириш бўйича тадбирлар;

қуриш ишлари режалари ва лойиҳаларини бажариш чора-тарбирлари;

ишлар ҳажми ва кон ҳамда кон ишлари участкаларини қуритиш тартиби;

бўшлиқларнинг миқдори ва уларни тўлдириш тўғрисидаги маълумотлар;

кон ишларини хавфсиз юритишни таъминлаш тадбирлари;

табиий муҳитни тиклаш ва муҳофаза қилишга оид тадбирлар.


5. Тайёрлаш ва тозалаш ишларини ишлаб чиқиш тизимлари, технологик схемалари ва қазилган маконни бошқариш йўллари, қабул қилинадиган кон ишларини ривожлантириш режаларида шунингдек қуйидагилар таъминланиши лозим:

жисмлардан фойдали қазилмаларни минимал кондицион қувватлар ва чекланган сифат билан ажратиб олиш;

қазиб олиш чоғида нураш, оксидланиш, ўз-ўзидан ёниш ва шу кабилар натижасида фойдали қазилмалар сифати пасайишининг олдини олиш;

вақтинча консервацияланган захираларни муҳофаза қилиш;

турли мақсадлардаги целикларда нобудгарчиликларни истисно қилиш ёки камайтириш.


6. Конни ер ости усулида қазишда тайёрлов қазилмаларини бошлаш ва йўналтириш захираларни энг кўп ажратиб олиш ва кон қазилмаларини самарали ушлаб туришни ҳисобга олган ҳолда режалаштирилади. Кон қазилмаларининг фойдали қазилма жисмлари контуридан ташқарида жойлашиш варианти албатта кўриб чиқилади.


7. Фойдали қазилмаларнинг нобудгарчилиги ва сифатсизлигини нормативлари кон ишларини ривожлантиришнинг йиллик режаларида ҳисоблаб чиқилади ва қазилма бирликларининг барча асосий ва қазиш учун лойиҳада назарда тутилган улар билан жойлашган фойдали қазилмалари бўйича кон-геология шароитларини аниқ ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилади ва белгиланади.

Қазилма бирлиги доирасида фойдали қазилмалар жойлашувининг кон-геология шароитлари, қазиб олиш (тозалаш) ишлари технологияси, шунингдек нобудгарчилик ва сифатсизланишни нормалашда ҳисобга олинадиган техник-иқтисодий кўрсаткичлар ўзгарган тақдирда нобудгарчилик ва сифатсизланишнинг белгиланган нормалари Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда ўз вақтида қайтадан кўриб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланиши лозим.

8. Кон ишларини ривожлантиришнинг йиллик режаларида қуйидагиларни назарда тутиш тақиқланади:

коннинг бой участкаларини фойдали қазилмалар баланс захираларининг асоссиз нобудгарчилигига олиб келадиган тарзда танлаб қазиш;

қазилаётган ва коннинг унга қўшни бўлган участкалари саноатбоплик аҳамияти кўплигининг пасайиши ёки уларни келажакда қазиб олиш шароитларининг қийинлашуви, шунингдек ер ости бойликларида корсервацияланган захираларнинг асоссиз кўпайишига олиб келиши мумкин бўлган тайёрлаш ва тозалаш ишлари ҳамда уларни амалга ошириш навбатларини йўналтириш;

фойдали қазилма захираларини келажакда қазиш мумкин бўлмаган ёки қийинлашадиган карьер (шахта) майдонлари чегарасида ёки тугатилган захиралар контурларида қолдириш;

балансдаги саноат аҳамиятини йўқотган, белгиланган тартибда тугатилмаган захиралари бўлган участкаларни режа лойиҳасидан чиқариш;

қазилма бирликларидаги майдаланган фойдали қазилмаларни қазиб олишни (агар бу кон ишлари технологиясида назарда тутилмаган бўлса, кейинги даврларга қолдириш.


9. Ҳар бир қазилма бирлиги учун уни қазиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилиши лозим. Бу лойиҳани ишлаб чиқиш учун корхона лойиҳаси ва кон ишларини ривожлантириш режаси асос ҳисобланади.

Қазилма бирлиги лойиҳасида қуйидагилар техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар билан асосланиши зарур:

ер бағридан фойдали қазилмаларни ажратиб олиш (ер бағридан ажратиб олиш коэффициенти);

фойдали қазилмаларнинг қазиб олиш чоғида сифатсизланиши ёки сифатининг ўзгариши (сифат ўзгариши коэффициенти);

турли хилдаги ва навдаги фойдали қазилмаларни қазиш бўйича чора-тадбирлар;

қазиш бирлигининг оқилона параметрлари;

фойдали қазилмаларни ажратиб олишнинг амалдаги кўрсаткичларини белгилашнинг зарур тўлиқлиги, ишончлилиги ва тезкорлигини таъминловчи (тўғридан-тўғри, билвосита ёки комбинацияланган) ҳисоблашни белгилаш услублари.


10. Қазилма бирлигини қазиш бўйича лойиҳа ер ости усулида қазиш учун ишлаб чиқилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

геологик тавсифнома;

қазилиши лозим бўлган захиралар, шу жумладан қазилма контурига киритилган балансдан ташқари захиралар тўғрисида маълумотлар;

эксплуатацион қидирув услублари ва қазилма бирлигини қазишга тайёрлаш усули;

қазиш тизими ва унинг асосий параметрлари тавсифи;

тозалаш ва тайёрлаш қазилмаларини шамоллатиш схемаси;

кон босими ва қазилманинг мустаҳкамланишини бошқариш паспорти;

тозалаш ва тайёрлаш ишларини механизациялаш воситаларининг рўйхати;

етказиб бериш, ташиш ва электр таъминоти схемаси;

бурғилаш-портлатиш ишлари лойиҳаси (паспорти);

фойдали қазилмаларнинг нобудгарчилиги ва сифатсизланиши нормативлари;

ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш. жинсларнинг отилиб чиқиши билан курашиш, газсизлантириш, ўз-ўзидан ёниш, ер ости сувлари ва турдош қазилмаларнинг қуюқ оқавалари билан тўлиб қолиш ва шу кабиларнинг олдини олиш тадбирлари;

тозалаш ва тайёрлаш жойларида ишларни ташкил этиш жадваллари ва асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар, қазилма бирлигини қазиб бўлишнинг меъёрий муддатлари;

планограммага мувофиқ қазиб чиқаришда фойдали компонент таркиби пастки меъёрининг техник-иқтисодий асосланиши (конни фойдали қазилма ва аралашма жинсларни қулатган ҳолда ер ости усулида қазиш чоғида);

қазиб олинадиган фойдали қазилмадаги фойдали компонентнинг меъёрий сифатсиз таркиблари.

қазилма бирлигининг лойиҳаси белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши керак.


11. Ҳар бир қазилма бирлиги учун фойдали қазилмалар ҳолати ва ҳаракатини (кўмир ва ёқилғи сланецдан ташқари) ҳисобга олиш паспорти юритилиши лозим, унинг шакли ва таркиби тармоқ йўриқномаси билан белгиланади.



V. КОННИ ОЧИШ ВА ТАЙЁРЛАШ


1. Кон ёки унинг бир қисмини очиш усули ва схемаси, шунингдек асосий очиш қазилмаларининг жойлашув ўринлари қуйидагиларни таъминлаши лозим:

кон ажратмаси доирасидаги асосий ва улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмаларни ер ости бойликларидан энг кўп ва иқтисодий мақсадга мувофиқ ҳолда ажратиб олиш;

кон ишларининг хавфсизлиги;

саноат аҳамиятига эга бўлган алоҳида жойлашган, изоляцияланган маъданли жинслар, қатламлар ва уюмларни қазиб тугатиш имконияти;

конни унинг сувга тўлиб кетишидан, сув босиши ва бошқа нобудгарчиликларга олиб келувчи, фойдали қазилмалар сифатини ва конларнинг саноат аҳамиятини пасайтирувчи ёки уни қазишни қийинлаштирувчи омиллардан муҳофаза қилиш;

аралашма жинсларни қазиб олинган бўшлиққа жойлаш имконияти.


2. Корхонанинг саноат майдони ва асосий очиш қазилмалари (стволлар, штольнялар ва бошқалар) одатда рудасиз участкаларда ёхуд нокондицияли ёки паст сифатли фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда жойлаштирилиши лозим.

Бу талаб бажарилиши мумкин бўлмаган ҳолларда саноат майдончалари ва асосий очиш қазилмаларини улар остидаги сақлаш целикларида фойдали қазилмаларнинг энг кам миқдори консервацияланган ва корхона тугатилиши чоғида энг кам талафотлар билан ажратиб олинадиган шартларда фойдали қазилмалар жойлашган майдонларга жойлаштиришга йўл қўйилади.


3. Саноат майдонлари ва асосий очиш қазилмаларини жойлаштиришнинг барча вариантларида уларга кон қазишнинг зарарли таъсири истисно этилган бўлиши керак.


4. Фойдали қазилмалар конларини очиш ва тайёрлаш корхона лойиҳасига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Амалдаги кон-геология шароитлари лойиҳадагига мос келмаса унга ўз вақтида ва белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши зарур.


5. Очиш ва тайёрлаш ишларини амалга оширишнинг маъқул топилган йўллари, ҳажмлари ва муддатлари қазиш учун белгиланган очилган, тайёрланган ва қазишга тайёр бўлган захираларнинг белгиланган миқдорини таъминлаши лозим.


6. Конни очиш ва қазишга тайёрлаш жараёнида қуйидагилар таъминланиши зарур:

лойиҳада назарда тутилган кон қазилмалари йўналишлари ва параметрларининг жойлашиш ўринлари, ҳимояловчи целиклари ўлчамлари, қазишни ўтказишнинг технологик схемаларига риоя қилиниши устидан назорат;

эксплуатацион қидирув ва бошқа геология ишлари тўлиқ ҳажмда бажарилиши;

кон босими кўринишларини, кон массивининг қурилиши ва конни қазиш чоғида юзага келувчи бошқа ҳодисаларни кузатиб бориш.


7. Кон қазилмаларини очиш ва тайёрлашни фойдали қазилмалар қазиб олиш билан биргаликда олиб борувчи корхоналар:

зарур ҳолда асосий ва улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмаларни селектив йўл билан қазиб олишни амалга ошириши;

уларнинг қазиб олиниши ва талафоти ҳисобини юритиши;

истеъмолчи бўлмаган ҳолда қазиб олинган фойдали қазилмаларни омборларга жойлашни ва сақланишини таъминлашлари лозим.


8. Конни (шахта майдонини) очиш ва тайёрлаш жараёнида балансдаги ва балансдан ташқари захиралари бўлган фойдали қазилмаларнинг унга ёндош жисмлари (қатламлар, уюмлар) участкаларини бузишга йўл қўйилмайди. Бунда тегишли асослашларсиз қуйидагилар тақиқланади:

кўрсатилган участкаларда кон қазишларни бажариш, шунингдек уларга ағдармаларни аралаштириш;

жисм (қатлам, уюм)лар участкаларини кейинчалик уларни ишлатиш мумкин бўлмаслигига шароитлар яратиб ишлатиш;

карьернинг лойиҳадаги контурларига ёндош бўлган жойларда фойдали қазилмалар сақланиши ва кон ишларини олиб боришнинг хавфсизлигини таъминловчи чораларни кўрмасдан конни тайёрлаш ишларини бажариш;

ер ости усулида қазиш участкаларида ағдармаларни устига қулаб тушган жисмлар билан аралаштириш;

тайёрлов ишларини ўтказиш жараёнида геологик бузилиш зоналарининг фаоллашувига йўл қўйиш;

қазилма бирликларини тугатишга далолатномаларсиз қазиб бўлинган майдонларда жинслар қолдиқларини жойлаштириш, ўтиш йўллари қуриш, турли коммуникациялар ва шу кабиларни ўтказиш;

очиш поғоналари майдонларида технологик йўллар қуриш чоғида фойдали қазилмалардан балластлаш материали сифатида фойдаланиш.


9. Ер ости капитал кон қазилмаларини муҳофаза қилиш лойиҳада назарда тутилиши, иншоотлар ва табиий объектларни кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш қоидалари ёки бошқа тегишли ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши лозим. Бунда қуйидагилар таъминланиши зарур:

тайёрлов қазилмалари фойдали қазилма (қатлам, уюм)лар жисмларига нисбатан, шунингдек қазилган бўшлиқ ва геологик бузилишларга нисбатан оқилона жойлашиши;

тайёрлаш ва тозалаш жойлари жинсларидан кон қазилмаларини муҳофаза қилиш мақсадида сунъий целиклар (полосалар)ни ишга тушириш учун ва қазилган бўшлиқни бостириб қўйиш ёки қазилмаларни сақлашни таъминловчи оқилона ўлчамдаги фойдали қазилмалар целикларини қолдириш учун фойдаланиш.


10. Фаолият кўрсатаётган корхоналарда фойдали қазилмалар целиклари билан муҳофаза қилинадиган ер ости тайёрлов қазилмаларини тугатиш чоғида захиралар целиклардан махсус лойиҳа бўйича ажратиб олиниши лозим. Захираларни ажратиб олишнинг тўлиқлиги техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар билан белгиланади.


11. Тайёрлов ишлари имкони борича фойдали қазилма конларининг тегишли участкаларини ўз вақтида қидириб топишни таъминлаши зарур.


12. Конларни очиқ усулда қазиш чоғида очилган жинсларнинг фойдали қазилмалардан энг кам нобудгарчилик ва сифатсизланиш билан ажралиши, шунингдек очилган жинсларнинг қазилган бўшлиққа жойланиши таъминланиши лозим.

Фойдали қазилмани қазишга тайёрланган тозаланган майдонларнинг сифати геологик хизмат томонидан назорат қилиниши керак.


13. Тайёрлаш ишларини бажаришда катта сув оқими бўлган шароитларда қуритиш самарадорлигини ошириш, кон қазилмаларининг барқарорлиги ва фойдали қазилмаларни янада тўлиқ қазиб олиш, шунингдек кон ишларини хавфсиз олиб боришни таъминлаш мақсадида бошланғич гидро-геологик маълумотлар ва ҳисоб-китоб параметрларини аниқлаш амалга оширилади.


14. Тайёрлов қазилмаларини тайёрлаш чоғида кон босими ва кон жисмларининг сурилиши мунтазам кузатиб борилиши лозим.

Кузатишларни таҳлил қилиш натижаларига кўра сурилиш бурчаклари аниқланиши, ер юзаси ва хавфли зоналар чегараларининг деформацияланиши кенглиги белгиланиши, балансдаги ва қаерда бу мақсадга мувофиқ бўлса - балансдан ортиқча силжиш зонасига тушувчи фойдали қазилмаларни қазишнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилувчи тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши зарур.


15. Юқори сувли горизонтлар ва тўлиб қолган кон қазилмаларида сизот қазилмаларини қазиш қуйидагиларни назарда тутувчи махсус лойиҳа асосида амалга оширилади:

узунлиги ер ости кон қазилмалари устини мустаҳкамлаш ва бошқариш паспортида кўрсатиладиган ўзиб борувчи қудуқларни бурғилаш;

қазилмага сув ўтиб кетишининг олдини олувчи ва одамларни хавфсиз олиб чиқиш ва асбоб-ускуналарни сақлашни таъминловчи қурилмалар;

сизот сувларни самарали чиқариш.


16. Корхона бош маркшейдери ва бош геологи корхона бош муҳандисини кон ишларининг сув ўтиб кетиши, лой, бўтана ва зарарли газлар бўйича хавфли бўлган зоналар чегараларига келиб қолиши, шунингдек кон ишлари билан бу чегараларнинг кесишуви ва улардан чиқиши тўғрисида бир ойдан кечикмай ёзма равишда хабардор этиши лозим.

Сув, лой, бўтана ва зарарли газлар бехосдан ўтиб кетишининг олдини олиш бўйича ҳамда фойдали қазилмаларнинг мумкин бўлган нобудгарчилигининг олдини олишга оид чора-тадбирларни амалга оширмасдан туриб хавфли зоналар чегараларида кон ишларини бажариш тақиқланади.


17. Кон қазилмаларининг барқарорлигига салбий таъсир этувчи ер ости ишларида машғул бўлган одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи, шу билан бирга фойдали қазилма захираларининг асоссиз нобудгарчилигига олиб келиши мумкин бўлган омиллар аниқланганда кон ишлари ишларни олиб бориш хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишни таъминлашга оид чора-тадбирлар кўрилмагунига қадар тўхтатиб турилиши лозим.


18. Конни бир вақтнинг ўзида очиқ ва ер ости усулида қазишда фойдали қазилмаларнинг асоссиз нобудгарчилигига йўл қўймаслик ҳамда ишларни бажариш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида корхона лойиҳаси ва кон ишларини ривожлантириш режаларида назарда тутиладиган махсус чора-тадбирлар амалга оширилиши зарур.

Бунда камарлар қияликлари ва тупроқлари ҳамда карьер бортларининг ҳолати инструментал ва визуал кузатув, шунингдек ер ости бўшлиқлари ва қазилмаларини ишчи майдонлари, йўллари ҳамда коммуникациялари сифатида ўз вақтида ҳаракатдан тўхтатиш устидан мунтазам назорат олиб борилиши керак.



VI. ҚАЗИШ (ТОЗАЛАШ) ИШЛАРИ


1. Қазиш (тозалаш) ишлари қатъий тартибда қазилма бирлигини қазиш лойиҳаси ва кон ишларини ривожлантириш режаларига мувофиқ олиб борилиши лозим.

Лойиҳада назарда тутилган меҳнат шароитлари хавфсизлигини, қазиб олиш бўйича реал топшириқларининг бир маромда бажарилиши ҳамда фойдали қазилмаларни ажратиб олишнинг тўлақонлилигини таъминловчи тайёрлов ва қирқма (тахтловчи) лахмлар тайёрлангунига қадар қазиш (тозалаш) ишларига киришиш тақиқланади.


2. Қазиш ишларида қўлланиладиган қазиш механизмлари ва комплекслари фойдали қазилмаларнинг қазилаётган жисм (қатламлар, уюмлар)лар параметрларига мос бўлиши зарур.


3. Фойдали қазилмаларнинг қазишга тайёр захиралари миқдори, уларнинг сифати, эксплуатацион нобудгарчилиги ва сифатсизланиши нормативлари қазилма бирликлари, шахталар ва карьерлар бўйича белгиланади.


4. Ер ости қазилма бирлигини фойдаланишга қабул қилиш учун хўжалик юритувчи ташкилот буйруғи билан таркибига Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси вакили албатта киритиладиган қабул комиссияси тайинланади.

Қазилма бирлигини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномада қазилма бирлигининг геологик тавсифи, қазиладиган захиралари, геометрик параметрлари, шунингдек ўтказилган қидирув, тайёрлаш ва қирқма (тахтлаш) ишларининг лойиҳага, хавфсизлик қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги кўрсатилиши лозим.

Қазилма бирлигини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома комиссиянинг тайинлаган ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.


5. Корхонада бир вақтнинг ўзида фойдаланишда бўлган қазилма бирликларининг сони:

сифати бўйича турли бўлган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдали қазилмаларни тўлиқ ва комплекс ажратиб олиш ҳамда топширилган сифатдаги минерал хом ашёга эришишни таъминловчи нисбатларда қазиб олишни;

кон ишларини концентрациялашни таъминлаши зарур.

Фойдали қазилма конларининг фойдали қазилмаларнинг асоссиз нобудгарчилигига ёки қолган балансдаги захиралар қийматининг пасайишига олиб келувчи бой ёки осон олинадиган участкаларини танлаб қазиш мақсадида қўшимча қазилма бирликларини фойдаланишга киритиш тақиқланади.


6. Корхоналар тозалов қазиши жараёнида:

балансдаги захираларнинг қолдирилиши, консервацияланиши ҳамда руда жисм (қатлам, қават)ларининг кичик қувватларида ва аралаш жинслар билан контактда нобуд бўлишига йўл қўймасликлари;

вақтинча фаол бўлмаган захираларнинг шаклланишига йўл қўймасликлари;

тозалаш забойларида мунтазам геологик кузатувлар олиб боришлари ҳамда кон ишларини тезкор бошқариш учун ўз вақтида геологик прогнозларни таъминлашлари;

ашёвий таркиб ва технологик ўхшашликларни ўрганишлари, синов натижаларини умумлаштиришлари, фойдали қазилмалар сифати ўзгаришининг Қонунийлигини аниқлашлари;

қазиб олиш, ер бағридан ажратиб олиш, ҳар бир қазилма бўйича нобудгарчилик ва сифатсизланиш кўрсаткичлари ҳисобини олиб боришлари лозим.


7. Тозалаш ишларини амалга оширишда:

фойдали қазилмаларнинг бой ёки осон олинадиган участкалари жисмлари (қатламлари)ни фойдали қазилмаларнинг балансдаги ва балансдан ташқари захираларининг асоссиз нобудгарчилигига олиб келадиган тарзда танлаб қазиш;

фойдали қазилма захираларини келажакда уларни қазишнинг қийинлашувига, бу захираларнинг тўлиқ ёки қисман нобуд бўлишига олиб келадиган ҳолда қолдирилиши (консервацияланиши);

фойдали қазилма захираларини уларнинг нобуд бўлишига олиб келадиган ҳолда қазиб қўйиш;

нормадан ортиқча нобудгарчилик ва сифатсизланишга йўл қўйиш;

шахта (карьер) майдонлари чегараларида ёки қазиб бўлинган захиралар контурларида фойдали қазилма захираларини қазиб олишнинг белгиланган муддатларини бузиш (бунинг оқибатида уларни қазиш қийинлашиб ёки мумкин бўлмай қолса) тақиқланади.


8. Корхоналар ногабаритлар, газ ва чанг чиқиндилари чиқишини пасайтириш, фойдали қазилмаларнинг ўта майдалашиб кетишини бартараф этиш, аралашма жинслар билан контактда сифатсизланиш ҳамда нобуд бўлишини камайтириш мақсадида бурғилаб портлатиш ишлари параметрларини доимий такомиллаштириб боришлари лозим.


9. Қазилма бирлиги контурларида қазилма бирлиги лойиҳасида қазиш назарда тутилмаган нокондицияли фойдали қазилмалар аниқланган тақдирда бундай захираларни ер бағрида қолдириш ёки қазиб чиқариш тўғрисидаги қарор техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга таянган ҳолда қабул қилиниши зарур.


10. Қазилма бирлигини қазиш тугаганидан сўнг бир ой муддатда унинг тугатилиши бўйича далолатнома расмийлаштирилиши лозим.

Далолатномада қазилма бирлигининг бошланғич балансидан ортиқча захиралари, тугатилган захиралар ва қазиб чиқарилган фойдали қазилмалар миқдори, нобудгарчилик ва сифатсизланишнинг нормативдаги ва амалдаги қиймати ва ер бағридан фойдали қазилмалар ва компонентларни ажратиб олишнинг тўлақонлилиги ва сифатини белгилайдиган бошқа кўрсаткичлар, шунингдек кон лахмларининг ҳолати келтирилади.

Далолатнома корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланади.


11. Кўп компонентли фойдали қазилмаларда ажратиб олишнинг тўлақонлилиги ва сифатини баҳолаш асосийси каби саноат аҳамиятига эга бўлган йўл-йўлакай компонентлар бўйича ҳам амалга оширилади.

Ер бағридан фойдали қазилмаларни ажратиб олиш, нобудгарчилик ва сифатсизланиш кўрсаткичларини аниқлаш қазиш усули ва тизими, қазилма бирликлари бўйича алоҳида дастлабки ҳисоблар асосида ва қазиб олиш чоғида фойдали қазилмаларни аниқлаш, нормалаш, ҳисобга олиш ва иқтисодий баҳолаш бўйича Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси тасдиқлаган намунавий услубий кўрсатмалар ҳамда тегишли тармоқ йўриқномалари талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

12. Фойдали қазилмаларнинг нобудгарчилиги ва сифатсизланиши миқдорлари тўғридан-тўғри, комбинацияланган ва бевосита усуллар билан аниқланади. Бевосита комбинацияланган усулларни қўллашга Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда рухсат этилади.

Қазиш чоғида фойдали қазилмалар нобудгарчилигини аниқлаш усуллари:

нобудгарчилик миқдорини талаб этилган аниқлик билан ҳисоблаб чиқишни;

нобудгарчиликни бевосита қазиб чиқаришнинг технологик жараёнида уларнинг вужудга келиш кўринишлари ва жойлари бўйича аниқлашни;

нормативдан ортиқча нобудгарчиликларни ва уларнинг юзага келиши сабабларини аниқлашни таъминлаши зарур.


13. Карьерларда қазиб чиқаришни белгилаш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш карьерларда қазиб чиқариш ва очишни белгилаш ва назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган тармоқлараро йўриқнома талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

Конларни ер ости усулида қазишда қазиб чиқарилган фойдали қазилмани ҳисобга олиш учун, шунингдек йилига 1 млн тонна ва ундан кўп маҳсулдорликдаги карьерлар (қирқмалар)да тортиш қурилмаларини қўллаш мажбурийдир.

Целикдаги жинсларнинг зичлиги белгиланган услуб бўйича аниқланади. Геологик қурилиш бўйича оддий конлар учун зарур тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда услубиётни тузиш корхоналарнинг геологик хизмати зиммасига юкланади, кон-геология шароитларига кўра қийин конлар учун эса илмий-тадқиқот ташкилотлари жалб этилиши лозим.


14. Қазиб чиқарилган фойдали қазилмалар сифатини аниқлаш синаш орқали амалга оширилади. Синаш усуллари, синов миқдори, синаш даврийлиги кўрсаткичларини аниқлаш усуллари, синашга танлаш ва таҳлил лабораториялари ишини назорат қилиш усуллари корхона раҳбари тасдиқлаган йўриқнома билан белгиланади.


15. Нормативдан юқори нобудгарчилик ва нормативдан ортиқча сифатсизланиш қазиш бирликлари бўйича амалдаги ва нормативдаги нобудгарчилик ҳамда сифатсизланиш ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Нормативдан юқори нобудгарчиликлар юзага келган вазиятлар Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси иштирокида кўриб чиқилиши лозим.

Нормативдан юқори нобудгарчилик учун айбдор шахслар қонунчиликда назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.

Корхона нормативдан юқори нобудгарчилик ва нормативдан ортиқча сифатсизланиш юзага келган жойлар ва уларнинг сабабларини аниқлаши ҳамда кейинчалик бунга йўл қўймаслик чораларини ишлаб чиқиши ва кўриши зарур.


16. Тозалаш ишларини бажариш чоғида фойдали қазилмаларни ажратиб олишнинг тўлиқлиги ва сифат кўрсаткичларининг ишончлилигини белгилаш, ҳисобга олиш ҳамда баҳолаш маркшейдерлик ва геология хизматлари, техник-назорат хизматлари томонидан, зарур ҳолларда корхонанинг бўлинмалари ва хизматларини жалб этган ҳолда амалга оширилади. Қазиб чиқаришда фойдали қазилмаларни ажратиб олиш ва уларнинг нобудгарчилигини ўз вақтида ва ишончли ҳисобга олинишини назорат қилиш учун корхонанинг бош муҳандиси жавоб беради.


17. Минерал хом ашёга амалдаги кондициялар параметрларига қўшимча сифатида фойдали қазилма захираларидан янада тўлароқ фойдаланишни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишиб қазиб чиқарилган фойдали қазилмалардаги фойдали компонентларнинг муайян яроқсиз қисмини қўллаш мумкин. Яроқсиз қисмлар муайян қазилма бирлиги ёки улар гуруҳига мансуб бўлиши ва аниқ кон-геологик, технологик ва иқтисодий шароитларни ҳисобга олиб белгиланиши лозим.

18. Қазилма бирликларини тўлиқ қазиб олмаслик ман этилади. Истисноли вазиятларда (бу бошқа коннинг янада бой участкаларини танлаб қазишга ёки фойдали қазилмаларнинг қўшимча нобудгарчилигига олиб келмаган шароитда) Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда қазиб бўлинмаган балансдаги фойдали қазилма захиралари билан қазилма бирликларини вақтинча, лекин кўпи билан бир йилга қолдиришга йўл қўйилади.

19. Корхоналар ер бағридан фойдали қазилмаларни ажратиб олишнинг тўлиқлиги ва сифатини ошириш мақсадида қуйидагилар бўйича доимий чораларни кўришлари лозим:

пухта қидириш ва эксплуатацион қидириш усуллари кон қазиш технологияларини, ер бағридаги фойдали қазилмалар ва қазиб чиқарилган минерал хом ашё сифатини назорат қилиш усулларини такомиллаштириш;

истиқболли кон техникасини жорий этиш;

балансдан ташқари захиралар, шунингдек илгари ер бағрида қолдирилган ёки ушбу конда қабул қилинган технология бўйича қазилмайдиган коннинг локал участкаларидаги захираларни қазувга жалб этиш.

Конни ер ости усулида қазишда, шунингдек:

фойдали қазилма целикларини жинс бўйича изоляциялаш зоналари билан алмаштириш имконияти;

ёнғин ўчирилган участкалардаги фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг мақсадга мувофиқлиги;

захираларни уларнинг зарурати қолмаган ҳимоялаш ва барьер целикларидан чиқариб олиш имконияти;

ўта танқис ва қимматли фойдали қазилма конларини янада тўлароқ қазиб олиш учун қазилган бўшлиқни бурмалаш;

қазилмалар тупроғини маъдан майдаларидан пухта тозалашни ташкил этиш;

сизот ва шахта сувларини тозалаш чоралари ҳам кўриб чиқилиши зарур.

Бу масалалар бўйича қарорлар техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида ҳамда табиатни муҳофаза қилиш талаблари, хавфсизлик қоида ва нормативларига риоя этилган шароитда қабул қилиниши лозим.


20. Тажриба-саноат йўли билан янги қазиш тизимлари ва уларнинг параметрларини жорий этиш ва амалдагиларини такомиллаштиришга белгиланган тартибда тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишилган махсус лойиҳага биноан йўл қўйилади.

Тажриба-саноат ишларини амалга ошириш учун участкалар ўз шароитлари бўйича кон учун намунавий, иш ҳажмлари эса шунга яраша бўлиши лозим. Назарда тутилган ишлар учун бой маъданлар ёки фойдали қазилма конларининг захиралари сифати ўртачадан юқори бўлган бошқа участкаларини ажратиш тақиқланади.


21. Конни очиқ усулда қазишда оқилона параметрларни белгилаш ва уларнинг деформацияланишини бартараф этиш мақсадида карьер бортлари, поғоналар ва тоғ жинслари қиялик ҳолатини кузатиш мажбурий тартибда амалга оширилиши лозим.

Мураккаб кон-геологик ва гидрогеологик шароитлардаги конларни қазишда карьер бортлари поғоналарининг ва тоғ жинслари қияликларининг оқилона параметрларини аниқлаш учун илмий-тадқиқот ташкилотлари жалб этилиши зарур.

Карьер бортлари, поғоналар ва тоғ жинслари қияликларининг деформацияланиши деформацияланишнинг юзага келиши сабаблари ва иқтисодий зарарлар ҳажми кўрсатилган ҳолда мажбурий тартибда ҳужжатлаштирилади. Деформацияланган поғоналар ва карьер бортларида ишларни хавфсизлик чораларини кўрмасдан амалга ошириш тақиқланади.


22. Шифт ва камерлараро целикларни қолдирадиган ҳамда тозалаш маконини табиий ушлаб туриш тизими билан конни ер ости усулида қазишда корхоналар (зарур ҳолларда ихтисослаштирилган ёки илмий-тадқиқот ташкилотларини жалб этган ҳолда) улардаги деформацияларни ўз вақтида аниқлаш, целикларнинг яроқлилиги муддатлари ҳамда оқилона ўлчамларини белгилаш, фойдали қазилмалар нобудгарчилигини минимумга келтириш ва ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун шифтлар, тупроқлар ҳамда целиклар ҳолатини мунтазам кузатиб боришлари лозим.


23. Конларни руда ҳамда аралашма жинсларни қулатиш тизимлари билан қазишда майдаланган фойдали қазилмаларни чиқариш планограммасига қатъий риоя этиш, кон жинсларининг қулаш ва сурилиш зоналарини, сурилиш бурчакларини аниқлаш ҳамда юзанинг чўкиши катталигини аниқлаш ва юза ва ер ости объектларини кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш чораларини ишлаб чиқиш мақсадида мунтазам кузатиб бориш лозим. Кон жинсларининг қулаши ёки сурилиши зоналарида жойлашган фойдали қазилма захираларидан фойдаланиш ёки уларни муҳофаза қилиш масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш мажбурийдир.


24. Фойдали қазилмани қазиб чиқарадиган ҳар бир корхона томонидан қуйидаги имкониятлар кўриб чиқилиши лозим:

илгари конни ёки унинг бир қисмини қазишда қолдирилган фойдали қазилма захираларини қазиб чиқариш;

таркибида фойдали компонентлар бўлган тўлғазмаларни қазиш;

тугатилган балансдаги захиралар зонасида жойлашган балансдан ташқари захиралар участкаларини қазиш;

фойдали қазилмалар ҳамда аралашма жинсларнинг ўпирилиши йўли билан қазиш тизимларида қазилган бўшлиқда қолдирилган фойдали қазилмаларни қазиш;

аралашма ва очиш жинслари ағдармаларидан фойдали қазилмаларни ажратиб олиш.

Бундай ишлар лойиҳалаш ташкилоти томонидан тузилган ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишувга биноан тасдиқланган махсус лойиҳа асосида амалга оширилиши лозим.

Лойиҳа қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

фойдали қазилма захираларини қазишнинг техник-иқтисодий баҳоси;

корхонанинг асосий кон ишларига боғлиқ тайёрлаш ва тозалаш ишларининг услуби ва технологияси;

кон ишларини бажаришнинг хавфсизлик чоралари.



VII. МУРАККАБ КОН-ГЕОЛОГИК ШАРОИТЛАРДАГИ

КОНЛАРНИ ҚАЗИШГА ҚЎШИМЧА ТАЛАБЛАР


1. Қийин кон-геологик ва бошқа табиий шароитлардаги конларга қуйидаги конлар киради:

газ, қўққисдан отилиш ва кон зарблари бўйича хавфли бўлган конлар;

ўз-ўзидан ёнишга мойил фойдали қазилмалар;

сувда осон аралашадиган фойдали қазилмалар;

сочма;

қимматбаҳо, ярим қимматбаҳо, зебу-зийнат тайёрланадиган тошлар ва пьезо-оптика хом ашёлари;

ҳавзалар тубида, ҳовузлар ҳамда сув оқимлари тагида, ўпирилишлар, кўчки, сел, карст хавфи бўлган ва юқори сейсмик ҳолатдаги зоналарда жойлашган конлар;

катта чуқурликларда, ўз-ўзидан ўпирилишга мойил бўлган жинсларда, шунингдек таркибида тез маъданлашадиган сув бўлган жинсларда жойлашган конлар.


2. 7.1-бандда кўрсатилган конларни қазишда ишлаётган корхоналарда хавфсизлик қоидалари ва меъёрларини ҳамда мураккаб табиий омилларнинг фойдали қазилма захираларидан оқилона, комплекс фойдаланишга зарарли таъсирининг олдини олишни ҳисобга олиб ишлаб чиқилган махсус тадбирлар амалга оширилиши лозим.


3. Кўплаб сув босган, қуюқ оқава ҳамда карст бўшлиқлари мавжуд бўлган фойдали қазилма конларида сувли горизонт ва сув босган жинсларнинг тўсатдан сув тошиши ҳамда фойдали қазилмаларнинг асоссиз нобудгарчилигига олиб келувчи сурилишларга сабаб бўлувчи кон ишлари технологиясини қўллаш тақиқланади.


4. Ўз-ўзидан ёнишга мойил фойдали қазилма ва жинслар конларини қазиш Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган махсус йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилиши зарур.

Майдаланган фойдали қазилма узоқ вақт тозаланган бўшлиқда қолдириладиган қазиш тизимини қўллаш, шунингдек майдаланган қазилмаларни қазилган бўшлиқда қолдириш тақиқланади.


5. Ер ости усулида қазиб олинадиган сувга тез аралашадиган фойдали қазилма конларида кон қазилмаларига сув ўтиб кетишини бартараф этувчи тадбирлар амалга оширилиши лозим. Бундай фойдали қазилмаларни шахта усулида қазиладиган конлар майдонида ер ости усулида танлаб эритмага ўтказиш усулида қазиб олиш тақиқланади.


6. Кон ишлари жараёнида халқ хўжалиги ёки илмий қийматга эга бўлган қимматбаҳо, ярим қимматбаҳо ва зебу-зийнат ясаладиган тошлар, оптик ва пьезо электрик кристаллар, музей ва коллекция намуналари, друзлар ёки бошқа табиат маҳсулотлари намоён бўлган тақдирда корхона раҳбарияти уларни сақлаш ва кейинчалик қазиб олиниши учун шароитлар яратиш учун жавоб беради.

Юқорида санаб ўтилган фойдали қазилмалар кўринишлари белгиланган тартибда қидирилиши ҳамда уларнинг захиралари корхона раҳбари томонидан тасдиқланган ва тегишли кончилик ташкилоти билан келишилган махсус лойиҳа бўйича ажратиб олиниши лозим. Лойиҳада фойдали қазилмалар нобудгарчилиги ёки бузилишини бартараф этувчи массивдан ажралиши, транспортда ташиш ва сақлаш усуллари назарда тутилиши зарур. Ҳисоблаш тарозида тортиш йўли билан амалга оширилади.


7. 6-бандда санаб ўтилган, шунингдек қоплама ва бинокорлик тошларининг қимматли турлари бўйича фойдали қазилма конларини эркин қазиш чоғида қазиб олишнинг уларнинг табиий сифати бузилишига ёки пасайишига олиб келувчи усулларини ҳамда қазиш тизимларини, шунингдек усулларини қўллаш тақиқланади.



VIII. ҚАЗИБ ЧИҚАРИЛГАН ФОЙДАЛИ

ҚАЗИЛМАЛАРНИ ЮКЛАБ ЖЎНАТИШ ҲАМДА

ҚАЙТА ИШЛАШГА ТАЙЁРЛАШ


1. Корхоналар лойиҳа, техник регламентлар ёки стандартлар талабларидан келиб чиқиб қазиб олинган фойдали қазилмаларни истеъмолчи томонидан минерал хом ашёни қайта ишлаш чоғида унинг таркибидаги саноат аҳамиятига эга бўлган компонентлар энг тўлиқ ажратиб олинишини, шунингдек унинг товар сифати сақланишини таъминлаш мақсадида юклаб жўнатиш ва қайта ишлашга тайёрлашни амалга оширишлари лозим.

Корхоналар фойдали қазилмалар ва компонентларни энг тўлиқ ажратиб олиш ҳамда улардан комплекс фойдаланишни таъминловчи минерал хом ашёни етказиб бериш бўйича техник регламентлар ёки стандартларни аниқлаштиришга оид таклифларни киритишлари зарур.

2. Конларни қазиш чоғида минерал хом ашёни қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида ундан технологик намуна олиш мунтазам амалга оширилиши лозим. Бунда технологик намуналарнинг минерал таркиб, асосий физик ўхшашликлар ва бошқа тавсифлар бўйича мақбуллиги таъминланиши керак.


3. Минерал хом ашё технологик намуналарини танлаб олишга техник шартлар қуйидаги асосий параметрларни белгилашни назарда тутиши лозим:

технологик намунанинг умумий оғирлиги ва унинг таркибий қисмлари оғирлиги;

фойдали қазилмалар ва уларнинг ўхшашликларининг табиий ёки технологик турлари, навлари;

ҳар бир фойдали қазилма тури, навининг ўртача кимёвий ва минералогик таркиби, таркибидаги зарарли аралашмалар;

маъқул топилган намунанинг танлаш чоғидаги сифатсизланиши.

Ҳар бир технологик намуна учун танлаб олинганлиги тўғрисида далолатнома тузилади ҳамда тармоқ йўриқномасига мувофиқ паспорт тўлдирилади.


4. Истеъмолчига етказиб бериладиган ёки қайта ишлашга жўнатиладиган қазиб олинган минерал хом ашёга кон ишлаб чиқаришининг ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ қатъий ҳисоб ва назоратга олинадиган якуний маҳсулоти сифатида қаралиши лозим.


5. Корхона минерал хом ашёни самарали тайёрлаш ва унинг миқдорини ва товарлик сифатини йўқотмасдан истеъмолчига етказиб беришни таъминловчи махсус техник восита ва қурилмалар иншоотига, шунингдек қазиб чиқарилган фойдали қазилмаларнинг минимал захирасига эга бўлиши зарур.

Қазиб чиқарилган минерал хом ашёни йиғиш, омбор ва бункерлар сиғими ҳамда уларнинг қурилмаси корхона маҳсулдорлиги, фойдали қазилманинг қиймати ва физик-механик ўхшашликларини, хом ашёни тайёрлаш, шу жумладан унинг сифатини барқарорлаштириш, эркин оқимлар, тур ва навларнинг ажратилиши бўйича технологик операцияларни бажариш зарурияти, шунингдек механик нобудгарчиликларни бартараф этишни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Қимматли фойдали қазилмаларни атмосфера омилларининг қазиб чиқарилган минерал хом ашёнинг сақланиши ва сифатига таъсир кўрсатадиган шароитда уларни очиқ омборларга тўплашга йўл қўйилмайди. Очиқ омборлардан фойдаланишга алоҳида ҳолларда юқори ташкилот томонидан албатта фойдали қазилмалар нобудгарчилиги ва сифати пасайишининг олдини олиш бўйича махсус чоралар кўрилган шароитда рухсат этилиши мумкин.


6. Қазиб чиқарилган минерал хом ашё истеъмолчига унинг техник назорат хизмати ёки ташкилотнинг бошқа ваколатли махсус хизмати томонидан қабул қилингандан сўнг ҳамда унинг техник регламентлари ёки стандартларига мос бўлган шароитда юклаб жўнатилади.

Минерал хом ашёни етказиб беришнинг техник талаблари манфаатдор органлар билан келишилиши ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланиши лозим.

Қазиб чиқарилган минерал хом ашёни қайта ишлаш чоғида фойдали компонентларни ажратиб олишнинг камайишига олиб келувчи техник регламентлар ёки стандартларни бузган ҳолда етказиб бериш тақиқланади.

7. Омборларда тўпланган ва сақланаётган, кейинчалик юклаб жўнатишга тайёрланаётган ва юклаб жўнатилаётган минерал хом ашёнинг миқдори ҳамда сифатини ҳисобга олиш ва назорат қилиш техник назорат хизмати ёки бошқа махсус ваколатли хизмат томонидан амалга оширилади.

Қазиб чиқарилган минерал хом ашё миқдори ва сифатини ҳисобга олиш ва назорат қилиш маълумотлари корхона бўйича: ер бағрида тугатилган, қазиш чоғида нобуд қилинган, қазиб чиқарилган ва юклаб жўнатилган қазилмалар, товар маҳсулотлар, ағдарма маҳсулотлар ва улар таркибидаги фойдали компонентлар захираларининг жамланма балансини тузишни таъминлаши лозим.


8. Омборларда тўпланган ва сақланаётган, юклашга тайёрланаётган ва юклаб жўнатилаётган минерал хом ашё сифати ҳамда миқдорини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби ва уни ташкил этиш тармоқ йўриқномаси ёки корхонанинг юқори ташкилот тасдиқлаган йўриқномаси билан белгиланади. Йўриқнома намуналарни танлашнинг тартиби, усули ва такрорланиши даражасини, тортиш қурилмалари, товар хом ашё сифати ҳамда миқдорини ҳисоблаш ва назорат қилиш пунктларининг жойлашишини, аниқланган компонентлар ва физик-механик ўхшашликлар, шунингдек намунани таҳлил қилиш ҳамда уларнинг аниқлигини назорат этиш усулларини белгилаши лозим.

Олинган ахборотлар ишончлилигининг пасайишига олиб келувчи товар хом ашё миқдори ҳамда сифатини ҳисоблаш ва назорат қилиш пунктларини жойлаштиришга қўл қўйилмайди.


9. Қимматли фойдали қазилмалар қазиб чиқаришни амалга оширувчи корхоналар технологик жараёнда хулоса берадиган намуналарни танлаш учун махсус қурилмаларга ёки қазиб олинадиган минерал хом ашё сифатини бетўхтов аниқловчи приборга эга бўлишлари зарур.


10. Корхоналарга минерал хом ашё етказиб бериш қуруқ массани қайта ҳисоблашни ҳамда юклаб жўнатилаётган хом ашёнинг товарлик сифатини ишончли ва тезкор аниқлашни таъминлаган ҳолда оғирлик ҳисоби асосида амалга оширилиши лозим.

Қазиб чиқарилган фойдали қазилмаларни юклаб жўнатишни ҳисоблашнинг вақтинча бошқа усулларини қўллашга истисно ҳолларда Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишилиб оғирликнинг ҳисобини мажбурий назорат қилган ҳолда йўл қўйилади.

11. Корхоналар (жўнатувчи ва қабул қилиб олувчи) транспорт сиғимларини мунтазам назорат этиш ва тозалашни амалга оширишлари лозим.

Минерал хом ашёни юклаб жўнатиш чоғида транспортда ташишда унинг нобуд бўлишини бартараф этиш бўйича, шунингдек хом ашёнинг музлаб қотиб қолиши, ёпишиб қолиши ва унинг ифлосланиши ва сифатининг пасайишига қарши чоралар кўрилади. Темир йўл вагонларига юклаб жўнатишда, шунингдек минерал хом ашё ҳаво оқимининг таъсиридан, зарур бўлганда атмосфера ёғинларининг зарарли таъсиридан сақланиши керак.


12. Қазиб чиқарилган фойдали қазилмалар миқдори ва сифатининг геологик ва маркшейдерлик маълумотларига қайта ишлаш ишлаб чиқариши (бойитиш фабрикаси)нинг ҳисоб маълумотлари бўйича тузатишлар киритишга йўл қўйилмайди. Қазиб чиқарилган, юклаб жўнатилган ҳамда қайта ишланган минерал хом ашё миқдори ва сифатини аниқлашда мунтазам ҳар хилликлар юзага келган тақдирда манфаатдор корхоналар ва ташкилотлар томонидан бу чалкашликлар сабабини аниқлаш ва уларни тузатиш бўйича ўз вақтида биргаликдаги чоралар кўрилиши лозим.


13. Истеъмолчига юклаб жўнатилган товар хом ашёсининг ҳар бир гуруҳи технологик турлар, навлар ҳамда улар таркибидаги саноат аҳамиятига эга бўлган асосий ва қўшимча компонентлар бўйича минерал хом ашё миқдори ва сифати кўрсатиладиган сертификат ёки товар паспорти расмийлаштирилган бўлиши лозим. Сертификатлар ва товар паспортларининг нусхалари операция ўтказилган йил мобайнида корхонада сақланади ҳамда қазиб чиқарилган фойдали қазилмаларни юклаб жўнатишнинг шакли ва тўлдириш тартиби тармоқ йўриқномаси билан белгиланадиган ҳисоблаш дафтарини тўлдириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Истеъмолчига товар хом ашёни узлуксиз жўнатишда (конвейерлар, пневмогидротранспорт қурилмалари ва жўнатишнинг бошқа узлуксиз технологияси ёрдамида) жўнатишни ҳисоблаш дафтари жўнатилган минерал хом ашё миқдори ва сифатини бевосита юклаш жараёнида махсус тортиш қурилмалари ва приборлари ёрдамида аниқлаш маълумотлари бўйича тўлдирилади.


14. Қазиб чиқарилган, аммо вақтинча фойдаланилмайдиган минерал хом ашё кейинчалик қайта ишлашга жалб этилиши учун тўпланиши, ҳисобланиши, сақланиши лозим.

Тўплаш чоғида минерал хом ашёнинг сув эрозияси, ўз-ўзидан ёниш ва бошқа сабаблар билан нобуд бўлиши ёки бузилишини бартараф этиш тадбирлари кўрилиши зарур. Омбор (ағдарма) ҳудуди сизот ва тошқин сувлари босишидан ҳимоя қилинган бўлиши керак.

Вақтинча фойдаланилмайдиган хом ашёни сақлаш жойларини шахта майдонларининг қулаш зоналарида, сурилиш зоналарида ҳамда бевосита шахта (карьер) майдонларини қазиш контурларига яқин жойларда жойлаштириш тақиқланади.


15. Вақтинча фойдаланилмайдиган минерал хом ашёни тўплаш вужудга келган хом ашё ҳажмини инструментал ўлчашни таъминлаган ҳолда уни сақлаш ва кейинчалик қайта ишлаш технологияси ҳамда муддатларига қараб турлар ва навларга ажратилиб амалга оширилади.

Фойдаланилмайдиган минерал хом ашёни сақлаш жойларининг ҳар бири бўйича корхона бош муҳандиси тасдиқлайдиган шаклдаги паспорт юритилиши лозим.


16. Кўп компонентли минерал хом ашёдан комплекс фойдаланиш таъминланмаган тақдирда уни юклаб жўнатиш тақиқланади.

Алоҳида ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси органлари билан келишувга кўра бундай юклаб жўнатишга юқори тармоқ ташкилоти томонидан хом ашёдан комплекс фойдаланишни таъминлашнинг муддати ва тартиби белгиланиши шарти билан вақтинча рухсат этилиши мумкин.


IX. КОНЛАРНИ ҚАЗИШДА АТРОФ ТАБИИЙ

МУҲИТИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ


1. Фойдали қазилма қазиб чиқариш корхоналарини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда улардан фойдаланишда табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларига мувофиқ ер бағридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг зарарли таъсиридан аҳоли ҳаёти ва соғлиғини, атмосфера ҳавосини, ерлар, ўрмонлар, сувлар, ҳайвонот дунёси ҳамда атроф табиий муҳитининг бошқа объектларини, бинолар ва иншоотларни муҳофаза қилиш, шунингдек қўриқхоналар, табиат, тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаш учун хавфсизлик таъминланиши лозим.


2. Корхоналар табиий муҳит аҳволини ҳамда лойиҳада назарда тутилган табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг бажарилишини мунтазам назорат қилиб боришлари керак. Корхоналарнинг тегишли хизматлари табиий муҳитнинг ифлосланиши ва ўзгаришини самарали назорат этиш учун зарур техник воситалар билан таъминланиши зарур.

Агар фойдали қазилма конларини қазиш чоғида лойиҳавий қарорларни анчагина ёки тўлиқ ўзгартиришни талаб этувчи атроф табиий муҳитини муҳофаза қилиш бўйича янада самарали чораларни қўллаш зарурати пайдо бўлса, корхона бош лойиҳачига лойиҳанинг тегишли бўлимларини ўзгартириш юзасидан техник топшириқ бериши лозим.


3. Фойдали қазилма конларини қазувчи, уларга фойдаланиш учун берилган қишлоқ хўжалиги ерлари ёки ўрмонзорлар, сув ҳавзалари ва қирғоқ олди зоналарида геологик қидирув, қурилиш ва бошқа ишларни бажарувчи корхоналар бу ерларда зарурият қолмагач уларни ўзларининг ҳисобидан қишлоқ, ўрмон ёки балиқчилик хўжаликларида фойдаланиш учун яроқли ҳолга, назарда тутилаётган ишлар бошқа ерларда амалга оширилган чоғда уларни ўз йўналиши бўйича фойдаланиш мумкин бўладиган ҳолга келтиришлари зарур. Ер участкаларини яроқли ҳолга келтириш ишларнинг бориши жараёнида, бунинг имконияти бўлмаганда, ишлар тугатилганидан сўнг, ер майдонларини фойдаланишга берган органлар белгилаган муддатларда, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ амалга оширилади.

Корхоналар фойдали қазилма конларини қазишда ва тупроқ қатламини бузиш билан боғлиқ бошқа ишларни бажаришда тупроқнинг ҳосилдор қатламини четга суриб қўйишлари, сақлашлари ва қайта тикланадиган ерларга ёки каммаҳсулли ерларга келтиришлари лозим.

Фойдали қазилма конларини қазишда кон ишлари технологиясига табиатни муҳофаза қилишнинг қуйидаги талаблари қўйилади:

фойдали қазилмаларни қазиб чиқаришда ер имкони борича кам сарфланиши, яъни қазиб чиқариладиган минерал хом ашё бирлигига ер ресурслари сарфи минимал даражада бўлиши;

карьер қурилиши ва кондан фойдаланиш жараёнида ернинг бузилиш ва тикланиш режими энг қулай бўлиши, яъни ернинг бузилиши ва қайта тикланиши орасидаги вақт минимал даражада бўлиши, бузилишларнинг асосий қисмини (айниқса, маҳсулдор майдонларда) қазишнинг иложи борича кейинги даврларига қолдириш;

қазилган бўшлиқ ва бўш жинслар ағдармаларини шакллантиришнинг бузилган ерлардан кейинчалик фойдаланишнинг қабул қилинган йўналишларига асосан қайта тиклаш талабларига жавоб бериши;

кон қазиш комплекси объектларида атмосферага энг кам миқдорда чиқинди чиқарувчи машина ва механизмлардан фойдаланиш;

зарарли моддалар отилиб чиқишининг камайишини, чиқадиган газларни чанг тутиш ва газ тозалаш қурилмаларида тозалашни таъминловчи технологик жараёнларни такомиллаштириш ва соддалаштириш;

чангтутгич ва газ тозалаш қурилмаларидан фойдаланиш ва улар ишини ҳамда бошқа табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг бажарилишини назорат қилишни пухта ташкил этиш;

ер ости сувларининг озиқланиши, ҳаракати ва камайиши шароитларининг ўзгаришига олиб келувчи, воронка (чуқур) ҳосил бўлиши, деформацияланиш ва ер юзасининг чўкиши, тез аралашадиган жинсларнинг танлаб эритмага ўтказилишига олиб келувчи гидро-геологик ва инженер-геологик ҳолатлар билан ҳамкорликда олиб бориладиган фойдали қазилма конларини очиш усуллари ва қазиш тизимини қўллаш, шунингдек кон-тайёрлаш ишларини ўтказиш тақиқланади;

очиқ сув ҳавзаларига маъданланган сувлар, аччиқ ва ишқорли карьер, шахта ва сизот сувларининг тушишига йўл қўймаслик;

маъданланган сувларни тозалашнинг термик, мембран, ион алмашиш ва гидротехник усулларини қўллаш;

карьерларда кон ишларини ривожлантиришни осилма ёндан остки ёнга қараб амалга ошириш, бунда руданинг нобудгарчилиги ва жинсларнинг аралашиб кетиши сезиларли даражада кам бўлади;

горизонтал ва қияликдаги конларни очиқ усулда қазишда ички ағдарма ҳосил қилиш усулида қазиб чиқариш имконини берувчи очиш схемаси ва қазиш тизимини қўллаш; ташқи ағдарма ҳосил қилиш усулида қазиб чиқариш технологиясини қўллаш тақиқланади; ташқи ағдарма ҳосил қилиш усулида очиш схемаси ва қазиш тизими истисно ҳолларда (руда жисмларининг тиккасига қулаши, конни қазишнинг мураккаб геологик ва кон-техник шароитлар) Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишилиб қўлланади;

карьерларнинг қабул қилинган параметрлари, қазиш тизимлари ва поғоналар элементлари атроф табиий муҳитига энг кам таъсир кўрсатишни таъминлаши зарур;

техноген конларини яратиш чоғида турли минерал хом ашёларни уларнинг барча турлари сифатини сақлаган ҳолда аралаштирмаслик;

хом ашёнинг ҳар бир турига бир хилда бориш мумкин бўлишини ва эгаллаш майдонининг энг кам бўлишини таъминлаш, техноген конларни яратиш ва қазишнинг технологик жараёнларида минимал меҳнат сарфи ва юқори тежамлиликни таъминлаш.


4. Фойдали қазилма конларини қазишда тупроқнинг сув ва ҳаводан нурашининг ривожланиши, турланиши, ботқоқланиши ёки ерларнинг ҳосилдорлигини йўқотишнинг бошқа шаклларини бартараф этувчи ёки унга тўсқинлик қилувчи чора-тадбирлар амалга оширилиши лозим.

Очиш жинслари ағдармалари, ишлаб чиқаришнинг бошқа чиқиндилари, вақтинча фойдаланилмайдиган, келажакда фойдаланиладиган ва қайта тикланмайдиган минерал хом ашё сақлаш жойлари атроф табиий муҳитини муҳофаза қилиш талабларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилиши зарур.


5. Корхоналар аҳолининг ичимлик ва маиший эҳтиёжларини биринчи навбатда қондириш, уларни ифлосланиш ва камайишдан сақлаш, оқава ва шахта сувларининг табиат объектларига зарарли таъсиридан огоҳ қилиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ер усти ва ости сувларидан оқилона фойдаланишни таъминлашлари лозим.

Агар бундай таъсирга балиқчилик хўжалиги ҳавзалари тушиб қолса, унда табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган, балиқлар, бошқа сув жониворлари ва ўсимликларини муҳофаза қилишни ва уларнинг кўпайиши учун шароитларни таъминловчи чора-тадбирлар ҳам амалга оширилиши керак.


6. Корхоналар сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг белгиланган режалари, технологик нормалари ва қоидаларига риоя қилишлари, шунингдек корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти таъсиридаги зонада ер ости ва ерусти сувларининг ҳолатини гидрогеологик кузатиш ва назорат қилишни амалга оширишлари лозим.

7. Тозаланмаган оқава ва шахта сувларини сувли объектларга оқизиб юбориш тақиқланади. Оқава ва шахта сувларини сувли объектларга оқизиш шартлари сув бўйича қонунчилик талабларига жавоб бериши зарур.

Оқизиб юбориладиган сувлардаги турли хил ифлослантирувчи моддаларнинг таркибига доир талаблар бузилган тақдирда бу бузилишларнинг сабаблари аниқланади ва уларни тугатиш чоралари кўрилади. Оқава ва шахта сувларини даволаш, шунингдек балиқларнинг увулдириқ сочиш ва тўйиниш жойлари ҳамда қишлайдиган чуқурларига оқизиш тақиқланади.

Сувдан фойдаланиш ва сув ажратиш ҳисоби сув бўйича қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши лозим.


8. Конларни қазишда ер ости сувли горизонтлари очилган бўлса корхоналар бу ҳақда сувлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни тартибга солиш органларига ўз вақтида хабар қилишлари зарур.

Бурғилаш ишларини бажарувчи корхоналар табиий қудуқларни тартибга солиш қурилмалари билан жиҳозлашлари, бу қудуқларни белгиланган тартибда консервациялашлари ёки тугатишлари лозим.


9. Қуйидагиларни фойдаланишга топшириш тақиқланади:

оқава ва шахта сувларини тозалаш учун қурилмалар билан таъминланмаган корхоналар ва уларнинг объектлари;

сув қабул қилувчи ва бошқа иншоотларнинг белгиланган тартибда тайёрлангунига қадар конлардаги қуритиш тизимлари;

сув олиш иншоотларини тасдиқланган лойиҳага мувофиқ балиқ сақлаш қурилмаларисиз;

сувдаги бурғилаш қудуқларини уларнинг сувни тартибга солиш қурилмалари билан таъминламасдан ва тегишли ҳолларда санитария муҳофазаси зоналарини белгиламасдан;

сув омборлари, чиқинди омборлари ва гидроағдармаларни (уларни тўлдириш) лойиҳада назарда тутилган ўзанларни тайёрлаш, шу жумладан бу объектларни фильтрацияга қарши экранлар билан жиҳозлашга оид чора-тадбирларни амалга оширмай.


10. Фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш, бурғилаб портлатиш ишлари, жинслар ағдармалари, ишлаб чиқариш чиқиндилари омборларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш атмосфера ҳавосини ифлослантиришни бартараф этиш ёки қисқартириш усуллари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишилган қоидаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

Аҳоли пунктларида атмосфера ҳавосини чанг, зарарли газлар, сассиқ моддалар билан ифлослантирувчи манба ҳисобланувчи жинслар ағдармалари ва чиқинди омборларини жойлаштириш, шунингдек чиқиндиларни корхона ҳудудида ва аҳоли пунктларида махсус қурилмалардан ташқарида ёқиш тақиқланади.

Корхоналар атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи чиқиндиларни ўз вақтида улардан хом ашё сифатида фойдаланувчи корхоналарга ёки ихтисослаштирилган полигонларга олиб чиқишлари лозим.


11. Конларни қазиш чоғида атмосферага чиқадиган чиқитларнинг йўл қўйилиши мумкин (бунга барча ифлослантириш манбаларидан отилиб чиқишлар киради) нормативларига қатъий риоя қилиниши зарур.

Атмосфера ҳавосига тегишли нормативлар ўрнатилмаган кимёвий, физик ва биологик омилларнинг зарарли таъсирига Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан муайян муддатга берилган рухсатномалар бўйича фақат истисно вазиятларда йўл қўйилиши мумкин. Ушбу муддат мобайнида бу омилнинг атмосферага зарарли таъсирининг йўл қўйилиши чегараси нормативлари белгиланиши ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга оид чора-тадбирлар амалга оширилиши лозим.

Ифлослантирувчи моддалар йўл қўйиладиган отилиб чиқиш бўйича белгиланган нормативлардан ошиб кетган ҳолларда корхона зудлик билан бу ҳақда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органга хабар бериши ва йўл қўйилган бузилишни тугатиш чора-тадбирларини кўриши зарур.


12. Фаолияти атмосферага ифлослантирувчи моддаларнинг чиқиши билан боғлиқ бўлган корхоналар, ифлослантириш манбалари пайдо бўлган вақтдан қатъи назар, атмосферага ифлослантирувчи моддаларнинг чиқишини тутиш, тўхтатиш ёки тозалаш учун иншоотлар, асбоб-ускуналар ва аппаратлар билан жиҳозланган бўлиши лозим ҳамда бу иншоотлар, асбоб-ускуналар ва аппаратларнинг тўхтовсиз, самарали ишлашини ва соз ҳолатда сақланишини, шунингдек ифлослантирувчи моддалар миқдорининг ва уларнинг таркиби мунтазам ҳисобини амалга оширишлари зарур.



X. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ҚАЗИБ ЧИҚАРИШ

КОРХОНАЛАРИНИ ТУГАТИШ ВА ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИШ


1. Фойдали қазилма захираларини қазишни тугаллагач, шунингдек техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ва бошқа асослашлар бўйича конни ёки унинг бир қисмини қазишни давом эттириш мақсадга номувофиқ топилса ёки мумкин бўлмаса конни қазиётган корхона ёки шу корхонанинг тегишли қисми тугатилади ёхуд вақтинча тўхтатилади.

Корхона тўлиқ ёки қисман тугатилганда ёхуд вақтинча тўхтатилганда кон лаҳмлари ва бурғи қудуқлари аҳоли хавфсизлиги, атроф табиий муҳитини, бинолар ва иншоотларни муҳофаза қилишни, вақтинча тўхтатилганда эса, шунингдек конлар, кон лаҳимлари ҳамда бурғи қудуқларини вақтинча тўхтатишнинг бутун даври мобайнида муҳофаза қилишни таъминловчи ҳолга келтирилиши лозим.


2. Корхона ёки унинг бир қисмининг тугатилишига фойдали қазилмаларнинг балансдаги захиралари тўлиқ қазиб бўлингандан сўнг, уларнинг кўпайиши, конни қайта қазиш ҳамда балансдан ташқари захираларни қазиб чиқаришга ҳаракат қилишнинг истиқболи бўлмаган тақдирда ва захираларнинг саноат аҳамиятини йўқотган қолдиқлари ҳисобдан чиқарилган шароитда йўл қўйилади.

Корхонани тугатишда кон қазилмалари ва бурғи қудуқларидан бошқа халқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш имкониятлари тўғрисидаги масала ҳал этилиши лозим.

Фойдали қазилма конларини қазишда "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда ер ости кон қазилмаларини узоқ муддат сақлаш ва ундан халқ хўжалигида кейинчалик самарали фойдаланиш имкониятини таъминловчи мақсадли тайёрлаш амалга оширилган корхонани ёки унинг бир қисмини тугатиш тақиқланади.

3. Корхона ёки унинг бир қисмини вақтинча тўхтатишга кон ёки унинг алоҳида участкаларини техник-иқтисодий, кон-геологик ва бошқа сабаблар бўйича қазиш вақтинча мумкин бўлмаган ёки қазишни давом эттириш мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда, асосий кон қазилмалари ва иншоотларини, уларнинг ҳолатини назорат қилиб, мажбуран сақлаган ҳолда йўл қўйилади.


4. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси уларда фойдали қазилмалар қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган объектларни жойлаштириш истиқболли деб ҳисоблаган кон қазилмалари мажбуран вақтинча тўхтатилади.

Бундай қазилмаларнинг консервацияланиши тартиби ҳамда қазилма вақтинча тўхтатилиши зарур бўлган муддат Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан белгиланади.

"Давархитектқурилиш" қўмитаси маъқул топган қазилмаларни тугатишга истисно вазиятларда Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишган ҳолда йўл қўйилади.

6. Хавфсизликни таъминлаш, фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг тўлиқлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ҳамда кон лаҳмларини бошқа халқ хўжалиги мақсадлари учун сақлаш қисмида корхоналарни тўлиқ ёки қисман тугатиш ва вақтинча тўхтатиш тартиби, шунингдек материалларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси тасдиқлаган йўриқнома билан белгиланади.

7. Корхона ёки унинг бир қисмини тугатиш ва вақтинча тўхтатиш Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси органлари, бошқа манфаатдор органлар билан келишилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган махсус лойиҳа асосида амалга оширилади.

Лойиҳалар тегишли тайёргарлик ишлари ва бевосита корхонани тугатиш ёки вақтинча тўхтатиш ишларини ўз ичига олиши ва қуйидагиларни назарда тутиши лозим:

балансдаги ҳамда иқтисодий жиҳатдан қазиб олиш мақсадга мувофиқ бўлган балансдан ташқари захираларни қазиб олиш тартиби ва жадвали;

конни такрорий қазишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги, шунингдек омборларда сақланаётган вақтинча тўхтатилмаган фойдали қазилмалар ва ишлаб чиқариш чиқитларидан халқ хўжалигида фойдаланиш тўғрисидаги масалалар ҳамда уларнинг сақланишини таъминлаш чора-тадбирларининг ҳал этилиши;

аҳоли хавфсизлиги, ер ости бойликлари ва атроф табиий муҳитини, бинолар, иншоотларни муҳофаза қилишни таъминлаш, шунингдек сув ва газ ўтиши (тошиши)ни, ер ости ёнғинларининг тарқалиши ва шунга ўхшашларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар;

кон қазилмалари ва бурғи қудуқларидан бошқа халқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш масалаларини ҳал этиш;

корхона ёки унинг бир қисмини тугатиш ёки вақтинча тўхтатиш усуллари;

ер устидаги ва сувли объектларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ кейинчалик халқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш чоралари;

кон хусусияти, очиш схемаси ва қазиш тизими билан боғлиқ бошқа лойиҳавий қарорлар.

Ер ости бойликларининг катта ҳажмларига эга бўлган корхоналарни тугатиш бўйича лойиҳаларга ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот ташкилотларининг хулосалари олиниши лозим.


8. Корхона ёки унинг бир қисмини тугатиш ва вақтинча тўхтатишда қуйидагилар тақиқланади:

лойиҳада назарда тутилган захираларни тўлиқ қазиб олиш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишни таъминловчи барча чора-тадбирлар бажарилгунига қадар фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш ишларини тўхтатиб туриш;

ер ости ёнғинлари тўлиқ ва ишончли бартараф этилмаган ҳолларда кон қазиб чиқариш корхонаси ёки унинг бир қисмини тугатиш ва "қуруқ" вақтинча тўхтатиш;

сувга аралашадиган (табиий тузлар, гипслар ва шу кабилар) фойдали қазилмалар қазиб чиқарувчи корхона ёки унинг бир қисмини "намли" вақтинча тўхтатиш;

қазилган бўшлиқ ва омборларда ўз-ўзидан ёнишга мойил фойдали қазилмаларни қолдириш;

фойдали қазилмалар қазиб чиқариш ишларини узоқ вақт тўхтатиб туриш оқибатида коннинг бузилиши ёки ер бағридаги фойдали қазилма захиралари сифатини анча пасайтириши, шунингдек кон қазилмаларининг қолган фойдали қазилма захираларини ажратиб олиш мақсадга мувофиқ бўлмай қоладиган бузилишига олиб келувчи ҳолатларда корхонани тўлиқ ёки қисман вақтинча тўхтатиш.


9. Ишларни тўхтатиш даврида тўлдирилган геологик ва маркшейдерлик ҳужжатларининг асл нусхалари сақлаш учун белгиланган тартибда топширилади.

Корхона тугатилганда, шунингдек беш йилдан ортиқ муддатга вақтинча тўхтатилганда кон ажратиш далолатномаси Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг тегишли органига қайтарилади.

10. Корхона тўлиқ, ёки қисман тугатилгандан ёки вақтинча тўхтатилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси органларининг розилиги ва тегишли вазирлик (идора), маҳаллий ҳокимиятнинг буйруғи (фармойиши, қарори) билан расмийлаштирилган рухсатисиз кон қазилмаларидан бирон-бир мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

11. Кон ишлари туфайли бузилган майдонларда иморат қуриш фақат сурилиш жараёни тугагач, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси органларининг рухсатномаси олингач ва қуриладиган объектларга кон ишларининг зарарли таъсирини бартараф этиш бўйича махсус тадбирлар ўтказилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин.


XI. ЯГОНА ҚОИДАЛАРНИ

БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


1. Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишида ҳамда мазкур Қоидаларнинг бажарилмаслигида айбдор бўлган мансабдор шахслар ва муҳандис-техник ходимлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жиноий, маъмурий, интизомий ёки бошқа жавобгарликларга тортиладилар.


2. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ер ости бойликлари тўғрисидаги Қонунчиликнинг бузилганлиги ва мазкур қоидаларнинг бажарилмаганлиги оқибатида етказилган зарарларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланадиган миқдорда ва тартибда қоплашга мажбурдирлар.


3. Корхоналарнинг ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши ва мазкур Қоидаларнинг бажарилмаганлиги оқибатида етказилган зарарларни қоплаш билан боғлиқ харажатлар қилишда айбдор бўлган мансабдор шахслар ва муҳандис-техник ходимлар белгиланган тартибда моддий жавобгарликка тортиладилар.




















































Время: 0.0492
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск