язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.02.1998 й. 56-сон "Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини экспертиза қилиш ва уларни рўйхатдан ўтказишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.02.1998 й.

N 56



ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ВОСИТАЛАРИНИ ЭКСПЕРТИЗА ҚИЛИШ

ВА УЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси (Давлат кимё комиссияси)ни ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги 33-сон қарорига (ЎР ҚТ, 1999 й., 1-сон, 6-модда) мувофиқ ўз кучини йўқотган.

Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг самарали ҳамда кам заҳарли кимёвий ва биологик воситаларини, республика қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган гербицидлар, дефолиантлар ва ўстириш регуляторларини рўйхатдан ўтказишни такомиллаштириш ва уларнинг кенг ассортиментини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар зараркунандалари ва касалликларига, бегона ўтларга қарши курашишнинг кимёвий ҳамда биологик воситаларини рўйхатга олиш комиссияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси (Давлат кимё комиссияси)га айлантирилсин.


2. Қуйидагилар:

Давлат кимё комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ;

Давлат кимё комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Кимё комиссияси ижро этувчи аппарати негизида директор бошчилик қиладиган Давлат кимё комиссияси агентлиги ташкил этилсин.

Агентлик бошқарув аппарати тузилмаси ва унинг ходимларининг чекланган сони 14 киши (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари)дан иборат этиб тасдиқлансин, улардан 5 нафари 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ қўшимча ажратилади. Белгилансинки, қўшимча ходимларни сақлаш учун маблағлар Агентликнинг ўз хўжалик ҳисобидаги фаолияти ҳисобидан таъминланади.

Давлат кимё комиссияси Агентлик тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Қуйидагилар Давлат кимё комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини оширишга ҳамда юқори самарали, экология жиҳатидан хавфсиз ва кам заҳарли кимёвий ва биологик препаратларни қўллаш ҳисобига ҳосилни сақлаб қолишга қаратилган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланишнинг ягона сиёсатини шакллантириш ва уни амалга ошириш;

қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун тавсия этилаётган ўзимизда ва чет элларда ишлаб чиқарилган кимёвий ҳамда биологик препаратлар илмий-техника ҳужжатларини экспертиза қилиш, уларнинг биологик самарадорлигини, токсикология-гигиеник ва экологик хусусиятларини аниқлаш учун синовлар ташкил этиш ва уларни ўтказиш;

ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситаларини қўллаш тартибини тасдиқлаш, уларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш, республика қишлоқ хўжалигида қўллаш учун рухсат этилган препаратлар рўйхатига киритиш ва рўйхатдан чиқариш;

республика корхоналарида ишлаб чиқариладиган ҳамда импорт бўйича келтириладиган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва биопрепаратлар сифати устидан назорат ўрнатиш, инсон саломатлигига ва атроф-муҳитга ёмон таъсир қилиши аниқланганда уларни қўллашни тақиқлаш.


5. Белгилансинки, Давлат кимё комиссияси томонидан белгиланадиган препаратларни қўллаш тартиби ва шартлари, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча фойдаланувчилар учун мажбурий ҳисобланади.

Давлат рўйхатидан ўтказилмаган пестицидлар, гербицидлар ва бошқа препаратлардан республика ҳудудида фойдаланиш ва уларни реклама қилиш тақиқлансин.


6. Агентлик директорига ходимларнинг лавозим маошларига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида уларнинг юксак малакалари учун махсус устамалар белгилаш ҳуқуқи берилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 2 июндаги 196-Ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Х. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар

Маҳкамасининг расиси                               И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 3 февралдаги

56-сон қарорига

1-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш

воситалари давлат комиссияси

(Давлат кимё комиссияси)

ТАРКИБИ

Жўрабеков И.Х.

-

Давлат кимё комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари



-

Давлат кимё комиссияси раисининг ўринбосари, Давлат кимё комиссияси агентлиги директори


Давлат кимё комиссияси аъзолари:


Ниёзматов Б.И.

-

Бош давлат санитария врачи, соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари



-

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Маҳмудхўжаев Н.М.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори


Муҳамедалиев Ш.С.

-

Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар республика маркази бош директори


Авлиёқулов А.

-

Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти бош директори


Абдукаримов А.А.

-

Фанлар академиясининг Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти директори


Искандаров Т.И.

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти директори


Рашидов М.И.

-

Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти директори


Савелло В.Л.

-

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ер-сув ресурсларини муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи


Раҳимжонов М.А.

-

Давлат божхона қўмитасининг экспертиза қилиш марказий лабораторияси бошлиғи


-----------------------------------

Эслатма: Давлат кимё комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган ҳолларда ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар унинг таркибига киритилаверадилар.





Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 3 февралдаги

56-сон қарорига

3а-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси Давлат

кимё комиссияси агентлиги

ШТАТ ЖАДВАЛИ

Т/р

Лавозим номи


Сони


Разряди


Асосий лавозим

маоши


1.

Директор

1

17

4273

2.

Бўлим бошлиғи - директор ўринбосари

1

16

4057

3

Бўлим бошлиғи

2

15

3844

4.

Бош бухгалтер

1

15

3844

5.

Бош мутахассис

3

14

3634

6

Етакчи мутахассис

5

13

3427

7

Кадрлар бўйича инспектор

1

13

3427


Жами:

14

х

51326