Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Давлат кимё комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.02.1998 й. 56-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 3 февралдаги

56-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат кимё

комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат кимё комиссияси республика қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган, зараркунандаларга, ўсимликлар касалликларига, бегона ўтларга қарши курашнинг кимёвий ва биологик воситаларини, ўсимликларни ўстириш регуляторларини, дефолиантларни ва бошқа агрокимёбиопрепаратларни экспертиза қилувчи, синовчи ва рўйхатдан ўтказувчи давлат органи ҳисобланади.

Давлат кимё комиссияси томонидан белгиланадиган агрокимёбиопрепаратларни қўллаш тартиби, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча фойдаланувчилар учун мажбурий ҳисобланади.


2. Давлат кимё комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат кимё комиссияси агентлиги комиссия фаолиятини таъминловчи ва мазкур Низомда белгилаб берилган функцияларни бажарувчи ижро этувчи аппарат, юридик шахс ҳисобланади, банкларда жорий ва валюта счётларига эга бўлади.


4. Давлат кимё комиссияси ўз йиғилишларини заруриятга қараб, бироқ бир йилда камида икки марта ўтказади.



II. ДАВЛАТ КИМЁ КОМИССИЯСИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


Қуйидагилар давлат кимё комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишга ҳамда юқори самарали, экологик жиҳатидан хавфсиз ва кам заҳарли кимёвий ва биологик препаратларни қўллаш ҳисобига ҳосилни сақлаб қолишга қаратилган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланишнинг ягона стратегик сиёсатини шакллантириш ва уни амалга ошириш;

тавсияномалар ишлаб чиқиш ва инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун хавфсиз ўсимликларни ҳимоя қилишнинг янги воситаларини қўллаш тартибларини тасдиқлаш;

мамлакатимизда ва чет элларда ишлаб чиқарилган, зараркунандалар, ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захиралари касалликлари, бегона ўтларга қарши курашнинг янги кимёвий ва биологик воситалари (инсектоакарицидлар, фунгацидлар, уруғларни дорилаш, зооцидлар, феромонлар, гербицидлар ва бошқаларнинг, бундан кейин агрокимёбиопрепаратлар деб аталувчи ўсимликларни ўстириш регуляторлари, дефолиантлар ва десикантларнинг давлат рўйхатидан ўтказиш учун идоралараро синовдан ўтказилишини ташкил этиш;

янги агрокимё биопрепаратларни рўйхатдан ўтказиш, мавжудларини қайта рўйхатдан ўтказиш, илмий тадқиқотлар ва экспертиза натижаларига кўра самарали ва кам хавфли агрокимёбиопрепаратларни қўллаш соҳасини кенгайтириш;

"Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида қўллаш учун рухсат этилган, зарраркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашнинг кимёвий ва биологик воситалари, дефолиантлар ва ўсимликларни ўстириш регуляторлари рўйxати"ни ва унга қўшимчаларни, озиқ-овқат маҳсулотларида, сувда ва сув ҳавзаларида, ҳаво атмосферасида, иш зонаси ҳавосида, тупроқда пестицидлар мавжуд бўлишининг чекланган миқдорини, шунингдек, уларни қўллаш бўйича бошқа чеклашларни белгилаган ҳолда, шакллантириш ва нашр этиш;

инсон саломатлигига ва атроф-муҳитга уларнинг ёмон таъсири аниқланган тақдирда агрокимёбиопрепаратларни қўллашни тақиқлаш.



III. ДАВЛАТ КИМЁ КОМИССИЯСИ ФУНКЦИЯЛАРИ


Давлат кимё комиссияси қуйидаги функцияларни бажаради:

ўсимликлар ҳимояси соҳасида ташқи иқтисодий ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича таклифлар киритади, халқаро ташкилотларда, конгрессларда, симпозиумларда, музокараларда ва Давлат кимё комиссияси ваколатига кирувчи бошқа тадбирларда вакиллик қилади;

республика корхоналарида агрокимёбиопрепаратларни ишлаб чиқаришни жойлаштириш масалалари бўйича ҳам, уларни чиқаришни тўxтатиш бўйича ҳам таклифлар тайёрлашда қатнашади;

манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда кимёвий ва биологик воситаларни синаш соҳасидаги устувор йўналишларни белгилайди, ушбу ишларни амалга ошириш учун тегишли илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотларга буюртманома-топшириқлар беради, ишларни назорат қилади ва тугалланган ишларни қабул қилади;

ўзимизда ишлаб чиқарилган препаратларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун синовларни мувофиқлаштиради;

"Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида қўллаш учун рухсат этилган, зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашнинг кимёвий ва биологик воситалари, дефолиантлар ва ўсимликларни ўстириш регуляторлари рўйхати"ни ва рухсат этилган агрокимёбиопрепаратларни қўллаш тартибини тасдиқлайди.



IV. ДАВЛАТ КИМЁ КОМИССИЯСИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Давлат кимё комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

юқори самарали агрокимёбиопрепаратларни қўллашга рухсат бериш, нохуш токсикологик-гигиеник хусусиятларга эга бўлган, экология учун хавфли препаратларни, шунингдек, эскирган ва самараси кам пестицидлардан фойдаланишни тақиқлаш;

агрокимёбиопрепаратларнинг рўйхатга олинган таърифномасининг, уларни ўраш ва маркировкалашнинг препаратлар сифати сертификати стандартига мувофиқлигини назорат қилиш;

рўйхатдан ўтказиш учун синовларни амалга ошириш, агрокимёбиопрепаратларни қўллаш бўйича услубиётларни ва тавсияномаларни ишлаб чиқиш ваколатига эга бўлган илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотлар рўйхатини белгилаш ва тасдиқлаш;

"Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида қўллаш учун рухсат зтилган, зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашнинг кимёвий ва биологик воситалари, дефолиантлар ва ўсимликларни ўстириш регуляторлари рўйхати"га киритилмаган агрокимёбиопрепаратларнинг республикага олиб келинишини ва улардан фойдаланишни тақиқлаш, синовдан ўтказилаётган препаратлар намуналари бундан мустасно;

шартномалар ва контрактлар, жумладан экспорт-импорт операциялари бўйича шартномалар ва контрактлар тузишда маслаҳат хизмати кўрсатиш;

республика ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматлари органлари ва илмий-тадқиқот институтларидан ишлаб чиқаришда қўлланилаётган агрокимёбиопрепаратларнинг биологик самарадорлиги бўйича материалларни сўраб олиш;

агрокимёбиопрепаратларни қўллаш ва сақлашнинг амалдаги қоидалари ва тартибига риоя қилинишини текшириш учун қишлоқ хўжалиги далаларини ва бошқа жойларни, заҳарли химикатлар омборларини бориб кўриш;

мазкур Низомдан келиб чиқувчи барча вазифаларни бажаради.

Давлат кимё комиссияси белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси олдида ҳисоб беради.



V. РАҲБАРИЯТ


Давлат кимё комиссиясини лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари бўлган раис бошқаради, ижро этувчи агентликни эса, айни пайтда раиснинг ўринбосари ҳисобланадиган директор бошқаради.

Давлат кимё комиссияси раиси:

ишларни ташкил этади ва Давлат кимё комиссиясига умумий раҳбарликни амалга оширади;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синаш дастурларини шакллантириш ва рўёбга чиқариш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;

Давлат кимё комиссияси тематик иш режасини тасдиқлайди, унинг сони ва шахсий таркиби бўйича таклифлар киритади.

Директор:

Агентлик фаолиятини ташкил этиш ва таъминлаш масалаларини ҳал қилади, барча пул ва банк ҳужжатларида биринчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга, агентликка юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, директор ўринбосари ва мутахассислар вазифаларини белгилайди, Давлат кимё комиссияси ваколатига кирувчи масалалар кўриб чиқилаётганда тегишли вазирликлар ва идоралар тадбирларида қатнашади, раиснинг топшириғига кўра комиссия номидан Ўзбекистон Республикаси давлат ва бошқа органларида ҳамда муассасаларида, шунингдек, халқаро ташкилотларда вакиллик қилади;

рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларини имзолайди, контрактлар ва шартномалар тузади, ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради, ишончномалар беради, банк счётларини очади, штатлар жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;

ходимларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади, шунингдек, рағбатлантиради, қонунчиликка мувофиқ агентлик ходимларига интизом жазоларини қўллайди.

Давлат кимё комиссияси агентлиги директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



VI. ДАВЛАТ КИМЁ КОМИССИЯСИ

МАБЛАҒЛАРИ


Давлат кимё комиссияси агентлиги харажатлари республика бюджети маблағлари, шунингдек, ўз хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Илмий тадқиқотлар, экспертизадан, рўйхатдан ўтказиш, агрокимёбиопрепаратларни қайта рўйхатдан ўтказиш ва реклама қилиш харажатлари ишланма эгаси томонидан тўланади.

Давлат кимё комиссияси агентлиги счётига тушган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ фойдаланилади.



VII. ДАВЛАТ КИМЁ КОМИССИЯСИНИНГ

АТРИБУТЛАРИ


Давлат кимё комиссияси агентлиги Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган, ўз номи ёзилган муҳрга, штамп ва фирма бланкларига эга бўлади.



VIII. ДАВЛАТ КИМЁ КОМИССИЯСИ ВА УНИНГ

АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ

ТАРТИБИ


Ўзбекистон Республикаси Давлат кимё комиссияси ва унинг Агентлиги фаолияти белгиланган тартибда тўхтатилади.


































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск