язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси ("Давсувхўжаликназорат" инспекцияси) тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.03.1999 й. 143-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 30 мартдаги

143 - сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Гидротехника иншоотларининг техник

ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш

давлат инспекцияси ("Давсувхўжаликназорат"

инспекцияси) тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси деб аталади) катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати ишончлилигини ҳамда бехатар ишлашини таъминлаш бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар фаолияти устидан назоратни амалга оширувчи давлат органи ҳисобланади.

2. "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига амал қилади.



II. АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


3. Қуйидагилар:

Гидротехника иншоотларининг, шу жумладан вилоятлараро сув чиқариш трактлари ва коллекторларининг техник ҳолати ва бехатар ишлаши;

катта ва ягона иншоотларнинг техник қайта жиҳозланиши ва уларнинг асбоб-ускуналари янгиланиши;

Гидротехника иншоотларининг қурилиши ва реконструкция қилинишини лойиҳалашнинг аҳволи;

Гидротехника иншоотларининг ишончли қўриқланишини ташкил этиш устидан назоратни амалга ошириш "Давсувхўжаликназорат" инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади.

4. "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси ваколатли органларга сув муҳофазаси зоналарини, сув омборлари, дарёлар, каналлар ва коллекторларнинг қирғоқларини белгилаш бўйича ишларни ташкил этишда кўмаклашади ҳамда ушбу зоналар ва қирғоқларга қуйиладиган талабларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.


5. "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси республиканинг тегишли вазирликлари ва идоралари билан биргаликда Марказий Осиё давлатлари билан давлатлараро ҳамда чегара бўйи сув объектларидан фойдаланиш масалаларини ҳал қилишда қатнашади.



III. ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Юкланган вазифаларга мувофиқ "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси қуйидаги функцияларни бажаради;

тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ҳамда бехатар ишлаши билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олишга доир таклифларни ишлаб чиқиш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Гидротехника иншоотларининг техник ҳолатининг ишончлилиги ҳамда бехатар ишлашини экспертизадан ўтказиш;

Гидротехника иншоотларининг техник ва хавфсизлик ҳолатининг ишончлилиги билан боғлиқ идоралараро ва давлатлараро комиссиялар ишида қатнашиш;

Гидротехника иншоотларининг фаолияти билан боғлиқ ҳукумат ёки бошқа давлат органларининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлашда ва уларни кўриб чиқишда қатнашиш;

Гидротехника иншоотларининг бехатарлиги қоидаларини ишлаб чиқишни ва тасдиқлашни ташкил этиш, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг бехатарлиги мезонларини тасдиқлаш;

Гидротехника иншоотларини жойлаштиришда, Гидротехника иншоотларини лойиҳалаш учун топшириқларни келишишда, уларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини келишишда, Гидротехника иншоотларини қуриш сифатини назорат қилишда, уларни фойдаланишга қабул қилишда, шунингдек Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш қоидаларини келишишда қатнашиш;

хўжалик юритиш ва бошқа фаолиятни амалга ошириш учун Гидротехника иншоотлари ҳудудлари, дарёлар ўзанлари ва уларга туташ тўғоннинг қуйи ва юқори ҳудудлари (сув муҳофазаси зоналарида ер участкалари бериш бундан мустасно)дан фойдаланишни келишиш;

Гидротехника иншоотларининг бехатарлиги соҳасида ҳуқуқий норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

гидротехника иншоотларининг ҳолатини ҳамда улар ҳолатининг гидротехника иншоотлари хавфсизлиги декларациясига мувофиқлигини текширишни ташкил этади;

гидротехника иншоотларининг қўриқланишини ташкил этиш устидан назоратни амалга оширади;

гидротехника иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини экспертиза қилишда иштирок этади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


IV. ҲУҚУҚЛАРИ


7. "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз функцияларини ва олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун тегишли вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларини жалб қилиш;

Гидротехника иншоотларига тўсиқсиз кириш, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг бехатарлиги ва техник назоратни ташкил этиш масалаларига доир материаллар билан танишиб чиқиш;

ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Гидротехника иншоотларидан фойдаланилиши, унинг техник ва хавфсизлик ҳолати устидан назоратни амалга ошириш учун вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ишини текшириш. Кўрсатиб ўтилган текширишларга тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналарнинг вакиллари ҳамда буюртмачининг вакиллари жалб этилиши мумкин. Зарур ҳолларда, "Давсувхўжаликназорат" инспекциясининг топшириғига кўра текширишлар ушбу вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан ўтказилиши мумкин;

Гидротехника иншоотларининг техник холатининг ишончлилиги, улардан фойдаланиш ва уларнинг бехатарлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича вазирликлар ва идоралар, шунингдек, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг маърузаларини, ахборотларини эшитиш;

тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлардан Гидротехника иншоотларининг техник ҳолатининг ишончлилиги, улардан фойдаланиш ва уларнинг бехатарлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича меъёрий ҳужжатлар, чора-тадбирлар режалари, буйруқлар, йўриқномалар, ҳужжатлар, маълумотлар ва материалларни талаб қилиш ва олиш;

Гидротехника иншоотларининг техник ҳолатининг ишончлилиги, улардан фойдаланиш ва уларнинг бехатарлигини таъминлаш бўйича ишлардаги аниқланган қоида бузишлар ва камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли вазирликлар, идораларга, шунингдек, ташкилотлар ва корхоналарга бажарилиши шарт бўлган ёзма кўрсатмалар киритиш.


V. "ДАВСУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ" ИНСПЕКЦИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. "Давсувхўжаликназорат" инспекциясининг мансабдор шахслари Гидротехника иншоотларига тўсиқсиз киришга, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларнинг техник ҳолати ва бехатарлиги ва техник назоратни ташкил этиш масалаларига доир материаллар билан танишиб чиқишга ҳақлидирлар.

9. "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


10. "Давсувхўжаликназорат" инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган раис бошчилик қилади.


11. "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси раиси:

"Давсувхўжаликназорат" инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, таркибий бўлинмалар ходимларининг "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси фаолиятининг айрим йўналишларига раҳбарлик қилиш учун уларнинг жавобгарлик даражасини белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида ва уларни бажариш юзасидан ўз ваколати доирасида буйруқлар чиқаради;

зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари ва идоралари билан биргаликда қўшма буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради.


12. "Давсувхўжаликназорат" инспекциясида йирик гидротехника ва бошқа муҳандислик иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги етакчи мутахассислардан иборат Эксперт кенгаши тузилади. "Давсувхўжаликназорат" инспекциясининг раиси лавозимига кўра Эксперт кенгашининг раиси ҳисобланади. Эксперт кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб олинади.

Эксперт кенгаши катта сув хўжалиги объектларидан бехатар фойдаланиш ва уларнинг ишончли ишлашининг энг муҳим масалаларини кўриб чиқади, гидротехника иншоотларининг барқарор ва бехатар ишлаши учун уларни реконструкция қилиш ва қайта жиҳозлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш юзасидан тавсияномалар беради.

Эксперт кенгашининг қарорлари, қоидага кўра, "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси раисининг буйруқлари билан рўёбга чиқарилади.

Эксперт кенгаши мажлисларига айрим вазирликлар ва идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг манфаатларига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун уларнинг вакиллари таклиф этилади.


13. "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси тузилмаси ва ходимларининг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

"Давсувхўжаликназорат" инспекциясининг штатлар жадвали унинг раиси томонидан тасдиқланади.


14. "Давсувхўжаликназорат" инспекциясининг инспекторлари Гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ва бехатар ишлаши устидан назорат ўрнатиш юзасидан жойларда ўз фаолиятларини "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган тадбирларга мувофиқ амалга оширадилар.