язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.2000 й. 98-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.2000 й.

N 98


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШ

БОШҚАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон қўмитасини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига айлантириш тўғрисида" 2000 йил 7 февралдаги ПФ-2536-сон Фармонини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси республика ўрмон хўжалигини давлат томонидан бошқариш органи функцияларини амалга оширади, ўрмонларнинг сақланиши, қайта барпо этилиши, муҳофаза қилиниши ҳамда ўрмон фонди ерларидан самарали фодаланилиши учун жавоб беради, республика бошқа идораларининг фойдаланилмайдиган ерларда табиатни муҳофаза этувчи ва далаларни иҳота қилувчи дарахтзорлар барпо этиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси марказий аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси фаолиятини маблағ билан таъминлаш уларга қарашли корхоналар ажратмалари ҳисобига амалга оширилади.

3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимига кўра вазир ўринбосари ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига бошлиқнинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин, улар лавозимга Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси  Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тайинланадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан лавозимга тайинланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги  бош бошқармаси:

бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон  хўжалиги ҳамда вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомни қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Моддий-техника таъминоти бўйича республика ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш бирлашмасини белгиланган тартибда хўжалик ҳисобидаги фирмага айлантириш масаласини бир ой муддатда кўриб чиқсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 17 июлдаги 192-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида 15 кун муддатда таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 3, 13-модда.