Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.03.2000 й. 98-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 20 мартдаги

98-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув

хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон

хўжалиги бош бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси республика ўрмон хўжалигини давлат томонидан бошқариш органи функцияларини амалга оширади.


2. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон хўжалигининг аҳволи ва уни янада ривожлантириш, тармоқда фан-техника тараққиёти, ўрмонлардан оқилона фойдаланиш, уларни кўпайтириш, муҳофаза ва ҳимоя қилиш, овчилик хўжалиги ва қўриқхона ишларини, ўрмон фонди ҳудудида миллий боғларнинг ишларини юритишни ташкил этиш, ўрмонларнинг экологик ва бошқа фойдали функцияларини кучайтириш учун жавоб беради.


3. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруқлари ҳамда йўриқномаларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.


4. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон хўжалигига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари орқали раҳбарлик қилади ҳамда ўзига бевосита бўйсунувчи корхоналарни, ташкилотларни бошқаради.



II. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФАОЛИЯТИ ЙЎНАЛИШЛАРИ


5. Қуйидагилар Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

ўрмон қонунчилигига ва барча ўрмондан фойдаланувчилар учун мажбурий бўлган ўрмон ҳамда овчилик хўжалигини юритиш бўйича меъёрий-техника ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш;

ўрмонлардан фойдаланиш, уларни кўпайтириш, муҳофаза ва ҳимоя қилиш, ўрмон фонди ҳудудида қўриқхона ва миллий боғлар ишини йўлга қўйиш соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;

ўрмон фондини ҳар томонлама кенгайтириш ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилган ўрмон хўжалигида ягона техника сиёсатини олиб бориш;

ўрмон фондини, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини давлат томонидан ҳисобга олиб бориш ҳамда уларни ўрганиш;

ўрмон хўжалигига фан ютуқлари ва илғор тажрибани жорий этиш;

республикада ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота дарахтзорларини кўпайтиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тоғ ёнбағирларида, жарликларда ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишларининг бажарилишини ташкил қилиш;

қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар чўлга айланиб қолишининг олдини олишга доир тадбирларни амалга ошириш;

ўрмонлари ёнғидан, ўзбошимчалик билан кесишдан ва бошқа ўрмон қоидаларини бузишдан ҳимоя қилишни таъминлаш, ўрмонларни зараркунандалар ва касалликлардан асраш, ўрмонларни авиация ёрдамида ва ердан қўриқлаш тизимини такомиллаштириш;

қўриқхона ишларини ва овчилик хўжалигини, ёввойи ҳайвонларнинг давлат кадастрини юритиш;

овчилик хўжаликларини идоравий бошқариш ва назорат қилиш, ўрмон фонди ҳудудида овчилик қоидалари, нормалари ва муддатларига риоя қилинишини таъминлаш;шифобахш ва овқатбоп ўсимликлар, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва ишлаб чиқариш чора тадбирларини амалга ошириш, ушбу мақсадлар учун ихтисослаштирилган бўлинмалар тузиш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг эркинлигини ва иқтисодий мустақиллигини ошириш, уларнинг молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида уларни хўжалик юритишнинг бозор шаклларига ўтказиш;

хорижий инвистицияларни жалб этиш, қўшма корхоналар ташкил қилиш, хусусий тадбиркорликни, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш;

ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотларини малакали кадрлар билан таъминлаш.


6. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон фонди ҳудудида ўзига берилган ҳуқуқлар доирасида ўрмон, овчилик хўжалиги ва қўриқхона, миллий боғлар ишларини олиб бориш билан боғлик барча масалаларни ҳал қилади, ўз ваколатларини бевосита ва ўзининг ҳудудий бошқармалари, шунингдек, ўзига қарашли корхоналар ҳамда ташкилотлар орқали амалга оширади.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўрмон хўжалиги тармоғида қонун ҳужжатларининг қўлланиш амалиётини Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси орқали умумлаштиради, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.



III. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ

ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тасарруфидаги ўрмон, ўрмон-овчилик хўжалиги, давлат қўриқхоналари, миллий боғлар, дахлсиз ўрмон хўжаликлари (заказниклар)ни ривожлатиришнинг асосий йўналишларини белгилайди;

белгиланган тартибда ўрмон хўжалиги ишларини прогнозлаштиради, Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари иштирокида республика ўрмон хўжалигини ривожлантиришнинг бош режа (схема)ларини ишлаб чиқади;

ўрмон хўжалигини тўғри юритишни, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўрмонларни қайта тиклаш, парвариш қилиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, иҳота ҳамда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этишни таъминлайди;

ўрмоннинг сувларни асраш, иҳота, санитария-гигиена, соғломлаштириш, қўриқхона ва бошқа фойдали функцияларини кучайтириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

қишлоқ хўжалиги корхоналари ва бошқа ердан фойдаланувчилар ҳудудида шартнома шартлари асосида иҳота дарахзорлари барпо этиш ва тоғ ёнбағирларини поғона-поғона қилиб ишлаш, жарликларда, қияликларда, яроқсиз қизилмалар барпо этиш ишларини амалга оширади;

ўрмонларни ёнғиндан, дарахтларни ўзбошимчалик билан кесишдан ҳамда ўрмонга зарар етказадиган бошқа хатти-ҳаракатлардан муҳофаза қилишни ташкил этади, республика ҳудудида ўрмонларни қўриқлашга раҳбарлик қилади, ўрмон патологиясини низорат қилишни ва ўрмон зараркунандалари ҳамда касалликлирини ҳисобга олиш ва уларга қарши курашишни амалга оширади;

сувни асровчи ўрмонларни, қимматбаҳо дарахтзор ерларни, аҳоли яшаш жойлари атрофидаги кўкаламзор ҳудудларни ҳамда иқлимни тартибга солиш, санитариягигиена, соғломлаштириш ва бошқа ҳимоя функцияларини бажарувчи бошқа дарахтзорларни сақлаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларини кўради, ўрмон фонди ерларида жойлашган давлат табиат ёдгорликларини муҳофаза қилишни амалга оширади;

чўл, тоғ ва тоғ олди яйловларининг ҳолатини яхшилаш, бойитиш, маҳсулдорлигини ошириш, бу ерларни дарахтзорларга айлантириш, кўчма қумларни мустаҳкамлаш  тадбирларини амалга оширади;

ўрмон фондининг давлат ҳисобини ва давлат ўрмон кадастрини юритади;

ўрмон хом ашёси ва бошқа ресурсларни ўрганади, улардан самарали фодаланиш чораларини кўради, белгиланган тартибда ўрмон барпо этиш тадбирларини амалга оширади ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;

ўрмонларни гуруҳларга, иҳота тоифаларига киритиш, шунингдек, ўрмонларни бир гуруҳдан бошқа гуруҳга ўтказиш ҳақидаги таклифларни белгиланган тартибда киритади;

ўрмон хўжалигини юритиш масалари, дарахт кесиш қоидалари бўйича асосий қоидаларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритади;

ўрмон хўжалигининг тўғри юритилишини, ўрмон ресурсларидан фойдаланишни текширади, ўрмонларни ўзбошимчалик билан кесишдан ва ўрмонга зарар етказадиган бошқа хатти-ҳаракатлардан қўриқлашни, республика ўрмон фондига эга бўлган бошқа корхоналар ва ташкилотлар томонидан ўрмоннинг заракунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилинишини ташкил этади, ўрмон фондига эга бўлган корхоналар ва ташкилотларга ўрмон хўжалигини юритишда услубий ёрдам кўрсатади;

Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида ўрмондан фойдаланиш (қанча ёғоч кесилиши) ҳажмларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этади;

ов қилиш қоидалари ва муддатларига риоя этилишини, ўрмон фонди ҳудудида ҳайвонот дунёсидан фодаланилишини идоравий назорат қилади;

қўриқхоналар, миллий боғларнинг ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини сақлаш ва қайта тиклаш қоидаларига риоя этилишини идоравий назорат қилади;

ўрмон уруғчилиги ва ўрмон кўчатзорларини ташкил этади ва ривожлантиради, дарахтлар ва бутасимон навлар уруғлари тайёрлашни, ўз эҳтиёжлари ва бошқа истеъмолчиларнинг талабларини қондириш учун экиш материали ўстиришни таъминлайди;

ёғоч-тахта тайёрлашни, шунингдек, ёғочдан, ёғоч чиқиндиларидан ҳалк истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги товарлар ишлаб чиқаришни, ўрмонларда қўшимча равишда фойдаланиладиган маҳсулотлар тайёрлашни ташкил этади;

ўрмон фонди ҳудудида техника ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш борасидаги барча ишларни мувофиқлаштиради, илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг тарқалишини ва мавжуд ресурсларини ўрганади, уларни йиғиш ва тайёрлашнинг мақбул миқдорини белгилайди;

мол боқиш нормаси, уларнинг яйловларда жойлашиши ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланишнинг бошқа турлари, тўланадиган ҳақ миқдори ҳақида белгиланган тартибда таклифлар ишлаб чиқади;

ўрмон хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга кўмаклашади;

экспорт-импорт операцияларини амалга оширади ва ўрмон хўжалиги корхоналари томонидан бу операциялар ўтказилишига кўмаклашади;

боғлар, тозкорлар, қишлоқ хўжалиги экинлари, ёнғоқ мевали ўсимликларнинг ҳосилдорлиги оширилишини таъминлайди, меваларни топшириш бўйича шартномаларнинг ўз вақтида тузилиши ва бажарилишини ташкил этади;

кадрлар заҳирасини яратади, раҳбар ходимлар ва мутахассисларни тайёрлайди ҳамда уларнинг малакасини оширади;

ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш, юқори самарали технологияларни жорий этиш тадбирлари ўтказилишини таъминлайди;

ўзига қарашли давлат қўриқхоналари, миллий табиий боғлар ва дахлсиз ўрмон хўжаликлари тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига тасдиқлаш учун киритади;

ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларга белгиланган тартибда маблағ ажратади, молиявий аҳволини яхшилашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ўзига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботларини ва балансларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди, йиғма баланслар тузади ва уларни тегишли органларга тақдим этади;

ўзига қарашли корхоналарда ҳисоб ва ҳисобот юритилишини ҳамда мол-мулк сақланишини ташкил этади, етказилган моддий зарарни ундириш чораларини кўради;

Бош бошқарманинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни белгиланган муддатларда, ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг амалдаги шакллари бўйича тегишли органларга тақдим этади;

фуқароларнинг хатлари (аризалари, шикоятлари) кўриб чиқилишини ташкил этади ва хатларда маълум қилинган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради.



IV. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШ

БОШҚАРМАСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


9. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

республиканинг тегишли вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари билан келишган ҳолда олий ўқув юртларини, илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ва лойиҳаконструкторлик ташкилотларини, шунингдек, илмий ходимларни ва мутахассисларни ўрмон хўжалиги, ўрмон овчилик ва қўриқхона ишлари, миллий боғлар, дахлсиз ўрмон хўжаликлари билан боғлиқ бўлган алоҳида масалаларни ишлаб чиқишга ва экспертизалар ўтказишга жалб этиш;

мансабдор шахсларга ўрмон хўжалигини юритишга доир қонун ҳужжатлари бузилишини, ўрмонларни муҳофаза қилиш ва ҳимоя қилишдаги, ўрмон ресурсларидан фойдаланишдаги нуқсонларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ўрмон хўжалигини юритиш, ўрмонларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш ҳамда ўрмон ресурсларидан тўғри фойдаланиш масалалари бўйича тегишли маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;

мол боқишдан, ўрмон қонунчилиги талаблари бузилганлиги учун зарарни ундиришдан тушадиган маблағларни ўтказиш учун банк муассасаларида ҳисоб-китоб рақамлари ва махсус ҳисоб рақамлари очиш;

ўз ваколатлари доирасида халқаро ташкилотлар, муассасалар, органлар, корхоналар, хорижий мансабдор ва хусусий шахслар билан алоқаларни амалга ошириш, ўрмон хўжалиги юритиш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш.



V. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИ

ФАОЛИЯТИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадиган бошлиқ  Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари бошчилиқ қилади.

Бошлиқнинг Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан тайинланадиган икки нафар ўринбосари бўлади. Бошлиқ ўринбосаралари ўртасида вазифаларни Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи тақсимлайди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва влоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тайинланадилар.


11. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи бошқармага юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўз ўринбосарларининг, бўлимлар бошлиқларининг Бош бошқарма фаолиятининг айрим соҳаларига раҳбарлик қилиши, шунингдек, ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари иши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди.


12. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида ва уларни бажариш юзасидан Бош бошқарма тизими  корхоналари, ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради, кўрсатмалар беради, уларнинг ижросини текширади.


13. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.


























Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск