язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Хорижий инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.09.2006 й. ПҚ-474-сон "Тўқимачилик соҳасининг иқтисодий ночор корхоналарини сотиб олган ёки ишончли бошқарувга қабул қилган инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.2006 й.

N ПҚ-474



ТЎҚИМАЧИЛИК СОҲАСИНИНГ

ИҚТИСОДИЙ НОЧОР КОРХОНАЛАРИНИ

СОТИБ ОЛГАН ЁКИ ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВГА

ҚАБУЛ ҚИЛГАН ИНВЕСТОРЛАРНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги "Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-330-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек, танлов асосида инвесторлар томонидан сотиб олинган ёки бошқарувга қабул қилинган иқтисодий ночор тўқимачилик корхоналарининг фаолият юритишини таъминлаш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида:

2. Тўқимачилик саноати корхоналари учун инвесторлар ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни танлаб олиш бўйича Ҳукумат комиссияси қарорлари билан сотиб олинган мулк негизида янгитдан барпо этиладиган ёки ишончли бошқарувга топширилган тўқимачилик корхоналарига қуйидагилар:

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пахта толасини "Ўзпахтасаноат" АЖ орқали харид қилиш механизми;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги "Республика тўқимачилик тармоғига инвестициялар жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 38-сонли қарорида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилсин.


3. "Тошкент Тўйтепа Текстиль" МЧЖнинг мулки танлов натижасида "Sреntex Industries" (Ҳиндистон) компанияси ўзига қарашли "Спентекс Тошкент Тўйтепа" МЧЖ томонидан 81,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги суммага сотиб олингани, олди-сотди шартномаси кучга кирганида тўланадиган биринчи тўлов миқдори 20,25 млн. АҚШ долларига тенг бўлиши, қолган қисми кейинги тўрт йил мобайнида тўланиши маълумот учун қабул қилинсин.


4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов