ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2006 й. ПҚ-339-сон "Япония билан техникавий ҳамкорлик доирасида "Ўзбекистон-Япония маркази (II босқич)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2006 й.

N ПҚ-339


ЯПОНИЯ БИЛАН ТЕХНИКАВИЙ ҲАМКОРЛИК

ДОИРАСИДА "ЎЗБЕКИСТОН-ЯПОНИЯ МАРКАЗИ

(II БОСҚИЧ)" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



2001 йилдан буён Ўзбекистон-Япония маркази фаолият кўрсатиб келаётган давр мобайнида республиканинг 3200 нафардан кўпроқ фуқаролари махсус дастурлар бўйича бизнес-курсларда, компьютер саводхонлиги ва япон тили курсларида таълим олишгани қайд этиб ўтилсин. Мазкур лойиҳа доирасида Япония Ҳукумати томонидан берилган маблағларнинг умумий ҳажми 2,3 млн. АҚШ долларидан ошиб кетди.

Ўзбекистон Республикаси билан Япония ўртасида иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги ахдлашувларни амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг Нукус шаҳрида ва республикамизнинг вилоят марказларида Ўзбекистон-Япония маркази (кейинги ўринларда - Марказ деб юритилади) филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Юклатилган вазифаларни бажариш, шунингдек Марказ ва унинг минтақавий филиалларини зарур ахборот-методик ўқув дастурлари билан таъминлаш учун белгиланган тартибда Марказга нашриёт-матбаа ишларини амалга оширишга рухсат берилсин.


2. Ўзбекистан Республикаси Ҳукуматининг "Ўзбекистон-Япония маркази (II-босқич)" лойиҳасини амалга оширишга қўшадиган улуши Марказга берилган имтиёзларни 5 йил муддатга узайтириш сифатида:

бўшайдиган маблағларни Марказ фаолиятини кенгайтиришга йўналтирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фондига пул ажратмалар ҳамда махсус ўқув ва маданий дастурларни ташкил қилиш ва ўтказишдан, шунингдек Марказ ҳузурида чоп этиладиган ўқув қўлланмаларини сотишдан олинган даромадлар бўйича тўланадиган умумдавлат, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўлашдан;

Япония тарафидан етказиб бериладиган техника ва асбоб-ускуналар, шунингдек Марказ фаолиятига жалб қилинган хорижий мутахассисларнинг мулки - божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

Марказ лойиҳаларини амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассислар - жисмоний шахслар даромадларига солинадиган солиқ тўлашдан озод қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 январдаги "Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон-Япония марказини ташкил этиш тўғрисида"ги 31-сонли Қарорининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 5-сон, 244-модда






































Время: 0.0211
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск