Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.1998 й. 85-сон "Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудига озиқ-овқат этил спирти олиб келтиришни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.1998 й.

N 85



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОЖ ҲУДУДИГА ОЗИҚ-ОВҚАТ ЭТИЛ

СПИРТИ ОЛИБ КЕЛТИРИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Кейинги пайтларда озиқ-овқат этил спиртини Ўзбекистон Республикаси бож ҳудуди орқали ғайриқонуний равишда олиб ўтиш ҳоллари, шунингдек уни божхонада расмийлаштирмасдан олиб келишга уринишлар тез-тез учрамоқда.

Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга давлат монополиясини, ички бозорни ҳимоя қилишни таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудига озиқ-овқат этил спиртини олиб келишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков "Ўздавстандарт" маркази ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда алкоголли маҳсулотлар сифатига ва уларни ишлаб чиқариш санитария-гигиена шароитларига талаблар кучайтирилишини таъминласин.

Спирт, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар рўйхати қайта кўриб чиқилсин, бунда белгиланган меъёрларни бузувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни лицензиялардан маҳрум қилиш назарда тутилсин.

Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беришда ишлаб чиқариш шароитларининг талабларга мувофиқлиги пухта таҳлил этилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда спиртни ғайриқонуний равишда олиб келишнинг олдини олиш юзасидан таъсирчан чораларни кўрсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 2, 8-модда.

































Время: 0.1990
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск