ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2014 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 16.04.2014 й. ЎРҚ-367-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 27.03.2014 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 10.04.2014 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

16.04.2014 й.

N ЎРҚ-367

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ АЙРИМ МОДДАЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

(32, 78, 93, 98, 103 ВА 117-МОДДАЛАРИГА)"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ  ҚОНУНИ  ҚАБУЛ  ҚИЛИНГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 27 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги 818-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган 524-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2009 йил, N 12, 465-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 1-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлар Маҳкамаси - Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати - Ўзбекистон Республикасининг ижро этувчи ҳокимият органидир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (бундан буён матнда Вазирлар Маҳкамаси деб юритилади):

1) самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул-кредит сиёсати юритилиши, фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши учун жавобгар бўлади;

2) фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

3) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштиради ва йўналтиради, уларнинг фаолияти устидан қонунда белгиланган тартибда назоратни таъминлайди;

4) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди;

5) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади;

6) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ва қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқаруви органлари тизимига ва ўзи ташкил этадиган хўжалик бошқаруви органлари тизимига бошчилик қилади, уларнинг ҳамжиҳатлик билан фаолият кўрсатишини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида жавобгардир.

Вазирлар Маҳкамаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга";


2) 4-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади";

тўртинчи - ўн биринчи қисмлари тегишинча бешинчи - ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

ўн иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Амалдаги Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади, бироқ Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби шакллантирилгунига қадар мамлакат Президентининг қарорига мувофиқ ўз фаолиятини давом эттириб туради";


3) 8-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва унга киритиладиган ўзгартишларни ишлаб чиқади ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси кўриб чиқиши учун тақдим этади.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади";


4) 15-модданинг:

биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги биринчи қисм билан алмаштирилсин:

"Бош вазир:

1) Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади;

2) Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди;

3) халқаро муносабатларда Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради ҳамда ҳукуматлараро шартномалар ва битимларни имзолайди;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазирнинг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

5) давлат ва хўжалик бошқарувининг Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиш талаб этилмайдиган масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;

6) Ўзбекистон Республикаси Президентига вилоятлар ҳокимларини ва Тошкент шаҳар ҳокимини тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритади;

7) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради";

учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


5) 20-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги 913-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2007 йил, N 4, 163-модда, N 9, 420-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2013 йил, N 12, 350-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 24-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги "уларнинг фаолиятига доир ҳисоботларини тинглаш" деган сўзлар "уларнинг фаолиятига доир ҳисоботларини, шунингдек ҳокимларнинг вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботларини тинглаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 25-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"тегишли халқ депутатлари Кенгашига вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади";

бешинчи - ўн иккинчи хатбошилари тегишинча олтинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги 432-II-сонли Конституциявий Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 213-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 4, 101-модда) 8-моддаси биринчи қисмининг 21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21) парламент назоратини ва Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги 434-II-сонли Конституциявий Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 215-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда, N 7, 326-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда) 8-моддаси биринчи қисмининг 21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21) парламент назоратини ва Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги 522-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда, N 7, 326-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2009 йил, N 4, 136-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2013 йил, N 4, 95-модда) 22-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Бош вазир лавозимига номзод Қонунчилик палатасида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади";

тўртинчи - ўн биринчи қисмлар тегишинча бешинчи - ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги 523-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 137-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда; 2009 йил, N 4, 136-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда) 18-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Бош вазир лавозимига номзод Сенатда унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади";

иккинчи - саккизинчи қисмлар тегишинча учинчи - тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган "Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида"ги ЎРҚ-88-сонли Конституциявий Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 161-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда) 4-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади";

учинчи - тўққизинчи қисмлар тегишинча тўртинчи - ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Халқ сўзи", 2014 йил 17 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 21 апрель, 16-сон, 177-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2014 йил, 4-сон, 86-модда

























Время: 0.1927
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск