ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/27-26/11-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 9-сон "Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 18.03.2014 й. Қарори (АВ томонидан 18.04.2014 й. 2038-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.04.2014 й.

N 2038-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

18.03.2014 й.

N 01/27-26/11


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА

ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

18.03.2014 й.

N 9


ҚАРОРИ



"Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички

назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 01/19-18/24, 43-сонли "Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2038, 2009 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 46-сон, 501-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси раиси

А. Абдуҳакимов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга

ва жиноий даромадларни легаллаштиришга

қарши курашиш департаменти бошлиғи в.б.

Б. Зиляев

     





Қарорга

ИЛОВА



"Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички

назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарор муқаддимасидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Қоидаларда:


а) 1-бандда:

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси томонидан берилган (бундан кейинги ўринларда Давлат мулки қўмитаси деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади) томонидан берилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар - Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;";

бешинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишлича олтинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"таваккалчилик - мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги;";

ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар тегишлича ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 2-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"биржа товарларини олди-сотдиси бўйича ва муддатли биржа инструментлари билан боғлиқ биржа операциялари ("фьючерс", "опцион" ва бошқа деривативлар).";

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"биржа аъзоларининг фаолияти доирасида таваккалчиликларни, шунингдек уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва баҳолаш;";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


г) 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"биржа аъзоларининг фаолияти доирасида таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш.";


д) 6-бандда:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"биржа аъзоларининг фаолияти доирасида таваккалчиликларни, шунингдек уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва баҳолашни;";

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"биржа савдо қоидаларининг, шунингдек ички назорат тизимини ташкил этиш, мижозларни идентификациялаш ва мижозни лозим даражада текшириш талабларига риоя этмаслик учун жавобгарликни;";

еттинчи - ўнинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


е) 10-банддаги ва 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат мулки қўмитасига" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 11-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ички назорат тизимини ташкил этиш бўйича ва Давлат рақобат қўмитаси, Департаментнинг ваколатли вакиллари, шунингдек ташкилотнинг ички аудит хизмати ходимлари ва ташқи аудиторлар томонидан олиб борилган текширувлар давомида биржа аъзоси фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мониторингни амалга оширади;";

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


з) 13-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича ўз таваккалчиликларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш чора-тадбирларини кўриш;";

еттинчи - ўнинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


и) 14-банддаги "Давлат мулки қўмитаси" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Биржа аъзолари:

иш муносабатларини ўрнатишда;

энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 500 баравари миқдоридан ортиқ бўлган бир марталик операциялар амалга оширилганда;

олиб борилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадларига алоқадор эканлигига ҳар қандай шубҳа мавжуд бўлганда;

идентификациялаш учун аввал олинган маълумотларнинг аслийлиги ва ишончлилигига шубҳалар мавжуд бўлганда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни кўрадилар.

Агарда операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлганда биржа аъзолари мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўришлари лозим.";


л) қуйидаги мазмундаги 16-1-банд билан тўлдирилсин:

"16-1. Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларига қуйидагилар киради:

мижоз ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активлар миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиши мумкин бўлган маълумот ва бошқалар) олиш ва фойдаланувчи ёки бенефициар мулкдор бўйича маълумотларни янада тезроқ янгилаб бориш;

мижоздан унинг пул маблағлари ёки молиявий ҳолатининг манбаси ҳақида маълумот олиш;

режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг сабаблари тўғрисида маълумотлар олиш;

қўшимча текширишни талаб қиладиган операциялар (битимлар) хусусиятини аниқлаш ҳамда текширишларнинг сони ва кетма-кетлигини ошириш йўли билан иш муносабатларининг кучайтирилган мониторингини амалга ошириш.";


м) 17-банднинг биринчи хатбошиси "босқичларида" деган сўздан кейин ", шу жумладан, мавжуд бўлган мижозларга нисбатан ҳам" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


н) IV бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"IV. Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш";


о) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Биржа аъзоси мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга оширишда таваккалчилик даражасини (бундан буён матнда таваккалчилик даражаси деб юритилади) аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чора-тадбирларини кўриши шарт.

Таваккалчилик даражаси мижоз тақдим этган ахборот асосида, у амалга оширадиган операциялар турлари, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим тарзда текшириш натижалари ҳамда бошқа керакли маълумотларни ҳисобга олган ҳолда масъул ходим томонидан ҳар йили аниқланади ва баҳоланади.

Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ёзма равишда расмийлаштирилиши ҳамда Департамент ёки Давлат рақобат қўмитасига тақдим этилиши лозим.";


п) 26-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига биржа аъзоси аввалдан қуйидаги мезонларга эга бўлган мижозларни тегишли деб топиши ва уларга нисбатан кучайтирилган эътиборни қаратиши лозим:";


р) 29-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Биржа аъзолари барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияларни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратишлари керак.";


с) қуйидаги мазмундаги 29-1-банд билан тўлдирилсин:

"29-1. Биржа аъзолари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишига йўл қўймаслик бўйича чораларни кўришлари керак. Бу мақсадларда биржа аъзолари:

хизматларнинг янги турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;

янги ҳамда амалдаги хизмат турларида янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланиш натижасида вужудга келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолашлари лозим.

Бундай таваккалчиликнинг баҳоланиши хизматларнинг янги турлари, янги иш амалиётининг ишга туширилиши ёхуд янги ёки ривожланаётган технологияларни фойдаланишга туширишдан аввал ўтказилиши лозим.

Биржа аъзолари бундай таваккалчиликларни мониторинг қилиш ва уларни камайтириш учун тегишли чораларни кўришлари зарур.";


т) 30-банд қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи - йигирма иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"30 кун давомида энг кам ойлик иш ҳақининг 5000 баравари миқдоридан ортиқ бўлган суммага товарларни сотиб олиш бўйича биржа битимларини тузиш;

фаолият даври молиявий йилнинг бир чорагидан ошмайдиган мижоз томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 баравари миқдоридан ортиқ бўлган суммага товарларни сотиб олиш бўйича биржа битимларини тузиш;

бошқа минтақада жойлашган мижоз томонидан биржа операциясини амалга оширишга топшириқ берилиши;

операция мижознинг фаолияти хусусиятига ва турига мувофиқ келмаслиги;";

ўн саккизинчи хатбоши йигирма учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


у) қуйидаги мазмундаги 32-1-банд билан тўлдирилсин:

"32-1. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция Департаментга хабар қилиниши керак.";


ф) қуйидаги мазмундаги 36-1 ва 36-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"36-1. Масъул ходимнинг фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатлар (Давлат рақобат қўмитаси ва Департамент билан ёзишмалар, шу жумладан, юборилган хабарларнинг қоғоздаги ва электрон нусхалари, мижозларнинг қоғоздаги ва электрон анкеталари, журналлар ва ҳ.к.)дан фойдаланилишини чеклаш мақсадида, бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда ушбу ходим томонидан сақланиши лозим.

36-2. Ҳужжатларнинг электрон шакллари дастурий усулда архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи ускуналарга ёзиб қўйилиши ҳамда масъул ходим томонидан уларнинг рўйхати билан биргаликда ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши зарур.";


х) 40-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат мулки қўмитаси" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Биржалар, ўз ваколатлари доирасида, мазкур Қоидалар талабларини бузган биржа аъзоларига нисбатан чораларни белгилайди ва қўллайди.".


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси ва Республика универсал агросаноат биржаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 21 апрель, 16-сон, 187-модда



























Время: 0.2057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск