Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш /

Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 16.04.2014 й. 2575-сон билан рўйхатга олинган 24.03.2014 й. Мудофаа вазирлигининг 6-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 4-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 16 апрелда 2575-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа вазирлиги ва

Фавқулодда вазиятлар

вазирлигининг

2014 йил 24 мартдаги

6 ва 4-сонли қарорига

ИЛОВА



Ҳарбий-техника мутахассисликлари

бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган

чақирилувчиларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларни тайёрлаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарлиги Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг (бундан буён матнда "Ватанпарвар" ташкилоти деб юритилади) ўқув муассасаларида амалга оширилади.


2. Чақирилувчиларни "Ватанпарвар" ташкилотида ўқитиш қуйидагиларни қамраб олади:

чақирилувчиларни миллий истиқлол ғояси ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш;

чақирилувчиларга ҳарбий бурчни виждонан бажариш ва ҳарбий интизомни ўргатиш;

чақирилувчиларга ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни ишлатиш ҳамда уларни созлаш ва техник хизмат кўрсатишни ўргатиш;

чақирилувчиларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича эгаллаган билим ва кўникмаларини янада такомиллаштириш.


3. "Ватанпарвар" ташкилотининг ўқув муассасаларида ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка ўн етти ёшга тўлган, саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқли ҳамда тайёргарлик тугаганидан кейин ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган чақирилувчилар жалб этилади.


4. Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларнинг сони, шунингдек уларнинг тайёргарлик дастурлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда тасдиқланади.


5. Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтишга жалб этилган чақирилувчиларнинг машғулотларда иштирок этиши мажбурийдир.



2-БОБ. ЧАҚИРИЛУВЧИЛАРНИ "ВАТАНПАРВАР"

ТАШКИЛОТИ ЎҚУВ МУАССАСАЛАРИГА

ТАЙЁРЛАШ УЧУН ЮБОРИШ


6. "Ватанпарвар" ташкилотининг ўқув муассасаларида чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш режаси ҳар йили 10 декабргача Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири томонидан тасдиқланади.


7. Чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш икки босқичда амалга оширилади:

1-босқич - ҳар йили 15 мартдан 30 июлгача;

2-босқич - ҳар йили 2 сентябрдан 15 январгача ташкил этилади.


8. Чақирилувчилар 1-босқичда тайёрлаш учун ҳар йили январь-февраль ойларида, 2-босқичда тайёрлаш учун ҳар йили июль-август ойларида туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими (бундан буён матнда МИБ деб юритилади) бошлиғи буйруғига асосан тузиладиган комиссия томонидан саралаб олинади. Бунда МИБ чақирув бўлими бошлиғи комиссия раиси, МИБ чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлинмаси бошлиғи ва "Ватанпарвар" ташкилотининг тегишли ўқув муассасаси бошлиғи комиссия аъзолари ҳисобланади.


9. Қуйидагилар комиссиянинг вазифалари ҳисобланади:

чақирув ёшидаги фуқароларга ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича "Ватанпарвар" ташкилоти ўқув муассасаларида тайёрлаш тартиби, ҳарбий хизматнинг нуфузи, муддатли ҳарбий хизматчилар учун яратилган имтиёз ва шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот бериш;

жисмонан соғлом, маънавий-ахлоқий ва ақлий жиҳатдан етук бўлган чақирилувчиларни суҳбат ўтказиш йўли билан саралаб олиш ҳамда уларни "Ватанпарвар" ташкилоти ўқув муассасаларида тайёрлаш учун тавсия этиш.


10. Комиссия томонидан "Ватанпарвар" ташкилотининг ўқув муассасаларида тайёрлаш учун тавсия этилган чақирилувчилар Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий текширувдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ тиббий текширувдан ўтказилади.


11. Чақирилувчилар тиббий текширув натижаларига кўра ҳарбий хизматга яроқли деб топилганда, улар МИБ бошлиғининг буйруғига мувофиқ "Ватанпарвар" ташкилотининг ўқув муассасаларига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда 3 та асл нусхада тузиладиган рўйхатга асосан юборилади.

Мазкур рўйхатнинг бир нусхаси "Ватанпарвар" ташкилотининг ўқув муассасасида, иккинчи нусхаси тегишли мудофаа ишлари бошқармасида, учинчи нусхаси МИБда сақланади.


12. Машғулотлар бошланишидан 5 кун олдин МИБ томонидан чақирилувчиларга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда чақирув қоғози юборилади.


13. Машғулотлар бошланишидан 3 кун олдин чақирилувчилар ва уларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилди МИБ томонидан "Ватанпарвар" ташкилотининг ўқув муассасасига топширилади.


14. Чақирилувчининг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида қуйидагилар бўлиши лозим:

чақирилувчининг паспорти нусхаси;

чақирилувчининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;

чақирилувчининг таржимаи ҳоли;

тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг тавсифномаси;

тиббий комиссия хулосаси қайд этилган тиббий варақа нусхаси;

олти дона 3 х 4 см ўлчамдаги фотосурат.


15. "Ватанпарвар" ташкилотининг ўқув муассасаси томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тузилган рўйхатга асосан чақирилувчиларни ўқув муассасасига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

Мазкур буйруқда ҳарбий техника мутахассислиги тури, гуруҳ рақами, чақирилувчиларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, тайёргарликнинг бошланиш ва тугалланиш санаси, масъул ўқитувчилар (таълим усталари), гуруҳ ва секция командирлари кўрсатилиши шарт.


16. Чақирилувчиларни автомототранспорт воситалари ҳайдовчилигига тайёрлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга рухсат бериш ва уларни ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.



3-БОБ. ЧАҚИРИЛУВЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


17. "Ватанпарвар" ташкилотининг ҳудудий кенгашлари:

ҳар йили 1 мартгача жорий ўқув йили учун чақирилувчиларни тайёрлаш ҳамда таълим-тарбия жараёнини режалаштириш ишларини ташкиллаштиради;

ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни ишлатиш ва уларнинг тузилиши ўргатиладиган, лаборатория-амалий машғулотлар ўтказиш учун мўлжалланган ўқув синфлари, автодром, полигон ва бошқа ўқув объектларини тайёрланадиган мутахассисликларга мос равишда жиҳозлашни ташкил этади;

кўргазмали қуроллар ва услубий қўлланмалар мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди;

ҳар бир босқичдан олдин ўқув-моддий база ҳолатини кўрикдан ўтказади ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича тегишли ўқув муассасасига зарур тавсиялар беради.


18. "Ватанпарвар" ташкилотининг ўқув муассасалари:

чақирилувчиларни гуруҳларга тақсимлайди;

ўқув жараёнининг ўқув режа ва дастурларига мувофиқ ўтказилишини таъминлайди;

чақирилувчилар онгида юксак ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий сифатлар шаклланишига қаратилган тарбиявий ишларни олиб боради;

Қуролли Кучлар тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда амалий машғулотларни ташкил этади;

чақирилувчиларнинг умумқўшин ва жисмоний тайёргарликларининг сифатли олиб борилишини таъминлайди;

ҳарбий-амалий спорт турлари бўйича спорт секциялари фаолиятини ташкил этади;

ётоқхонага жойлаштирилган чақирилувчиларнинг кундалик ҳаёт тарзи устидан доимий назорат олиб борилишини ташкил этади ҳамда машғулотлардан бўш вақтларида улар билан тарбиявий ва оммавий-спорт ишларини ўтказади;

ҳарбий техника, қурол-аслаҳа ва мол-мулклардан тўғри ва мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг қатъий ҳисоб бўйича сақлайди;

машғулотлар ўтказилишидан олдин чақирилувчиларга хавфсизлик қоидалари бўйича йўл-йўриқлар ўтказади;

ёнғин ва бошқа нохуш ҳолатларнинг (авария, чақирилувчиларнинг тан жароҳати олишлари) олдини олишга қаратилган зарур чора-тадбирлар кўради.


19. Ётоқхонада яшовчи чақирилувчилар билан ҳар куни эрталаб 30 дақиқа бадантарбия машғулотлари ўтказилади.


20. Чақирилувчилар билан маънавий-маърифий тадбирлар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари машғулотлар бошланишидан олдин 30 дақиқа давомида ўтказилади.


21. Марш юриш тайёргарлиги жараёнида йўналишнинг камида 40 фоизи 10 - 12° қиялик ва кўтарилишлардан, тупроқ йўл, қумли-чўл ва тоғли ҳудудлардан, кечиб ўтиладиган сув ҳавзаларидан иборат бўлиши лозим.


22. Қуйидаги ҳолларда чақирилувчилар ўқув муассасаси бошлиғининг буйруғига асосан ўқишдан четлаштирилади:

ўз хоҳишига кўра ариза билан мурожаат қилганда;

сабабсиз равишда 74 соатдан ортиқ дарс қолдирганда.


23. Чақирилувчини ўқишдан четлаштириш ҳақидаги буйруқда чақирилувчининг ўқишдан четлаштирилганлиги сабаби ва асослари кўрсатилиши шарт. Мазкур буйруқнинг нусхаси тегишли МИБга юборилади.


24. Ўқув жараёнлари якунлангач, чақирилувчиларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари далолатнома асосида тегишли ўқув муассасаси бошлиғи томонидан МИБга топширилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


25. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Марказий кенгаши билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


тумани (шаҳри) мудофаа ишлари

бўлими томонидан


да жойлашган


қув муассасаси жойлашган манзил)



га


мутахассислиги

қув муассасасининг номи)




бўйича саралаб олинган чақирилувчиларнинг


РЎЙХАТИ


Ўқув жараёни 20__ йил "___"_______ да бошланади ва

20__ й. "___"_______ да тугалланади.

Т/р


Чақирилув-

чининг

Ф.И.О.

Туғилган

йили


Маълу-

моти

Яшаш

манзили


Мудофаа

ишлари бўлими

бошлиғининг

буйруғи сони

ва санаси


Ўқув муассаса-

сига қабул

қилинганлиги

тўғрисидаги

қайдлар







Жами _____ нафар чақирилувчиларни 20 ___ йил "___" _________ да

Топширди



(Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, ҳарбий унвони, имзоси, фамилияси, исми ва отасининг исми)

М.Ў.

Қабул қилди:



қув муассасаси бошлиғи, имзоси, фамилияси, исми ва отасининг исми)

М.Ў.






Низомга

2-ИЛОВА



____-сонли

Чақирилувчи


га


(фамилияси, исми, отасининг исми)


Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг 20___ йил "___" ________ даги ____-сонли буйруғига асосан, Сиз 20___ йил "_____" _____________ куни


да жойлашган

қув муассасаси жойлашган манзил)



га

қув муассасасининг номи)


машғулотларга етиб келишингиз сўралади.



туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими бошлиғи




    


        


(ҳарбий унвони, имзоси, фамилияси, исми ва отасининг исми)

М.Ў.

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 21 апрель, 16-сон, 183-модда



























Время: 0.1826
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск