ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Телерадиоузатиш /

Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектларини қўриқлаш, муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг хавфсиз фаолият кўрсатиши Қоидалари (ЎзР ВМ 14.04.2014 й. 92-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 14 апрелдаги

92-сон қарорига

ИЛОВА



Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар

объектларини қўриқлаш, муҳофаза қилиш

ҳамда уларнинг хавфсиз фаолият кўрсатиши

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектлари қўриқланиши, муҳофаза қилиниши ва уларнинг хавфсиз фаолият кўрсатишини таъминлаш тартибини белгилайди.


2. Қоидалар нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларнинг барча объектларига татбиқ этилади ҳамда уларнинг ўз фаолиятини белгиланган тартибда олинган лицензиялар асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида телерадио дастурларни шакллантириш ва тарқатиш соҳасида амалга оширувчи мулкчиликнинг нодавлат шаклидаги юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:


нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар субъекти - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни тарқатиш (узатиш, қайта узатиш) бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ваколатли органнинг лицензиясига эга бўлган юридик шахс;


нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объекти - нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар субъектининг маъмурий ва техник мақсаддаги объекти (бинолари, иншоотлари ва алоҳида хоналари);


кириш чекланган бино - нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектининг телерадио узатувчи аппаратлар, кабель телевидение студияси жойлашган, шунингдек теле- ва радио дастурларни тўғридан-тўғри узатиш имкониятига эга бўлган теле-, радио дастурлар, эфирга чиқиш студиялари, овоз ёзиш ва видео ёзувлар студиялари шакллантириладиган хонаси;


эфирга чиқиш студияси - ёзувларни амалга ошириш ва теле- ва радио дастурларни тўғридан-тўғри узатиш учун техник хона;


овоз ёзиш ва видео ёзувлар студияси - телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар учун овоз ёзиш ва видео ёзувларни амалга ошириш учун техник хона;


кабель телевидение студияси - эркин кўриб бўлмайдиган, фақат кабель телевизион каналлардан фойдаланган ҳолда муайян ҳудудда теле-, радио дастурлар ва электр алоқасининг бошқа хабарлари шакллантириладиган ва тарқатиладиган бино.



II. НОДАВЛАТ ТЕЛЕКЎРСАТУВЛАР

ВА РАДИОЭШИТТИРИШЛАР

ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚЎРИҚЛАШ


4. Нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектлари ҳам ўз мулки бўлган ҳудудлар ва биноларда, ҳам ижарага берувчиларнинг биноларида ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фойдаланиладиган бошқа мулкдорларнинг биноларида жойлашиши мумкин.


5. Нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектлари белгиланган тартибда Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасига қўриқлаш учун берилиши, кириш чекланган хоналари мажбурий тартибда Миллий гвардия қўриқлаш бўлимларининг техник қўриқлаш марказига (пунктига) қўриқлаш учун топширилиши керак.

6. Кириш чекланган хонанинг ташқи кириш эшиги кўриш кўзчаси ёки видеодомофон ўрнатилган яхлит металлдан ясалган, шунингдек биттаси кодли бўлган камида иккита ўйма қулфли бўлиши керак. Хонада қўриқлаш постига ва ПТОРга тревога сигнали берувчи қўриқлаш ҳамда ёнғин сигнализацияси мавжуд бўлиши зарур.


7. Нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектларига туташ ҳудуд, кириш чекланган бино ва хоналарга кириш жойлари кириш чекланган бинода тасвир мониторда навбатчи ходим томонидан кўриладиган ва ёзув камида бир ҳафта сақланадиган видеокузатув тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.


8. Нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектлари биносининг биринчи қавати хоналарининг ташқи дераза ўйиқлари, шунингдек кириш чекланган хоналаридаги барча дераза ўйиқлари ички томондан камида 15 мм диаметрли симдан ясалган ва тешиклари кўпи билан 150 х 150 мм бўлган, деворга маҳкамланган металл штирларга кавшарланган металл панжаралар билан ҳимояланган бўлиши керак.


9. Кириш чекланган хона орқали транзит қувурлар, ҳаво киритгичлар ва бошқа коммуникацияларни ўтказиш қатъиян тақиқланади.


10. Нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектларининг алоҳида жойлашган бинолари ҳудуди баландлиги камида икки метрли бетон ёки ғишт тўсиқ билан тўсилган ва у тўлиқ ёритилган бўлиши керак.

Зарур ҳолларда, аҳоли пунктларининг меъморий кўринишини ўзгартиришга чеклашлар мавжуд бўлган тақдирда Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати органлари билан келишилган ҳолда бетон ва ғишт тўсиқларни декоратив металл панжара девор билан алмаштиришга йўл қўйилади.

Нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектлари ҳудудига ва у тўсиб қўйилган жойга назорат қилинмайдиган кириш йўллари бўлмаслиги керак.


11. Нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объекти учун ушбу Қоидаларга иловага мувофиқ рўйхат бўйича махсус ҳужжатлар ишлаб чиқилади.

Нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектининг махсус ҳужжатлари унинг раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

12. Ёнғин, авария юз берганда ва бошқа фавқулодда вазиятларда объект бўйича навбатчи ёки Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ходими дарҳол ёнғин, авария командасини чақиради, нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектининг раҳбарига ва ижарага берувчига, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати бўлинмаларига хабар беради ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради.

13. Нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектларига ҳужум бўлганда, уларни эгаллаб олиш учун таҳдид қилинганда ёки асбоб-ускуналаридан рухсат берилмаган тарзда фойдаланишга уринилганда тасдиқланган йўриқномалар ва схемалар бўйича уларни ишдан чиқариш чора-тадбирлари кўрилади.



III. ОБЪЕКТГА КИРИТИШ ТАРТИБИ

ВА УНИНГ ИЧКИ ТАРТИБИ


14. Нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектларида кириш тартиби ва объектнинг ички тартиби белгиланади.


15. Объектга кириш тартиби:

назорат-киритиш пункти ва рухсатномалар бюроси ташкил этилишини;

доимий, вақтинчалик ва бир марталик рухсатномалар тизими жорий этилишини;

хизмат хоналарига ва кириш чекланган хоналарга кириш ҳуқуқини берувчи махсус шифрлар ва вкладишлар қўлланилишини;

рухсатноманинг тегишли турини, вкладишларни беришга, шифрлар қўйишга рухсат бериш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларни белгилашни;

объектга олиб кириш тақиқланган буюмлар ва ашёлар рўйхати белгиланишини;

келувчиларни қабул қилиш ва улар билан музокаралар олиб бориш учун жойлар жиҳозланишини таъминлаши керак.


16. Объектнинг ички тартиби:

ушбу объектда ишлаш учун шахсларни танлаш, ўрганиш ва расмийлаштиришнинг зарур тартибига риоя қилинишини;

хизмат хоналарига ва кириш чекланган хоналарга киритиладиган шахслар рўйхати белгиланишини;

бажарувчилар ўртасида тартиб талабларини тушунтириш, хушёрликни ошириш ва топширилган иш участкаси учун жавобгарлик бўйича ишлар олиб борилишини;

фавқулодда вазиятлар юз берганда объектни ишга тайёрлаш ишлари ўтказилишини ва фавқулодда вазиятлар юз берганда хатти-ҳаракатлар белгиланишини;

технологик ускунадан фойдаланиш мумкин эмаслигини таъминлаш ёки уни фойдаланишдан чиқариш бўйича зарур чора-тадбирларни назарда тутувчи объект ходимларининг хатти-ҳаракатлари режаси ишлаб чиқилишини;

технологик ускунани фойдаланишдан чиқариш ва унинг у ёки бу элементларини, уларсиз унинг нормал ишини тиклаш мумкин бўлмаган блокларни йўқ қилиш учун масъул ходимлар рўйхати белгиланишини;

овоз ёзиш ва эфирга узатиш учун фойдаланиладиган техника воситалари қўлланилиши назорат қилинишини таъминлаши керак.



IV. НОДАВЛАТ ТЕЛЕКЎРСАТУВЛАР

ВА РАДИОЭШИТТИРИШЛАР

ОБЪЕКТЛАРИНИ ТЕКШИРИШ


17. Нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектлари ёки кириш чекланган хоналар фойдаланишга топширишдан олдин ушбу Қоидалар талабларига мувофиқлик юзасидан Идоралараро комиссия томонидан текширилади.


18. Идоралараро комиссия нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объекти, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати, Миллий телерадиокомпания бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органи вакилларидан иборат таркибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг вакили раҳбарлигида шакллантирилади.

19. Комиссия томонидан нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектининг ушбу Қоидалар талабларига мувофиқлиги ва яроқлилиги юзасидан далолатнома тузилади. Камчиликлар аниқланган тақдирда далолатномада уларни бартараф этиш муддатлари кўрсатилади. Тузилган далолатнома телекоммуникациялар соҳасида лицензиялаш масалалари бўйича ваколатли органга тақдим этилади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объекти раҳбари ушбу Қоидаларга риоя этилиши юзасидан жавоб беради.


21. Ушбу Қоидалар бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Қоидаларга

ИЛОВА



Нодавлат телекўрсатувлар

ва радиоэшиттиришлар объекти раҳбари

томонидан тасдиқланадиган махсус ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Фавқулодда вазиятлар рўй берган тақдирда маъмурият ва ходимларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича йўриқнома.


2. Нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объекти бўйича навбатчининг йўриқномаси.


3. Калитларни топшириш ва олиш, барча хоналарни қўриқлаш учун топшириш ва уларни қўриқлашдан чиқариш, шунингдек фавқулодда вазиятлар рўй берган тақдирда ушбу хоналарни очиш бўйича йўриқнома.


4. Фавқулодда вазиятларда телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни, дарҳол тўхтатиш электр таъминотини узиб қўйиш бўйича тегишли ваколатли тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш режаси.


5. Фавқулодда вазиятлар рўй берган тақдирда нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объекти ходимларини ва мол-мулкини эвакуация қилиш схемаси ва тартиби.


6. Объектга кириш тартибини таъминлаш бўйича йўриқнома.


7. Объектнинг ички тартибини таъминлаш бўйича йўриқнома.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 21 апрель, 16-сон, 180-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 4-сон, 35-модда



































Время: 0.1376
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск