Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.04.2014 й. 97-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 18 апрелдаги

97-сон қарорига

ИЛОВА



Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини

шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.


2. Қурилиш-пудрат ташкилотларини Реестрга киритиш ва ундан чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сон қарори билан ташкил этилган Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) томонидан қабул қилинади.


3. Қуйидагилар Реестрни шакллантириш ва юритишнинг асосий мақсадлари ва вазифалари ҳисобланади:

қурилиш-пудрат ташкилотларининг доимий ишлайдиган қурилиш-ишлаб чиқариш ходимлари билан бутланганлигини, ихтисослашувга, ташкилий тузилмага ва бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари хусусиятига мувофиқ асосий ишлаб чиқариш фондлари (ўз ишлаб чиқариш базаси, қурилиш техникаси, машиналар ва механизмлар, шунингдек кичик механизация воситалари) мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини ташкил этиш;

республикада қурилиш-пудрат ишлари ва хизматлари бозорида ташкилотларнинг ҳолати ва салоҳияти тўғрисидаги ахборотни тизимли жамлаш;

объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашга йўналтириладиган марказлаштирилган маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлаш;

лойиҳа ҳужжатларига ва тузилган пудрат шартномаларига мувофиқ қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан белгиланган шаҳарсозлик, санитария нормалари ва қоидаларига, бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари муддатлари ва сифатига риоя қилиш тўғрисидаги ахборотни кузатиб бориш имкониятларини таъминлаш;

рақобатга бардошли қурилиш-пудрат ташкилотларини рағбатлантириш ва пудрат ишлари бозорини ривожлантириш.


4. Реестрни юритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда "Давархитектқурилиш" қўмитаси деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат статистика қўмитаси деб аталади) билан биргаликда амалга оширилади.


5. Реестрга киритилган қурилиш-пудрат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сон қарори билан белгиланган солиқ, божхона имтиёзларидан ва бошқа имтиёзлардан фойдаланадилар.



II. РЕЕСТРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


6. Реестрни шакллантириш ва тизимли юритиш "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантириш ва юритиш бўлими (кейинги ўринларда "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Бўлими деб аталади) томонидан ҳудудий ишчи органлар тақдим этадиган материаллар асосида амалга оширилади.


7. Кейинчалик Реестрни шакллантириш ва юритиш учун зарур ҳужжатларни қабул қилиш, дастлабки кўриб чиқиш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишиш, шунингдек "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Бўлимига киритиш бўйича ишларнинг барча турларини бажарадиган "Давархитектқурилиш" қўмитаси Давлат архитектура-қурилиш назоратининг ҳудудий инспекциялари (кейинги ўринларда ҳудудий ишчи органлар деб аталади) Реестрни юритиш бўйича ҳудудий ишчи органлар ҳисобланади.


8. Реестрга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш-монтаж ишлари ва хизматларини бажарувчи, ушбу Низомда назарда тутилган энг кам талабларга жавоб берувчи юридик шахслар киритилади.

Қурилиш-пудрат ташкилотларини Реестрга киритиш ариза асосида ихтиёрий амалга оширилади.


9. Реестр вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича "Давархитектқурилиш" қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинган (жойлаштирилган) ҳолда электрон маълумотлар базаси шаклида юритилади.


10. Реестрнинг шакли ва мазмуни Ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланади.


11. Реестр бир йилда камида бир марта янгиланиши керак.


12. Реестр иқтисодиётнинг барча тармоқлари бўйича объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашни бажариш учун қурилиш-пудрат ташкилотларининг ихтисослашуви бўйича шакллантирилади.


13. Қурилиш-пудрат ташкилотларининг ихтисослашуви уларда улар томонидан ариза берилган фаолият йўналишлари, бош пудратчи ёки субпудрат ташкилот сифатида шунга ўхшаш объектлардаги иш тажрибаси мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек уларнинг моддий-техник таъминланганлиги ва кадрлар салоҳиятига қараб белгиланади.

Тегишли ишлаб чиқариш-кадрлар салоҳияти ва иш тажрибаси мавжуд бўлган тақдирда қурилиш-пудрат ташкилотлари бир вақтнинг ўзида бир нечта ихтисослашувга эга бўлиши мумкин.


14. Реестрга киритишда ёки уни янгилашда ҳар бир қурилиш-пудрат ташкилотига нисбатан қуйидаги маълумотлар ва кўрсаткичлар акс эттирилади (янгиланади):

қурилиш-пудрат ташкилотларининг номи;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

қурилиш-пудрат ташкилотининг асосий коди (КТУТ);

маъмурий-ҳудудий тузилмани аниқлаш тизимининг коди (МҲОБТ), қурилиш-пудрат ташкилоти жойлашган жой;

қурилиш-пудрат ташкилотининг ихтисослашуви;

доимий ходимлар, шу жумладан, муҳандис-техник ходимлар сони;

ишлаб турган ўз асосий воситалари рўйхати (ишлаб чиқариш базаси, машиналар ва механизмлар, кичик механизация воситалари);

ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик кўрсаткичи (коэффициент шаклида);

тўловга қодирлик кўрсаткичи (коэффициент шаклида);

алоқа қилиш воситалари (телефон, факс, электрон почта ва шу кабилар);

қурилиш-пудрат ташкилотини Реестрдан чиқариш тўғрисидаги маълумотлар (агар илгари шундай бўлган бўлса);

лойиҳа ҳужжатларига ва тузилган пудрат шартномаларига мувофиқ, қурилишнинг буюртмачиси ва фойдаланиш ташкилотининг хулосалари билан тасдиқланган шаҳарсозлик, санитария нормалари ва қоидаларига, белгиланган муддатларга риоя қилиш ва бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг сифати тўғрисидаги маълумотлар;

Реестрда қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан ихтиёрий равишда ҳудудий ишчи органга тақдим этилган қурилиш-пудрат ташкилоти тўғрисидаги бошқа маълумотлар акс эттирилиши мумкин.


15. Қурилиш-пудрат ташкилотлари Реестрга киритилиши керак бўлган маълумотларнинг ўзгариши тўғрисида бундай ўзгаришлар пайдо бўлган пайтдан бошлаб 30 кундан кеч бўлмаган муддатда ҳудудий ишчи органни хабардор қилиши шарт.


16. Реестрдаги мавжуд маълумотлар умумнинг фойдаланиши учун очиқ ҳисобланади, қурилиш-пудрат ташкилотларининг молиявий кўрсаткичлари бундан мустасно.


17. Ишчи гуруҳ томонидан белгиланган тартибда тегишли қарор қабул қилинган сана қурилиш-пудрат ташкилоти Реестрга киритилган ёхуд у Реестрдан чиқарилган сана ҳисобланади.


18. Реестрдан қоғозга босилган архив нусха тамом бўлган йилнинг 31 декабридаги ҳолати бўйича шакллантирилади, "Давархитектқурилиш" қўмитасининг муҳри билан тасдиқланади ва ўн беш йил мобайнида идоравий архивда сақланиши керак.



III. РЕЕСТРГА КИРИТИШ УЧУН ҚУРИЛИШ-ПУДРАТ

ТАШКИЛОТЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


19. Қурилиш-пудрат ташкилотларини Реестрга киритиш учун уларга қўйиладиган энг кам талаблар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланади.


20. Қурилиш-пудрат ташкилотларини Реестрга киритиш учун қўйиладиган энг кам талаблар "Давархитектқурилиш" қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.



IV. ҚУРИЛИШ-ПУДРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ РЕЕСТРГА

КИРИТИШ УЧУН УЛАР ТОМОНИДАН ТАҚДИМ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


21. Реестрга киритиш учун қурилиш-пудрат ташкилоти ҳудудий ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

в) қурилиш-пудрат ташкилотини Реестрга киритиш учун унинг энг кам талабларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар, жумладан:

доимий ишловчи ходимлар борлиги ва уларнинг малакаси тўғрисидаги маълумотлар, мутахассислиги, маълумоти, иш стажи кўрсатилади;

ўз асосий воситалари, шу жумладан, бинолар ва иншоотлар, ишлаб турган қурилиш техникаси, шунингдек тегишли қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур бўлган кичик механизация воситалари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;

қурилиш-пудрат ташкилотининг молиявий-иқтисодий ҳолати тўғрисидаги, шу жумладан, айланма маблағлар билан таъминланганлиги, тўловга қодирлиги ва шу кабилар бўйича аудиторлик хулосаси билан тасдиқланган маълумотлар;

г) ўз кучлари билан ва субпудрат ташкилотларни жалб этган ҳолда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қиймати акс эттирилган ҳолда бош пудрат ва субпудрат билан қурилиши, реконструкция қилиниши, мукаммал ва жорий таъмирланиши тугалланган объектлар номи;

д) лойиҳа ҳужжатларига ва тузилган пудрат шартномаларига мувофиқ, белгиланган тартибда объектларнинг буюртмачилари ва фойдаланиш ташкилотларининг ёзма хулосалари (фикр-мулоҳазалари) билан тасдиқланган шаҳарсозлик, санитария нормалари ва қоидаларига, белгиланган муддатларга ва бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг сифати бўйича талабларга риоя қилиш тўғрисидаги маълумотлар;

е) қурилиш-пудрат ташкилотидаги сифатни бошқариш тизими ва ички ишлаб чиқариш назорати тўғрисидаги маълумотлар;

ж) "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Бўлими томонидан қурилиш-пудрат ташкилотининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


21-1. Ҳудудий ишчи орган Реестрга киритиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

22. Қурилиш-пудрат ташкилотини Реестрга киритиш учун унинг талабларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг мазмуни пудрат ишлари бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ва Ишчи гуруҳнинг тегишли қарори билан тасдиқланади.

Реестрга киритиш учун қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан тўлдириладиган ҳужжатларнинг стандарт шакллари ва намуналари "Давархитектқурилиш" қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.


23. Қурилиш-пудрат ташкилотларидан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб этишга йўл қўйилмайди.


24. Ҳужжатлар қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан улар рўйхатдан ўтказилган жой бўйича тегишли ҳудудий ишчи органга тақдим этилади.

Ҳужжатлар Интернет тармоғи орқали электрон шаклда ҳам юборилиши мумкин, ушбу ҳолатда ҳужжатлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши керак.


25. Нотўғри ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун қурилиш-пудрат ташкилотининг раҳбари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.


26. Қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан тайёрланган ҳужжатларнинг нусхалари имзо чекканларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими ва имзоланган сана кўрсатилган ҳолда раҳбарнинг имзоси ва қурилиш-пудрат ташкилотининг муҳри билан тасдиқланади.

Ҳужжатларда тузатишларга йўл қўйилмайди.


27. Ҳужжатлар ҳудудий ишчи органнинг ваколатли ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг иккинчи нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).


28. Қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда ва (ёки) ушбу Низомнинг 26-банди талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган тақдирда ҳудудий ишчи орган аризани кўриб чиқиш учун қабул қилишни рад этишга ҳақлидир.

Рад этиш тўғрисидаги билдиришнома рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда қурилиш-пудрат ташкилотига ёзма шаклда юборилади (топширилади).

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмас деган сабаблар билан қурилиш-пудрат ташкилотининг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.


29. Ҳудудий ишчи орган томонидан аризани кўриб чиқиш учун қабул қилиш асоссиз равишда рад этилган ҳолларда қурилиш-пудрат ташкилоти зарур ҳужжатларни ва ҳудудий ишчи органнинг хатини илова қилган ҳолда бевосита "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Бўлимига ариза бериш ҳуқуқига эга бўлади.


30. Қурилиш-пудрат ташкилотларини Реестрга киритиш учун тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинган қарордан қатъи назар, ўн беш йил мобайнида "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Бўлими архивида сақланиши керак.



V. ҚУРИЛИШ-ПУДРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

РЕЕСТРГА КИРИТИШ ТАРТИБИ


31. Қурилиш-пудрат ташкилотларини Реестрга киритиш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.


32. Ҳудудий ишчи орган берилган аризани кўриб чиқиш учун қабул қилганидан кейин зарурият бўлганда тегишли статистика, солиқ органларини ва бошқа органларни жалб этган ҳолда тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини текширади, Реестрга киритиш учун мурожаат қилган қурилиш-пудрат ташкилоти бўйича ҳужжатлар туркумини тайёрлайди ва уларни хулоса олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритади.

Қурилиш-пудрат ташкилотининг ҳужжатлар туркуми бўйича ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қурилиш тармоғига мутасаддилик қилувчи ўринбосарларининг ёзма хулосаси берилади.

Аризани кўриб чиқиш, ҳужжатлар туркумини тайёрлаш ва улар бўйича хулоса олиш муддати бир ойдан ошмаслиги керак.


33. Қурилиш-пудрат ташкилотларини Реестрга киритиш учун ҳужжатлар туркуми Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг хулосалари илова қилинган ҳолда ҳудудий ишчи орган томонидан уч кун мобайнида "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Бўлимига юборилади.


34. "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Бўлими томонидан Реестрга киритиш учун қурилиш-пудрат ташкилотларининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун ариза берилган кунда Ўзбекистон Республикасида белгиланган бир энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида йиғим ундирилади.

Қурилиш-пудрат ташкилотларининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ҳисоб-китоб рақамига ўтказилади.

Аризалар кўриб чиқилганлиги учун йиғимлардан тушган маблағ "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан Реестрнинг электрон маълумотлар базасини сақлаш ҳамда ҳудудий ишчи органлар ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси Бўлимининг моддий-техника базасини яхшилаш учун фойдаланилади.

Қурилиш-пудрат ташкилоти йиғим тўлангандан кейин берилган аризани рад этган тақдирда, шунингдек Ишчи гуруҳ томонидан уни Реестрга киритиш рад этиш ёки чиқариш тўғрисида қабул қилинган қарордан қатъи назар, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Реестрга киритилган қурилиш-пудрат ташкилотларининг кўрсаткичлари қайта кўриб чиқилганлиги учун, шунингдек Реестр янгиланганда Реестрга киритилган қурилиш-пудрат ташкилотларининг аризалари кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


35. "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Бўлими:

минтақалар ва вилоятлар бўйича Реестрга киритилган қурилиш-пудрат ташкилотлари бўйича материалларни умумлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари ва бошқа алоқадор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳудудий ишчи органлар томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини текширади;

ҳар бир қурилиш-пудрат ташкилоти бўйича Реестрга киритиш ёхуд унга киритишни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди;

материаллар туркумини тайёрлайди ва уларни Ишчи гуруҳнинг кўриб чиқиши учун киритади.


36. Ишчи гуруҳ бир ойда бир марта "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Бўлими томонидан тақдим этилган материаллар туркумларини кўриб чиқади, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қурилиш-пудрат ташкилотини Реестрга киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида протокол қарорини расмийлаштиради.

Ишчи гуруҳнинг қарори қарор қабул қилинган кундан бошлаб етти иш куни мобайнида "Давархитектқурилиш" қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Реестрга қурилиш-пудрат ташкилоти тўғрисидаги маълумотни киритиш билан бир вақтда ҳудудий ишчи орган қурилиш-пудрат ташкилотларига ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларга қурилиш-пудрат ташкилоти Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги билдиришномани юборади.


37. Қурилиш-пудрат ташкилотининг зарур кўрсаткичлари Реестрга киритиш учун қўйиладиган энг кам талабларга номувофиқлиги Ишчи гуруҳнинг қурилиш-пудрат ташкилотини Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги тегишли қарори қабул қилиниши учун асос ҳисобланади.


38. Реестрга киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда қурилиш-пудрат ташкилотига юборилади (вакилига топширилади).


39. Қурилиш-пудрат ташкилотини Реестрга киритишни рад этиш унинг ушбу мақсадларда ҳудудий ишчи органга такроран мурожаат қилиши учун тўсиқ ҳисобланмайди.


40. Қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан Реестрга киритишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ушбу Низомнинг 21-бандига мувофиқ барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда ариза олинган кундан бошлаб 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.



VI. ҚУРИЛИШ-ПУДРАТ ТАШКИЛОТИНИ

РЕЕСТРДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


41. Қурилиш-пудрат ташкилотлари қуйидаги ҳолларда Реестрдан чиқарилиши мумкин:

а) улар томонидан ҳудудий ишчи органга Реестрдан ихтиёрий чиқиш тўғрисида ариза берилиши;

б) юридик шахснинг тугатилиши;

в) улар зарур кўрсаткичларининг кейинчалик Реестрни ҳар йили янгилашда Реестрга киритиш учун қўйиладиган энг кам талабларга номувофиқлиги;

г) қурилиш-пудрат ташкилотларини Реестрга киритиш талабларига риоя этиш устидан мониторинг олиб бориш давомида ҳудудий ишчи органлар томонидан:

шаҳарсозлик, санитария нормалари ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати қоидаларини;

тузилган пудрат шартномаларига мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг белгиланган муддатларини (ишларни бажаришда асоссиз аралашиш мавжуд бўлмаган тақдирда) мунтазам равишда бузиш ҳолатлари аниқланиши.


42. Ҳудудий ишчи органлар ва буюртмачиларнинг қурилиш-пудрат ташкилотини Реестрдан чиқариш тўғрисидаги таклифи "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Бўлими томонидан кўриб чиқилади ва келишиш учун Ишчи гуруҳга киритилади.


43. Қурилиш-пудрат ташкилоти ишчи гуруҳнинг қарори асосида Реестрдан чиқарилади, бу ҳақда Реестрга етти кун мобайнида тегишли ёзув киритилади.



VII. ҚУРИЛИШ-ПУДРАТ ТАШКИЛОТИНИ РЕЕСТРГА

КИРИТИШ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ЭТИШ УСТИДАН

МОНИТОРИНГ ОЛИБ БОРИШ


44. Реестрга киритиш учун қурилиш-пудрат ташкилотининг талабларга риоя этиши устидан мониторинг олиб бориш (кейинги ўринларда мониторинг олиб бориш деб аталади) ҳудудий ишчи органлар томонидан амалга оширилади.


45. Мониторинг қуйидаги мақсадларда олиб борилади:

қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик фаолияти соҳасида қурилиш объектларининг хавфсизлиги ва конструктив мустаҳкамлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;

қурилиш-пудрат ташкилотлари ёки улар мутахассисларининг кўрсатиладиган пудрат хизматлари сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ноҳалол хулқ-атвори ва хатти-ҳаракатлари ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;

қурилиш-пудрат ташкилотларининг мансабдор шахслари ва мутахассислари томонидан лавозим йўриқномаларида ва бошқа ички ҳужжатларда назарда тутилган талаблар ва қоидалар бажарилишини таъминлайдиган чора-тадбирлар кўриш;

Реестрнинг электрон маълумотлар базасини тизимли янгилаш ишларини бажаришда Реестрга киритиладиган рақамлар, далиллар ва шу кабилар бўйича тўғри маълумотлар олиш.


46. Мониторинг объектларда бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг сифати юзасидан қурилишнинг буюртмачилари, лойиҳа, қурилиш-пудрат ва фойдаланиш ташкилотларидан сўраб чиқиш йўли билан, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ўзининг бевосита функциялари ва вазифаларини бажаришда Давлат архитектура-қурилиш назоратининг ҳудудий инспекциялари томонидан ўтказиладиган назорат текширишлари натижалари асосида амалга оширилиши мумкин.



VIII. РЕЕСТРНИ ЮРИТИШДА ВА АХБОРОТНИ ТАҚДИМ

ЭТИШДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИНИНГ

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ ТАРТИБИ


47. Реестрни юритишда "Давархитектқурилиш" қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади ва ўзаро ахборот алмашади.

Вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ахборот алмашиш уларга Реестрдан фойдаланиш ҳуқуқи берилган ҳолда (зарурият бўлганда) бепул асосда амалга оширилади.


48. "Давархитектқурилиш" қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган Реестрнинг умумнинг фойдаланиши учун очиқ бўлган маълумотлари фойдаланувчиларга бепул асосда тақдим этилади.


49. Қурилиш-пудрат ташкилотини Реестрга киритиш тўғрисида Реестрдан кўчирма фойдаланувчиларга "Давархитектқурилиш" қўмитасининг расмий веб-сайти орқали бирор-бир чеклашсиз берилади.



IX. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


50. Ушбу Низомни бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Реестрга киритиш учун қурилиш-пудрат

ташкилотларига қўйиладиган

ЭНГ КАМ ТАЛАБЛАР

Т/р

Қурилиш-

пудрат

ташкилот-

лари


Ходимларнинг

доимий энг кам

сони (киши),

шу жумладан:


Ўзининг ишлаб турган машиналари

ва механизмлари мавжудлиги,

шу жумладан*:

Тўловга

қодирлик

ёки қоплаш

коэффи-

циенти -

Кпл**

Ўз айланма

маблағлари

билан таъ-

минлан-

ганлик

коэффи-

циенти -

Кос***


ишлаб

чиқа-

риш

ходим-

лари


маъ-

мурий

бош-

қарув

ходим-

лари


қурилиш

транс-

порти

(та)

экскава-

тор (V

чўмичли -

0,5 - 1,5

куб.м)

(та)


10 - 25

тонна юк

кўтара-

диган

автокран

(та)


мино-

рали

кран

(та)


кичик

механи-

зация

восита-

лари

(та)


ишлаб

чиқариш

базаси

мавжуд-

лиги

(+, -)

1.

Комплекс


500

30

40

6

5

2

30

+

1,25 дан кам бўлмаган

0,2 дан кам бўлмаган

2.

Ихтисослаш-

тирилган


70

20

15

3

2

-

20

+

3.

Кичик


10

2

1

1

1

-

8

-

    

*) Ишчи гуруҳнинг қарорига кўра ушбу кўрсаткичларга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Кўрсаткичлар ўзгарганда янгиланган Реестрга киритиш учун қурилиш-пудрат ташкилотларига қўйиладиган энг кам талаблар тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида "Давархитектқурилиш" қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши керак.


**) Қоплаш коэффициенти (тўловга қодирлик) корхонанинг қисқа муддатли мажбуриятларининг тўлов имкониятларини кўрсатади, у фақат дебиторлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ва тайёр маҳсулотни қулай сотиш шартлари билангина эмас, балки жорий (айланма) активларнинг бошқа элементлари билан баҳоланади. Коэффициентнинг камайиши корхонанинг имкониятлари пасайганлигидан далолат беради.

Коэффициент қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:

Кпл =

Жорий (айланма) активлар

=

А2

, бунда:

Жорий мажбуриятлар

П2 - ДО

А2 - жорий (айланма) активлар (ишлаб чиқариш захиралари, тайёр маҳсулот, пул маблағлари, дебиторлик қарзи ва шу кабилар), баланс активининг II бўлими, 390-сатр;

П2 - мажбуриятлар, баланс активининг II бўлими, 770-сатр;

ДО - узоқ муддатли мажбуриятлар (бухгалтерия балансининг 490-сатри).

Агар тўловга қодирлик коэффициенти ҳисобот даври охирида 1,25 дан паст қийматга эга бўлса, корхона ушбу кўрсаткич бўйича тўловга қодир эмас деб ҳисобланади.


***) Ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти корхонанинг молиявий барқарорлиги учун зарур бўлган унинг ўз айланма маблағлари мавжудлигини, корхона мулкдорлари ва кредиторлар манфаатларининг нисбатини ифодалайди.

Коэффициент қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Кос =

(П1 + Дзк2) - А1

, бунда:

А2

А1 - узоқ муддатли активлар (асосий воситалар, номоддий активлар, капитал қўйилмалар ва шу кабилар), баланс активининг I бўлими, 130-сатр;

П1 - ўз манбалари маблағлари (устав капитали, захира капитал, қўшилган капитал, тақсимланмаган фойда ва шу кабилар), баланс пассивининг I бўлимининг якуни, 480-сатр;

Дзк2 - узоқ муддатли активларни сотиб олишга йўналтирилган узоқ муддатли қарзлар ва кредитлар (бухгалтерия балансининг 570 ва 580-сатрларидан ҳисоблаб чиқиш йўли билан).

Ушбу кассирнинг сурати корхона ўз маблағларининг қанча суммаси айланмага йўналтирилганлигини, махраж - барча айланма маблағлар суммасини кўрсатади. Ушбу коэффициентнинг энг кам қиймати - 0,2.

Агар ҳисобот даври охирида ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти 0,2 дан кам қийматга эга бўлса, у ҳолда корхона ушбу кўрсаткич бўйича ўз айланма маблағлари билан таъминланмаган деб ҳисобланади.






Низомга

2-ИЛОВА

(чиқувчи рақам ва сана кўрсатилган

ҳолда қурилиш-пудрат ташкилотининг

бланкида)



Ўзбекистон Республикаси

Давлат архитектура ва

қурилиш қўмитаси

АРИЗА


     


(қурилиш-пудрат ташкилотининг тўлиқ номи)

     

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сон қарорига асосан бизнинг ташкилотимизни Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритишни илтимос қиламиз.

Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1.

Ариза берувчининг маълумотнома варағи


____

варақ

2.

Доимий ишловчи ходимлар борлиги ва уларнинг малакаси тўғрисидаги маълумотлар, мутахассислиги, маълумоти, меҳнат стажи ва сони кўрсатилади


____

варақ

3.

Ўз айланма маблағлари мавжудлиги, шу жумладан, бинолар ва иншоотлар, қурилиш техникаси, машиналар ва механизмлар тўғрисидаги маълумотлар


____

варақ

4.

Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш буюртмачисининг хулосалари (фикр-мулоҳазалари) билан тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига ва тузилган пудрат шартномаларига мувофиқ бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг белгиланган муддатларга ва сифат бўйича талабларга риоя қилиниши тўғрисидаги маълумотлар


____

варақ

5.

Сифатни бошқариш тизими ва ички ишлаб чиқариш назорати тўғрисидаги маълумотлар


____

варақ

6.

Қурилиш-пудрат ташкилотининг ташкилий тузилмаси


____

варақ

7.

Юридик шахс мақомига эга бўлган мустақил таркибий бўлинмалар рўйхати (мавжуд бўлганда).

____

варақ

Шунингдек Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом билан танишганлигимизни тасдиқлаймиз ва тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарликни ўз зиммамизга оламиз.

     


       



(ташкилотнинг раҳбари)


(имзо)


(Ф.И.О.)

             М.Ў.






Аризага

ИЛОВА



АРИЗА БЕРУВЧИНИНГ МАЪЛУМОТНОМА ВАРАҒИ

Қурилиш-пудрат ташкилоти




(ташкилотнинг тўлиқ номи)

   





(ташкилий-ҳуқуқий шакли)


Ташкилот жойлашган жой








Телефонлар



Факс






Электрон почта (мавжуд бўлса)








КТУТ коди
















СТИР коди
















20__ йил "___" _________даги ҳолати бўйича молиявий аҳволи





Молиявий натижа ___________

млн. сўм;







Айланма маблағлар _____________

млн. сўм;






Т/р

Ташкилот қурилишида

охирги 3 йилда қатнашган

объектларнинг номи


Нима сифатида

қатнашган


Ишланган

йил


Контракт

суммаси

(млн. сўм)


1.



2.






3.






4.











         

Қурилиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига мавжуд лицензия:

лицензияловчи органнинг номи: __________________________________

лицензияланадиган фаолият тури: _________________________________

лицензия рақами: N _______ берилган вақти: 20__ йил "___" __________;

лицензиянинг амал қилиши тамом бўлиши санаси: 20__ йил "___" _____

       

     


       



(раҳбарнинг лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)

       

           М.Ў.

Изоҳ: юридик шахс мақомига эга бўлган мустақил таркибий бўлинмалар мавжуд бўлган тақдирда, шакл ҳар бир бўлинма бўйича алоҳида тўлдирилади.






Низомга

3-ИЛОВА



Қурилиш-пудрат ташкилотларини Қурилиш-пудрат

ташкилотлари реестрига киритиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар







1-босқич

Қурилиш-

пудрат

ташкилоти


1. Ушбу Низомда келтирилган рўйхатга мувофиқ Реестрга киритиш учун ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ҳужжатларни Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциясига (ҳудудий ишчи органга) тақдим этади.


юридик шахснинг хоҳишига кўра

























2-босқич

Давлат

архитектура-

қурилиш

назорати

инспекцияси


1. Ҳужжатларни қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйган ҳолда рўйхат бўйича қабул қилади.

2. Ҳудудий бошқармалар ва идоралар билан биргаликда тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилигини текширади.

3. Ариза берувчининг ҳужжатлари туркумини тайёрлайди.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимлигининг хулосасини олади.

5. Материалларни "Давархитектқурилиш" қўмитасига юборади (етказиб беради).


1) ҳужжатлар қабул қилинган кунда

2, 3) 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда

4) 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда

5) 3 кундан ортиқ бўлмаган муддатда










3-босқич

"Давархитект-

қурилиш"

қўмитаси


1. Тақдим этилган ҳужжатларни умумлаштиради.

2. Алоқадор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳудудий ишчи органлар томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини текширади.

3. Ҳар бир қурилиш-пудрат ташкилоти бўйича уни Реестрга киритиш ёхуд киритишни рад этиш тўғрисидаги хулосани тайёрлайди.

4. Материаллар туркумини тайёрлайди ва уларни кўриб чиқиш учун Ишчи гуруҳга киритади.


тушишига қараб














































4-босқич

Ишчи гуруҳ


1. Киритилган материалларни кўриб чиқади.

2. Қурилиш-пудрат ташкилотини Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.


бир ойда бир марта




5-босқич

"Давархитект-

қурилиш"

қўмитаси


1. Ҳужжатлар туркуми Ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилиши натижаларини расмий веб-сайтда жойлаштиради.

2. Ташкилотнинг - ариза берувчининг Реестрга киритилганлиги тўғрисида Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциясини ва қурилиш-пудрат ташкилотларини, алоқадор вазирликлар ва идораларни хабардор қилади.


Қарор қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда
















"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 28 апрель, 17-сон, 191-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 4-сон, 36-модда























Время: 0.1893
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск