ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2014 й. 102-сон "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.04.2014 й.

N 102



ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ, МАҲАЛЛИЙ

ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДА

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ҲОЛАТИНИ

ЎРГАНИШНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон қарорига мувофиқ ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш самарадорлигини баҳолаш учун тақдим этиладиган ахборотларнинг сифати ва ишончлилигини мунтазам ўрганишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекциянинг:

ахборот-коммуникация технологияларини давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганишларнинг сифатли ўтказилишини ҳамда уларнинг натижалари холисона баҳоланишини;

давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳар бири бўйича ўрганиш саволномаларини ишлаб чиқишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва янада ривожлантиришга доир Ҳукумат қарорларида уларнинг олдига қўйилган вазифалар ва талабларнинг акс эттирилишини таъминласин.


3. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекциянинг ўрганишларни сифатли ўтказишга доир фаолияти мувофиқлаштирилишини;

ўтказилган ўрганишлар натижалари бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот-коммуникация технологияларини давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисида ахборот киритилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 28 апрель, 17-сон, 195-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 4-сон, 38-модда




























Время: 0.1400
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск