ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2014 й. /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2014 й. 104-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.04.2014 й.
N 104
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК
БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН
ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Монтаж ва махсус қурилиш ишларини ташкил этишни
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"
2014 йил 27 февралдаги ПҚ-2136-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Монтаж ва махсус қурилиш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 27 февралдаги ПҚ-2136-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон монтаж ва махсус қурилиш ишлари уюшмаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 18 августдаги 400-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2014 йил 25 апрелдаги
104-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим
қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Архитектура ишлари ва қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясини ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 5 ноябрдаги 296-сон қарорига илованинг "Мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари" бўлимидаги "Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси" сўзлари "Ўзмахсусмонтажқурилиш" акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 28 апрель, 17-сон, 196-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2014 йил, 4-сон, 39-модда