Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нашриёт матбаа фаолияти /

Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.12.2002 й. 454-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 27 декабрдаги

454-сон қарорига

1-ИЛОВА



Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш

ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси худудида матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартибини белгилаб беради.

Мазкур Низом ҳужжатлардан фақат, нусха кўчириш фаолиятига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Матбаа фаолияти деб, барча турдаги босма нашрларнинг босма шаклларини ясаш мақсадида улар матнини териш, босма шаклларини тайёрлаш (шу жумладан муҳр ва штампларни ясаш), макетини тайёрлаш, босиш, муқовалаш, тиражини тайёрлаш тушунилади. Матбаа фаолияти юқорида санаб ўтилган жараёнларни (турларни) узвий биргаликда ёки алоҳида-алоҳида олинган ҳолатларнни ҳам ўз ичига олади.

Матбаа корхоналари деб матбаа фаолиятини амалга ошириш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар томонцдан ташкил этилган тузилмалар (концерн, комбинат, фабрика, босмахона, марказ, устахона, цех, лаборатория, бўлинмалар ва бошқалар) тушунилади.

Матбаа корхонаси алоҳида юридик шахс сифатида ёки мавжуд юридик шахснинг таркибий тузилмаси сифатида ташкил этилиши мумкнн.

Жисмоинй шахслар матбаа фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги тадбиркор сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари лозим.

Мухр ва штамп тайёрлаш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.


3. Матбаа корхоналари Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатга олингандан сўнг ўз фаолиятини бошлайдилар.

4. Рўйхатга олинган матбаа корхоналари тегишли ваколатли органларнинг рухсатисиз аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар қилишда фойдаланиладиган пул белгилари, облигациялар, акциялар, чипталар, маркалар, талонлар ва бошқа белгили ҳамда рақамли тўлов воситаларини босиш ҳуқуқига эга эмас.

Рақамланган бланкаларни (товар-транспорт ҳужжатлари, йўл варақалари ва бошқа хисобот бланкаларини) қатъий ҳисоб орқали фақат ихтисослашган нашриётлар буюртмаси бўйича босишга рухсат этилади. '


5. Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш учун юридик, ва жисмоний шахслар Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига давлат тилида ёзилган ариза билан мурожаат қиладилар.

Рўйхатга олиш учун бериладиган аризада матбаа фаолиятининг тури, матбаа корхонасининг (муассисининг) тўлиқ ва қисқартирилган номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (юридик шахслар учун), унинг жойлашган жойи (почта манзили), матбаа фаолияти амалга ошириладиган манзили ва мулоқот телефонлари кўрсатилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

юридик шахслар учун - юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

жисмоний шахслар учун - якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

рўйхатга олганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

ўрнатилган ёки ўрнатилиши мўлжалланаётган матбаа ускуналарининг тури, номи ва миқдорини кўрсатувчи рўйхат.


6. Рўйхатга олиш ҳақидаги ариза у топширилган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.

Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги матбаа корхонасини рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳнома тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун ичида аризачига берилади. Рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳнома беш йил муддатга берилади.

Рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳномада матбаа корхонаснда амалга ошириладнган матбаа фаолиятинннг аниқ турлари кўрсатилади.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги рўйхатга олинган матбаа корхоналарини Ягона давлат реестрига киритади.


7. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилган кундан бошлаб уч кун мобайнида корхона тўғрисидаги маълумотларни (матбаа корхонасининг (унинг муассисининг) тўлиқ ва қисқартирилган номини, ташкилий-ҳуқуқий шаклини, матбаа фаолияти амалга ошириладиган жойнинг манзилини, боғланиш телефонлари рақамларини, рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг тартиб рақамини) Ички ишлар вазирлигига матбаа корхонасини ҳисобга қўйиш учун юборади.

8. Матбаа корхоналаридан давлат рўйхатига олганлик учун ставкалар бўйича давлат божи ундирилади:

Т/р

Матбаа фаолияти тури


Давлат божи ставкаси


1.

Босма нашрларни босиш:

а) йиллик иш ҳажми 2 млн босма табоққача бўлган корхоналар;

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида


б) йиллик иш ҳажми 2 млн босма табоқдан ортиқ бўлган корхоналар


энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида


2.

Нашрларнинг босма шаклларини ясаш мақсадида улар матнини териш (набор). Нашрларнинг босма шаклларини ясаш. Босма маҳсулотларнинг оригинал-макетларини тайёрлаш


энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 баравари миқдорида


3.

Муҳр ва штамплар тайёрлаш. Босма маҳсулотларини муқовалаш. Маҳсулотларни қадоқлаш қутиларини ва ёрлиқларини тайёрлаш


энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида


4.

Матбаа корхоналари чет эл инвестициялари иштирокида ташкил этилган ёки корхонага Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари муассис (ҳаммуассис) бўлса


500 АҚШ доллари миқдорида


     

Матбаа фаолиятининг бир неча турлари билан шуғулланиш учун ариза берилганда, давлат божи амалга оширилиши мўлжалланаётган фаолият турлари учун белгиланган давлат божи миқдорларининг энг юқориси бўйича тўланади.

Рўйхатга олинган матбаа корхоналари, қўшимча матбаа фаолияти турларини амалга ошириш учун қайта рўйхатга олинаётганда, давлат божи умумий тартибда ундирилади. Матбаа корхонаси бошқа асосларга кўра қайта рўйхатга олинганда, давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўланади.

Олинган маблағларнинг 80 фоизи Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида қўшимча маблағ сифатида матбаа фаолиятини ривожлантириш учун қолдирилади, қолган маблағлар эса туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ўтказилади.

9. Рўйхатга олиш фақат қуйидаги ҳолларда, агар:

шу номдаги матбаа корхонаси аввал рўйхатга олинган бўлса;

матбаа корхонасининг ишлаб чиқариш биноси тозалик, ёнғин хавфсизлиги, экология, техник ва қўриқлаш-ёнғинга қарши огоҳлантириш мосламалари билан жиҳозлашга доир талабларга жавоб бермаса, рад этилиши мумкин.

Рўйхатга олишни рад этиш тўғрисидаги ёзма жавоб мазкур Низомда кўзда тутилган асосларни кўрсатган ҳолда етти кун ичида матбаа корхонасига (унинг муассисига) юборилади.

Матбаа корхонасини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқишда илгари рўйхатга олишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган асослар бўйича матбаа корхонасини рўйхатга олишни рад этишга йўл қўйилмайди.

10. Рўйхатга олинган матбаа корхоналари қуйидаги ҳолларда қайта рўйхатга олинади:

матбаа корхонаси рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳномада курсатилмаган матбаа фаолиятининг бошқа турларини амалга оширишни истаса;

матбаа корхонасининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (агар у юридик шахс сифатида ташкил этилган бўлса), унинг жойлашган жойи (почта манзили), матбаа фаолияти амалга ошириладиган манзили ўзгарса;

матбаа корхонасининг муассислари юридик шахс сифатида ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида қайта рўйхатдан ўтказилса.

Матбаа корхонаси қайта рўйхатга олиш ҳақидаги ариза билан юқорида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига тақдим этади.

Қайта рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ўн кун ичида кўриб чиқилади. Матбаа корхонасини қайта рўхатга олиш рўйхатга олиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


11. Матбаа корхоналари томонидан мазкур Низом хамда матбаа соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатларининг бажарилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.

Матбаа корхонаси (унинг муассиси) томонидан матбаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:

матбаа корхонасига (унинг муассисига) аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида, бартараф этиш муддатлари кўрсатилган ҳолда, бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар (қарорлар) киритиш;

матбаа корхонасинннг рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳномаси амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш;

матбаа корхонасининг рўйхатга олганлик ҳақидаги гувоҳномаси амал қилишини тугатиш.


12. Матбаа корхонасн рўйхатга олинганлигн ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:

ўзга матбаа корхонасининг номи билан маҳсулот чоп этса ва тайёрласа;

ноқонуний равишда буюртмалар қабул қилса ва бажарса;

матбаа корхонаси амалдаги Давлат ва соҳа стандартлари талабларини бузса ҳамда Ўзбекистон Республикасининг меҳнатни, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва тозалик, ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун-қоидаларини бузганлиги ҳақида камида икки марта огохлантириш олган бўлса;

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентллгининг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномаси бажарилмаса.

Рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиши суднинг қарорига биноан ҳам тўхтатиб турилиши мумкин.


13. Матбаа корхонаси рўйхатга олинганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:

матбаа корхонасининг (муассиснинг) аризаси бўйича;

матбаа корхонасини рўйхатга олишда қалбаки ҳужжатлардан фойдаланганлик ҳолати аниқланганда;

матбаа корхонаси қайта рўйхатга олиниши шарт бўлган ҳолларда белгиланган муддатда қайта рўйхатдан ўтмаганда;

матбаа корхонаси ёки уни таъсис этган юридик шахс тугатилганда;

матбаа корхонасини ташкил этган жисмоний шахс - якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси амал қилиши тугатилганда;

матбаа корхонасини ташкил этган жисмоний шахс - якка тартибдаги тадбиркорнинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда ёки у муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

матбаа корхонаси матбаа соҳасидаги қонун ҳужжатларини мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузганда;

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги белгилаган муддатда матбаа корхонаси рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туришига олиб келган ҳолатларни бартараф этмаганда.

Рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиши суднинг қарорига биноан ҳам тугатилиши мумкин.


14. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги матбаа корхонасининг рўйхатга олинганлиги ҳақидаги гувоҳномаси амал қилиниши тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганда, бу ҳақда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай, аризачига ва Ички ишлар вазирлигининг тегишли ҳудудий органига хабар қилади.

Амал қилиши тугатилган гувохнома Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига қайтарилиши шарт.


15. Муассис ёки корхона эгаси томонидан матбаа корхонаси тугатилганда, улар Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига ёзма равишда хабар беришлари лозим.












































Время: 0.1833
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск