Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2002 й. 455-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2002 й.

N 455



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2003 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2002 йил 12 декабрдаги 431-II-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2003 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 2,0 фоиз миқдорида белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, давлат бюджети тақчиллигини маблағ билан таъминлаш фақат қадрсизланмайдиган манбалар, шу жумладан давлат мулкини хусусийлаштаришдан олинадиган даромадлар, хориждан маблағ жалб қилиш ҳамда 2003 йил 1 январдаги ҳолатига кўра давлат мақсадли фондларининг бўш қолдиқлари ҳисобига амалга оширилади.

Махфий.

4. 2003 йилда:

барча солиқ солинадиган айланмалар бўйича қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиз миқдорида;

пудрат қурилиш ташкилотлари томонидан қўшилган қиймат солиғи тўлашнинг амалдаги тартиби;

"ЎзДЭУавто" акциядорлик жамиятининг дилерлари расмий мақомига эга бўлмаган жисмоний ва юридик шахслардан "ЎзДЭУавто" акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган олиб чиқиб кетиладиган автомобиллар учун йиғим ставкаси двигатель ҳажмининг 1 куб сантиметри ҳисобига 3,0 АҚШ доллари миқдоридаги ставка бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг:

"Жисмоний шахслар айрим тоифалари даромадларига имтиёзли солиқ солиш тўғрисида" 1997 йил 24 декабрдаги 562-сон қарорининг;

"Даврий матбуотни тарқатувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 13 апрелдаги 143-сон қарорининг амал қилиши сақлаб қолинсин.

Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги 390-сон қарори қоидаларининг сўзсиз бажарилиши назарда тутилсин.


5. Белгилансинки:

экспорт қилувчи корхоналарда тўланган қўшилган қиймат солиғини қоплаш хуқуқи фақат республика худудидан товарлар олиб чиқиб кетиш ҳамда уларнинг хисоб рақамларига экспортдан валюта тушуми тушганлиги факти тасдиқлангандан кейин пайдо бўлади;

мулкчилик шаклларидан хамда идоравий мансублигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг барча корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари хар йили 1 январдаги холатига кўра асосий фондларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибда қайта баҳолайдилар.


6. Белгилаб қўйилсинки, 2003 йил 1 январдан бошлаб умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият фақат юридик шахс шаклида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан, қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ушбу тартиб умумий овқатланиш соҳасида уй шароитларида ёки давлат ҳокимияти органларининг қарори билан махсус ажратилган жойларда ўтириш жойлари ташкил қилмасдан доналаб сотиладиган овқатларнинг айрим турларини тайёрлаш ва сотиш бўйича хизматлар кўрсатишга татбиқ этилмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари умумий овқатланиш соҳасида юридик шахс бўлган ҳолда ушбу фаолият билан шуғулланиш истагини билдирган якка тартибдаги тадбиркорларни 2003 йил 1 мартгача қайта рўйхатдан ўтказишни таъминласинлар.

Умумий овқатланиш сохасида фаолиятни амалга оширувчи, 2003 йил 1 январгача белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган якка тартибдаги тадбиркорлар 2003 йил январь-февраль ойлари учун фаолиятнинг кўрсатилган туридан олинган даромадлардан белгаланган солиқларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари томонидан 2002 йилда улар учун белгиланган ставкалар бўйича тўлайдилар.


7. 2003 йил 1 январдан бошлаб:

сотилмаган тайёр маҳсулотнинг нормативдан ортиқ қолдиқлари учун тўлов;

ифлослантирувчи моддаларни табиий муҳитга чиқариб ташлаганлик, оқизганлик ҳамда чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси худудида жойлаштирганлик учун тўлов бекор қилинсин.


8. 2003 йил 1 январдан бошлаб:

божхона тўловлари ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича ҳисобланадиган пеня миқдори бюджетга тўловлар бўйича ҳисобланадиган пеня сингари, тўлов муддати. ўтган хар бир кун учун 0,07 фоизли ставка бўйича белгилансин.

9. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг тегишли бюджетларга тушумларнинг тўлиқ тушиши, тасдиқланган харажатларни ўз вақтида маблағ билан таъминланиши учун жавобгарлиги ва манфаатдорлигини ошириш мақсадида:

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

экология солиғи;

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган белгиланган солиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турларини амалга оширишдан оладиган даромадларидан олинадиган белгиланган солиқ;

республикада ишлаб чиқариладиган пиво, ўсимлик ёғи, кир совун ва атир совунга акциз солики бўйича тушумлар тўлиқ миқдорда махаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.


10. 2003 йил учун:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадлари ва харажатлари хажмлари, республика бюджетидан дотацияларнинг чекланган миқдорлари 21-иловага мувофиқ;

умумдавлат солиқлари тушумларидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратмалар нормативлари 22-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари айланма касса нақд пул маблағининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 23-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли бюджетларга дотациялар ажратишда уларнинг миқдорларини худудлар бўйича барча ундириладиган солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек бюджетларнинг биринчи навбатдаги харажатларининг (устамалари билан иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг) маблағ билан сўзсиз таъминланиши зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.


11. 2003 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Кафолат жамғармаси миқдори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари миқдорлари 24-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


12. 2003 йилда Ҳукуматнинг хориждан маблағ жалб қилиш чекланган хажми, шу жумладан уларга кафолатланган кредитлар кейинги йилларда уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтаришнинг 2003 йилги даражасидан ошмайдиган миқдорларда чеклаб қўйилсин.


13. Махфий.


14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозининг бажарилиши хамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси тахлили натижалари бўйича ҳар чоракда Вазирлар Махкамасига:

ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларини баҳолаш ҳақида ва иқтисодий ислохотларнинг бориши тўғрисида ахборот;

зарурат бўлганда, Давлат бюджетининг асосий параметрларига тузатишлар бўйича таклифлар киритсинлар.


15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг:

асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариши ва харажатларнинг мақбуллаштирилиши муносабати билан 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларини даромадлар бўйича 1842,2 млрд сўм, харажатлар бўйича 1927,4 млрд сўм миқдорида хамда тақчиллик бўйича 85,2 млрд сўм ёки (ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,1%) миқдорида ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланган Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори доирасида аниқлаштириш ҳақидаги;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишувга кўра 2003 йил январь ойида 2002 йил учун барча даражалардаги бюджетлар билан якуний айланмалар ўртасидаги ўзаро хисоб-китобларни тартибга солишга доир операцияларни 2002 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда ўтказилган операцияларни акс эттирган холда ўтказиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 26-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари илгари чиқарилган норматив ҳужжатларини бир ҳафта муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов








































Время: 0.2083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск