ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Дарсликлар ва ўқув қўлланмалари. Дастурлар /

Халқ таълими вазирлигининг 14-сон, Молия вазирлигининг 25-сон, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 15-ққ-сон, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 08-05-04-сон "Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 20.03.2014 й. Қарори (АВ томонидан 28.04.2014 й. 2577-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.04.2014 й.

N 2577

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.03.2014 й.

N 14


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.03.2014 й.

N 25


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.03.2014 й.

N 15-ққ


ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ

ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИГИНИНГ

20.03.2014 й.

N 08-05-04


ҚАРОРИ


Умумтаълим мактабларини дарсликлар

ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги ПҚ-362-сонли "Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сонли "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2009 йил 16 декабрдаги 53, 115, ҚҚ-19, 05-04-02-сонли "Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2064, 2010 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 13-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

Молия вазири

Р. Азимов

Маданият ва спорт ишлари вазири

М. Ходжиматов

Ўзбекистон матбуот ва ахборот

агентлиги бош директори

О. Юнусов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 5 май, 18-сон, 202-модда


















Время: 0.2225
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск