Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.1999 й. 317-сон "Бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштиришни такомиллаштириш, уларнинг селекцияси ва уруғчилигини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.1999 й.

N 317



БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИ

НАВЛАР БЎЙИЧА ЖОЙЛАШТИРИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, УЛАРНИНГ

СЕЛЕКЦИЯСИ ВА УРУҒЧИЛИГИНИ

ЯХШИЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республика хўжаликларида бошоқли дон экинларининг юқори ҳосилли, касалликларга ва зараркунандаларга чидамли истиқболли навларини оқилона жойлаштиришни, минтақаларнинг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда бошоқли дон экинлари навларини янгилаш ва уларни навлар бўйича жойлаштиришнинг ҳар йилги дастурлари ўз вақтда ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бошоқли дон экинлари навларини янгилаш ва уларни навларга кўра жойлаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича иловага мувофиқ таркибда доимий ишловчи республика комиссияси ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

бошоқли дон экинлари уруғчилигини яхшилашга доир таклифларни ўрганиш ва ишлаб чиқиш, уларни республика минтақаларининг тупроққлим шароитларига мувофиқ навлар бўйича районлаштириш ва жойлаштириш асосланганлигини таҳлил қилиш;

ҳар бир минтақада кўпи билан 3-4 хил юқори ҳосилли, ётиб қолмайдиган, касалликлар ва зараркунандаларга чидамли навлар экилишини назарда тутган ҳолда бошоқли дон экинлари навларини республиканинг турли иқлимли ҳудудларида етиштириш учун танлаш;

республиканинг турли минтақаларига татбиқан янги серҳосил ва касалликларга чидамли навларни жадал яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш мақсадида бошоқли дон экинларига доир селекция-уруғчилик ишларини олиб боришнинг замонавий технологиялари ва йўналишларини излаб топиш ҳамда жорий этиш;

республиканинг жанубий минтақалари, айниқса чўл ва яримчўл минтақалари учун навли уруғлар етиштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

илмий-тадқиқот институтлари, тажриба станциялари, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, нав синаш участкаларининг фаолиятини таҳлил қилиш, селекционерлар ва уруғшуносларни рағбатлантириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

элита, биринчи ва кейинги репродукцияли уруғликка бўлган эҳтиёжни, шу жумладан лалми зона учун, уларни дон маҳсулотлари корхоналари, хўжаликлар томонидан ишлаб чиқариш ва тайёрлаш ҳажмини аниқлаш;

навларнинг ҳосилдорлигини ва бошқа сифат кўрсаткичларини кўрсатган ҳолда бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштириш ва навлар синови натижалари бўйича ахборот-таҳлил материалларини вақти-вақти билан нашр этиш ва жойларга етказиш.


3. Доимий ишловчи республика комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

уруғчилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ўргансинлар, зарурият бўлганда уларнинг сони ва жойлашишини дон экувчи хўжаликларнинг юқори сифатли уруғликларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиришдан келиб чиқиб қайта кўриб чиқсин;

бошоқли экинлар уруғлиги тайёрлаб қўйилаётган дон маҳсулотлари корхоналари ишини таҳлил қилсин, уларни уруғлик материал тайёрлаш, уларга ишлов бериш, уларни тозалаш, навларга ажратиш, дорилаш ва сақлашга ихтисослаштириш масалаларини кўриб чиқсин, бунда "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси тизимида республиканинг жанубий минтақаларининг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда улар учун бошоқли дон экинлари уруғлиги тайёрлаш корхонаси ташкил этишни назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Давлат кимё комиссияси бошоқли дон экинлари ҳосилини касалликлар ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш юзасидан тавсияларни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар, уларда уруғликни тайёрлаб қўйиш, уларга  ишлов бериш ва далаларни тайёрлашда, шунингдек бошоқли дон экинлари ўсиши даврида экинларни касалликлар, зараркунандалар ва бегона ўтлардан агротехник ва агрокимёвий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини белгиласинлар ҳамда доимий ишловчи республика комиссиясига тасдиқлаш учун киритсинлар.


5. Доимий ишловчи республика комиссияси ҳар йили бошоқли дон экинлари ҳосили йиғиштириб олингандан кейин 1 августгача республиканинг барча туманлари ва вилоятлари шароитида районлаштириладиган бошоқли дон экинларининг янги навлари синови натижаларини кенг муҳокама қилсин. Бошоқли дон экинлари навларини синаш якунлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг махсус йиллик "Ахборотнома" журналида эълон қилинсин.


6. Белгилансинки, Доимий ишловчи республика комиссияси ҳар йили келгуси йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштириш масалалари юзасидан Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқади.

Комиссиянинг ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича топшириқлари республиканинг барча вазирликлари ва идоралари томонидан бажарилиши мажбурийдир.


7. Республика комиссияси 2000 йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини бир ой муддатда киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Доимий ишловчи комиссия раиси Б. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 28 июндаги

317-сон қарорига

ИЛОВА



Бошоқли дон экинлари навларини янгилаш

ва уларни навларга кўра жойлаштириш

дастурини ишлаб чиқиш ва амалга

ошириш бўйича доимий ишловчи

республика комиссияси

ТАРКИБИ

Олимжонов Б.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - комиссия раиси


Алимов Т.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича) -

комиссия раисининг ўринбосари


Абдукаримов А.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Генетика ва экспериментал биология институти директори


Омонов О.О.

-

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директорининг ўринбосари


Аминжонов У.

-

Фарғона вилояти "Ўздавуруғназоратмарказ" маркази директори


Отаев О.О.

-

"Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси раиси


Аҳмедов М.

-

Бухоро туманидаги "Маданият" хўжалиги раиси


Бобоёзов А.

-

Хоразм вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари


Бердиев Ф.

-

Яккабоғ туманидаги "Ўзбекистон" хўжалиги раиси


Зиётов З.

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалиги экинларининг навларини синаш давлат комиссияси раиси


Қўзибоев Ш.

-

"Ўздавуруғназоратмарказ" бош директори


Қурбонов Ғ.Қ.

-

Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти маслаҳатчиси


Қурбонов Э.

-

Ер ресурслари давлат қўмитаси раиси


Муродов С.Ғ.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Мухонов М.

-

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи


Отабоев Ғ.О.

-

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бўлим мудири


Расулов З.Р.

-

Наманган туманидаги "Олти қаҳрамон" хўжалиги раиси


Раҳматов И.

-

Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази директори


Рашидов М.

-

Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти директори


Рустамов С.Р.

-

Суғориладиган ерларда дон ва дуккакли дон экинлари Андижон илмий-тадқиқот институтининг Ғаллаорол филиали директори


Сатторов Т.С.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи


Тўланов Р.

-

Суғориладиган ерларда дон ва дуккакли дон экинлари Андижон илмий-тадқиқот институти директори


Тўлаганов Н.

-

Суғориладиган ерларда дон ва дуккакли дон экинлари Андижон илмий-тадқиқот институтининг Тошкент вилояти филиали директори


Файзуллаев И.

-

Денов туманидаги С.Раҳимов номидаги хўжалик раиси


Ҳожиев А.

-

Балиқчи туманидаги Х.Эргашева номидаги хўжалик раиси


Холиқов Х.

-

Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази директори


Хўжақулов Т.

-

Самарқанд вилояти "Элита" қўшма корхонаси илмий ходими, профессор


Шашурин В.Я.

-

Қизилтепа туманидаги "Бухоро" хўжалиги раиси


Эргашев А.

-

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ректори


Эшмирзаев Қ.Э.

-

"Ўздавдонинспекция" бошлиғи


Йўлдошев К.Е.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Бошоқли дон экинлари республика бошқармаси бошлиғи























Время: 0.1456
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск