ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 855-II-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ҚҚ-113-II-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисидаги низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 28.02.2014 й. қўшма қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИ КЕНГАШИНИНГ

28.02.2014 й.

N 855-II


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ

КЕНГАШИНИНГ

28.02.2014 й.

N ҚҚ-113-II


    

ҚЎШМА ҚАРОРИ



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҲУЗУРИДАГИ НОДАВЛАТ

НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРНИ ВА ФУҚАРОЛИК

ЖАМИЯТИНИНГ БОШҚА ИНСТИТУТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ ЖАМОАТ ФОНДИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ

ҲУЗУРИДАГИ НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРНИ

ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ БОШҚА ИНСТИТУТЛАРИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМОАТ ФОНДИ МАБЛАҒЛАРИНИ

БОШҚАРИШ     БЎЙИЧА     ПАРЛАМЕНТ     КОМИССИЯСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг таклифини муҳокама этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 10 июлда қабул қилинган 843-I/515-I-сонли Қўшма қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 410-модда, N 9, 529-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 1.2-бандининг:

биринчи хатбошисидаги "нодавлат нотижорат ташкилотлари ва" деган сўзлар "нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошиси "нодавлат нотижорат ташкилотларига" деган сўзлардан кейин "оммавий ахборот воситаларига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 2.1-бандидаги "нодавлат нотижорат ташкилотларини ва" деган сўзлар "нодавлат нотижорат ташкилотларни, оммавий ахборот воситаларини ва" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 2.2-бандининг:

иккинчи хатбошиси "нодавлат нотижорат ташкилотлар" деган сўзлардан кейин "оммавий ахборот воситалари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошисидаги "ННТнинг" ва "ННТ, фуқаролик жамияти институтлари" деган сўзлар тегишинча "нодавлат нотижорат ташкилотларнинг, оммавий ахборот воситаларининг" ҳамда "нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 3.1-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ва ННТдан" деган сўзлар "нодавлат нотижорат ташкилотлардан ҳамда оммавий ахборот воситаларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 3.2-бандининг:

иккинчи хатбошиси "нодавлат нотижорат ташкилотларга" деган сўзлардан кейин "оммавий ахборот воситаларига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошиси "нодавлат нотижорат ташкилотлар" деган сўзлардан кейин "оммавий ахборот воситалари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "ННТ" деган сўз "нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошиси "нодавлат нотижорат ташкилотлари" деган сўзлардан кейин "оммавий ахборот воситалари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

саккизинчи хатбошиси "нодавлат нотижорат ташкилотлари" деган сўзлардан кейин "оммавий ахборот воситалари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


6) 3.4-бандидаги "нодавлат нотижорат ташкилотларига" ва "ННТ" деган сўзлар тегишинча "нодавлат нотижорат ташкилотларига, оммавий ахборот воситаларига" ва "нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 3.5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3.5. Фонд юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча ҳуқуқларидан фойдаланади. Фонд фаолияти ва уни ривожлантиришнинг ҳар йилги дастури Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кенгашлари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади";


8) 5.2.1-кичик бандининг:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"нодавлат нотижорат ташкилотларини, оммавий ахборот воситаларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун Фонд маблағлари самарали тақсимланишини ташкил этиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг таклифларини чуқур ўрганиш асосида минтақаларнинг муайян ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган истиқболли, ижтимоий ва умум аҳамиятга молик дастурлар ҳамда лойиҳаларни молиялаштириш дастурларини ишлаб чиқиш";

учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "ННТ" деган сўз "нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошисидаги "ННТнинг" ва "ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг" деган сўзлар тегишинча "нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошисидаги "ННТ" деган сўз "нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 5.2.2-кичик бандининг:

иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "ННТ" деган сўз тегишинча "нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фонд тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кенгашларига таклифлар киритиш";

саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фонднинг нодавлат нотижорат ташкилотларини, оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш турлари бўйича йил чоракларига бўлган ҳолда бир йилга мўлжалланган даромадлари ва харажатлари сметасини, шунингдек Фонднинг бюджетини, йиллик балансини, йиллик молиявий ҳисоботини ҳамда Фонд Ижро этувчи девонининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш";


10) 6.1-бандининг:

биринчи хатбошисидаги "бевосита ННТ" деган сўзлар "бевосита нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "ННТ" деган сўз "нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 9.2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9.2. Фонд тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг тегишинча Қонунчилик палатаси ва Сенат мажлисларида тасдиқланиши лозим бўлган қўшма қарори билан киритилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 10 июлда қабул қилинган 843-I/515-I-сонли Қўшма қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 410-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 1.3-бандидаги "нодавлат нотижорат ташкилотларининг (ННТ)" деган сўзлар "нодавлат нотижорат ташкилотларининг, оммавий ахборот воситаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 2.1-бандидаги "нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамияти институтларини" деган сўзлар "нодавлат нотижорат ташкилотларини, оммавий ахборот воситаларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 2.2-бандининг:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"нодавлат нотижорат ташкилотларини, оммавий ахборот воситаларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун Фонд маблағлари самарали тақсимланишини ташкил этиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг таклифларини чуқур ўрганиш асосида минтақаларнинг муайян ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган истиқболли, ижтимоий ва умум аҳамиятга молик дастурлар ҳамда лойиҳаларни молиялаштириш дастурларини ишлаб чиқиш";

учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "ННТ" деган сўз "нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошисидаги "ННТнинг" ва "ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг" деган сўзлар тегишинча "нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошисидаги "ННТ" деган сўз "нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 3.1-банди:

иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "ННТ" деган сўз "нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фонд тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кенгашларига таклифлар киритиш";

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Фонд фаолияти, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш доирасида ажратилган маблағларнинг тақсимланиши ҳамда ишлатилиши тўғрисидаги ҳар йили оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган ҳисобот лойиҳасини кўриб чиқиш";

саккизинчи - ўн учинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбошисидаги "ННТларни" деган сўз "нодавлат нотижорат ташкилотларини, оммавий ахборот воситаларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 3.4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Парламент комиссияси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатига бажарилган ишлар тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади";


6) 4.1-бандидаги "Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан тасдиқланадиган" ҳамда "ННТ" деган сўзлар тегишинча "Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган" ҳамда "нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 4.2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4.2. Парламент комиссияси раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Парламент комиссияси аъзолари умумий сонининг 2/3 қисми талабига биноан Парламент комиссияси раисини муддатидан олдин лавозимидан озод қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгашига ва Сенатининг Кенгашига тегишли сўровнома киритиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш тўғрисида комиссия мажлиси чақирилиши мумкин";


8) 4.3-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Сенатининг Кенгаши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 4.7-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Сенатининг Кенгаши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) VI бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"VI. Парламент комиссияси тўғрисидаги низомга

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби


6.1. Парламент комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан киритилади.

6.2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг Парламент комиссиясини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича қўшма қарори тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг мажлисларида тасдиқланиши керак".


3. Ушбу Қўшма қарор тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг тасдиғига киритилсин.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг Спикери


Д. Тошмуҳамедова


Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг

Раиси


И. Собиров


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2014 йил, 3-сон, 84-модда.



























Время: 0.2219
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск