Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисида Намунавий низом (АВ томонидан 05.05.2014 й. 2580-сон билан рўйхатга олинган 28.04.2014 й. Адлия вазирлигининг 4-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 68-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 5 майда 2580-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги ва

Иқтисодиёт вазирлигининг

2014 йил 28 апрелдаги

4, 68-сон қарорига

ИЛОВА


Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги

тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан

ўтказиш инспекциялари тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли "Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорининг 7-бандига мувофиқ тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари фаолиятининг ягона тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Шаҳарлар (туманлар) ҳокимликлари ҳузурида тегишли шаҳар (туман) ҳокимликларига ва адлия органларига ҳисоб берадиган тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) ташкил этилган.

Инспекция шаҳар (туман) ҳокимлиги тузилмасига киради ва юридик шахс ҳисобланмайди, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ва бошқа шахслар билан ўз номидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга киришишга ҳақли эмас.


2. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва мазкур Низомга амал қилади.


3. Юридик ва жисмоний шахслар (бундан буён матнда ариза берувчи деб юритилади) Инспекцияга қуйидаги масалалар бўйича мурожаат этишлари мумкин:

тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун;

тадбиркорлик субъектига рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирмасдан давлат рўйхатидан ўтказиш учун;

комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун;

турар жойларни нотурар жой бинолар тоифасига ўтказиш ва нотурар жой биноларни турар жой бинолар тоифасига ўтказиш учун;

ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун.


4. Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун Инспекцияга аввал рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари (рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган ва расмийлаштирмаган), хабардор қилиш тартибида рўйхатдан ўтказилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятлар адлия бошқармаларида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари мурожаат этишлари мумкин.

Тадбиркорлик субъектлари рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун аввал Инспекцияга мурожаат этганидан қатъи назар, зарурат юзасидан тегишли рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун мурожаат этадилар.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Инспекцияга тадбиркорлик субъектлари бўлмаган шахслар мурожаат этишлари мумкин.


5. Инспекцияга шаҳар (туман) ҳокими томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади. Инспекция ходимлари ҳам шаҳар (туман) ҳокими томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Инспекция бошлиғи ва ходимлари давлат хизматчилари ҳисобланади ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича ҳокимликнинг тегишли мустақил бўлимлари ходимларига тенглаштирилади.


6. Инспекция ходимларининг мансаб йўриқномалари шаҳар (туман) ҳокими томонидан тасдиқланади, уларда Инспекция ходимларининг функциялари, вазифалари ва шахсий жавобгарлиги белгиланади. Инспекция бошлиғи Инспекция ишининг самарали ташкил этилиши учун шахсан жавобгардир.


7. Инспекция қуйидагилардан иборат:

биттадан учтагача штат бирлиги доирасида давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш бўйича бўлим (мутахассис);

иккитадан бештагача штат бирлиги доирасида рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича бўлим (сектор);

иккитадан тўрттагача штат бирлиги доирасида ваколатли органларда якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга ошириш учун рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни келишиш бўйича бўлим (сектор).

Инспекциянинг штат жадвали тегишли шаҳар (туман) ҳокими томонидан тегишли бўлимларнинг (секторларнинг) иш ҳажмига қараб штат бирликлари доирасида тасдиқланади.


8. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича Инспекциядан фарқ қилувчи қўшимча тузилмалар ташкил этишга йўл қўйилмайди.



2-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


9. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ариза берувчининг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ҳужжатларни ва зарур бўлган асосларни экспертизадан ўтказиш;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида муҳандислик коммуникацияларига (газ билан таъминлаш, энергия билан таъминлаш, сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик билан таъминлаш, телефон алоқаси тармоқлари) уланиш учун техник шартларни, турар жойларни нотурар жой бинолар тоифасига ўтказиш, нотурар жой биноларни турар жой бинолар тоифасига ўтказиш, объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадни таъмирлашни) келишиш учун уларнинг ваколатлари доирасида мажбурий тартибда келишиладиган ва рухсат олинадиган тегишли ташкилотларни аниқлаш;

рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришни ҳисобга олган ҳолда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, реестрни юритиш, шунингдек уларни солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйиш;

ариза берувчига барча рухсат берувчи ҳужжатлар билан унинг тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш;

янгидан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларини Текширишларни рўйхатга олиш китоблари билан таъминлашда адлия органлари билан биргаликда иш олиб бориш;

уй-жойни қуриш ва реконструкция қилишни бошлаш учун дастлабки рухсат берувчи (лойиҳа) ҳужжатларини тайёрлашни ташкил этиш;

уй-жойни эксплуатацияга қабул қилишни ташкил этиш;

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этиш;

комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш.


10. Инспекция юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:

давлат рўйхатидан ўтказиш учун, шу жумладан, таъсис ҳужжатларидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун, шунингдек тугатилиши муносабати билан давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиш;

тадбиркорлик субъектларининг давлат реестрини юритиш;

тадбиркорлик субъектларини солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйишни ташкил этиш;

статистика кодлари ва солиқ тўловчининг идентификация рақамини кўрсатган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани, шунингдек Инспекция томонидан тасдиқланган муҳр ва штамп эскизини тадбиркорлик субъектларига бериш;

йилнинг ҳар чорагида рўйхатдан ўтказилган ва ҳисобда турган рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сонини солиқ ва статистика органлари билан солиштириш;

ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида лойиҳалашдан олдинги рухсат берувчи (бошланғич рухсатномалар) ҳужжатларни, шунингдек объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкциялашга зарур бўлган муҳандислик коммуникацияларига (газ билан таъминлаш, энергия билан таъминлаш, сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик билан таъминлаш, телефон алоқаси тармоқлари) уланиш учун техник шартлар, архитектура-режалаштириш топшириқларини расмийлаштириш;

объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкциялашга тегишли рухсатномаларни олишни таъминлаш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадни таъмирлашни) келишиш;

турар жойларни нотурар жой тоифасига, шунингдек нотурар жойларни турар жой тоифасига ўтказиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни оператив расмийлаштириш;

"бир дарча" тамойили бўйича ваколатли органларда якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга ошириш учун рухсатномаларни расмийлаштириш ва лойиҳаларни келишиш;

янгидан ташкил қилинаётган тадбиркорлик субъектларини Текширишларни рўйхатга олиш китоби билан таъминлаш;

франшизинг тўғрисидаги шартномалар (уларни тузишни, уларга муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар ёки бекор қилиш)ни давлат рўйхатидан ўтказиш журналини юритиш;

юридик шахснинг фирма номини электрон талабнома асосида Интернет тармоғи орқали фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида захирага олишни амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни бажариш.


11. Инспекцияга давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорлик субъектларининг давлат реестрини юритиш, шунингдек рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ бўлмаган функцияларнинг юкланишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


12. Инспекциянинг мажбуриятларини ариза берувчининг зиммасига юклаш қатъиян ман этилади.



3-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан

ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш

билан боғлиқ аризалар ва ҳужжатларни қабул қилиш


13. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун ҳужжатларни топшириш ариза берувчи томонидан ўз яшаш жойидаги Инспекцияга келган ҳолда, почта алоқаси воситасида ёки Интернет тармоғи орқали амалга оширилади.

Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 4 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


14. Тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни сўраш тақиқланади.


15. Тушган аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман (шаҳар) ҳокимлик девонхонаси томонидан қабул қилинади. Бунда, девонхона ходими аризанинг иккинчи нусхасига имзо қўяди ва унга қабул қилиб олинган ҳужжатларни ҳамда ўз фамилияси, исми ва отасининг исмини, шунингдек улар қабул қилиб олинган санани қайд қилади.

Девонхона ходими ариза берувчи тақдим этган ҳужжатларни тўлиқ иш куни мобайнида қабул қилиб олиши шарт. Ҳужжатларни қабул қилиб олишда тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ёки бошқача тарзда текшириш, шунингдек ҳужжатлар йўқлиги (етишмаслиги) туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ҳужжатларни қабул қилишни рад этиш тақиқланади.


16. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, шу жумладан, ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, давлат реестридан чиқариш, шунингдек рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисида тушган аризалар мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги китобда рўйхатга олинади ва шаҳар (туман) ҳокимлиги девонхонасининг рўйхатдан ўтказиш штампи қўйилади. Китоб ип ўтказиб боғланган, рақамланган ва туман (шаҳар) ҳокимлигининг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги девонхонасида рўйхатдан ўтказилмаган аризани Инспекцияга қабул қилиш тақиқланади.

Девонхонада компьютер ва тегишли дастурий таъминот мавжуд бўлган тақдирда келиб тушган аризаларнинг компьютерда қўшимча ҳисобини юритишга йўл қўйилади.


17. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тегишли китобда рўйхатга олингандан сўнг девонхона уларни Инспекциянинг ўзига белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун 15 дақиқа мобайнида беради.



2-§. Тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан

ўтказишни ва рухсат берувчи ҳужжатларни

расмийлаштиришни ташкил этиш


18. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор давлат реестрига давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги тегишли маълумотларни киритиш йўли билан расмийлаштирилади. Бунда, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни расмийлаштириш учун туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини чиқариш талаб этилмайди.

Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган ҳолларда ушбу рад этиш Инспекция бошлиғи томонидан имзоланадиган рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган тегишли хат билан расмийлаштирилади.


19. Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган ҳолларда тадбиркорлик субъектига барча тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилади. Бунда, жавоб хати (рад этиш тўғрисидаги хат)нинг нусхасига ариза берувчи хатни олганлиги тўғрисидаги ёзувни ёзиб қўяди (шахсан топширилганда) ёки унга почта алоқа бўлимининг квитанцияси (почта орқали жўнатилганда) илова қилинади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганда давлат божи қонун ҳужжатларига мувофиқ қайтариб берилади.


20. Инспекцияда қуйидаги тадбиркорлик субъектларининг давлат реестрлари юритилади:

Юридик шахсларнинг давлат реестри;

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат реестри;

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликларининг давлат реестри;

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектларининг давлат реестри.


21. Давлат реестрлари расмий ҳужжатлар ҳисобланади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади. Реестрлар ип ўтказиб тикилади, рақамланади ва тегишли ҳокимликнинг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим. Компьютерлар ва тегишли дастурий таъминот мавжуд бўлган тақдирда қўшимча равишда рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектларига оид маълумотларнинг электрон базасини юритишга йўл қўйилади.


22. Инспекция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тегишли рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиради.



3-§. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш

ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш билан

боғлиқ бўлган ҳужжатларни ҳисобга олиш ва бериш


23. Инспекция ва шаҳар (туман) солиқ органлари ҳамда статистика органлари ўртасида тезкор ҳамкорлик қилиш мақсадида ҳисобга олишни амалга оширишда зарур бўлган тегишли маълумотларни (давлат реестридан маълумотлар, берилган СТИР ва статистика кодлари тўғрисида маълумотлар) айирбошлаш одатда ушбу маълумотларни юқорида кўрсатилган органларнинг масъул ходимлари томонидан тегишли кузатув ҳужжатларини расмийлаштирмасдан тезкор равишда амалга оширилади.

Тегишли техник воситалар мавжуд бўлганда қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ахборотларни электрон почта орқали айирбошлашга йўл қўйилади.


24. Шаҳар (туман)лар ҳокимлари солиқ органлари ва статистика органлари томонидан тегишли ахборотларни айирбошлашда тезкор ўзаро ҳамкорликни таъминлаш бўйича зарур ташкилий чора-тадбирларни кўришлари шарт.


25. Инспекция томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Ҳисобга қўйиш бўйича ҳужжатлар айланишини ҳисобга олиш журнали ҳамда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳужжатлар айланишини ҳисобга олиш журнали юритилади. Ушбу журналлар ип билан тикилган, рақамланган ва тегишли шаҳар (туман) ҳокимлигининг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.


26. Рўйхатга олиш ва рухсат бериш бўйича зарур бўлган тартиботлар тугагандан сўнг Инспекция қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган тегишли ҳужжатларни беради.


27. Янгидан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларига тўлов асосида Текширишларни рўйхатга олиш китоби берилади.


28. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома, шунингдек рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисидаги гувоҳнома Инспекция бошлиғи томонидан имзоланади ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигининг гербли муҳри билан тасдиқланади.

Муҳр ва штамп эскизини тасдиқлашда Инспекция муҳр ва штампларни ҳисобга олиш дафтарига тегишли ёзув киритилади.


29. Инспекция рўйхатдан ўтказилган ҳар бир тадбиркорлик субъекти бўйича қуйидаги ҳужжатлар тикиб қўйиладиган алоҳида жилд юритади: давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар; таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда тадбиркорлик субъектини тугатиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар; статистика органларининг Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ёзма билдиришномалари; тадбиркорлик субъектларининг почта манзили ўзгарганлиги ҳақидаги ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолият жойи ва тури ўзгарганлиги ҳақидаги ёзма билдиришномалари; Давлат реестрида кўрсатилган тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги бошқа маълумотларнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатлар.

Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун ҳам ариза берилган ҳолда тегишли ҳужжатларга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисида гувоҳноманинг нусхаси ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатлар қўшилади.

Жилдлар Инспекцияда реестр (тартиб) рақами бўйича сақланади.


30. Инспекцияга келиб тушадиган бошқа ҳужжатлар (ёзишмалар) бўйича иш юритиш белгиланган тартибда ҳоким томонидан тасдиқланган номенклатурага мувофиқ олиб борилади.



4-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШ


31. Инспекция фаолиятини молиялаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига хизмат кўрсатувчи банкда қуйидаги махсус ҳисоб рақамлар очилади:

Инспекция фаолиятини молиялаш учун ҳокимликнинг махсус ҳисоб рақами (бундан буён матнда Инспекцияни молиялаш бўйича ҳисоб рақам деб юритилади);

рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича харажатларни қоплаш учун махсус ҳисоб рақам (бундан буён матнда харажатларни қоплаш бўйича ҳисоб рақам деб юритилади).


32. Инспекцияни молиялаш бўйича ҳисоб рақам маблағлари давлат рўйхатидан ўтказиш учун тушадиган давлат божининг бир қисми ҳисобига шаклланади.


33. Инспекция фаолиятини молиялаш бўйича ҳисоб рақамга тушган маблағлар тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш, ваколатли органларда дастлабки рухсат берувчи тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, Инспекциянинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондини шакллантириш, банк ҳисоб рақамига хизмат кўрсатиш бўйича банк хизматларига ҳақ тўлаш, шунингдек Инспекция зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни амалга оширишни молиялашга сарфланади.

Маблағлардан кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш тегишли шаҳар (туман) ҳокимлигининг молия-хўжалик бўлинмаси томонидан шаҳар (туман) ҳокимлигининг молия бўлими билан биргаликда тушадиган давлат божлари прогнози ва режалаштирилган харажатлардан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибда ишлаб чиқилган йиллик смета бўйича амалга оширилади. Харажатлар сметаси ва штат жадвали шаҳар (туман) ҳокими томонидан тасдиқланади ва тегишли молия бўлими билан келишилади.

Давлат божларидан тушган тушумларнинг сарфланмаган қисми шаҳар (туман) ҳокимининг қарори бўйича йилнинг охирида сарфланади.

Шаҳар (туман) ҳокимлигининг бухгалтерияси ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Инспекцияни молиялаш бўйича ҳисоб рақам маблағларининг сарфланиши тўғрисидаги ҳисоботни тегишли молия бўлимларига топширади.


34. Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда тегишли рухсат берувчи ҳужжатларни бериш учун ваколатли органларнинг хизматига ҳақ тўлаш фақат Инспекция орқали амалга оширилади.

Давлат божлари ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар ариза берувчи томонидан алоҳида тўлов ҳужжатлари билан амалга оширилади. Тўлов ҳужжатларида рухсат берувчи ҳужжатлар алоҳида кўрсатилади.


35. Янгидан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларига бериладиган Текширишларни рўйхатга олиш китобларига ҳақ тўлаш ҳамда рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун зарур бўлган тегишли суммаларни тўлаш харажатларни қоплаш бўйича ҳисоб рақамлар орқали амалга оширилади.


36. Рухсат берувчи тартиботларни амалга оширишда Инспекция томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган тўловларнинг талаб қилиниши ман қилинади.

Тегишли ваколатли органлар томонидан рухсат берувчи ҳужжатларни бериш рад этилган ҳолларда ариза берувчи томонидан тўланган маблағлар унга қайтарилади.


37. Ваколатли органлар хизматларига тўланадиган ҳақларни ушбу органларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиш Инспекция томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг ёки уларни расмийлаштириш билан бир вақтда амалга оширилади.

Ариза берувчи рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришнинг турли босқичларида ушбу ҳужжатларни расмийлаштиришдан бош тортиш ва тўлаган маблағларининг қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳолатларда ариза берувчининг маблағлари тегишли ариза асосида у берилган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан қайтарилади.


38. Инспекцияларда ариза берувчиларга танишиш қулай бўлган жойларда давлат божлари миқдорлари, шунингдек ваколатли органларнинг рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича хизматларига тўланадиган ҳақ миқдори тўғрисида маълумотлар осиб қўйилиши керак.


39. Харажатларни қоплаш бўйича ҳисоб рақамнинг маблағларидан тегишли мақсадлар учун фойдаланиш Инспекция бошлиғи томонидан амалга оширилади.

Харажатларни қоплаш бўйича ҳисоб рақамнинг маблағларини бошқа мақсадлар учун ишлатиш қатъиян тақиқланади.


40. Харажатларни қоплаш бўйича ҳисоб рақамга тушган маблағларни ва уларнинг сарфланишини ҳисобга олиб бориш учун Инспекцияда мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича маблағлар сарфланишини ҳисобга олиш журнали юритилади. Ушбу журнал рақамланган, ип билан тикилган ва шаҳар (туман) ҳокимининг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак. Журнал Инспекциянинг масъул ходими томонидан тўлдирилади.


41. Харажатларни қоплаш бўйича ҳисоб рақам маблағларининг сарфланиши бўйича ички назорат шаҳар (туман) ҳокимлигининг бухгалтерияси томонидан ҳар чоракда келиб тушган ва сарфланган маблағларни банк ҳисоб рақамидан олинган кўчирма билан таққослаш йўли орқали амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


42. Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича белгиланган тартибга риоя этилиши устидан назорат адлия органлари томонидан амалга оширилади.


43. Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини бузган мансабдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини бузиш оқибатида тадбиркорлик субъектларига ва уларнинг таъсисчиларига етказилган зарар айбдор шахслар томонидан белгиланган тартибда қопланади.


44. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Намунавий низомга

1-ИЛОВА



Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи

ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисидаги

аризаларни рўйхатга олиш

КИТОБИ

___________ вилоят ___________ туман (шаҳар) ҳокимлиги

Т/р


Ариза берувчининг

Ф.И.О. ёки номи


Ариза тушган

сана, девон-

хонанинг

рўйхатга олувчи

штампи рақами

(индекси)


Аризанинг мақсади

(давлат рўйхатидан

ўтиш, рухсат берувчи

ҳужжатларни

расмийлаштириш

ва бошқалар)


Ариза

Инспекцияга

берилганлиги

тўғрисидаги белги,

олганлиги тўғрисида

Инспекция

ходимининг

имзоси


Бажарил-

ганлиги

тўғрисида

маълумот


Чиқувчи

ҳужжатларнинг

рақами ва

санаси

















     





Намунавий низомга

2-ИЛОВА



Ҳисобга қўйиш бўйича ҳужжатлар

айланишини ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ


_____________ вилояти __________ тумани (шаҳри) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси

Т/р

Тадбиркорлик

субъектининг номи


статистика органи

томонидан маълумот

олинган сана


статистика органи

масъул ходимининг

Ф.И.О. ва имзоси


солиқ органи

томонидан

маълумот

олинган сана


солиқ органи

масъул ходимининг

Ф.И.О. ва имзоси






      





Намунавий низомга

3-ИЛОВА



Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш

бўйича ҳужжатлар айланишини ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ


_____________ вилояти __________ тумани (шаҳри) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси

Т/р

Тадбир-

корлик

субъекти-

нинг ёки

таъсисчиси-

нинг номи


Объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш,

бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадни

таъмирлашга) рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш


Техник шартлар учун ҳужжатларни расмийлаштириш


туман

(шаҳар)

газига

буюрт-

манома

бериш

санаси,

ушбу

орган

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси


техник

шарт-

ларни

олиш

санаси,

инспек-

ция

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва имзоси

туман

(шаҳар)

сув

каналига

буюрт-

манома

бериш

санаси,

ушбу

орган

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси


техник

шарт-

ларни

олиш

санаси,

инспекция

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва имзоси


туман

(шаҳар)

электр

тармо-

ғига

буюрт-

манома

бериш

санаси,

ушбу

орган

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси


техник

шарт-

ларни

олиш

санаси,

инспекция

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва имзоси

туман

(шаҳар)

иссиқ-

лик

тармо-

ғига

буюрт-

манома

бериш

санаси,

ушбу

орган

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси


техник

шарт-

ларни

олиш

санаси,

инспек-

ция

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва имзоси


туман

(шаҳар)

алоқа-

сига

буюрт-

манома

бериш

санаси,

ушбу

орган

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси


техник

шарт-

ларни

олиш

санаси,

инспек-

ция

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси






















Жадвалнинг давоми

Объектларни қайта ихтисослаштириш

ва реконструкция қилиш, бино ва иншоотнинг

ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадни таъмирлашга)

рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш


Турар жойларни нотурар жойларга

айлантиришга рухсат берувчи

ҳужжатларни расмийлаштириш

рухсатномани

расмийлаш-

тириш


бинони,

иншоотни

рўйхатга олиш


лойиҳа олди

ҳужжатларни

расмийлаштириш


Ергеодезкадастр

давлат қўмитасининг

туман (шаҳар) ер

тузиш ва кўчмас мулк

кадастри давлат

корхоналари билан

келишиш


ҳоким

қарорини

олиш


бинони,

иншоотни

рўйхатга

олиш


Архитек-

тура ва

қурилиш

бўлимига

буюрт-

манома

бериш

санаси,

ушбу

орган

ходими-

нинг

Ф.И.О.

ва

имзоси


рухсат-

нома

олиш

ёки

рад

этиш

санаси,

инспек-

ция

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси


ҳоким

қарорини

олиш

санаси,

Ергеодез-

кадастр

давлат

қўмита-

сининг

туман

(шаҳар)

ер тузиш

ва кўчмас

мулк

кадастри

давлат

корхонаси

ходими

Ф.И.О.

ва имзоси


давлат

рўйха-

тидан

ўтка-

зиш

тўғри-

сидаги

гувоҳ-

номани

олиш

санаси,

инспек-

ция

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси


Архитек-

тура ва

қурилиш

бўли-

мига

буюрт-

манома

бериш

санаси,

ушбу

орган

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси


лойиҳа-

олди

ҳужжат-

ларни

олиш ёки

рад этиш

санаси,

инспек-

ция

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва имзоси



келишиш

учун

ҳужжат-

ларни

олиш

санаси,

Ергеодез-

кадастр

давлат

қўмита-

сининг

туман

(шаҳар)

ер тузиш

ва кўчмас

мулк

кадастри

давлат

корхонаси

ходими

Ф.И.О.

ва имзоси


кели-

шилган

ҳужжат-

ларни

бериш

санаси,

инспек-

ция

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси


ҳужжат-

ларни

туман

(шаҳар)

ҳоким-

лигига

бериш,

ҳоким-

лик

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси


ҳоким

қаро-

рини

бериш

ёки рад

этиш

санаси,

инспек-

ция

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси


ҳоким

қарори-

ни олиш

санаси,

Ергеодез-

кадастр

давлат

қўмита-

сининг

тегишли

ҳудудий

хизмати

ходими-

нинг

Ф.И.О.

ва имзоси


давлат

рўйха-

тидан

ўтказиш

тўғри-

сидаги

гувоҳ-

номани

олиш

санаси,

инспек-

ция

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси












Жадвалнинг давоми

Турар жойларни нотурар жойларга айлантиришга

рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш


техник шартлар учун ҳужжатларни расмийлаштириш


лойиҳаолди

ҳужжатларни

расмийлаштириш


туман

(шаҳар)

газига

буюрт-

манома

бериш

санаси,

ушбу

орган

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва имзоси


техник

шартлар-

ни олиш

санаси,

инспек-

ция

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва имзоси



туман

(шаҳар)

сув

каналига

буюрт-

манома

бериш

санаси,

ушбу

орган

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва имзоси


техник

шарт-

ларни олиш

санаси,

инспек-

ция

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси


туман

(шаҳар)

электр

тармо-

ғига

буюрт-

манома

бериш

санаси,

ушбу

орган

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси


техник

шарт-

ларни

олиш

санаси,

инспек-

ция

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва имзоси


туман

(шаҳар)

иссиқлик

тармо-

ғига

буюрт-

манома

бериш

санаси,

ушбу

орган

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси


техник

шарт-

ларни

олиш

санаси,

инспек-

ция

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси


туман

(шаҳар)

алоқа-

сига

буюрт-

манома

бериш

санаси,

ушбу

орган

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси


техник

шарт-

ларни

олиш

санаси,

инспек-

ция

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси


Архитек-

тура ва

қурилиш

бўлимига

буюрт-

манома

бериш

санаси,

ушбу

орган

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси


лойиҳа

олди

ҳужжат-

ларни

олиш

санаси,

инспек-

ция

масъул

ходими

Ф.И.О.

ва

имзоси













     





Намунавий низомга

4-ИЛОВА



Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш

бўйича маблағлар сарфланишини ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ


_____________ вилояти __________ тумани (шаҳри) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси

Т/р

Ариза берувчининг

Ф.И.О.

ёки номи

Тушум


Харажат


ариза санаси

ва рақами

(девонхонани

рўйхатга

олувчи

штампи

бўйича)


тўлов-

нинг

белги-

ланиши


тўлов

ҳужжа-

тининг

реквизит-

лари


тўлов

суммаси


тўлов-

нинг

белгила-

ниши*

олувчи

тўлов

ҳужжа-

тининг

рекви-

зитлари


тўлов

суммаси


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

















     

*) Агар қайтарилса, ушбу устунда белгиланган тўлов сифатида "қайтариш" ёзуви ёзиб қўйилади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 12 май, 19-сон, 217-модда






































Время: 0.1981
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск