Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2014 й. 114-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг валюта маблағларини жалб этган ҳолда болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янада ривожлантириш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.05.2014 й.

N 114



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИНГ ВАЛЮТА

МАБЛАҒЛАРИНИ  ЖАЛБ  ЭТГАН  ҲОЛДА  БОЛАЛАР

СПОРТИ УЧУН МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

КОРХОНАЛАРНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг талаб юқори бўлган ва замонавий сифат стандартларига жавоб берадиган спорт кийим-кечаклари, пойабзали, буюмлари ва анжомларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга доир фаолиятини кенгайтириш ва рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг валюта маблағларини жалб этган ҳолда болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларни тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) валюта маблағларини жалб этган ҳолда болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш:

лойиҳа умумий қийматининг 40 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми Жамғарманинг валюта маблағлари ҳисобига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банки, "Асака" давлат акциядорлик тижорат банки орқали қайта молиялаштириш йўли билан кредитлар тарзида;

камида 60 фоизи - ташаббускорларнинг ўз маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига:

спорт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш, талаб юқори бўлган ва замонавий сифат стандартларига жавоб берадиган спорт кийим-кечаклари, пойабзали, буюмлари ва анжомларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш лойиҳаларини ҳар йили танлаб олсин;

маъқулланган лойиҳаларнинг амалга оширилиши, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати ҳамда маҳсулотларнинг замонавий талабларга мувофиқлиги юзасидан назоратни таъминласин, кейинчалик унинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 12 май, 19-сон, 213-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 5-сон, 41-модда





















Время: 0.2142
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск