Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг валюта маблағларини жалб этган ҳолда болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларни тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.05.2014 й. 114-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 5 майдаги

114-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия

ва спортни ривожлантириш жамғармасининг валюта

маблағларини жалб этган ҳолда болалар спорти учун

маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан

қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича

амалга ошириладиган лойиҳаларни тижорат банклари

томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) валюта маблағларини жалб этган ҳолда болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларни тижорат банклари томонидан кредитлаш тартибини белгилайди.

2. Болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни Жамғарманинг валюта маблағлари ҳисобига кредитлаш "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик-тижорат банки, "Асака" давлат-акциядорлик тижорат банки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (кейинги ўринларда ваколатли банклар деб аталади) орқали қайта молиялаштириш йўли билан амалга оширилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги атамалардан фойдаланилади:


Жамғарманинг кредит линияси - болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларини молиялаштириш учун Жамғарманинг валюта маблағлари ҳисобига ваколатли банклар томонидан ажратиладиган мақсадли маблағлар;


қарз олувчилар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланадиган, болалар спорти учун спорт буюмлари, ускуналари ва анжомлари ишлаб чиқарувчи юридик шахслар;


кредит - ваколатли банкларнинг миллий валютада қайтариш шарти билан Жамғарманинг кредит линияси валюта маблағлари ҳисобига ажратиладиган узоқ муддатли кредитлари.



II. ЖАМҒАРМАНИНГ КРЕДИТ ЛИНИЯСИ МАБЛАҒЛАРИ

ҲИСОБИГА КРЕДИТЛАР БЕРИШ ШАРТЛАРИ


4. Жамғарманинг кредит линияси ҳисобига қарз олувчиларга кредитлар фақат болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришга берилади.


5. Жамғарманинг валюта маблағларини жалб этган ҳолда болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш:

лойиҳа умумий қийматининг 40 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми Жамғарманинг валюта маблағлари ҳисобига, ваколатли банклар орқали қайта молиялаштириш йўли билан кредитлар тарзида;

камида 60 фоизи - ташаббускорларнинг ўз маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига амалга оширилади.


6. Қарз олувчиларга кредит бериш кредитни қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз, 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан, 7 йилдан кўп бўлмаган муддатга амалга оширилади.

Жамғарманинг валюта кредит линияси ҳисобига кредитдан фойдаланиш учун фоиз ставкаси, ваколатли банкнинг 0,5 фоиз миқдоридаги маржасини қўшган ҳолда, 2,5 фоиздан 4,5 фоизгача йиллик фоиз миқдорида белгиланади.

Бунда фоиз ставкаси қуйидаги мезонлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади:

лойиҳани амалга ошириш ҳисобига ишлаб чиқарилиши мўлжалланаётган маҳсулотнинг аниқ турига бўлган талаб ва эҳтиёжнинг ҳажми;

қарз олувчининг охирги 3 йилдаги рентабеллик даражаси;

лойиҳанинг ўз харажатларини ўзи қопловчанлиги ва бошқалар.

Ваколатли банклар томонидан, Жамғарманинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) лойиҳани амалга ошириш ҳисобига ишлаб чиқарилиши мўлжалланаётган маҳсулотларга эҳтиёжнинг мавжудлиги тўғрисидаги хулосаларини ҳисобга олган ҳолда, беш иш кун мобайнида лойиҳанинг комплекс молиявий-иқтисодий экспертизаси ўтказилади.

7. Жамғарманинг кредит линияси ҳисобига кредитлар фақат Вазирликнинг ижобий тавсияси ҳамда ваколатли банк кредити қўмитанинг (ёки банк бошқаруви тегишли ваколатли органининг) ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мақсадлар учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган қарори мавжуд бўлган тақдирдагина ажратилади.

8. Жамғарманинг кредит линияси ҳисобига кредитлар қайтарилувчанлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш тамойиллари бўйича берилади.



III. БОЛАЛАР СПОРТИ УЧУН МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ

ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАРНИ ЯНГИДАН ҚУРИШ,

РЕКОНСТРУКЦИЯ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

ЛОЙИҲАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


9. Болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш лойиҳаларини молиялаштириш учун Жамғарманинг кредит линияси ҳисобига кредитлар ажратиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


10. Болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш лойиҳалари бўйича тавсиялар олиш учун қарз олувчилар Вазирликга ёзма ариза билан мурожаат қиладилар, аризага қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар илова қилинади:

кредит олиниши зарур бўлган мақсад, унинг суммаси ва муддати;

лойиҳанинг (бизнес-режанинг) техник-иқтисодий асосланиши, ўз харажатларини ўзи қоплаши шартлари, лойиҳани амалга ошириш ҳисобига болалар спорти учун ишлаб чиқарилиши мўлжалланаётган спорт буюмлари, ускуналари ва анжомларининг турлари;

харид қилинадиган асбоб-ускуналарнинг тавсифи, кредит ҳисобига харид қилиниши мўлжалланаётган ускуналардан фойдаланишдан кутилаётган иқтисодий самара;

кредитдан фойдаланиш ва уни қайтариш муддатининг ҳисоб-китоби;

кредитни қайтариш манбалари.

Зарур ҳолларда, Вазирлик томонидан, унга юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, қарз олувчилардан, лойиҳаларнинг параметрларига, жалб этилган кредитдан мақсадли фойдаланишга, уни қайтаришга ва импорт қилинаётган товарлар ва ускуналарнинг самарадорлигига тааллуқли бўлган қўшимча маълумотлар талаб қилиниши мумкин.

11. Ҳужжатлар Жамғармага қарз олувчи томонидан бевосита тақдим этилади ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқа воситаси орқали етказилади.

Ҳужжатлар Жамғарманинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига тақдим этилади (юборилади).


12. Вазирлик мурожаатни қарз олувчидан ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олингандан кейин беш иш куни мобайнида кўриб чиқади.

13. Қарз олувчиларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича Вазирлик томонидан Жамғарманинг валюта маблағлари ҳисобига молиялаштириш учун лойиҳани тавсия этиш ёки молиялаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади, қарор тегишли протокол шаклида расмийлаштирилади.

Жамғарма Вазирлик протоколи имзоланган кундан бошлаб икки кун муддатда қарз олувчини ва тегишли ваколатли банкни қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.

Вазирлик мажлислари заруриятга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.


IV. КРЕДИТЛАРНИ ВАКОЛАТЛИ БАНКЛАР

ТОМОНИДАН РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


14. Қарз олувчи Вазирликнинг тавсияси билан бирга, тегишли протокол асосида кредит маблағлари олиш учун ваколатли банкларга қуйидаги ҳужжатларни (кредит пакетини) тақдим этган ҳолда мурожаат қилади:

кредит олишга буюртманома;

қарз олувчининг таъсис ҳужжатлари нусхаси;

банк ҳисоб рақамларига пул тушумлари прогнози мажбурий тартибда кўрсатилган ҳолда лойиҳанинг (бизнес-режанинг) техник-иқтисодий асосланиши. Бунда қарз олувчилар томонидан кредит маблағларини жалб этган ҳолда амалга ошириладиган болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш учун лойиҳалар ва шартлар ҳамда бошқа зарур ахборотлар тақдим этилади;

потенциал қарз олувчининг рўйхатдан ўтказилган жойидаги давлат солиқ инспекциясининг балансга қабул қилганлик тўғрисидаги белгиси қўйилган охирги ҳисобот санаси учун бухгалтерия баланси (1-шакл), шунингдек 90 кундан кўп бўлган муддат учун қарздорликни таққослаш далолатномалари, ҳисобот санаси учун молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-шакл);

ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган кредитни таъминлашнинг бир неча туридан биттаси тақдим этилгани тўғрисидаги ҳужжат.

Ваколатли банклар, кредит сиёсатидан келиб чиққан ҳолда, қарз олувчидан ваколатли банк томонидан кредитлар ажратишга бевосита тааллуқли бўлган бошқа зарур ҳужжатларнинг қўшимча равишда тақдим этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Қарз олувчи ваколатли банкка тақдим этилаётган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги, бизнес-режада кўрсатилган лойиҳаларни амалга ошириш параметрларига мувофиқлиги юзасидан жавоб беради.


15. Ваколатли банклар томонидан кредитлар беришда аризаларни электрон тизим орқали қабул қилиш учун дастурий таъминот тизими жорий этилиши мумкин.


16. Олинган кредитнинг қайтарилмаслиги хавфининг олдини олиш мақсадида қарз олувчи олинган кредитнинг таъминланишига қодир бўлиши керак. Қарз олувчи кредитни таъминлашнинг қуйидаги турларидан биттасини ёки бир нечтасини банкка тақдим этиши мумкин:

гаров мулки;

банкнинг ёки суғурта ташкилотининг кафолати;

учинчи шахсларнинг кафиллиги;

қарз олувчи томонидан олинган кредит тўланмаган тақдирда банк фойдасига хавф суғурта қилинганлиги тўғрисида суғурта компаниясининг суғурта полиси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа таъминлаш турлари.


17. Кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган ускуналар ҳам улар қийматининг 80 фоизига тенг миқдорда гаров предмети бўлиши мумкин.



V. ВАКОЛАТЛИ БАНКЛАРДА ЖАМҒАРМА

КРЕДИТ ЛИНИЯЛАРИНИ ОЧИШ ТАРТИБИ


18. Жамғарма кредит линиясини очиш учун Жамғарма билан ваколатли банк ўртасида бош битим тузилади. Бош битим кредит бериш тўғрисида ваколатли банк томонидан ижобий қарор қабул қилингандан кейин икки иш куни мобайнида тузилади.


19. Бош битимда Жамғарманинг очиладиган кредит линияси томонидан хизмат кўрсатишнинг асосий шартлари, шу жумладан, ўзаро мажбуриятлар, лойиҳанинг ўз харажатларини ўзи қоплаши, имтиёзли давр беришнинг шартлари, банк маржаси миқдори ва бошқалар ҳисобга олинган ҳолдаги кредитлаш муддатлари белгиланади.


20. Жамғарма томонидан Жамғарманинг кредит линияларини очишга ваколатли банклар билан бир ёки бир неча бош битимлар тузилиши мумкин.


21. Бош битим тузилгандан кейин Жамғарма ва ваколатли банк ўртасида Жамғарма кредит линияси очиш тўғрисида кредит шартномаси тузилади. Унда қуйидаги асосий шартлар мавжуд бўлиши керак:

Жамғарма кредит линиясининг маблағлари миқдори;

ваколатли банк маржаси чегирилган ҳолда фоиз ставкасининг миқдори;

Жамғарма кредит линияси маблағларидан фойдаланишнинг мақсади;

Жамғарма кредит линияси маблағларидан ваколатли банк томонидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби;

Жамғарма кредит линиясининг амал қилиш муддати;

Жамғарма кредит линияси маблағларини ваколатли банк томонидан қайтариш муддатлари ва шартлари.


22. Жамғарма кредит линиясини очиш тўғрисидаги кредит шартномаси имзолангандан кейин Вазирликнинг ижобий тавсияси, шунингдек ваколатли банк кредит қўмитасининг тегишли хулосаси асосида тегишли сумма кредит шартномаси кучга кирган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ваколатли банкнинг вакиллик ҳисоб рақамига ўтказилади.

23. Жамғарма кредит линияси ҳисобига ажратилган кредит маблағлари ҳисоби 22005-"Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўлаш учун узоқ муддатли кредитлар" баланс ҳисоб рақамида юритилади.


24. Кредит шартномасининг амал қилиш муддати тугагач ваколатли банк Жамғарма кредит линияси маблағларини миллий валютада, тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича, уларнинг қарз олувчилар томонидан амалда қайтарилишидан қатъи назар, кредит шартномасида назарда тутилган муддатларда Жамғарманинг махсус ғазначилик шахсий ҳисоб рақамига ўтказилган фоизларни ҳисобга олган ҳолда қайтаради.



VI. КРЕДИТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ


25. Ваколатли банк қарз олувчидан ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олингандан кейин ўн иш куни мобайнида (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - уч банк куни мобайнида) кредит бериш ёки кредит беришни рад этиш тўғрисида ёзма тарзда асосли қарор чиқаради.

Вазирликнинг ижобий тавсияси мавжуд бўлган тақдирда ваколатли банк томонидан қарз олувчига кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда ваколатли банк Вазирликнинг тегишли хулосасини кредит ажратишни рад этишнинг асосланган сабабларини асослаган ҳолда юборади.

26. Ваколатли банк кредит қўмитасининг (ёки банк бошқаруви тегишли ваколатли органининг) қарори Жамғарма кредит линияси ҳисобига кредит бериш ёки кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос ҳисобланади.


27. Қарз олувчининг ваколатли банк томонидан кредитлар ажратиш учун аризасини кўриб чиқишда қуйидаги кўрсаткичлар таҳлил қилинади:

қарз олувчининг молиявий ҳолати ва кредит олишга қодирлигининг баҳоси;

қарз олувчи томонидан тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги ва бир-бирига мувофиқлиги;

қарз олувчида қабул қилинган мажбуриятларини ўз вақтида бажариши учун имкониятларнинг мавжудлиги.


28. Жамғарма кредит линияси ҳисобига кредит бериш тўғрисида қабул қилинган қарор асосида ваколатли банк билан қарз олувчи ўртасида қарз олувчига кредит бериш тўғрисидаги кредит шартномаси уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

Ваколатли банклар кредит шартномасида кўрсатилган маблағлар суммасини, Жамғарма кредит линияси бўйича ваколатли банкнинг вакиллик ҳисоб рақамига маблағлар тушишини ҳисобга олган ҳолда, кредит шартномаси кучга кирган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида қарз олувчининг депозит ҳисоб рақамларига ўтказади.


29. Ваколатли банк билан қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси имзолангандан кейин кредит бўлимининг масъул ходими банк бухгалтериясига кредитнинг муддатини ва фоиз ставкасини кўрсатган ҳолда махсус ҳисоб рақами очиш тўғрисидаги қарорни тақдим этади. Бунда қарз олувчига кредит бериш маъқулланган вақтдан бошлаб кредит карточкаси очилади.


30. Қарз олувчилар ваколатли банклар билан тузилган кредит шартномасига биноан асосий қарзни ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни миллий валютада, кредитни тўлаш кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича тўлайдилар.


31. Жамғармадан маблағлар тушгандан кейин Жамғарма кредит линияси ҳисобига кредитлар бериш қарз олувчиларнинг рўйхатига мувофиқ навбатга қатъий риоя этган тартибда амалга оширилади.


32. Кредит маблағлари мижозларга қарз олувчининг хорижий валютадаги депозит ҳисоб рақамлари очилган ваколатли банклар томонидан берилади.

Кредитларни бериш алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш ҳамда болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш лойиҳаларини амалга оширишга харажатларни ушбу ҳисоб рақамдан, қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида, нақд пул шаклида тўлаш йўли билан амалга оширилади.


33. Ажратилган кредитлар бўйича муддатли мажбуриятлар расмийлаштирилади ва тегишли баланс ҳисоб рақамларида маблағлар ҳисоби амалга оширилади.


34. Кредитни қайтариш муддатлари бошланган даврда талаб қилиб олинадиган асосий депозит рақамида кредитни қайтариш учун маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда ушбу кредитлар тўлов муддати ўтган кредитлар ҳисоб рақамига ўтказилади ва тўлов расмийлаштирилган муддатли мажбуриятлар бўйича қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.



VII. НАЗОРАТ ВА МОНИТОРИНГНИ АМАЛГА ОШИРИШ


35. Жамғарма кредит линиясидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш мақсадида Жамғарма қуйидагиларга ҳақлидир:

болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш лойиҳаларини амалга ошириш учун қарз олувчиларга берилган кредитлар бўйича ваколатли банк ҳужжатларини ўрганиш;

ваколатли банк вакиллари билан биргаликда лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолатини жойига борган ҳолда текшириш.

Валюта кредит линиясининг ажратилган маблағларидан ваколатли банк томонидан мақсадли фойдаланилмаганлиги ҳолатлари Жамғарма томонидан аниқланган тақдирда Жамғарма ваколатли банкдан Жамғарма кредит линиясининг мақсадли фойдаланилмаган қисмини муддатидан олдин тўлашни талаб қилишга ва кредит шартномасида назарда тутилган жавобгарлик чорасини қўллашга ҳақлидир.

Ваколатли банк Жамғарма талабларини ваколатли банк билан Жамғарма ўртасида тузилган кредит шартномасида белгиланган шартларга мувофиқ бажариши шарт.


36. Ваколатли банклар ҳар чоракда Жамғарма кредит линиялари маблағларининг ўзлаштирилиши тўғрисидаги ахборотни, унга қарз олувчилар рўйхатини илова қилган ҳолда Жамғармага тақдим этадилар. Жамғарма ва ваколатли банк томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ҳар чоракда Жамғарма кредит линияси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида ўзаро таққослаш далолатномаси тузилади.


37. Ваколатли банк Жамғарма билан биргаликда Жамғарма кредит линияси маблағларининг ўзлаштирилиши ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида доимий мониторингни амалга оширади.


38. Мониторингни олиб бориш давомида қуйидагилар амалга оширилади:

қарз олувчининг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, маҳсулотлар, технологик ускуналар етказиб бериш, ишлаб чиқариш ҳажмлари, ноишлаб чиқариш харажатларининг таркиблари, фойда, айланма маблағлар динамикаси бўйича шартнома мажбуриятларини бажаришнинг ҳолати, товар-моддий бойликлар захираларининг ҳолатини ва лойиҳани амалга ошириш доирасида бошқа зарур омилларни ўрганиш;

қарз олувчининг кредитни тўлашга қодирлигини мунтазам таҳлил қилиш. Бунда ваколатли банкка тақдим этилган гаров предметининг ҳолатини, шунингдек кредит маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини жойига борган ҳолда ўрганиш.

Мониторинг натижалари қарз олувчининг ваколатли банкда очилган кредит йиғмажилдида тизимлаштириб борилади.


39. Берилган кредитдан мақсадли фойдаланилмаганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда ваколатли банк кредитлашни рад этишга ва қарз олувчидан, хорижий валютада ҳисобланган фоизларни ҳисобга олган ҳолда, кредит суммасини муддатидан олдин тўлашни талаб қилишга, шунингдек кредит шартномасида назарда тутилган молиявий ва бошқа жавобгарлик чораларини қўллашга ҳақлидир.






Низомга

ИЛОВА



Болалар спорти учун маҳсулотлар

ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш,

реконструкция  ва  модернизация  қилиш  бўйича

лойиҳаларни молиялаштириш учун Жамғарманинг

кредит линияси ҳисобига кредитлар ажратиш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати






























1-босқич

Спорт буюмлари, асбоб-ускуналар ва инвентарь ишлаб чиқарувчи корхоналар


    

1. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг кўриб чиқиши учун ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ зарур ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ҳужжатларни Жисмоний тарбия ва спорт жамғармасига тақдим этади.

 


Спорт буюмлари ишлаб чиқарувчи корхонанинг хоҳишига кўра






































2-босқич

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


    

Болалар спорти учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш лойиҳалари бўйича спорт буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мурожаатларини кўриб чиқади.

   


Беш иш куни мобайнида






































3-босқич

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси


    

Қарз олувчини ва ваколатли банкни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан қабул қилинган қарордан хабардор қилади.

   


Протокол имзоланган кундан бошлаб икки кун муддатда




































4-босқич

Қарз олувчилар


   

Ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган кредит пакетининг зарур ҳужжатларини ваколатли банкка тақдим этади.

  


    

Жамғарма томонидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ижобий тавсияси қабул қилинганлиги тўғрисида хабардор қилингандан кейин

   






































5-босқич

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, ваколатли банклар


   

1. Лойиҳани амалга ошириш ҳисобига ишлаб чиқариш мўлжалланаётган маҳсулотга талаб мавжудлиги тўғрисидаги хулосани тайёрлайди.


2. Лойиҳани комплекс молиявий-иқтисодий экспертизадан ўтказади.

     


5 иш кунида








































6-босқич

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси, ваколатли банклар


    

1. Бош битимни тузади.


2. Жамғарманинг кредит линиясини очиш тўғрисида кредит шартномасини имзолайди.

Кредит шартномаси асосида Жамғарма тегишли суммани ваколатли банкка ўтказади.

      


1. Икки иш куни мобайнида


2. Уч иш куни мобайнида






































7-босқич

Ваколатли банк


  

1. Ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатлар қарз олувчидан олингандан кейин кредит беришни кўриб чиқади ва кредит бериш ёки кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.


2. Кредит шартномасини расмийлаштиради.


3. Кредит маблағлари суммасини қарз олувчининг депозит ҳисоб рақамларига ўтказади.

      


1. 10 иш куни мобайнида


2. Уч иш куни мобайнида


3. Беш иш куни мобайнида












































8-босқич

Қарз олувчилар


    

Асосий қарзни ва ажратилган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизларни кредит қайтариладиган кундаги Марказий банк курси бўйича миллий валютада ваколатли банкка қайтаради.

     


2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 7 йилдан ортиқ эмас




































9-босқич

Ваколатли банклар


     

Жамғарманинг кредит линияси бўйича маблағларни ҳисобланган фоизларни ҳисобга олган ҳолда қайтариш кунидаги Марказий банк курси бўйича миллий валютада Жамғармага қайтаради.

       


7 йилдан ортиқ эмас







"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 12 май, 19-сон, 213-модда

















Время: 0.1677
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск