ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2014 й. 115-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Республика ўқувчи-ёшлар марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.05.2014 й.

N 115




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА

РЕСПУБЛИКА ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР МАРКАЗИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон қарори билан тасдиқланган "Соғлом бола йили" Давлат дастурининг 83-бандини бажариш юзасидан ҳамда ўқувчи-ёшларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, уларга ватанпарварлик туйғуларини ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини сингдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Андижон вилоятининг Андижон туманидаги Хортум қишлоқ фуқаролар йиғини, Камолот кўчасида барпо этилаётган ўқув, маданият, спорт ва турар жой масканлари негизида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар маркази (кейинги ўринларда "Марказ" деб аталади) ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

республика умумтаълим мактаблари ўқувчилари, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга таътиллар даврида ўз билимларини янада оширишга кўмаклашиш, уларнинг мазмунли дам олиши ва соғлиғини мустаҳкамлаш учун шарт-шароитлар яратиш;

ўқувчиларда ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ахборот маконидаги турли таҳдидларга нисбатан соғлом иммунитетни шакллантириш;

болаларнинг мустақил ҳаётий позицияга эга бўлишини таъминлашга йўналтирилган маданий, маънавий-маърифий тадбирлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш;

ўқув йили давомида Марказга яқин атрофда жойлашган умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун қизиқишларига кўра тўгараклар ташкил этиш ва бошланғич касб-ҳунар сирларини ўргатиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

бир ой муддатда Марказ тўғрисидаги низомни тасдиқласин ҳамда Марказнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Марказга таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Марказнинг штатлар жадвалини тасдиқласин. Бунда штатларни сақлаш харажатларининг тегишли бинолар ҳажмига ва фойдаланишга топшириш муддатларига мутаносиб равишда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин;

таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш мақсадида Марказни малакали мутахассислар ва зарур ўқув-услубий адабиётлар билан таъминласин.


3. Андижон вилояти ҳокимлиги юқорида кўрсатилган ўқув, маданият, спорт ва турар жой бинолари қурилишини қисқа муддатларда тугатиш ҳамда уларни тезкор бошқариш ҳуқуқи билан Марказга бериш чора-тадбирларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларида "Таълим" соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида:

2014 йилда Марказни сақлаш ва унга республиканинг бошқа ҳудудларидан келадиган ўқувчиларнинг йўл харажатларини молиялаштириш учун зарур бўладиган маблағларни ажратсин, 2015 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида уларни назарда тутсин;

Халқ таълими вазирлигининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган, асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Марказни тегишли асбоб-ускуна ва жиҳозлар, шунингдек битта "Isuzu" русумли автобус ҳамда битта "Damas" русумли енгил автомобиль билан босқичма-босқич таъминлаш учун зарур маблағларни молиялаштиришни амалга оширсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Икрамов ва Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 12 май, 19-сон, 214-модда








































Время: 0.2049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск