ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.1999 й. 322-сон "Ўзбекистон Республикаси конларида суюқ углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.1999 й.

N 322



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНЛАРИДА СУЮҚ УГЛЕВОДОРОДЛАР

ҚАЗИБ ЧИҚАРИШНИ КЎПАЙТИРИШ

ТЎҒРИСИДА



Суюқ углеводородлар заҳираларини тўла кавлаб олишни таъминловчи илғор технологияларни қўллаш йўли билан Шимолий Ўртабулоқ конида ва республиканинг бошқа конларида суюқ углеводородлар қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзгеонефтгазқазибчиқариш" акциядорлик компанияси, "Ўзнефтниқайтаишлаш" акциядорлик компанияси ва "Бейкер Хьюз (Кипр) Лимитед" компанияси ўртасида Шимолий Ўртабулоқ конида суюқ углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтиришга доир, кейинчалик республикада қайта ишлаган ва халқаро бозорда сотган ҳолда, ишлар мажмуини бажариш юзасидан контракт (бундан кейин қазиб чиқаришни кўпайтириш контракти деб аталади) тузилишига розилик берилсин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларига ва қазиб чиқаришни кўпайтириш контрактига мувофиқ "Бейкер Хьюз (Кипр) Лимитед" компанияси:

8,1 млн АҚШ доллари миқдорида атрофидаги ўз маблағлари ҳисобига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ёки филиал ташкил этмасдан қазишни, резервуарни геологик тадқиқ қилишни, қудуқларни тўлиқ таъмирлашни ва "Ўзгеонефтгазқазибчиқариш" акциядорлик компаниясига Шимолий Ўртабулоқ конида суюқ углеводородлар қазиб чиқаришни жами 472,9 минг тоннагача кўпайтириш имконини берадиган бошқа ишларни амалга оширади;

қазиб чиқарилишига кўра, инвестициялардан олинадиган даромад сифатида, мазкур лойиҳани рўёбга чиқариш йўли билан қўшимча равишда олинадиган суюқ углеводородларнинг ҳар бир қудуқдан қазиб чиқаришда ўсишга эришилган вақтдан бошлаб дастлабки уч йилда 50 фоизи миқдоридаги ва кейинги беш йилда 20 фоизи миқдоридаги улушига мулк эгаси ҳуқуқини олади;

"Ўзгеонефтгазқазибчиқариш" акциядорлик компанияси ва "Ўзнефтниқайта-ишлаш" акциядорлик компанияси билан биргаликда, қайта ишланган суюқ углеводородлардаги ўз улушини ваколатли дилер орқали сотади;

бухгалтерия ҳисобини АҚШ долларида юритади, бунда ҳисобот даври якунлари бўйича молиявий ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бухгалтерия ҳисоби тузилган санадаги расмий курси бўйича сўм эквивалентида тақдим этади.


3. Белгилаб қўйилсинки:

"Бейкер Хьюз (Кипр) Лимитед" компаниясининг ушбу лойиҳа бўйича, суюқ углеводородлардаги ўз улушини сотишдан оладиган даромадларига 16 фоизли ставка бўйича фақат фойда солиғи солинади ва "Бейкер Хьюз (Кипр) Лимитед" компанияси Ўзбекистон Республикасида солиқлар ва тўловлар, шу жумладан олиб келинадиган асбоб-ускуналар учун божхона тўловлари бўйича бошқа мажбуриятларга эга эмас;

"Бейкер Хьюз (Кипр) Лимитед" компаниясининг ушбу лойиҳани рўёбга чиқариш доирасида жалб этиладиган хорижий субпудратчилари барча солиқлар, божлар, йиғимлар тўлашдан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинадиган бошқа мажбурий тўловлардан озод қилинадилар;

"Бейкер Хьюз (Кипр) Лимитед" компанияси фойдасидан солиқ тўлашда солиқ солинадиган базадан унинг ушбу лойиҳа бўйича фаолияти билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан банклар ва бошқа ташкилотлар кредитлари фоизлари бўйича тўловлар суммаси чиқариб ташланади;

"Ўзгеонефтгазқазибчиқариш" акциядорлик компанияси ва "Ўзнефтниқайтаишлаш" акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикасининг республика ва маҳаллий бюджетларига барча солиқлар ва ажратмаларни суюқ углеводородларни қазиб олишнинг кўпайган бутун ҳажми ҳамда уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар бўйича тўлайдилар, "Бейкер Хьюз (Кипр) Лимитед" компанияси томонидан тўланадиган суюқ углеводородлар улуши бўйича фойда солиғи бундан мустасно.


4. "Бейкер Хьюз (Кипр) Лимитед" компаниясига жорий даврда кўрилган зарарларни, уларни солиқ солинадиган базадан чиқариб ташлаш мақсадида, кейинги йилларга кўчиришига рухсат берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги қазиб чиқаришни кўпайтириш тўғрисидаги контрактни экспортга йўналтирилган инвестиция шартномаси сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Шимолий Ўртабулоқ конида суюқ углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтириш лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзгеонефтгазқазибчиқариш" акциядорлик компанияси буюртманомаларига биноан, "Бейкер Хьюз (Кипр) Лимитед" компанияси ҳамда унинг хорижий субпудратчилари ходимлари учун кўп марталик визаларни бир йилдан кам бўлмаган муддатга, визаларни расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш йиғимлари ундирмасдан, расмийлаштиришни таъминласин.


8. Белгилансинки:

қазиб чиқаришни кўпайтириш контракти бўйича "Бейкер Хьюз (Кипр) Лимитед" компанияси томонидан илгари келтирилган, "Ўзгеонефтгазқазибчиқариш" акциядорлик компанияси балансига бериладиган асбоб-ускуналар ва материаллар фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солиш, шунингдек божхона тўловлари объекти ҳисобланмайди, божхона расмийлаштиришлари учун йиғимлар бундан мустасно;

қазиб чиқаришни кўпайтириш контракти томонларга, улар ўзаро келишишган тақдирда, Шимолий Ўртабулоқ конида қазиш ишларини амалга ошириш учун ушбу қарор билан берилган инвестиция шартларида келгусида Одамтош, Жанубий Кемачи ва Умид конларида қазиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқини беради.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






































Время: 0.1556
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск