Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.1999 й. 326-сон "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компаниясининг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.1999 й.

N 326



"ЎЗҚИШЛОҚХЎЖАЛИКМАШ-ХОЛДИНГ"

ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИНИНГ

ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси ва унинг таркибига кирувчи корхоналарни янада ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1999 йил 1 июндаги ҳолатига кўра:

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси томонидан 1-иловага* мувофиқ 2123648,86 минг сум миқдоридаги устав жамғармаси шакллантирилганлиги;

давлат улуши 88,6 фоиз (1881713,86 минг сўм) ва бошқа акциядорлар улуши 11,4 фоиз (241935 минг сўм) бўлган ўз акцияларини биринчи чиқариш ва уларни жойлаштириш тугалланганлиги;

1-иловада кўрсатилган корхоналар акцияларининг давлатга тегишли пакетлари ҳамда мулкий улушлар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компаниясига мулк қилиб берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси акциядорлари умумий йиғилишининг устав жамғармасини 2-иловада кўрсатилган манбалар ҳисобига 7818748,86 минг сўм миқдорида белгилаган ҳолда кўпайтириш тўғрисидаги қарорига розилик берилсин.


3. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси ва унинг таркибига кирувчи корхоналарга бир ой муддатда таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгаришлар киритиш ҳамда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш тавсия қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда "ЎзПГС а.ж." акциядорлик жамияти қўшма корхонаси ва Италиянинг "Аджинд интернейшнл" фирмаси билан, Италия томони олдидаги мажбуриятларни "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компаниясига юкламаган ҳолда, мулкий масалаларни бир ой муддатда тартибга келтирсинлар.


5. Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини модернизация қилишни жадаллаштириш, юқори самарали ва рақобатбардошли қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришни кенгайтириш заруриятини ҳисобга олган ҳолда, истисно тариқасида, белгилаб қўйилсинки, 2001 йил 1 январга қадар, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компаниясининг давлатга тегишли акцияларини сотишдан олинган маблағлар (қонун ҳужжатларига мувофиқ корхоналар ихтиёрида қолдириладиган маблағлардан ташқари) 3 йил муддатга улардан "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси таркибига кирувчи корхоналарни техника билан қайта жиҳозлаш ва ривожлантириш учун фоизсиз қайтариш асосида холдинг компаниясига берилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси холдинг компанияси томонидан давлатга тегишли акциялар пакетини сотишдан олинадиган ҳамда унга фоизсиз  қайтариш асосида берилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.


6. Қуйидагилар:

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компаниясига молиявий холдингларга тегишли қоидалар татбиқ этилмаслиги;

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ захира жамғармаси ташкил этилиши, жамғарма маблағларидан белгиланган тартибда, шу жумладан имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш учун фойдаланилиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.


7. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2000 йил 1 февралгача "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси таркибига кирувчи корхоналарнинг ижтимоий инфратузилмаси объектлари 2000 йил 1 январдаги ҳолатига кўра туман (шаҳар) ҳокимликлари балансига қабул қилинишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 январдаги 45-сон қарори 3-бандининг учинчи ва тўртинчи хат бошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорига 1-иловада:

97-99, 101-105-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Устав жамғармаси" устуни 100-сатрдаги 2003920000 сўм рақамлари 7818748860 сўм рақамларига, "Акцияларнинг умумий сони" устунидаги 2003920 рақамлари 7818749 рақамларига, "ХИФларга сотиш учун мўлжалланган акциялар пакети" устунидаги 300588 рақамлари 1172812 рақамларига алмаштирилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.


















































Время: 0.1364
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск