ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик /Давлат солиқ қўмитасининг 06.05.2014 й. 2014-17-сон "Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 13.05.2014 й. 1724-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
13.05.2014 й.
N 1724-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
06.05.2014 й.
N 2014-17
ҚАРОРИ
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня
ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 23-моддасига ва Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуни 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 11 сентябрдаги 2007-54-сонли қарори (рўйхат рақами 1724, 2007 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 422-модда) билан тасдиқланган Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Парпиев
ИЛОВА
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня
ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар - Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига йўналтириладиган мажбурий пул тўловлари;".
2. 4 - 7-бандлардаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар" деган сўзлар "Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"9. Ҳисобланган пеня суммаси солиқ қарзи мавжуд солиқлар ва бошқа мажбурий тўлов турлари бўйича тақсимланади, лекин илгари ҳисобланган пеня суммаси солиқ қарзи суммасига тенг ёки ошиб кетган солиқ турлари бўйича солиқ тўловчининг шахсий карточкаларида акс эттирилмайди.
Мисол: |
сўм. |
||||||||
|
|||||||||
Солиқ тури |
Солиқ қарзи |
Ортиқча тўланган сумма |
Қолдиқ (+, -)* |
Пеня ҳисоб- лаш даври |
Ҳисоб- ланган пеня |
Илгари ҳисоб- ланган пеня қолдиғи |
Пеня тақси- моти |
Якуний пеня суммаси |
|
суммаси |
% да |
||||||||
Қўшилган қиймат солиғи |
55 000 |
17,5 |
- |
х |
х |
х |
55 000 |
238,2 |
55 000 |
Акциз солиғи |
60 000 |
19,0 |
х |
х |
х |
65 000 |
258,7 |
65 000 |
|
Фойда солиғи |
200 000 |
63,5 |
- |
х |
х |
х |
10 000 |
864,4 |
10 864,4 |
Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар |
- |
- |
100 000 |
х |
х |
х |
- |
- |
- |
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар |
- |
- |
50 000 |
х |
х |
х |
- |
- |
- |
Жами |
315 000 |
100 |
150 000 |
-165 000 |
25 |
1 361,3 |
130 000 |
1 361,3 |
130 864,4 |
*) " +" - ортиқча тўланган сумма бўйича қолдиқ;
" -" - солиқ қарзи бўйича қолдиқ.".
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 19 май, 20-сон, 235-модда