язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Бухгалтерия ҳисоби/ Молия вазирлигининг 33-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 65-сон, Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 03-1/392-сон "Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 15.04.2014 й. Қарори (АВ томонидан 12.05.2014 й. 2198-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.05.2014 й.

N 2198-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.04.2014 й.

N 33


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.04.2014 й.

N 65


ЎЗБЕКИСТОН

"ЎЗКОММУНХИЗМАТ"

АГЕНТЛИГИНИНГ

15.04.2014 й.

N 03-1/392


ҚАРОРИ



Коммунал хизматларга тарифларни

шакллантириш ва рентабелликнинг чекланган

даражасини жорий этиш бўйича низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52 (I)-сон) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 2011 йил 19 январдаги 1, 2 ва 01-88 сонли қарори (рўйхат рақами 2198, 2011 йил 19 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

"Ўзкоммунхизмат"

Агентлиги бош директори

У. Халмухамедов

      





Қарорга

ИЛОВА



Коммунал хизматларга тарифларни

шакллантириш ва рентабелликнинг чекланган

даражасини жорий этиш бўйича низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 6-банднинг иккинчи - олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 313, 317 ва 325-2-моддаларига мувофиқ коммунал хўжалик тизимининг иссиқлик, сув таъминоти ташкилотлари учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг солиқ солинадиган базаси этиб, маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қўшилган қиймат солиғи ва тегишинча иссиқлик таъминоти ташкилотлари учун иссиқлик энергиясининг, сув таъминоти ташкилотлари учун сувнинг харид қиймати чегириб ташланган ҳолда реализация қилинган ҳажми ҳисобланади.".


3. 16-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. 23-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 19 май, 20-сон, 231-модда