язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Алоқа/ Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 08.05.2014 й. 82-мх-сон "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 12-бандига ўзгартиш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 15.05.2014 й. 2219-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.05.2014 й.

N 2219-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

08.05.2014 й.

N 82-мх


ҚАРОРИ



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш

қоидаларининг 12-бандига ўзгартиш

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон Қонуни)"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю-сон буйруғи билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) 12-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган техник шартларга" деган сўзлар "стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари

давлат қўмитаси раиси                                                       Х. Мирзахидов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 19 май, 20-сон, 240-модда