ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 13.05.2014 й. 2582-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 22.04.2014 й. 22-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 13 майда 2582-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон автомобиль

ва дарё транспорти

агентлиги бошлиғининг

2014 йил 22 апрелдаги

22-сонли буйруғига

ИЛОВА



Автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга

йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича

йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқлар (бундан буён матнда йўл-йўриқлар деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


автомобилда ташувчи - мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат асосида йўловчилар, багаж, юклар ташиш хизматини кўрсатадиган ҳамда бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахс;


автотранспорт воситалари - йўловчилар, багаж, юклар ташишга ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар;


йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати - автомобилда ташувчининг автотранспорт воситалари орқали ташишларни амалга оширишда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилган таркибий бўлинмаси (бундан буён матнда ЙҲХ хизмати деб юритилади);


автотранспорт воситалари гуруҳлари бошлиғи - автотранспорт воситалари миқдори 150 тадан ортиқ бўлганда автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати таркибига жорий этиладиган лавозим (бундан буён матнда автогуруҳ бошлиқлари деб юритилади);


йўл-транспорт ҳодисаси - автотранспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиши жараёнида рўй берган, фуқароларнинг ҳалок бўлишига ёки соғлиғига зарар етишига, автотранспорт воситалари, иншоотлар, юкларнинг шикастланишига ёхуд бошқа моддий зарар етишига сабаб бўлган ҳодиса.


2. Йўл-йўриқлар беришдан мақсад - ҳайдовчида ташувларни амалга оширишда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни ҳосил қилишдан иборат.


3. Автомобилда ташувчи ҳайдовчиларга қуйидаги турдаги йўл-йўриқлар кўрсатилишини таъминлаши шарт:

дастлабки - ишга қабул қилишда;

рейс олди - йўналишга чиқиш олдидан;

махсус - муайян мавзу бўйича;

мавсумий - баҳорги-ёзги ва кузги-қишки мавсумлардан олдин;

навбатдан ташқари - ҳайдовчиларга алоҳида шарт-шароитлар бўйича қўшимча маълумот ва талабларни етказиш зарур бўлганда.


4. Йўл-йўриқлар ҳайдовчиларнинг иш тажрибаси ва малакасидан қатъи назар, тўлиқ ҳажмда берилиши лозим.


5. Йўл-йўриқлар беришнинг тўғри ва тўлиқ ҳажмда ташкил этилиши учун масъулият бевосита автомобилда ташувчининг раҳбари зиммасига юклатилади.


6. Тегишли йил учун йўл-йўриқларнинг тури, мазмуни (мавзуси), бериш вақти, жойи ва йўл-йўриқ бериш вазифаси юклатиладиган шахслар рўйхати ЙҲХ хизмати томонидан ишлаб чиқилади ва автомобилда ташувчининг раҳбари томонидан тасдиқланади.

Йўл-йўриқларнинг мазмуни (мавзуси) ва турини белгилашда ташувларнинг хусусиятлари ва ташув шароитлари ҳисобга олиниши зарур.


7. Ҳайдовчиларга йўл-йўриқлар берилганлиги ҳақидаги маълумотлар мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги Йўл-йўриқлар беришни қайд қилиш китобига киритиб борилади. Мазкур китобнинг тўғри юритилиши ва сақланиши учун масъулият ЙҲХ хизмати ходимларидан бирининг зиммасига юклатилади.


8. Йўл-йўриқ бериш вақтида меҳнат таътили, касаллик ва шу каби бошқа сабабларга кўра ишда бўлмаган ҳайдовчиларга улар ишга чиққан куни тегишли турдаги йўл-йўриқ тўлиқ ҳажмда берилиши лозим, дастлабки йўл-йўриқ бундан мустасно.



2-БОБ. ДАСТЛАБКИ ЙЎЛ-ЙЎРИҚ


9. Дастлабки йўл-йўриқ ташувларни амалга ошириш бўйича бирламчи билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш мақсадида, автомобилда ташувчи томонидан ишга қабул қилинаётган барча ҳайдовчиларга мажбурий равишда берилади.


10. Дастлабки йўл-йўриқ ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ўтганлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этганларидан сўнг берилади.


11. Дастлабки йўл-йўриқ беришда қуйидагилар тушунтирилади:

ички меҳнат тартиби қоидалари;

ҳайдовчига бириктириладиган автотранспорт воситасида ишлаш шарт-шароитларининг ўзига хос хусусиятлари;

йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий талаблари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидалари (бундан буён матнда йўл ҳаракати қоидалари деб юритилади) бузилганлиги учун жавобгарлик;

мунтазам ташувларни амалга ошириш йўналиши, оддий (алоҳида хусусиятлари бўлмаган) юкларни ортиш, қайта ортиш ва тушириш, юк ортиш ва тушириш ишларини бажариш жараёнида механик воситалардан фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги қоидалари;

йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ва йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш чоралари;

йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчининг ҳаракатлари, шу жумладан, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабр кўрганларга бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатиш усуллари;

йўналишга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш ва йўл-йўриқларни олиш тартиби;

тегишли санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талаблари.


12. Дастлабки йўл-йўриқ ЙҲХ хизматининг ходими ёки унинг вазифаси юклатилган бошқа ходим томонидан берилади. Агар ҳайдовчилар алоҳида ҳудудда жойлашган автогуруҳга ишга қабул қилинаётган бўлса, дастлабки йўл-йўриқ автогуруҳ бошлиғи томонидан берилиши лозим.


13. Ёнғин хавфсизлиги қоидалари, бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатиш усуллари ҳамда махсус билим ва кўникмаларни талаб қиладиган бошқа масалалар бўйича дастлабки йўл-йўриқ бериш учун автомобилда ташувчининг тегишли хизматлари ёки келишув асосида бошқа ташкилотлардан мутахассислар жалб қилиниши мумкин.


14. Дастлабки йўл-йўриқ ЙҲХ хизмати ёки меҳнат муҳофазаси хоналарида ёхуд зарур шарт-шароитларга эга бўлган бошқа хоналарда ўқитишнинг техник воситалари, кўргазмали ўқув қуроллари ва адабиётлари ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда берилиши лозим.


15. Дастлабки йўл-йўриқ беришдан олдин йўл-йўриқ берадиган ходим ҳайдовчи билан қисқа танишув суҳбати ўтказиши, йўл-йўриқ бериш якунлангандан кейин эса, ҳайдовчи дастлабки йўл-йўриқнинг мазмунини ўзлаштирганлиги юзасидан унинг билимини текшириши керак.


16. Дастлабки йўл-йўриқ, унда иштирок этаётганларнинг сонидан қатъи назар, тўлиқ ҳажмда берилади. Йўл-йўриқ бериш давомийлиги автомобилда ташувчининг раҳбари томонидан белгиланади. Йўл-йўриқ бериш давомийлиги камида 2 соатдан иборат бўлиши лозим.


17. Ишга янги қабул қилинган ҳайдовчилар мустақил ташувларни амалга ошириш учун дастлабки йўналишга автогуруҳ бошлиғи ёки зарур иш тажрибасига эга бўлган ҳайдовчи билан бирга қўйилиши зарур.



3-БОБ. РЕЙС ОЛДИ ЙЎЛ-ЙЎРИҚ


18. Рейс олди йўл-йўриқ ҳайдовчиларга йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситасидан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни тўғри ва хавфсиз бажаришга ўргатиш мақсадида берилади.


19. Рейс олди йўл-йўриқ қуйидаги ҳайдовчиларга берилади:

шаҳарлараро ва халқаро ташувлар, болаларни, саёҳатга чиққан йўловчиларни, шунингдек хавфли, катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташишни амалга оширадиган ҳайдовчиларга;

мавсум давомида қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ташишни амалга оширадиган ҳайдовчиларга;

бир мунтазам йўналишдан бошқа мунтазам йўналишга хизмат кўрсатишга ўтган ҳайдовчиларга.


20. Рейс олди йўл-йўриқ ЙҲХ хизмати раҳбари томонидан фойдаланиш хизмати раҳбари билан биргаликда берилади.


21. Рейс олди йўл-йўриқ беришда қуйидагилар тушунтирилади:

ҳайдовчи бошқарадиган автотранспорт воситасининг тузилиши, унга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг ўзига хос хусусиятлари, ушбу автотранспорт воситасини хавфсиз бошқариш усуллари;

ҳаракатланиш шартлари ва йўналишда мавжуд бўлган хавфли манзиллар;

об-ҳаво шароитлари;

ҳаракатланиш, дам олиш ва овқатланишни ташкил қилиш тартиби;

автотранспорт воситасини тўхтатиб туриш ва қўриқлаш тартиби;

юклар ва йўловчиларни ташишнинг хусусиятлари, темир йўл кесиб ўтиш жойлари, одамлар тўпланиб турадиган жойлардан ўтиш тартиби;

болаларни ташишнинг алоҳида хусусиятлари;

ташувларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқувчи бошқа муҳим масалалар.


22. Автомобилда ташувчининг техника хизмати ходими қуйидаги ҳолларда рейс олди йўл-йўриқ беришда иштирок этади:

ҳайдовчини бошқа русумли автотранспорт воситасини бошқаришга ўтказишда;

ҳайдовчини ихтисослаштирилган автотранспорт воситасини бошқаришга ўтказишда;

тиркама уланган автомобилни бошқаришда;

ёқилғи-мойлаш материалларини ташишда.


23. Рейс олди йўл-йўриқ бериш вақтида иш тажрибаси ва малакасидан қатъи назар, ишга янги қабул қилинган ҳар бир ҳайдовчининг автотранспорт воситасини бошқариш кўникмалари текширилади.



4-БОБ. МАХСУС ЙЎЛ-ЙЎРИҚ


24. Махсус йўл-йўриқ ҳайдовчиларни йўналишда хавфсиз ва тежамли ишлаш учун зарур бўлган маълумотлар билан таништириш мақсадида муайян мавзу бўйича берилади.


25. Махсус йўл-йўриқ якка тартибда ёки гуруҳ учун ўтказилиши мумкин. Йўл-йўриқнинг ушбу тури автотранспорт воситалари гуруҳлари бошлиқлари ёки автомобилда ташувчи раҳбарининг буйруғи билан тайинланган бошқа ходим томонидан берилади.


26. Махсус йўл-йўриқ беришда қуйидагилар тушунтирилади:

кескин вазиятлар юзага келганда, хусусан, автомобилнинг турли тизимлари (тормоз тизими, руль бошқаруви, шиналар, механизмларнинг ҳаракатланиш қисми ва шу кабилар) ишламай қолганда ҳайдовчи томонидан бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар;

автотранспорт воситасини олиб қочиш, ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятлар юз беришига қарши чоралар.


27. Ҳар бир мавзу бўйича йўл-йўриқ беришда содир бўлган муайян йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ёки йўл-транспорт ҳодисаси батафсил ўрганиб чиқилиши, мавзу ҳаракат хавфсизлиги нуқтаи назаридан бир ёки бир неча йўналишларда ёритилиши ҳамда бу борадаги қонун ҳужжатлари талаблари таништириб ўтилиши зарур.



5-БОБ. МАВСУМИЙ ЙЎЛ-ЙЎРИҚ


28. Мавсумий йўл-йўриқ бир йилда икки марта: баҳорги-ёзги ва кузги-қишки мавсум бошланиши олдидан ҳайдовчиларни автотранспорт воситасини бошқариш ва ундан фойдаланишда юзага келадиган қўшимча қийинчиликларга тайёрлаш мақсадида берилади.


29. Мавсумий йўл-йўриқ беришда қуйидагилар тушунтирилади:

мавсумий иқлим ўзгаришларининг (ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ёки пасайиши, қор ёғиши, йўлларнинг музлаши, баҳорги сел келиши ва бошқалар) асосий хусусиятлари;

тегишли мавсумга хос бўлган йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари ва йўл-транспорт ҳодисалари, уларнинг юзага келиш сабаблари;

автотранспорт воситалари, йўловчи ва пиёдалар оқимининг мавсумга хос бўлган хусусиятлари;

мавсумга хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш усуллари.


30. Мавсумий йўл-йўриқ автомобилда ташувчининг техника хизмати ва ЙҲХ хизмати ходимлари томонидан берилади.



6-БОБ. НАВБАТДАН ТАШҚАРИ ЙЎЛ-ЙЎРИҚ


31. Навбатдан ташқари йўл-йўриқ тўсатдан вужудга келган алоҳида шарт-шароитлар бўйича ҳайдовчиларга қўшимча маълумот ва талабларни етказиш мақсадида берилади.


32. Навбатдан ташқари йўл-йўриқ қуйидаги ҳолатларда берилади:

йўналишлардаги ҳаракатланиш шароитларида хавфли ўзгаришлар юз берганда (йўлларда хавфли жойлар пайдо бўлиши, об-ҳавонинг кескин ўзгариши ва шу каби бошқа ҳолатларда);

юк ёки йўловчилар ташиш йўналишлари кескин ўзгарганда;

ҳайдовчиларни йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича қўшимча маълумотлар, шу жумладан, қабул қилинган янги қонун ҳужжатлари мазмуни билан таништириш зарурати юзага келганда;

автомобилда ташувчининг автотранспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда;

ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда;

ҳайдовчи бир неча кунлик хизмат сафарига юборилаётганда.


33. Навбатдан ташқари йўл-йўриқда берилиши лозим бўлган кўрсатмалар ҳар бир ҳолатда унинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


34. Навбатдан ташқари йўл-йўриқ автотранспорт воситалари гуруҳлари бошлиқлари ёки ЙҲХ хизмати ходими томонидан берилади.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


35. Ҳайдовчиларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш бўйича харажатлар автомобилда ташувчининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


36. Автомобилда ташувчининг раҳбари мазкур Низомда белгиланган йўл-йўриқларнинг берилишини ташкил этиш учун масъулдир.


37. Автомобилда ташувчининг ЙҲХ хизмати, фойдаланиш хизмати ва техника хизмати ходимлари ҳайдовчиларга йўл-йўриқлар бериш бўйича мазкур Низомга мувофиқ зиммаларига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилиши учун жавобгардир.


38. Ҳайдовчилар мазкур Низомга мувофиқ йўл-йўриқ беришда иштирок этишлари ҳамда унда берилган кўникмаларга риоя қилишлари лозим.


39. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерация Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Йўл-йўриқлар беришни қайд қилиш

КИТОБИ

Т/р

Йўл-йўриқ

тури


Йўл-йўриқ

берилган

сана


Йўл-йўриқ

берилган

шахснинг

Ф.И.О.


Касби,

лавозими


Автотранспорт

воситасининг

русуми


Имзолар


йўл-йўриқ

берган шахс


йўл-йўриқ

берилган шахс



1

2


3


4

5

6

7







"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 19 май, 20-сон, 234-модда




































Время: 0.2118
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск