ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2014 й. 117-сон "Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
08.05.2014 й.
N 117
ЎЗИ ИШЛАБ ЧИҚАРГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ
ЕТКАЗИБ БЕРИШГА ШАРТНОМАЛАРНИ ХАЛҚАРО
САНОАТ ЯРМАРКАСИ ВА КООПЕРАЦИЯ БИРЖАСИ
ДИРЕКЦИЯСИДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2014 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 24 февралдаги 38-сон қарорига мувофиқ, шунингдек шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар шартномалар, экспорт контрактлари ва қўшимча битимларни тузишда ҳамда кейинчалик Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказишда ушбу қарор билан тасдиқланган низомга амал қилсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 19 май, 20-сон, 223-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2014 йил, 5-сон, 43-модда