Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 19.04.2014 й. 12/14-сон "Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 20.05.2014 й. 2014-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.05.2014 й.

N 2014-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

19.04.2014 й.

N 12/14


ҚАРОРИ



Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини

лицензиялаш  тартиби  тўғрисидаги  низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон "Тадбиркорлик субъектларининг банк иши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                       Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини

лицензиялаш  тартиби  тўғрисидаги  низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 4-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Марказий банкнинг олдиндан розилигини олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади;";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Банк ва улар филиаллари биноларининг муҳофазаси таъминланганлиги ҳамда муҳандис-техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланганлиги, дастурий маҳсулотларнинг тайёрлиги юзасидан хулоса бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Янги бинонинг (банк филиалининг) Марказий банк талабларига мувофиқлиги ёки мўлжалланаётган бинонинг (банкнинг), асбоб-ускуналар, касса узелининг тайёрлиги ва дастурий-техник воситалар билан жиҳозланганлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.".


3. 43, 44, 45, 103, 104 ва 105-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. 74-банднинг "в" кичик бандидан ва 77-банднинг "д" кичик бандидан "мазкур Низомнинг IX бўлими талабларига мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. 97-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Марказий банк томонидан банк филиалларини рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.".


6. 109-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"109. Банклар томонидан чет элда ўз филиаллари, ваколатхоналари ва шўъба банкларини очиш ҳамда банклар ташкил этишга қатнашиш учун Марказий банкнинг рухсатномаси олиниши шарт. Банклар томонидан чет элда ўз филиаллари ва шўъба банкларини очиш ҳамда банклар ташкил этишга қатнашиш учун Марказий банкнинг рухсатномасини олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.".


7. 114-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 26 май, 21-сон, 248-модда






























Время: 0.1881
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск