ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 23.05.2014 й. 138-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.05.2014 й. 2565-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.05.2014 й.

N 2565-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

23.05.2014 й.

N 138-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига

қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 53-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 110-модда) билан тасдиқланган Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) ва Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Ибрагимова) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ 2014 йил 1 июндан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Икрамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                    Н. Йўлдошев






Буйруққа

ИЛОВА



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига

киритилаётган қўшимчалар


1. 19-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси унда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги юридик мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига юридик жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган нормалар мавжудлиги бўйича ўрганилади.

Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалалар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги юзасидан шубҳа пайдо бўлган тақдирда, вазирлик ва идоралар тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юбориши мумкин".


2. 100-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги юридик мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига юридик жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилинган пайтдан эътиборан камида уч ой ўтгач кучга киритилади".


3. 126-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга соладиган расмий веб-сайтларда эълон қилинмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузганлик учун тадбиркорлик субъектларига жавобгарлик чораларини қўллаш тақиқланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 26 май, 21-сон, 253-модда



























Время: 0.1998
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск