Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг маслаҳат марказлари тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 21.05.2014 й. 2586-сон билан рўйхатга олинган 23.04.2014 й. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 31/ҚҚ-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 08/ҚҚ-сон, Халқ таълими вазирлигининг 28-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 21 майда 2586-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг Ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими маркази,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази ва Халқ

таълими вазирлигининг

2014 йил 23 апрелдаги

31/ҚҚ, 08/ҚҚ ва 28-сонли қарорига

ИЛОВА



Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг

маслаҳат марказлари тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 июндаги 109-сонли "Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига асосан, маслаҳат маркази фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ҳарбий академик лицейларга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 июндаги 109-сонли қарори билан тасдиқланган Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш ва расмийлаштиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, ўқувчиларни қабул қилиш даврида ҳар бир академик лицей ва касб-ҳунар коллежида (бундан буён матнда таълим муассасаси деб юритилади) маслаҳат марказлари ташкил этилади.


3. Маслаҳат маркази ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.



2-БОБ. МАСЛАҲАТ МАРКАЗИНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


4. Маслаҳат марказининг мақсади умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини (бундан буён матнда битирувчилар деб юритилади) таълим муассасаларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишни самарали ташкил этиш ҳисобланади.


5. Қуйидагилар маслаҳат марказининг вазифалари ҳисобланади:

битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) уларнинг истагини инобатга олган ҳолда касб-ҳунар танлаш бўйича маслаҳатлар бериш;

битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) таълим муассасасида мавжуд йўналишлар ва касблар тўғрисида маълумотлар бериш;

қабул вақтида таълим муассасаси фаолиятига оид буклетлар, аудио-видео ва бошқа зарур материаллар тайёрлаш;

ўз фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;

зарур ҳолларда битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) таълим муассасасида мавжуд тегишли йўналишлар ва тайёрланадиган касблар учун тиббий кўрикдан ўтиш бўйича тавсиялар бериш ва шарт-шароитлар яратиб бериш;

битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) таълим муассасасида мавжуд йўналишлар ва тайёрланадиган касблар, ишга кириш учун йўлланма берилиши мумкин бўлган ташкилотлар, лавозимлар, тегишли қонун ҳужжатлари ҳамда соҳага оид асосий талаблар ҳақида тушунтириш бериш;

битирувчилар ва уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) учун касбга йўналтириш бўйича очиқ эшиклар кунларини ташкил этиш ҳамда уларни таълим муассасасида яратилган барча шарт-шароитлар билан таништириш;

таълим муассасасига битирувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш;

битирувчиларни қамраб олиш жараёнининг боришини оммавий ахборот воситалари орқали, шунингдек таълим муассасасининг расмий веб-сайтида кенг ёритилишини таъминлаш;

саралаш тест синовлари ўтказилганда, битирувчилар ёки уларнинг ота-оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) саралаш тест синовлари ўтказиладиган кунлар ҳақида хабардор қилиш, шунингдек таълим муассасасида тузиладиган комиссияга саралаш тест синовларини (ижодий имтиҳонларни) ташкил этиш ва ўтказишда бевосита кўмаклашиш ва зарур маълумотларни тақдим этиш;

саралаш тест синови натижаларини эълон қилиш ҳамда абитуриентларга саралаш тест синови натижалари бўйича тўлиқ маълумот бериш;

битирувчиларнинг ҳужжатлари билан биргаликда шахсий ҳужжатлари йиғмажилдини шакллантириш ва сақлаш;

битирувчиларни таълим муассасасига ўқитиш билан қамраб олиш бўйича тегишли статистик маълумотларни тайёрлаш ва уларни ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ёки тегишли вазирлик ва идорага тақдим этиш;

саралаш тест синовларидан, шунингдек маданият, санъат ва бошқа ижодий йўналишлари бўйича ижодий имтиҳонлардан ўта олмаган битирувчиларнинг ҳужжатларини битирувчилар ва уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) розилиги билан қамраб олиш имконияти мавжуд бўлган таълим муассасаларига далолатнома асосида ўтказилишини таъминлаш.

Маслаҳат маркази қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. МАСЛАҲАТ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Маслаҳат маркази фаолиятига таълим муассасасининг директори раҳбарлик қилади.


7. Таълим муассасаси директори ҳар йили 10 мартга қадар маслаҳат марказининг масъул котиблигига 3 нафар номзоднинг рўйхатини ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасига, бошқа вазирлик ёки идора тасарруфидаги таълим муассасаси директори эса, тегишли вазирлик ёки идорага келишиш учун киритади.


8. Маслаҳат маркази аъзолари сони ҳар бир таълим муассасасида иш ҳажми, қабул режаси ва квотасидан келиб чиқиб, камида 5 кишидан иборат бўлади.


9. Маслаҳат маркази аъзолари таркибига таълим муассасасининг амалиётчи психологи ҳамда тажрибали педагоглари киритилиши лозим.

Бошқа вазирлик ёки идора тасарруфидаги таълим муассасасининг маслаҳат маркази аъзолари таркибига тегишли вазирлик ёки идоранинг вакили ҳам киритилиши мумкин.


10. Маслаҳат маркази аъзолари таркиби таълим муассасаси директорининг буйруғи билан тасдиқланади. Мазкур буйруқ билан маслаҳат маркази масъул котиби ва аъзоларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади.


11. Маслаҳат маркази раҳбари:

маслаҳат маркази фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

маслаҳат маркази фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда маслаҳат марказига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

маслаҳат маркази масъул котиби ва аъзоларининг вазифаларини тақсимлайди ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди;

маслаҳат маркази масъул котиби ва аъзолари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ҳамда кўрсатмалар беради;

зарурат бўлганда, маслаҳат маркази таркибига ўзгартиришлар киритади;

маслаҳат маркази йиғилиши баённомаларини тасдиқлайди;

қабул қилинган ҳужжатларни рўйхатга олиш китобларини имзолайди ва муҳр билан тасдиқлайди;

қабул билан боғлиқ ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши, ҳисоботининг олиб борилиши ва белгиланган тартибда сақланишини назорат қилади;

маслаҳат марказининг фаолият юритиши учун зарур бўлган техник воситалар ва канцелярия моллари билан таъминлайди;

саралаш тест синовлари ўтказиладиган таълим муассасаларида фаолият кўрсатадиган комиссия таркибида аъзо сифатида иштирок этади ва комиссия раисига саралаш тест синовларини ўтказишда амалий ёрдам кўрсатади;

битирувчилар ва уларнинг ота-оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) ва бошқа фуқароларни қабул қилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


12. Битирувчиларни ўқитиш билан таълим муассасасига қамраб олиш жараёнини қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиш ва амалга ошириш учун маслаҳат маркази раҳбари ва масъул котиби масъулдир.


13. Маслаҳат марказлари фаолияти ҳар йили 1 декабрга қадар таълим муассасаси директорининг буйруғига асосан тугатилади.


14. Маслаҳат маркази ишидан норози бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


15. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 26 май, 21-сон, 249-модда































Время: 0.1545
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск