ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказувчи органлар тўғрисидаги Намунавий низом (АВ томонидан 21.05.2014 й. 2587-сон билан рўйхатга олинган Миллий хавфсизлик хизмати раисининг 12.05.2014 й. 47-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 21 майда 2587-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Миллий хавфсизлик

хизмати раисининг

2014 йил 12 майдаги

47-сон буйруғига

ИЛОВА



Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан

ўтказувчи органлар тўғрисидаги

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


Ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 июлдаги ПҚ-1572-сон "Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 ноябрдаги 296-сон қарори билан тасдиқланган Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказувчи органларга (бундан буён матнда аттестациядан ўтказувчи органлар деб юритилади) қўйиладиган умумий талабларни, уларнинг намунавий тузилмасини, ахборотлаштириш объектларининг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ахборотлаштириш объектини аттестациядан ўтказишда унинг ахборотдан рухсатсиз эркин фойдалана олишдан, шу жумладан, компьютер ҳужумлари таъсиридан ва техник каналлар орқали ахборотнинг чиқиб кетишидан муҳофаза қилиш бўйича талабларга мувофиқлиги тасдиқланади.


2. Аттестациядан ўтказувчи органлар ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш тизими ташкилий тузилмасининг таркибий қисми ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 июлдаги ПҚ-1572-сон қарори билан тасдиқланган Ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомга асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 ноябрдаги 296-сон қарори билан тасдиқланган Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомда белгиланган тартибда бериладиган, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг (бундан буён матнда Ваколатли орган деб юритилади) ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказишга доир ишларнинг муайян турларини амалга ошириш учун рухсатномасига эга бўлган турли мулкчилик шаклидаги ташкилотлар аттестациядан ўтказувчи органлар деб ҳисобланади. Рухсатнома беш йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.


4. Аттестациядан ўтказувчи органлар ўз фаолиятида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикасида ахборот хавфсизлиги талабларини тартибга солувчи бошқа ҳужжатларга, шунингдек ушбу Намунавий низомга амал қиладилар.

Аттестациядан ўтказувчи орган ушбу Намунавий низом асосида ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш соҳасида ўзининг фаолияти тўғрисидаги ички низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Аттестациядан ўтказувчи органлар Ваколатли орган билан ўзаро ҳамкорликда ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш тартибини тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.


5. Аттестациядан ўтказиш ишларига ҳақ тўлаш қиймати ва тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Аттестациядан ўтказишга ҳақ тўлаш ариза берувчи ҳисобидан амалга оширилади.



2-БОБ. АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАННИНГ

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


6. Аттестациядан ўтказувчи орган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси бўлиши, тайёрланган мутахассислар, бутун ишлар комплексини ўтказиш учун зарур бўлган синов базаси, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларга эга бўлиши керак.


7. Аттестациядан ўтказувчи орган штатида ахборот хавфсизлиги ва ахборотни муҳофаза қилиш соҳасида махсус тайёргарликдан ўтган, уларнинг айрим тоифаси давлат сирлари билан танишиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган рухсатномага эга мутахассислар бўлиши керак.

Аттестациядан ўтказувчи орган ходимлари ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари ва лавозим йўриқномаларига мувофиқ амалга оширадилар.



3-БОБ. АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАННИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Аттестациядан ўтказувчи органларнинг асосий вазифалари ахборотлаштириш объектларини ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ аттестациядан ўтказилишини ташкил қилиш ва амалга ошириш ҳисобланади.


9. Аттестациядан ўтказувчи органлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширадилар:

ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш талабномаларини кўриб чиқадилар, ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш бўйича ишларни режалаштирадилар, ариза берувчилар эътиборига аттестациядан ўтказиш муддатларини етказадилар;

аттестация ўтказиладиган объектлар бўйича дастлабки маълумотлар таҳлилини ўтказади, аттестация ўтказиш схемаси ва методикасини аниқлайди, синов лабораториялари (марказлари)да сертификатланмаган маҳсулот (аппарат, дастурий ва аппарат-дастурий) объектида фойдаланиладиган синовларни ўтказиш зарурати тўғрисидаги масалаларни ҳал этадилар;

ахборотлаштириш объектларининг аттестация текширувларини ўтказиш дастурларини ишлаб чиқадилар;

ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини ташкиллаштирадилар;

узоқдаги ахборотлаштириш объектларига эксперт гуруҳларини сафарга жўнатадилар;

зарур бўлганда, шартнома асосида аттестациядан ўтказиш бўйича бошқа органларнинг мутахассислари ва ускунасини жалб қиладилар;

ахборотлаштириш объектини аттестация синовлари натижаларини ва синов лабораторияларининг баённомаларини кўриб чиқадилар, аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича хулосаларни тасдиқлайдилар ва ариза берувчига Ахборотлаштириш объектини ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлик аттестати (бундан буён матнда Мувофиқлик аттестати деб юритилади)ни берадилар;

ўзлари томонидан берилган Мувофиқлик аттестатлари асосида аттестациядан ўтказилган ахборотлаштириш объектларининг ҳисобини юритадилар;

ахборотлаштириш объектларининг муайян типларини аттестациядан ўтказиш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар фондини шакллантирадилар ва зарур ҳолларда уларни ишлаб чиқишда иштирок этадилар;

Ваколатли орган билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар ва белгиланган тартибда уни ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш соҳасида ўз фаолиятининг бориши тўғрисида хабардор қиладилар.



4-БОБ. ЭКСПЕРТ ГУРУҲЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ


10. Ахборотлаштириш объектини ахборот хавфсизлигининг талаб этиладиган даражасига мувофиқ баҳолаш мақсадида, унинг сифатли аттестациядан ўтказилиши таъминланишини инобатга олган ҳолда, эксперт гуруҳлари аттестациядан ўтказувчи орган томонидан штатдаги ходимлар сонидан шакллантирилади.


11. Зарур бўлганда, эксперт гуруҳи таркибига бошқа аттестациядан ўтказувчи органлар мутахассислари киритилиши мумкин.


12. Эксперт гуруҳлари таркибига илмий-амалий фаолият тажрибасига эга бўлган, бевосита ариза берувчилар фаолиятида иштирок этмайдиган, ахборотни муҳофаза қилишнинг тегишли йўналишида ваколатли бўлган мутахассислар киритилади.



5-БОБ. АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАННИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ, МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


13. Аттестациядан ўтказувчи орган қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ишга энг кўп ваколатга эга мутахассисларни жалб қилиш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аттестацияни ўтказиш муддатлари, келишув нархлари, ўзаро ҳисоб-китоб шартлари ва ўзаро ишлаш тартибини белгилаш;

асосланган сабаблар мавжуд бўлганда, ариза берувчига ахборотлаштириш объектини аттестациядан ўтказишда рад этиш;

Ваколатли орган тавсияларига мувофиқ, аттестация ишларини ўтказиш учун махсус асбоб-ускуна сотиб олиш;

ўз тузилмасида синов лабораториялари (марказлари)га эга бўлиш.


14. Аттестациядан ўтказувчи орган:

ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ аттестациядан ўтказишнинг белгиланган қоидалари ва тартибига риоя қилишга;

ариза берувчи билан тузилган шартномада белгиланган муддатларда ахборотлаштириш объектларининг аттестациядан ўтказилишини ташкил қилиш ва ўтказишга;

ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказишнинг тўлиқлиги ва объективлигини таъминлашга;

ариза берувчининг ахборотлаштириш объектини аттестациядан ўтказиш жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган, фойдаланилиши чекланган ахборотининг конфиденциаллигини таъминлашга;

аттестациядан ўтказилган ахборотлаштириш объектларининг ҳисобини олиб боришга;

аттестация ишларининг якунланиши билан Ваколатли органни ўн кун муддат ичида Мувофиқлик аттестатини бериш ёки унинг берилишини рад этиш тўғрисида хабардор қилишга;

Ваколатли органга ўзининг фаолияти тўғрисида ахборотни ўз вақтида тақдим этишга (ҳисобот муддатлари ва шакллари Ваколатли орган томонидан белгиланади);

Ваколатли орган вакилларига аттестациядан ўтказилган ахборотлаштириш объектларида улар томонидан ахборот хавфсизлиги бўйича талабларга риоя этилишини назорат қилишни амалга ошириш учун зарур ахборотни тақдим этишга мажбур.


15. Аттестациядан ўтказувчи орган қуйидагиларга жавобгар бўлади:

ўзи томонидан ўтказилган ахборотлаштириш объектини аттестациядан ўтказиш синовларининг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ эмаслиги, шунингдек улар натижаларининг ишончлилиги ва объективлигига;

унга юклатилган функция ва мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилиши ва сифатига;

аттестациядан ўтказишга жалб қилинадиган мутахассислар малакасига;

аттестациядан ўтказиш жараёнини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар талабларига риоя этмаслигига;

ариза берувчи билан тузилган шартномада белгиланган аттестациядан ўтказиш муддатлари ва шартларига риоя этмаслигига;

аттестациядан ўтказиш даврида, ариза берувчига тегишли бўлган фойдаланилиши чекланган ахборотни ошкор қилишига;

ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун сотиб олинган махсус ускуналардан мақсадсиз фойдаланилишига.


16. Ваколатли орган томонидан ахборот хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларининг, шунингдек такрорий аттестациядан ўтказиш заруриятига олиб келадиган аттестациядан ўтказиш методикасининг бузилганлиги аниқланган ҳолда аттестациядан ўтказувчи орган такроран аттестацияни ўз ҳисобидан ўтказади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


17. Мазкур Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 26 май, 21-сон, 250-модда




































Время: 0.2009
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск