ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказувчи органлар фаолияти устидан ва аттестациядан ўтказилган ахборотлаштириш объектларида ахборот хавфсизлиги талаблари бажарилишининг назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 21.05.2014 й. 2588-сон билан рўйхатга олинган миллий хавфсизлик хизмати раисининг 12.05.2014 й. 46-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 21 майда 2588-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

миллий хавфсизлик

хизмати раисининг

2014 йил 12 майдаги

46-сон буйруғига

ИЛОВА



Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан

ўтказувчи органлар фаолияти устидан ва аттестациядан

ўтказилган ахборотлаштириш объектларида ахборот

хавфсизлиги талаблари бажарилишининг назоратини

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 июлдаги ПҚ-1572-сон "Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 ноябрдаги 296-сон қарори билан тасдиқланган Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказувчи органлар (бундан буён матнда аттестациядан ўтказувчи орган деб юритилади) фаолияти устидан, шунингдек аттестациядан ўтказилган ахборотлаштириш объектларида ахборот хавфсизлиги талаблари бажарилишининг назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Назорат қуйидагиларга нисбатан амалга оширилади:

аттестациядан ўтказувчи органлар фаолияти;

аттестациядан ўтказилган ахборотлаштириш объектлари (бундан буён матнда ахборотлаштириш объектлари деб юритилади).

Назорат хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.


2. Назоратни ўтказиш билан боғлиқ барча ишлар беғараз асосда амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 июлдаги ПҚ-1572-сон қарори билан тасдиқланган Ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ахборотлаштириш объектларини назорат Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (бундан буён матнда Ваколатли орган деб юритилади) зиммасига юклатилган.



2-БОБ. НАЗОРАТНИ ЎТКАЗИШ ТУРЛАРИ ВА ТАРТИБИ


4. Назорат доирасида ўтказиладиган, аттестациядан ўтказувчи органлар ва ахборотлаштириш объектларига қўйиладиган талабларга риоя этилишининг текширувлари режали ва режадан ташқари, шу жумладан, назорат тартибидаги текширувларга бўлинади.


5. Режали ва режадан ташқари текширувларни ўтказиш жараёнида аттестациядан ўтказувчи органлар ва ахборотлаштириш объектларининг фойдаланиши чекланган ахборотни қайта ишлаш билан бевосита боғлиқ бўлган фаолияти ўрганилади.


6. Режали ва режадан ташқари текширувлар натижалари далолатномалар билан расмийлаштирилади. Назорат тартибида ўтказиладиган текширувлар якунлари бўйича далолатномалар ёки маълумотномалар тузилади. Далолатномалар (маълумотномалар) шакли ихтиёрий, бироқ уларда тавсифлаш қисми, хулосалар ва аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича талаблар бўлиши шарт. Текширув натижалари текширилаётган ташкилот раҳбариятига етказилади. Текширув далолатномаси (маълумотномаси)нинг нусхаси юқори турувчи ташкилотга юборилади (мавжуд бўлганда).


7. Режали текширувлар қуйидагиларга нисбатан ўтказилади:

аттестациядан ўтказувчи органларга - Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун рухсатноманинг (бундан буён матнда Рухсатнома деб юритилади) амал қилиш муддати давомида бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда;

ахборотлаштириш объектларига - Ахборотлаштириш объектини ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлик аттестатининг (бундан буён матнда Мувофиқлик аттестати деб юритилади) амал қилиши давомида бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда.


8. Режадан ташқари текширувлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки ахборот хавфсизлиги соҳасидаги стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларининг бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар келиб тушган ҳолда ўтказилади.


9. Режали ва режадан ташқари текширувлар жараёнида камчиликлар ва қоидабузарликлар аниқланган ҳолда, аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш фактини аниқлаш мақсадида назорат тартибидаги текширувлар ўтказилади.


10. Аттестациядан ўтказувчи орган фаолияти устидан назоратни амалга оширишда қуйидагилар текширилади:

қонунчилик ҳужжатларида, шу жумладан, Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказувчи органлар тўғрисидаги намунавий низомда (рўйхат рақами 2587, 2014 йил 21 май) назарда тутилган функцияларнинг бажарилиши ва талабларга риоя қилиниши;

рухсат этилган фаолият бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар фондининг мавжудлиги, тўғри юритилиши ва сақланиши;

штат таркибидаги ходимлар малакаси, лавозим йўриқномаларининг мавжудлиги, ходимларнинг ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ахборот хавфсизлиги ва ахборотни муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар талабларини билиши (шу жумладан, амалий кўникмаларни текширган ҳолда);

ходимларнинг малака ошириш курсларини ўтиш даврийлиги;

аттестациядан ўтказиш учун талабномаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш қоидаларига риоя қилиниши;

ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказишда ариза берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик;

ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш бўйича ишларнинг тўғри ташкил қилиниши ва амалга оширилиши;

синовлар баённомалари ва натижаларининг тўғри расмийлаштирилиши ва ўз вақтида тайёрланиши;

Мувофиқлик аттестатининг тўғри расмийлаштирилиши ва ўз вақтида берилиши;

маълумотларнинг Ваколатли органга ўз вақтида ва сифатли тақдим этилиши;

аттестация ўтказишда қўлланиладиган ўлчаш техникасининг ўз вақтида текширувдан ўтказилиши;

аттестациядан ўтказиш жараёнида, аттестациядан ўтказувчи органнинг ходимларига маълум бўлган конфиденциал ахборотнинг сақланишига риоя қилиш бўйича талабларнинг бажарилиши;

кўрилган чора-тадбирлар самарадорлиги ва аввалги эксперт комиссиясининг таклифлари (тавсиялари) ёки талабларининг тўлиқ бажарилиши.


11. Ваколатли орган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказувчи орган Рухсатномасининг амал қилишини қуйидаги ҳолларда тугатиши ёки тўхтатиб қўйиши мумкин:

аттестациядан ўтказувчи орган тўғрисидаги низомда назарда тутилган функциялар лозим даражада бажарилмаганда ва мажбуриятларга риоя этилмаганда;

штат таркибидаги ходимлар малакаси қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаганда;

камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар белгиланган муддатларда бажарилмаганда;

ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш қоидалари ва тартиб-таомиллари бир неча маротаба бузилганда.


12. Ахборотлаштириш объектларида ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этиш устидан назорат қуйидаги ишларни амалга оширишни ўз ичига олади:

аттестациядан ўтказилган объект ходимлари томонидан ахборотни муҳофаза қилиш бўйича талабларнинг бажарилиши тўғрисида келиб тушаётган маълумотлар таҳлили;

зарур бўлганда, синовлар (техник тадқиқотлар)ни ўтказиш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш;

назорат натижаларини расмийлаштириш ва қарор қабул қилиш.


13. Текширув натижалари бўйича Ваколатли орган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Мувофиқлик аттестатининг амал қилишини қуйидаги ҳолларда тугатиш ёки тўхтатиб қўйишга ҳақли:

синов (техник тадқиқот) натижаларининг ахборот хавфсизлиги талаблари ва аввал олинган натижаларга ёмон томонга ўзгариши билан номувофиқлиги;

ахборотлаштириш объекти ахборот хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар талабларига риоя этмаганда;

Мувофиқлик аттестатини берган аттестациядан ўтказувчи орган томонидан ахборотлаштириш объектининг муҳофазаланганлик ҳолатига муҳим таъсир кўрсатувчи синовларни ўтказиш методикалари бузилганда.



3-БОБ. НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАННИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


14. Назоратни амалга ошириш мақсадида, Ваколатли орган ҳузурида Ваколатли органнинг ишчи органи функцияларини амалга оширувчи эксперт комиссиялари тузилади.

Эксперт комиссияси фаолияти Ваколатли органнинг эксперт комиссияси тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.


15. Ваколатли органнинг Эксперт комиссиялари ўз ваколати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

текширилаётган объектнинг фойдаланилиши чекланган ахборотни қайта ишлаш билан бевосита боғлиқ бўлган фаолияти билан танишиш;

аттестациядан ўтказувчи орган тузилмасига кирмайдиган, лекин аттестация ишларини ўтказишга жалб қилинадиган синов лабораториялари (марказлари)нинг фаолиятини баҳолашни амалга ошириш;

қоидабузарликлар аниқланганда, аттестациядан ўтказувчи орган ёки аттестациядан ўтказилган ахборотлаштириш объектининг текшириш далолатномаси (маълумотномаси)да баён қилинадиган, бажариш муддатларини кўрсатган ҳолда бажарилиши мажбурий бўлган талабларни бериш;

муҳофаза қилинадиган ахборотнинг чиқиб кетиш каналларининг юзага келишига сабаб бўлувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилишлари аниқланган ҳолларда, ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйишга олиб келмайдиган, ахборотлаштириш объектида фойдаланилиши чекланган ахборотни қайта ишлаш билан боғлиқ айрим операцияларни тўхтатиб қўйиш;

ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган талаблар бажарилмаган ҳолларда, Ваколатли органга, аттестациядан ўтказувчи органга берилган Рухсатнома ёки аттестацияланган ахборотлаштириш объектининг Мувофиқлик аттестатининг амал қилишини тугатиш ёки тўхтатиб қўйиш тўғрисида таклифлар киритиш.


16. Ваколатли органнинг эксперт комиссиялари:

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда назоратни амалга оширишга;

ахборот хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларга мувофиқ назорат ўтказилишини таъминлашга;

ахборотлаштириш объектининг муҳофазаланганлик ҳолатига муҳим таъсир кўрсатувчи қоидабузарликлар аниқланган ҳолларда қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан, ушбу Низомда назарда тутилган чораларни кўришга;

назоратни амалга ошириш жараёнида маълум бўлган ахборотнинг конфиденциаллигини таъминлашга мажбур.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


17. Ушбу Низомни бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


18. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 26 май, 21-сон, 251-модда

































Время: 0.1353
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск