ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2014 й. 124-сон "Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи хизматлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.05.2014 й.

N 124



ОБЪЕКТЛАРНИ МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН

МАНБАЛАР ҲИСОБИГА ҚУРИШДА ЯГОНА

БУЮРТМАЧИ ХИЗМАТЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон қарорига мувофиқ, шунингдек объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи хизматлари (кейинги ўринларда ягона буюртмачи хизматлари деб аталади) ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорига мувофиқ ягона буюртмачи хизматларининг раҳбарлари, ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва тариф коэффициентлари Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига мувофиқ белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2014 йил 1 январдан бошлаб ягона буюртмачи хизматлари (инжиниринг компаниялари) раҳбар ходимлари ва мутахассислари учун ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг амалдаги тариф коэффициентларига чекланган оширувчи коэффициентлар иловага мувофиқ белгилансин.


3. Вазирликлар, идоралар ва ягона буюртмачи хизматлари раҳбарлари ягона буюртмачи хизматлари ходимларини моддий рағбатлантиришни капитал қўйилмалардан фойдаланиш самарадорлигига, бажарилган ишлар сифати ва ҳажмига қараб табақалаштириб амалга оширсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 16 майдаги

124-сон қарорига

ИЛОВА



Ягона буюртмачи хизматлари (инжиниринг компаниялари)

раҳбар ходимлари ва мутахассислари учун белгиланадиган

ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф

коэффициентларига оширувчи коэффициентларнинг

ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРЛАРИ*

Т/р

Молиялаштиришнинг барча манбалари

бўйича инвестиция лойиҳаларининг

йиллик ҳажмлари


Тариф коэффициентларига

оширувчи коэффициентларнинг

чекланган миқдорлари**


1.

50,0 млрд. сўмгача


1,8

2.

50,0 млрд. сўмдан 100,0 млрд. сўмгача


1,9

3.

100,0 млрд. сўм ва ундан юқори


2,0

*) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг "Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси" ДУК ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бўйича ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги "Минтақавий автомобиль йўллари бўйича буюртмачи хизмати" ДУКнинг ягона буюртмачи хизматлари учун инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмларидан қатъи назар, 2,0 миқдорида оширилган коэффициент қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигининг ягона буюртмачи хизматлари учун инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмларидан қатъи назар, 3,0 миқдорида оширилган коэффициент қўлланилади.

**) Оширилган коэффициент миқдори молиялаштиришнинг барча манбалари бўйича инвестиция лойиҳалари ҳажмларига ўзгартиришлар киритилгандан кейин навбатдаги ойдан бошлаб қайта кўриб чиқилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 26 май, 21-сон, 244-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 5-сон, 48-модда








































Время: 0.2066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск