Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2014 й. 125-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.05.2014 й.

N 125



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ 1994 ЙИЛ 3 НОЯБРДАГИ 533-СОН

ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН ДАВЛАТ БОЖИ

СТАВКАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Давлат божи ставкаларини мақбуллаштириш, хўжалик юритувчи субъектларга судларда ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 2-бандининг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

а) мулкий тусдаги даъво аризаларидан

-

даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда


қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг мулкий тусдаги даъво аризаларидан


-

даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 26 май, 21-сон, 245-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 5-сон, 49-модда























Время: 0.1482
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск