Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Шартномаларнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2014 й. 126-сон "Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2014 й.

N 126


ДАВЛАТ МУЛКИНИ ИЖАРАГА БЕРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат мулкини тадбиркорлик субъектларига, улар томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан, ижара тўловининг энг кам ставкаси бўйича, тегишли коэффициентларни белгиламаган ҳолда, ижарага беришни назарда тутувчи намунавий ижара шартномасини ишлаб чиқсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 20 майдаги

126-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат мулкини ижарага бериш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "юридик шахсларнинг мулки" сўзларидан кейин "(шу жумладан, технопарк ҳудудидаги давлат мулки)" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"технопарк - камида 10 000 кв. м туташ ҳудуддан, давлат мулки (бинолар ва иншоотлар)дан ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорига мувофиқ ташкил этилган (ўз фаолиятини ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш тамойили бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг тегишли ҳудудий органлари билан келишилган бизнес-режа асосида амалга оширадиган) юридик шахсга ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган зарур инфратузилмадан иборат бўлган мулкий комплекс".


2. 7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Технопарк ҳудудидаги давлат мулкини ижарага беришнинг энг кўп муддати, давлат мулкини ижарага беришнинг илгари тузилган шартномалари бўйича мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилган тақдирда ушбу муддатни узайтириш имкони билан ўн йилни ташкил қилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно".


3. Қуйидаги мазмундаги 7-1-банд қўшилсин:

"7-1. Технопарк ҳудудидаги давлат мулки тадбиркорлик субъектларига ижара шартномаси асосида, улар томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан ижарага берилади.

Инвестиция мажбуриятлари ва уларни тадбиркорлик субъектлари томонидан бажариш шартлари ижара шартномасида белгиланади".


4. 10-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Технопарк ҳудудидаги давлат мулки тадбиркорлик субъектларига, тегишли коэффициентлар белгиланмасдан, ижара тўловининг энг кам ставкаси бўйича берилади";

тўртинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5. 12-банднинг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ижарага олувчи ижара шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида ёзма равишда мурожаат қилган тақдирда шартнома муддати, ушбу ижара объекти бўйича мажбурий тартибда эълон берилмасдан, ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган, тегишли равишда давлат мулкини ижарага беришнинг энг кўп муддатларидан ошмайдиган муддатларга белгиланган тартибда узайтирилади. Ушбу энг кўп муддатлар тугагач давлат мулки ижарага умумий асосларда берилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 26 май, 21-сон, 246-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 5-сон, 50-модда




























Время: 0.2023
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск