Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2014 й. 135-сон "Тошқин сувлари ва сел оқимларини Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш лойиҳаларини шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2014 й.

N 135


ТОШҚИН СУВЛАРИ ВА СЕЛ ОҚИМЛАРИНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ ОҚИМЛАРИ

БЎЙЛАБ БАРҚАРОР ВА ХАВФСИЗ ЎТКАЗИБ ЮБОРИШНИ

ТАЪМИНЛАШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ,

ИШЛАБ   ЧИҚИШ,   ЭКСПЕРТИЗАДАН   ЎТКАЗИШ,

ТАСДИҚЛАШ  ВА  АМАЛГА  ОШИРИШ  ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2014-2015 йилларда ва истиқболда 2020 йилгача сувларни Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юбориш дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 21 январдаги 13-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошқин сувлари ва сел оқимларини Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш лойиҳаларини шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2014 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 2 июнь, 22-сон, 260-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 5-сон, 53-модда



















Время: 0.1610
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск