Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Тошқин сувлари ва сел оқимларини Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш лойиҳаларини шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.05.2014 й. 135-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 29 майдаги

135-сон қарорига

ИЛОВА


Тошқин сувлари ва сел оқимларини Ўзбекистон

Республикаси сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз

ўтказиб юборишни таъминлаш лойиҳаларини шакллантириш,

ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга

ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу қоидалар Тошқин сувлари ва сел оқимларини Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш бўйича ҳар йилги Йиғма манзилли дастурни (кейинги ўринларда Йиғма манзилли дастур деб аталади) шакллантириш, шунингдек лойиҳаларнинг ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини, тасдиқланишини, амалда бажарилишини ташкил этиш, уларнинг амалга оширилиши ва самарадорлиги юзасидан назорат ва мониторинг олиб бориш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


сув объекти - табиий (жилғалар, сойлар, дарёлар ва бошқалар) ҳамда сунъий (очиқ ва ёпиқ каналлар, шунингдек коллектор-дренаж тармоқлари) сув оқимлари, табиий (кўллар, дарёлар, ер остидаги сувли горизонтлар) ҳамда сунъий (сув омборлари, селхоналар, ҳовузлар ва бошқалар), сув ҳавзалари, шунингдек булоқлар ва доимий ёки вақтинчалик сувлар йиғиладиган ҳамда сув режимининг характерли шакллари ва белгилари мавжуд бўлган бошқа объектлар;


сув оқими - ўзанида умумий нишаблик йўналиши бўйлаб сувлар доимий ёки вақтинчалик оқадиган сув объекти, сув оқими доимий - сув йил бўйи ёки вақтинча оқадиган (қурийдиган, музлайдиган) бўлиши мумкин;


тошқин - қорларнинг интенсив, қисқа вақт эриши ва кўплаб ёмғирлар ёғиши натижасида вужудга келадиган сув оқимининг бирор-бир тармоғида сув сатҳининг жадал, нисбатан қисқа вақтда ва нодаврий кўтарилиши ва сув сарфининг кўпайиши;


тошқин сувлари - тошқинлар даврида сув оқимлари ўзанида оқадиган сувлар;


сел - жуда катта (умумий оқим массаси 75 фоизгача) бўладиган, бузиш кучига эга бўлган қисқа муддатли тошқин, унинг таркибида кичик тоғ ва тоғ олди дарёлари ҳавзаларида ҳамда анча (камида 0,10) қия ёнбағирли қуруқ сойларда кучли ёмғирлар ёки қорларнинг жадал эриши натижасида пайдо бўладиган минерал заррачалар ва тоғ жинслари парчалари мавжуд бўлади;


сел оқимлари - селлар рўй берадиган даврда сув оқимлари бўйлаб ўтадиган сувлар;


хавфсиз ўтказиб юбориш - сувларни сув оқимлари бўйлаб, аҳоли пунктлари, суғориладиган ерлар, сув хўжалиги объектлари ва бошқа ижтимоий объектлар учун салбий оқибатларсиз ўтказиб юбориш;


оқимни барқарорлаштириш - сув оқимлари бўйлаб хавфсиз ўтказиб юбориш мақсадида тошқин сувларига ва сел оқимларига бўладиган техноген таъсирлар;


ҳимоялаш ишлари - ҳимоялаш иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ишлари, гидротехника иншоотлари, кўприклар, сув қувурлари, газ қувурлари ва сув оқимлари жойлашган бошқа ижтимоий объектлардаги ҳимоялаш ишлари, тошқин сувларини ва сел оқимларини ҳалокатсиз ўтказиб юбориш, аҳоли пунктларини, суғориладиган ерларни, сув хўжалиги объектларини ва бошқа ижтимоий объектларни ҳимоя қилиш мақсадида сув тўплагичларда ва сув оқимлари ўзанларида дарахтлар ўтқазиш;


ҳимоялаш иншоотлари - дамбалар, шпоралар, шалолалар, чуқурлар, ўйиқлар ва ўзанларни тартибга солувчи бошқа иншоотлар, шунингдек тошқин сувларини ва сел оқимларини хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлайдиган нишабликларни мустаҳкамлаш бўйича конструкциялар;


ҳимоялаш иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш - ҳимоялаш иншоотларини тўлиқ ёки қисман қайта қуриш ва қуриш. Ҳимоялаш иншоотлари реконструкция қилингандан кейин уларнинг бошланғич лойиҳа параметрлари ва таркиби янги лойиҳага мувофиқ қисман ёки тўлиқ ўзгариши мумкин;


ҳимоялаш иншоотларини таъмирлаш ва тиклаш - ҳимоялаш иншоотларининг, сув хўжалиги ва сув оқимларида жойлашган бошқа ижтимоий объектларнинг лойиҳадаги параметрларини сақлаш учун мўлжалланган, шу жумладан, иншоотларни ва уларнинг айрим бузилган жойларини, чўкиндилардан тозалаш, таъмирлаш ишлари;


тошқин сувларини ва сув оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш лойиҳаси - тошқин сувларини ва сув оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказиб юбориш мақсадида сув оқимларида жойлашган ҳимоя иншоотларини, сув хўжалиги объектларини ва бошқа ижтимоий объектларни реконструкция қилиш, қуриш, таъмирлаш ва тиклаш тадбирларини назарда тутувчи лойиҳа.



II. ТОШҚИН СУВЛАРИНИ ВА СУВ ОҚИМЛАРИНИ БАРҚАРОР

ВА ХАВФСИЗ ЎТКАЗИБ ЮБОРИШНИ ТАЪМИНЛАШ

ЛОЙИҲАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


3. Тошқин сувларини ва сув оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш лойиҳалари қуйидаги асосий талаблар асосида шакллантирилади ва амалга оширилади:

тошқин сувларини ва сув оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказиб юбориш аҳоли пунктлари, суғориладиган ерлар, сув хўжалиги объектлари ва бошқа ижтимоий объектларни ҳимоя қилишни назарда тутиши керак;

тошқин сувларини ва сув оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказиб юбориш тадбирлари комплекс муҳандислик-техникавий (муҳандислик-геология, топогеодезия, гидрометеорология) изланишлар ва тадқиқотлар, шунингдек белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилади ва амалга оширилади;

тошқин сувларини ва сув оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказиб юбориш тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича муҳандислик-техникавий (муҳандислик-геология, топогеодезия, гидрометеорология) изланишлар ва тадқиқотлар комплекс ҳолда ўтказилиши керак, шу жумладан, улар сув оқимлари ўзанлари, ҳимоя иншоотлари, сув хўжалиги объектлари ва уларнинг ўзанларидаги бошқа ижтимоий объектларнинг ҳолатини ўрганишдан иборат бўлади;

тошқин сувларини ва сув оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказиш бўйича ҳимоялаш ишларида ҳимоялаш иншоотлари, сув хўжалиги объектлари ва сув оқимларидаги бошқа ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича замонавий технологияларни ва илғор тажрибалар натижаларини жорий этиш назарда тутилиши керак;

тошқин сувларини ва сув оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказиб юбориш тадбирларига амалдаги сув хўжалиги ва гидрометеорология вазиятини ҳисобга олган ҳолда тузатишлар киритилиши мумкин;

ҳимоя тадбирларини амалга оширишнинг устуворлиги ва навбатлилиги уларнинг ижтимоий аҳамиятини, шунингдек гидрометеорология прогнозларини ва сув оқимларининг ва улардаги иншоотларнинг амалдаги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак.


4. Тошқин сувлари ва сел оқимларини Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш лойиҳаларини шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



III. ҲАР ЙИЛГИ ЙИҒМА МАНЗИЛЛИ

ДАСТУРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


5. Тошқин сувлари ва сел оқимларини Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш бўйича ҳимоя иншоотларини ва бошқа иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва тиклаш Сувларни Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юбориш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) доирасида ишлаб чиқилган ҳар йилги Йиғма манзилли дастурга мувофиқ амалга оширилади.


6. Йиғма манзилли дастур:

сув оқимларида ҳимоя иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш;

ҳимоя иншоотларини таъмирлаш ва тиклаш, шунингдек сув оқимларида бошқа ҳимоя ишларини амалга ошириш;

ҳимоя иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини, шунингдек сув оқимларида бошқа ҳимоя ишларини бажариш лойиҳаларининг прогноз параметрларини ўз ичига олади.


7. Йиғма манзилли дастур тошқин сувлари ва сел оқимларини Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш бўйича келгуси йил учун ҳудудий манзилли дастурлардан (кейинги ўринларда ҳудудий манзилли дастурлар деб аталади) шакллантирилади.


8. Ҳудудий манзилли дастурлар реал сув хўжалиги, гидрометеорологик шарт-шароитларни ва сув оқимларининг бошқа табиий-хўжалик шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда, тошқин сувлари ва сел оқимларини сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш вазифаларини ҳал этишга комплекс ва тизимли ёндашиш асосида ишлаб чиқилади.


9. Келгуси йил учун ҳудудий манзилли дастурлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

сув оқимларида ҳимоя иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларининг манзилли рўйхати;

ҳимоя иншоотларини таъмирлаш ва тиклаш, шунингдек сув оқимларидаги бошқа ҳимоя ишлари бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхати;

иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклашнинг лойиҳа-қидирув ишлари, шунингдек сув оқимларидаги бошқа ҳимоя ишларининг манзилли рўйхати.


10. Ҳудудий манзилли дастурларни шакллантириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари билан ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этилади.

Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари ва вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари ҳудудий ишчи гуруҳларнинг раҳбарлари ҳисобланадилар.

11. Ҳудудий ишчи гуруҳ таркибига:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармалари;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари;

"Ўзгидромет" маркази, "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат геология қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;

лойиҳа ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг раҳбарлари ва мутахассислари киритилади.

Зарурият бўлганда ҳудудий ишчи гуруҳлар таркибига бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳам киритилиши мумкин.


12. Ирригация тизимларининг ҳавза бошқармалари манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги материалларни тайёрлайдилар ва ҳудудий ишчи гуруҳларнинг кўриб чиқиши учун тақдим этадилар:

барча асосий сув объектлари, сув объектлари ва улардаги иншоотларнинг техник тавсифлари кўрсатилган схематик хариталар;

кўп йиллик гидрологик маълумотлар, шунингдек тошқин сувлари ва сел оқимларини ўтказиб юбориш бўйича бошқа маълумотлар.


13. Ҳудудий ишчи гуруҳлар:

1 мартгача бўлган муддатда жойнинг ўзига бориб гидрографик тамойил асосида сув оқимларини ва бошқа сув объектларини, сув оқимлари бўйлаб жойлашган сув хўжалиги объектларини ва бошқа ижтимоий объектларни, аҳоли пунктларини ҳамда суғориладиган ерларни батафсил текшириб чиқадилар;

текшириб чиқиш якунлари бўйича ҳимоя иншоотлари емирилиши, сув оқимлари ўзанларининг ўпирилиши ва лойқа чўкиши, сув хўжалиги объектлари ва бошқа ижтимоий объектлардаги емирилишлар, аҳоли пунктлари ва бошқа ижтимоий объектларни сув босиши хавфи мавжудлигини аниқлайдилар;

сув хўжалиги объектлари ва сув оқимларидаги бошқа ижтимоий объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича устувор ҳимоя ишларини белгилайдилар;

1 апрелгача бўлган муддатда келгуси йил учун тошқин сувлари ва сел оқимларини сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш бўйича ҳудудий манзилли дастурларни ишлаб чиқадилар ҳамда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тошқинга қарши ҳудудий комиссияларга киритадилар.


14. Келгуси йил учун ҳудудий манзилли дастурлар 10 апрелгача бўлган муддатда тегишли тошқинга қарши ҳудудий комиссиянинг қарори билан тасдиқланади.


15. Тошқин сувлари ва сел оқимларини сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш бўйича тасдиқланган ҳудудий манзилли дастур, белгиланган тартибда, ҳар йили 15 апрелгача бўлган муддатда кўриб чиқиш ва умумлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига киритилади.


16. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзгидромет" маркази, "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳудудий манзилли дастурлар асосида келгуси йил учун Йиғма манзилли дастурни ишлаб чиқади.


17. Келгуси йил учун тошқин сувлари ва сел оқимларини сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш бўйича Йиғма манзилли дастур 1 майгача бўлган муддатда, белгиланган тартибда, тошқин сувлари ва сел оқимларини хавфсиз ўтказиб юбориш, қор кўчиши ва кўчки ҳодисалари хавфини пасайтиришни таъминлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига (кейинги ўринларда Тошқинга қарши Ҳукумат комиссияси деб аталади) киритилади.


18. Тошқинга қарши Ҳукумат комиссияси 15 майгача бўлган муддатда Йиғма манзилли дастурни кўриб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда амалга ошириш учун белгиланган тартибда манфаатдор вазирликлар ва идораларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига юборади.


19. Сув хўжалиги, гидрометеорологик ва сув оқимининг бошқа табиий-хўжалик шарт-шароитларининг бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлари, ҳимоя ишларининг асосланганлиги ва устуворлиги ҳисобга олинган ҳолда, Тошқинга қарши Ҳукумат комиссиясининг қарори билан Дастурга ва Йиғма манзилли дастурга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


20. Тасарруфида сув хўжалиги объектлари ва ижтимоий объектлар бўлган вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари - тегишли ҳимоя ишлари бажарилишининг буюртмачилари Йиғма манзилли дастур ва тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида қуриш, таъмирлаш-тиклаш ва лойиҳа-қидирув ишларининг алоҳида манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда ишлаб чиқадилар.



IV. ҲИМОЯ ИНШООТЛАРИНИ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ, ТАЪМИРЛАШ ВА ТИКЛАШ БЎЙИЧА ЛОЙИҲА

ҲУЖЖАТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚИЛИШИ, ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗИЛИШИ ВА ТАСДИҚЛАНИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


21. Келгуси йил учун тасдиқланган Йиғма манзилли дастур тошқин сувлари ва сел оқимларини сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш бўйича ҳимоя иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳа ҳужжатларини (кейинги ўринларда лойиҳа ҳужжатлари деб аталади) ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.


22. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ белгиланган тартибда "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси билан келишилиши керак.


23. Лойиҳа ҳужжатлари фаолиятнинг кўрсатиб ўтилган турини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади.


24. Лойиҳа ҳужжатлари буюртмачининг тармоқ экспертизасидан ўтказилиши керак.

Лойиҳа ҳужжатларининг давлат экспертизаси, белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси органлари томонидан ўтказилади.


25. Экспертизадан ўтган лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда тасдиқланиши керак.



V. ТОШҚИН СУВЛАРИ ВА СЕЛ ОҚИМЛАРИНИ

СУВ ОҚИМЛАРИ БЎЙЛАБ БАРҚАРОР ВА ХАВФСИЗ

ЎТКАЗИБ ЮБОРИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


26. Тошқин сувлари ва сел оқимларини сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган тартибда буюртмачилар томонидан амалга оширилади.


27. Тошқин сувлари ва сел оқимларини сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш лойиҳаларини амалга оширишни молиялаштириш, белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг харажатлар сметасида фойдаланиш харажатлари учун мўлжалланган бюджетдан ажратиладиган маблағлар, шунингдек марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


28. Хўжалик юритувчи субъектлар ўз балансларидаги ижтимоий объектларни ҳимоя қилиш мақсадида тошқин сувлари ва сел оқимларини сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш тадбирларини белгиланган тартибда ўз маблағлари ҳисобига амалга оширадилар.



VI. ТОШҚИН СУВЛАРИ ВА СЕЛ ОҚИМЛАРИНИ СУВ

ОҚИМЛАРИ БЎЙЛАБ БАРҚАРОР ВА ХАВФСИЗ ЎТКАЗИБ

ЮБОРИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЛОЙИҲАЛАРИ АМАЛГА

ОШИРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ВА МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ,

БАЖАРИЛГАН ИШЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


29. Тошқин сувлари ва сел оқимларини сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш лойиҳалари амалга оширилишини назорат қилиш белгиланган тартибда:

қабул қилинган шартнома мажбуриятларига ва шартномада қайд қилинган бошқа функцияларга пудратчи томонидан риоя этилишини назорат қилиш, объект қурилишини техник кузатиб бориш ва техник назорат қилиш юзасидан - буюртмачилар;

қурилишнинг бутун даври ва тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш мобайнида бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа қарорларига мувофиқлиги устидан муаллифлик назорати юзасидан - лойиҳа ташкилотлари томонидан;

бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва уларнинг қурилиш нормалари ва қоидаларига, норматив-техник ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек пудрат ташкилоти томонидан қурилиш объектида ижро ҳужжатлари юритилишини назорат қилиш юзасидан - "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан;

ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш юзасидан - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг назорат органлари томонидан амалга оширилади.


30. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Йиғма манзилли дастурга киритилган лойиҳалар амалга оширилишининг объектма-объект мониторинги олиб борилишини таъминлайди ва ҳар ойда тегишли ахборотни Тошқинга қарши Ҳукумат комиссиясига киритади.


31. Тугалланган қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилиб олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.






Низомга

ИЛОВА



Тошқин сувлари ва сел оқимларини

Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари

бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни

таъминлаш лойиҳаларини шакллантириш, ишлаб чиқиш,

экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш

СХЕМАСИ









>

Тошқинга қарши комиссия

<














4









7



































Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзгидромет" маркази, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК, "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзавтойўл" ДАК, "Ўзтрансгаз" АК, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар)




Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК, "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзавтойўл" ДАК, "Ўзтрансгаз" АК, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар




Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


5



<




>

<

7






















^

3


















Буюртмачилар, лойиҳа ташкилотлари, "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ҳудудий органлари, Молия вазирлигининг назорат органлари














Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари




Тошқинга қарши ҳудудий комиссия


5

>


<

6



<






^
















2

















Ҳудудий ишчи гуруҳ

<

1
























         

1. Ҳар йили 1 февралгача бўлган муддатда ҳудудий ишчи гуруҳлар таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш.


2. 1 мартгача бўлган муддатда сув оқимлари ва бошқа сув объектларини, сув хўжалиги объектлари ва бошқа ижтимоий объектларни, аҳоли пунктлари ва суғориладиган ерларни текшириб чиқиш, устувор ҳимоя ишларини белгилаш, келгуси йил учун ҳудудий манзилли дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва 1 апрелгача бўлган муддатда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тошқинга қарши ҳудудий комиссияга киритиш.


3. Ҳудудий манзилли дастурни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ва 15 апрелгача бўлган муддатда кўриб чиқиш ва умумлаштириш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигига киритиш.


4. Келгуси йил учун Йиғма манзилли дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш, уни белгиланган тартибда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш ҳамда 1 майгача бўлган муддатда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Тошқинга қарши Ҳукумат комиссиясига киритиш.


5. Келажак йилда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг Йиғма манзилли дастурини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда 15 майгача бўлган муддатда қуриш, таъмирлаш-тиклаш ва лойиҳа-қидирув ишларининг алоҳида манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун манфаатдор вазирликлар ва идораларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига юбориш, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлашни ташкил этиш, шунингдек тасдиқланган тармоқ жадвалларига мувофиқ лойиҳаларни амалда бажариш.


6. Тошқин сувлари ва сел оқимларини сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш лойиҳаларини амалга оширишни белгиланган тартибда назорат қилиш.


7. Лойиҳалар амалга оширилиши устидан объектма-объект мониторинг олиб бориш ва Тошқинга қарши Ҳукумат комиссиясига ахборот киритиш.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 2 июнь, 22-сон, 260-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 5-сон, 53-модда
































Время: 0.2032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск