Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисида Низом (АВ томонидан 30.01.2004 й. 1305-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 06.12.2003 й. 158-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 30 январда 1305-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлигининг

2003 йил 6 декабрдаги

158-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув

тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима

қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб

чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг.



Йўловчилар автовокзаллари,

автостанциялари тўғрисида

НИЗОМ


Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги мазкур Низом (кейинги ўринларда матнда "Низом" деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон "Ўзбекистон Республикасида Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Мазкур Низом автовокзаллар ва автостанцияларнинг категориялари ва классларини аниқлаш тартибини, шунингдек уларнинг функциялари ва ишлашининг технологик жараёнини белгилайди.


I БОБ. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


1. Мазкур Низомда "Автомобиль транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларида белгиланган тушунчалар ва атамалар билан биргаликда қуйидаги тушунчалар ва атамалар қўлланилади:

автовокзал (автостанция) - транспорт-экспедиция, ташиш фаолиятини амалга оширадиган ва йўловчиларга бошқа хизматлар кўрсатадиган ташкилот;

касса пункти - йўлкира чипталари сотиш ва йўловчиларга маълумотнома-ахборот хизматлари кўрсатишга мўлжалланган иншоот;


автотранспорт воситаларини жўнатиш - белгиланган йўналиш бўйича автовокзаллар, автостанциялардан автотранспорт воситаларини йўловчилари билан рейсга жўнатиш;


касса зали - зарур касса аппаратлари (компьютерлар) ва маълумот-ахборот бериш ускуналари билан жиҳозланган, йўловчиларга чипта сотадиган кассирларнинг ишлаши учун мўлжалланган жой;


йўловчилар оқими - вақт бирлигида муайян йўналишда ҳақиқатда ташиладиган йўловчилар сони;


автовокзал, автостанциянинг йўловчиларни қабул қилиш имконияти - мавжуд техника билан жиҳозланганлик ва амалдаги технология жараёнида бир суткада автовокзал, автостанция жўнатиши мумкин бўлган автотранспорт воситаларининг энг кўп сони;


перрон - автобусларни қабул қилиш ва жўнатиш, йўловчиларни автобусга хавфсиз чиқариш ва ундан тушириш учун мўлжалланган иншоот;

перрон (чипта) назоратчиси - автотранспорт воситаларининг экипировкаси ва санитария ҳолатини, йўналиш ҳужжатлари ва чипталарнинг ҳолати ва мавжудлигини, автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадвалига мувофиқ жўнатилишини текшириш ҳуқуқига эга шахс;

йўловчиларнинг бир вақтдаги сиғими - автовокзал ва автостанцияларнинг йўловчиларнинг кутиш залларида ва йўловчилар хоналарида бир вақтнинг ўзида сиғадиган жўнатилаётган ва келаётган йўловчилар сони.


II БОБ. АВТОВОКЗАЛ, АВТОСТАНЦИЯНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

2. Автовокзаллар, автостанциялар шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро автомобиль қатнови йўналишларида йўловчилар ташиш ҳаракатига тезкор раҳбарлик қилиш мақсадида йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун шаҳарлар, аҳоли яшаш манзиллари ва автомобиль йўллари трассаларида, йўловчилар тўпланадиган ва охирги тўхташ манзилларида ташкил этилади.


3. Ҳар бир автовокзал ва автостанция қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган ўз паспортига эга бўлиши керак.


III БОБ. АВТОВОКЗАЛЛАРНИНГ КАТЕГОРИЯЛАРИ

ВА АВТОСТАНЦИЯЛАРНИНГ КЛАССЛАРИ


6. Автовокзал, автостанция тузилмаси (категорияси ва класси ҳисобга олинган ҳолда) қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) кутиш учун йўловчиларга мўлжалланган бинолар ва хоналар, касса зали (чипта кассалари), болали йўловчиларга мўлжалланган хоналар, ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг узоқ вақт дам олишига мўлжалланган хоналар (меҳмонхона), маъмурият хонаси, қўл юкини сақлаш хоналари, милициянинг хизмат хоналари, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш учун монитор орқали кузатиш учун технологик анжомлар ўрнатилган хизмат хоналари, маданий-маиший ва санитария-гигиена мақсадидаги хоналар (автовокзалларда);

Йўловчилар ва ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автовокзаллар ва автостанцияларда видеокузатиш камералари (йўловчиларнинг кутиш залларида, чипта кассаларида ҳамда йўловчилар кўп тўпланадиган бошқа жойларда) ўрнатилади, автовокзалларга кириш жойларида йўловчилар ва уларнинг багажини текшириш учун турғун металл детекторлар билан жиҳозланган текшириш постлари ташкил этилади;

б) йўловчиларни чиқариш ва тушириш перронлари, рейслар ўртасида автотранспорт воситалари тўхтаб турадиган майдончалар, техник кўрикдан ўтказиш (автовокзалларда) ва автотранспорт воситалари салонларини тозалаш постлари;

в) шаҳар транспорти, шу жумладан такси сифатида ишлатиладиган автомобиллар кириб келиши ва туриши учун (автовокзалларда) мўлжалланган вокзал олди майдони;

г) автовокзал, автостанция ҳудудида, перронларда ногиронларнинг аравачалари учун юриш йўллари, аравачалардаги ногиронларни чиқариш ва тушириш учун жиҳозланган чиқариш (тушириш) жойларини.


7. Қуйидагилар автовокзалларнинг категориялари ва автостанцияларнинг классларини аниқлаш мезонлари ҳисобланади:

а) йўловчиларнинг айнан бир вақтдаги сиғими - киши;

б) автотранспорт воситаларининг бир суткадаги жўнаб кетишлари сони;

в) бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш ҳудудлари, технологик анжомларнинг мавжудлиги.

Автовокзалларнинг категориялари ва автостанцияларнинг классларини аниқлаш мезонлари мазкур Низомга 4-иловада келтирилган.



IV БОБ. АВТОВОКЗАЛЛАР, АВТОСТАНЦИЯЛАРНИНГ

ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


8. Қуйидагилар автовокзаллар, автостанцияларнинг асосий функциялари ҳисобланади:

а) диспетчерлик раҳбарлиги, ҳар бир автотранспорт воситасининг сиғимидан самарали фойдаланишни ҳисобга олган,

...
Время: 0.1334
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск