Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 20.05.2014 й. 366/01-10-сон "Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 03.06.2014 й. 2314-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.06.2014 й.

N 2314-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

20.05.2014 й.

N 366/01-10


ҚАРОРИ


"Якка тартибда уй-жой қуриш

(деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига

мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини

реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил

этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 9 декабрдаги 01/09-18/13-сон "Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 2314, 2012 йил 13 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 2-сон, 25-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                   А. Абдуҳакимов






Қарорга

ИЛОВА



"Якка тартибда уй-жой қуриш

(деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига

мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш

ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион

савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарор муқаддимасидаги "ва 2011 йил 25 майдаги 146-сон "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 20-21-сон, 205-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси" деган сўзлар "қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) муқаддимадан "ва 2011 йил 25 майдаги 146-сон "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 20-21-сон, 205-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ёки Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 9 июнь, 23-сон, 278-модда






























Время: 0.1548
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск