ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 19.05.2014 й. 13/3-сон "Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 03.06.2014 й. 2332-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.06.2014 й.

N 2332-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

19.05.2014 й.

N 13/3


ҚАРОРИ



Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг

давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини

тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/4-сон қарори (рўйхат рақами 2332, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                     Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг

давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини

тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 9-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


2. 11-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Кредит ахбороти, КАДРга ва кредит бюроларига кредитлаш жараёнига мос кетма-кетликда юборилиши шарт.".


3. Қуйидаги мазмундаги 12-1 ва 12-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"12-1. КАДР ахборотларнинг тўғри юборилиши бўйича кунлик назоратни олиб боради. Мазкур Низомнинг 8, 11 ва 12-бандлари талабларининг бажарилишини назорат қилиш автоматик тарзда олиб борилади.

12-2. КАДРнинг амалиёт куни банклараро электрон тўлов ҳужжатларини ўтказиш вақтига мос бўлиши лозим.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 9 июнь, 23-сон, 277-модда




























Время: 0.1847
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск