ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Давлат божхона қўмитасининг 29.05.2014 й. 01-02/12-09-сон "Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 05.06.2014 й. 2525-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.06.2014 й.

N 2525-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

29.05.2014 й.

N 01-02/12-09


ҚАРОРИ



Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво

кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини

божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 370-сон "Товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисида"ги ва 2013 йил 4 октябрдаги 271-сон "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясини авиация керосини билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 5 ноябрдаги 01-02/12-29-сон қарори (рўйхат рақами 2525, 2013 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 619-модда) билан тасдиқланган Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                        З. Дусанов






Қарорга

ИЛОВА



Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво

кемалари учун мўлжалланган авиакеросин

маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан

ўтказиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:


а) олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хизмат кўрсатувчи - "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг аэропортлари;";


б) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ҳудудий божхона органлари - Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар бўйича бошқармалари ва "Тошкент - АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси.".


2. 3-банддаги "Тошкент - АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплексининг (бундан буён матнда "Тошкент - АЭРО" ИБК деб юритилади)" деган сўзлар "ҳудудий божхона органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 12-бандда "Тошкент - АЭРО" ИБКнинг" деган сўзлар "ҳудудий божхона органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 16-банднинг биринчи хатбошисидаги "уч кундан" деган сўзлар "уч иш кунидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Қуйидаги мазмундаги 16-1-банд билан тўлдирилсин:

"16-1. Декларант ўз хоҳишига кўра авиакеросин маҳсулотини "реэкспорт" божхона режимига расмийлаштиришни электрон шаклда амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Бундай ҳолларда божхона расмийлаштируви амалга ошириладиган божхона постига божхона юк декларацияси мазкур Қоидаларнинг 16-бандида қайд этилган ҳужжатлар декларантнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда "Товарларни электрон декларациялаш" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тақдим этилади.".


6. 18-банддаги "44" рақами "07" рақами билан алмаштирилсин.


7. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 9 июнь, 23-сон, 281-модда






























Время: 0.1521
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск