ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.06.2014 й. 2591-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 03.05.2014 й. 65-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 3 июнда 2591-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2014 йил 3 майдаги

65-сонли буйруғига

ИЛОВА



Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган,

наркологик касалликка (сурункали алкоголизм,

гиёҳвандлик, заҳарвандлик) йўлиққан шахсларга

нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини

қўллаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-ижроия кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, наркологик касалликка (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик) йўлиққан шахсларга (бундан буён матнда ҳукм қилинган шахслар деб юритилади) нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан алкоголизмга, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка йўлиққан ёхуд ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахслар томонидан жиноят содир этилган тақдирда, агар тиббий хулоса мавжуд бўлса, суд жазо тайинлаш билан бирга уларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаши мумкин.

2. Ҳукм қилинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари уларни даволаш мақсадида қўлланилади.


3. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ижро этиш учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ёки ажрими асос бўлади.



2-БОБ. ТИББИЙ ЙЎСИНДАГИ МАЖБУРЛОВ

ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ


4. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахслар жазони ижро этиш муассасаларининг қабул бўлимида шифокор-нарколог ёки шифокор-психиатр томонидан рўйхатга олинади ва 3 кун ичида тиббий текширувдан ўтказилади.


5. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахслар клиник, анамнестик, психопатологик, соматоневрологик ва лаборатория текширувларидан ўтказилади ва уларга шифокор-нарколог ёки шифокор-психиатр томонидан ташхис қўйилади ҳамда индивидуал равишда даволаш режаси белгиланади.


6. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахсларга шифокор-нарколог ёки шифокор-психиатр хулосасига мувофиқ даволаш режасига асосан тиббий ёрдам кўрсатилади.


7. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахслар дори воситалари ҳамда психотерапевтик таъсир ўтказиш чоралари билан даволанади.

Бунда тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахсларга мотивацион интервью, когнитив-ахлоқий, суггестив, рационал ва психологик (ижтимоий психологик ва рецидивга қарши) тренинглар орқали психотерапия, тиббий-ижтимоий ҳамда касбий реабилитация усуллари қўлланилади.


8. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахсларда фаол сил касаллиги мавжудлиги аниқланган тақдирда, уларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш фаол сил касаллигига ихтисослаштирилган жазони ижро этиш муассасаларида амалга оширилади.


9. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахсларга шифокор-нарколог ёки шифокор-психиатр хулосасига асосан стационар ёки амбулатория кузатуви тайинланади.


10. Стационар кузатувда дори воситаларини қўллаган ҳолда патогенетик ва симптоматик даволаш амалга оширилади.


11. Стационар кузатув якунлангандан сўнг, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахсларга амбулатор кузатув тайинланади ва тегишли даволаш ишлари амалга оширилади.


12. Стационар ёки амбулатор кузатув даврида шахсда унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга тўсқинлик қилувчи касаллик мавжудлиги аниқланган тақдирда, тиббий комиссия томонидан берилган хулосага мувофиқ тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш вақтинчалик тўхтатиб турилади.


13. Ҳукм қилинган шахс тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан бош тортса, тиббиёт бўлими бошлиғи жазони ижро этиш муассасаси бошлиғини бу ҳақда ёзма равишда дарҳол хабардор қилади. Бунда тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан бош тортган ҳукм қилинган шахсга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўрилиши мумкин.


14. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш жазони ижро этиш муассасаси тиббий комиссиясининг хулосасига асосан якунланади.


15. Жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи тиббий комиссия хулосасига асосан ўн кун ичида тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тугатишни сўраб тегишли судга ёзма равишда мурожаат қилади. Бунда тиббий хулоса ва тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахснинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилди мазкур мурожаатга илова қилиниши лозим.


16. Тиббий хулосадаги маълумотлар тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахснинг тиббий амбулатор варақасига қайд этилади.


17. Жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти наркологик касалликдан (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик) мажбурий даволаш курсини тугалламаган шахсларга нисбатан - вилоят, шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари (бўлимлари) ёки соғлиқни сақлаш органларининг даволаш муассасаларини уларнинг озод этилганлиги тўғрисида олдиндан хабардор этади. Бунда тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахснинг тиббий амбулатор картасидан кўчирма ҳам юборилади.


3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


18. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 9 июнь, 23-сон, 275-модда


































Время: 0.2198
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск