ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт соҳасини бошқариш, спортчиларни тайёрлаш /

Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва спорт ҳаками касбларига қўйиладиган Малака талаблари (АВ томонидан 03.06.2014 й. 2592-сон билан рўйхатга олинган маданият ва спорт ишлари вазирининг 26.05.2014 й. 1-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 3 июнда 2592-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

маданият ва спорт

ишлари вазирининг

2014 йил 26 майдаги

1-сонли буйруғига

ИЛОВА



Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва спорт

ҳаками касбларига қўйиладиган

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


Мазкур малака талаблари Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, спорт тури бўйича спортчи, тренер ва спорт ҳаками касбларига қўйиладиган малака талабларини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур малака талабларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


спортчи - танлаган спорт тури ёки спорт турлари билан мунтазам шуғулланадиган, доимо ўзининг спорт маҳоратини ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс;


тренер - тренерлик фаолияти бўйича малака оширганлик ҳақидаги сертификатга эга бўлган ёки таълим муассасаларининг спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишини битирган (бунда битирувчи тегишли спорт тури бўйича тренер лавозимига ишга қабул қилинганига уч йилдан ошмаган бўлиши лозим), шунингдек, ўқув-машқ, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини, спорт натижаларига эришиш учун беллашув фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс;

спорт ҳаками - спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун жисмоний тарбия ёки спорт тадбири ташкилотчиси томонидан ваколат берилган, махсус тайёргарликдан ўтган ва тегишли малака тоифасини олган жисмоний шахс.

2. Мазкур малака талаблари спортчи, тренер ва спорт ҳаками касбларида ишлашга талабгор ёки ишлаётган шахсларга нисбатан татбиқ қилинади.

3. Спорт тури бўйича спортчи (терма жамоа аъзоси бўлган спортчи ва спортчи-инструктор), тренер (тренер-ўқитувчи, тренер-инструктор, терма жамоа тренери, терма жамоа катта тренери, терма жамоа бош тренери) ва спорт ҳаками (мусобақа бош котиби ва унинг ўринбосари, мусобақа бош спорт ҳаками ва унинг ўринбосари) ҳамда ушбу лавозимларга тавсия этилаётган номзодлар қуйидагиларни билиши керак:

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги халқаро ҳужжатларни;

жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун ҳужжатларини;

спорт машғулоти ва фаолияти услубиётини;

педагогика, психология, спорт тиббиёти, меҳнатни муҳофаза қилиш, тегишли санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.


2-БОБ. СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА СПОРТЧИ КАСБИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


4. Спорт тури бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси аъзоси бўладиган спортчи ва спортчи-инструктор:

катталар - "Спорт усталигига номзод" тоифаси ёки "Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси" ёхуд "Ўзбекистон спорт устаси" спорт унвонига;

ёшлар - камида биринчи спорт разрядига;

ўсмирлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри терма жамоалари ўсмирлари ҳам) - камида ўсмирлар учун биринчи спорт разрядига эга бўлиши лозим.

5. Спорт тури бўйича спортчига, паралимпия ҳамда сурдлимпия спорт турлари бўйича терма жамоалар спортчиларига малака талаблари қўйилмайди.


3-БОБ. СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА ТРЕНЕР КАСБИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


6. Қуйидагилар спорт тури бўйича терма жамоа бош тренерига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:

жисмоний тарбия бўйича олий маълумотга эга бўлиши;

"Олий тоифали тренер" малака тоифасига эга бўлиши;

спорт тури бўйича тренер-ўқитувчи лавозимида камида 3 йиллик ёки терма жамоанинг катта тренери лавозимида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши.


7. Қуйидагилар спорт тури бўйича терма жамоа катта тренерига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:

жисмоний тарбия бўйича олий маълумотга эга бўлиши;

"Олий тоифали тренер" малака тоифасига эга бўлиши;

спорт тури бўйича тренер-ўқитувчи ёки терма жамоанинг тренери лавозимида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши.


8. Қуйидагилар спорт тури бўйича терма жамоа тренерига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:

жисмоний тарбия бўйича олий маълумотга эга бўлиши;

"Биринчи тоифали тренер" малака тоифасига эга бўлиши;

спорт тури бўйича тренер-ўқитувчи лавозимида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши.


9. Спорт тури бўйича тренер ва тренер-ўқитувчи жисмоний тарбия бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотига, тренер-инструктор эса, жисмоний-тарбия ва спорт соҳаси бўйича етарли билим ва амалий тажрибага эга бўлиши лозим. Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхатида (рўйхат рақами 2559, 2014 йил 5 февраль) белгиланган спорт турлари бўйича тренер ва тренер-ўқитувчилар бундан мустасно.

10. Спорт тури бўйича тренер-ўқитувчи ҳамда тренер-инструкторлик лавозимига тавсия этилаётган номзодларга иш стажига эга бўлиш талаб этилмайди.



4-БОБ. СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА СПОРТ ҲАКАМИ

КАСБИГА ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ

11. Қуйидагилар спорт тури бўйича мусобақа бош спорт ҳакамига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:

спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;

"Халқаро тоифали спорт ҳаками" ёки "Миллий тоифали спорт ҳаками" ёхуд "Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига эга бўлиши;

камида 5 та мусобақада спорт ҳаками сифатида иштирок этган бўлиши.


12. Қуйидагилар спорт тури бўйича мусобақа бош спорт ҳаками ўринбосарига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:

спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;

"Халқаро тоифали спорт ҳаками" ёки "Миллий тоифали спорт ҳаками" ёхуд "Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига эга бўлиши;

камида 5 та мусобақада ҳакам сифатида иштирок этган бўлиши.


13. Қуйидагилар спорт тури бўйича мусобақа бош котибига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:

спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;

"Халқаро тоифали спорт ҳаками" ёки "Миллий тоифали спорт ҳаками" ёхуд "Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига эга бўлиши;

камида 3 та мусобақада ҳакам сифатида иштирок этган бўлиши.


14. Қуйидагилар спорт тури бўйича мусобақа бош котиби ўринбосарига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:

спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;

"Халқаро тоифали спорт ҳаками" ёки "Миллий тоифали спорт ҳаками" ёхуд "Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига эга бўлиши;

камида 2 та мусобақада ҳакам сифатида иштирок этган бўлиши.


15. Қуйидагилар спорт тури бўйича спорт ҳакамига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:

спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;

Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2942, 2017 йил 27 октябрь) мувофиқ спорт турлари бўйича спорт ҳакамларига бериладиган малака тоифаларидан бирига эга бўлиши лозим.

16. Спорт тури бўйича спорт ҳаками лавозимига тавсия этилаётган номзодларга иш стажига эга бўлиш талаб этилмайди



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


17. Мазкур малака талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


18. Мазкур малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 9 июнь, 23-сон, 280-модда

































Время: 0.1933
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск