Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида тадбиркорлик тузилмаларидаги суғурта /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2014 й. 136-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Миллий экспорт қилувчиларни суғурталашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 21 апрелдаги 167-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.2014 й.

N 136


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "МИЛЛИЙ

ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИЛАРНИ СУҒУРТАЛАШНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

1998 ЙИЛ 21 АПРЕЛДАГИ 167-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими

ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга

доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил

9 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 9 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ ҳамда маҳаллий тадбиркорлар-экспорт қилувчиларнинг ишончли суғурта ҳимоясини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Миллий экспорт қилувчиларни суғурталашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 21 апрелдаги 167-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 2 июндаги

136-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Миллий экспорт қилувчиларни суғурталашни

таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил

21 апрелдаги 167-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Экспорт юк ташишларни суғурта қилиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда "Инкотермс" халқаро қоидаларига мувофиқ тижорат ташкилотлари бўлган ва тегишли турдаги суғурталашни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади".


2. Сармоя, товарлар ва хизматларни экспорт қилувчиларга суғурта қопламаси бериш тартибида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Тижорат ташкилотлари бўлган ва тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ҳамда суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи юридик шахслар суғурта ташкилотлари деб эътироф этилади";


б) 4-бандда:

биринчи ва ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан ушбу маълумотнома тақдим этиш талаб қилинмайди";

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Суғурта мукофотини тўлаш шартлари суғурталанувчи билан суғурта ташкилоти ўртасида тузиладиган суғурта шартномасида қайд этилади";

тўққизинчи хатбошидаги "суғурта ҳақи унинг жорий счётига" сўзлари "суғурта мукофоти унинг ҳисоб рақамларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-бандда:

ўн биринчи хатбошидаги "суғурта ҳақи" сўзлари "суғурта мукофоти" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн саккизинчи хатбошига "ташкилотига" сўзидан кейин "мазкур Тартибнинг 12-1-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги талабнома йўллайди, шунингдек" сўзлари қўшилсин;

ўттиз тўққизинчи хатбошига "ташкилотига" сўзидан кейин "мазкур Тартибнинг 12-1-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда суғурта товонини тўлаш тўғрисида талабнома йўллайди, шунингдек" сўзлари қўшилсин;


г) IV бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"IV. Суғурта мукофотини ва суғурта товонини тўлаш";


д) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Таваккалчиликларни қоплаш суғурта ташкилоти томонидан франшиза белгиланмаган ҳолда хорижий валютада амалга оширилади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун таваккалчиликларни қоплаш суғурта ташкилоти томонидан миллий валютада ҳам амалга оширилиши мумкин";


е) 10-банддаги "Суғурта тўлови (суғурта мукофоти)" сўзлари "Суғурта мукофоти" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


з) 12-банддаги "Суғурта тўловини" сўзлари "Суғурта мукофотини" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) қуйидаги мазмундаги 12-1-банд қўшилсин:

"12-1. Суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги қарор суғурталанувчи томонидан суғурта ташкилотига тақдим этиладиган, суғурта ҳодисасини ва унинг сабабини ҳамда етказилган зарар миқдорини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар асосида суғурталанувчининг биринчи талабига кўра қабул қилинади:

суғурталанувчининг экспорт контракти ёки кредит битими бўйича пул маблағлари тушмаганлиги тўғрисидаги аризаси;

экспорт контракти бўйича тушум тушмаган инвойслар нусхалари;

экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи банкнинг экспорт контракти бўйича тушмаган пул маблағлари миқдори тўғрисидаги хати;

экспорт контракти бўйича юк хатлари (экспортга сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар) ва божхона юк декларациялари нусхалари;

кредит битими бўйича ваколатли тижорат банки - Ўзбекистон Республикаси резиденти томонидан хорижий ҳамкорга пул маблағлари ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Суғурталанувчи қуйидаги ҳужжатлардан бирини:

экспорт контрактлари бажарилиши билан боғлиқ сиёсий таваккалчиликлар юзага келганда: хорижий ҳамкор мамлакатининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг хорижий ҳамкор мамлакатидаги ваколатхонаси хати, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хати, оммавий ахборот воситаларидаги, интернетдаги янгиликлар ёки кўрсатилган таваккалчиликларнинг юзага келганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар. Хорижий ҳамкор мамлакатида конвертация қилинадиган валюта етишмаслиги туфайли трансферт кечиктирилса, Ўзбекистон билан хорижий ҳамкор мамлакати ўртасидаги тўловларни чеклаб қўювчи хорижий ҳамкор мамлакатининг ташқи қарзига хизмат кўрсатишга Ўзбекистонга мораторий эълон қилинганда суғурталанувчи юқорида келтирилган ҳужжатларга қўшимча равишда хорижий ҳамкорга хизмат кўрсатувчи банкнинг хорижий ҳамкор ҳисоб рақамидаги етарли маблағ депонентга қўйилганлиги ва хорижий ҳамкор мамлакатининг ҳукумати ёки бошқа ваколатли органининг қарори туфайли экспорт контракти бўйича экспорт қилувчига валюта ўтказишнинг имконияти мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хатини;

инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши билан боғлиқ сиёсий таваккалчиликлар юзага келганда: хорижий ҳамкор мамлакатининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг хорижий ҳамкор мамлакатидаги ваколатхонаси хати, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хати, оммавий ахборот воситаларидаги, интернетдаги янгиликлар, хорижий ҳамкор мамлакати судининг қарорлари ёки кўрсатилган таваккалчиликларнинг юзага келганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни;

тижорат таваккалчиликлари юзага келганда: экспорт контракти ёки кредит битими бўйича тушмаган пул маблағлари хорижий ҳамкорнинг қарздорликни тан олганлиги тўғрисидаги хати, суднинг хорижий ҳамкорни банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги суднинг қарори ёки хорижий ҳамкор мамлакати қонунчилигига мувофиқ хорижий ҳамкор томонидан контракт бўйича қабул қилинган молиявий мажбуриятлар бажарилиши имконсизлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни қўшимча равишда тақдим этади.

Суғурта ташкилотларига суғурталанувчидан ушбу Тартибнинг мазкур бандида назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.";


к) қуйидаги мазмундаги 14-банд қўшилсин:

"14. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун берилган суғурта қопламаси бўйича суғурта товони, ушбу Тартибнинг 12-1-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, суғурта воқеаси юз берган санадан бошлаб 60 кун ичида тўланади, бундан ушбу Тартибнинг 13-банди "ж" кичик бандида назарда тутилган ҳолат мустасно";


л) А-иловада:

1-банддаги "Ташқи иқтисодий алоқалар бўйича агентлик" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банддаги "Суғурта тўлови" сўзлари "Суғурта мукофоти" сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банддаги "Экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки/Божхона расмийлаштируви учун ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотнома бериш" блоки чиқариб ташлансин;


м) Б-иловада:

3-банддаги "Ташқи иқтисодий алоқалар бўйича агентлик" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банддаги "Суғурта тўлови" сўзлари "Суғурта мукофоти" сўзлари билан алмаштирилсин;


н) В-иловада:

4-банддаги "Ташқи иқтисодий алоқалар бўйича агентлик" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банддаги "Суғурта тўлови" сўзлари "Суғурта мукофоти" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 9 июнь, 23-сон, 267-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 6-сон, 54-модда








































Время: 0.1509
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск